- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА
Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган. Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
130 - 13816423-06-2026 -
ЗАРАФШОН ВОҲАСИДАГИ ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ (XV-XIX АСРЛАР)
Mekhrojiddin AMONOV (Muallif)Мақолада XV-XIX асрларда Зарафшон воҳаси нақшбандия тариқати билан боғлиқ эпиграфик ёдгорликларда сақланиб қолган битиклар тадқиқ этилган. Эпиграфик ёдгорликда тариқатда фаолият кўрсатган муайян шайх-муршиднинг насаби, устозлари ҳақида, туғилган ёки вафот этган йили ҳақида аниқ маълумот сақланган. Бу маълумотлар манбаларда келтирилган маълумотларни бевосита тўлдиради.
XV-XIX асрга келиб Самарқанд ва Бухорода тариқат шайхларининг фаоллиги бирмунча сусайган бўлса-да, илдизи хожагон тариқатига бориб тақаладиган нақшбандия тариқати воҳада кенг тарқала бошлаган. Бу тариқатнинг мазкур ҳудудда етакчи тариқатга айланиши XV-XIX асрларда яшаб ўтган тариқат пешволари Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Муҳаммад Ҳусайн каби тариқат намояндалари номи билан боғлиқ. Афсуски, уларнинг ҳаёти ва маънавий мероси, нақшбандия тариқатидаги фаолияти ҳанузгача алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида тўлиқ ўрганилмаган. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Хожа Саққо маҳалласидаги Шайх Саққо Валий қабртошининг бир бўлаги сақланган. Муҳаммад Мусохон хожа Сармежийнинг авлодлари: Яҳё хожа, Жалолиддин хожа, Низомиддин хожаларнинг қабртош битиклари асосида уларнинг насаб ва ҳасабда бир авлод бўлгани аниқланди. Миён Фазл Муҳаммадхон қабртошидаги маълумот асосида 1884 йилда вафот этгани, ҳиндистонлик алфи соний (яъни нақшбандия-мужаддидия) тариқати асосчиси, Имом Раббоний номи билан машҳур аллома Шайх Аҳмад Сирҳиндий авлодидан экани маълум бўлди. Унинг Миён Ғуломхон исмли ўғли бўлгани васиқа ҳужжатидан аниқланди. Халифа Ғиёсиддин хожанинг авлодига тегишли эпиграфик ёдгорликда Ҳазрат Алига қадар етган насаб шажараси битилгани ва Темур хожанинг отаси (“қози мулло мир Маҳмуд хожа ибн халифа Ғиёсиддин хожа” деган маълумотга кўра) “Қози” ҳамда “Муфтий” лавозимларида фаолият кўрсатгани аниқланди. Ғиёсиддин хожанинг Эшони Калон Султонхон, мулло мир Маҳмуд хожалар ва мулло Муҳаммад хожа исмли ўғиллари бўлгани мақолада таҳлил қилинган.
Нақшбандия тариқатига оид эпиграфик манбаларни ўрганиш ҳанузгача номаълум қатор ахлоқий, маънавий ва назарий масалаларни очиқлашга ёрдам беради. Ўзбекистон ҳудудидаги турли тарихий мажмуа, қабристон, меъморий иншоот ва қабртошларда сақланиб келаётган битиклар тарихий манба сифатида ўтмишнинг номаълум жиҳатларини очиб бериб, тарих фанининг эпиграфика, манбашунослик, ономастика, хронология, исломшунослик каби тармоқлари учун муҳим материаллар тақдим этади.
17-2113017-09-2026 -
XII-XIV АСРЛАРДА МОВАРОННАҲРДАГИ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ
Sherzodjon A. UMARALIYEV (Muallif)XII-XIV асрларда Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида йирик илмий марказлар фаолият юритган. Мазкур даврда Мовароуннаҳрнинг Фарғона водийсида ҳам бир қанча илмий марказлар фаолияти юзага келди. Улардан Марғинон, Ўш, Ўзжанд, Хўқанд ва Хўжанд каби шаҳарлар Қорахонийлар давридан тортиб, мўғул босқинидан кейинги даврлар мобайнида ҳам илмий марказ сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолди. Мазкур давр оралиғида ушбу минтақадан Бурҳонуддин Марғиноний, Алоуддин Косоний, Фахруддин Қозихон, Сирожуддин Ўший, Заҳируддин Марғиноний ва Ҳусомуддин Ахсикатий каби ислом ҳуқуқи соҳасининг йирик намоёндалари етишиб чиқди. Шу билан бирга, Фарғона водийсида қироат илмида Абу Тоййиб Хўқандий, Абу Ҳафс Андкуноний, Абу Наср Фарғоний, тасаввуф соҳасида Саъдуддин Фарғоний, фиқҳ илмида Шарофуддин Фарғоний, Қози Хўжандий ҳамда ҳадис илмида Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Хўжандий каби олимлар фаолият юритгани аниқланди.
Мазкур давр Мовароуннаҳр минтақаси учун мураккаб сиёсий жараёнларни қамраб олгани билан ажралади. XII-XIV асрлар Мовароуннаҳр минтақасида Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ҳамда Мўғул Чиғатой хонлиги ҳукмронлик қилган. Шунга қарамай, ушбу ҳукмрон сулолалар даврида минтақада илмий-маданий муҳаитнинг ривожланиши тўхтаб қолмади. Қорахонийлар даврида масжидлар бир вақтнинг ўзида мадрасалар вазифасини ўтаган. Мўғул Чиғатой хонлиги остида мўғулларнинг маҳаллий аҳоли билан ўтроқлашуви оқибатида ислом динига эътиқод қилиш сақланиб қолган ҳамда бунинг таъсирида исломга асосланган маданий юксалиш тўхтаб қолмаган эди.
XIV аср бошларида Мовароуннаҳрнинг ғарбида жойлашган Замахшар шаҳрида бўлган Ибн Баттута масжидларда сунний мусулмонлардан кўра мўътазилий тоифаси вакиллари кўпчиликни ташкил қилганини қайд этган. Демак, ушбу даврга хос мураккаб сиёсий жараёнда ҳам аҳли сунна эътиқодидан бошқа мусулмон тоифаларнинг шаклланиши ҳам юз берган.
XII-XIII асрлар Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабида мавжуд Ироқ фиқҳ мактабига ҳамоҳанг равишда Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухоро мактаблари шаклланиши ниҳоясига етди. Эндиликда мовароуннаҳрлик фақиҳлар Самарқанд ёки Бухоро фиқҳ мактаби вакилларига ажрала бошлади. Масалан, Фарғона водийсидан етишиб чиққан Бурҳонуддин Марғиноний Самарқанд фиқҳ мактаби вакили бўлса, ўзжандлик Фахруддин Қозихон Бухоро фиқҳ мактаби намоёндаларидан саналади. Шунга кўра, Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқи соҳасининг ўрганилиши бўйича ушбу икки шаҳар йирик маданий марказга айланди.
59-6834518-07-2026 -
СОМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ИСЛОМГА АСОСЛАНГАН МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВНИНГ ИЛК НАМУНАСИ СИФАТИДА
Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)Мақолада Сомонийлар давлатининг ташкил топиши, давлат бошқарув тизимининг шаклланиши ҳамда маъмурий лавозимларнинг жорий этилиши бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
Кириш қисмида Араб халифалигидаги сиёсий вазият, Сомонийлар давлатининг ташкил топиши, унинг маъмурий бўлиниши, давлат пойтахтининг ўзгартирилиши масалалари баён қилинган. Шунингдек, сомонийларнинг сиёсий майдонга кириб келиш сабаблари бирламчи манбалар асосида ёритилган.
Услублар қисмида мақолани ёзишда фойдаланилган тарихий таҳлил, анализ, синтез, индукция, дедукция каби методларнинг аҳамияти изоҳланган.
Натижалар қисмида Сомонийлар давлати исломга асосланган маҳаллий бошқарувнинг илк намунаси сифатида кейинги даврларда қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар ва хоразмшоҳлар давлати учун эталон вазифасини ўтагани асосланган.
Муҳокама бўлими уч қисмдан иборат.
Биринчи қисмда Сомонхудот ўғилларининг халифаликка содиқ хизматлари эвазига Мовароуннаҳрда волийликка тайинланишлари. Кеийнчалик Исмоил ибн Аҳмад тарафидан Сомонийлар давлатига асос солиниши ва пойтахтнинг Самарқанддан Бухорога кўчирилиши сабаблари баён этилган.
Иккинчи қисмда Сомонийларнинг Мовароуннаҳрнинг шарқий чегараларидаги ғайридин туркларга қарши олиб борган ғазовот урушлари ва уларга нисбатан халифалар тарафидан бериган унвонларга тўхталиб ўтилган.
Учинчи қисмда Сомонийлар давлат бошқарув тизимининг Араб халифалиги девон тизимидан ўзлаштирилгани ҳамда маҳаллий бошқарув учун давлат идоралари ташкил этилиши ҳақида маълумотлар берилган.
Хулоса қисмида қуйидагилар таъкидланган:
– Сомонийлар Мовароуннаҳдаги илк маҳаллий мусулмон сулола бўлиб, ташқи сиёсатда халифага бўйсунган ҳолда ички бошқарувда тўлиқ мустақил бўлганлар. Сомоний ҳукмдорларнинг ўз номларидан танга зарб қилдиргани ҳамда жума хутбасида халифанинг номидан кейин ўзларини зикр эттиргани бунинг исботларидир.
– Сомонийлар ва улардан кейинги мустақил турк-мусулмон сулолалари узоқ давр тарқоқ ҳолда ривожланган Марказий Осиё минтақасини марказлашган яхлит давлатга айлантирдилар. Мовароуннаҳрда марказлашган бошқарувнинг қарор топиши натижасида ички низолар қирқилиб, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик, боғдорчилик ривожланди, турмуш фаровонлиги ошди.
– Энг йирик икки туркий қабила – қарлуқлар ва ўғузлар сомонийлар саъй-ҳаракатлари эвазига исломни қабул қилдилар; Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Усмонийлар, Тулунийлар каби ислом таълимотидан озиқланган кучли бошқарувга эга марказлашган мусулмон давлатларига асос солдилар, шунингдек, кейинги даврлар давлат бошқаруви учун андоза сифатида хизмат қилдилар.
– Сомонийлар томонидан биринчи бўлиб ташкил этилган турк ва суғд чокарларидан иборат мунтазам қўшин тури кейинчалик араб халифалигида ҳам кенг тарқалиб, тарихга мамлук ғуломлари тизими деган ном билан кирди. Унинг ҳаётий кучини таъминлаган омиллардан бири ислом таълимотига асосланган марказлашга бошқарув бўлди.
11-2115515-07-2026 -
XI-XII АСРЛАР МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД АСАРЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ
Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)Ушбу мақола XI-XII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий фиқҳига оид асарларнинг тадқиқига бағишланган. Маълумки, XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг ривожининг олтин даври ҳисобланади. Ҳанафий фиқҳи илмининг иккинчи йирик соҳаси «фуруъ ал-фиқҳ» илми бўлиб, у «усул ал-фиқҳ» илмида белгилаб берилган қоидалар асосида ишлаб чиқилган амалий ҳукмлар мажмуи ҳисобланади. Унда мужтаҳидларнинг шаръий далиллари, улар асосида чиқарилган ҳукмлар ва фатволар жамланган. Ўрганувчиларга осон бўлиши учун ҳукмлар мавзулар асосидаги матнлар шаклида тартибланган. Тили равон, халқчил, замон ва макон шароитлари инобатга олинган, замонавий масалалар ҳамда фатволар киритилиб, мазҳаблар ҳукмлари қиёсланади.
Мазкур даврда ўлкада ҳанафий фиқҳ илмининг усул ва фуруъ йўналиши ҳамда уларнинг матн, жадал, хилоф, аҳком, фароиз, шурут, адаб ал-қози, ҳиял, сияр, ихтисоб, фиқҳий қоидалар илми ҳамда фатво жанрларида 50 га яқин машҳур асарлар таълиф этилган. XI–XII асрларда ёзилган фиқҳий манбалар методологияси кейинги даврдаги асарлар ёзилишига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, фуруъ ал-фиқҳ илмига оид: Абул Ҳусайн Қудурийнинг «Мухтасар ал Қудурий», Абу Лайс Самарқандийнинг «Хизонат ал фиқҳ», Имом Сарахсийнинг «ал-Мабсут», Алоуддин Самарқандийнинг «Туҳфат ал-фуқаҳо», Алоуддин Косонийнинг «Бадое ас-саное фи тартиб аш-шарое», Бурҳониддин Марғинонийнинг «Бидоят ал-мубтадий» ва «ал-Ҳидоя шарҳ ал-бидоят ал-мубтади» ҳамда Носируддин Самарқандийнинг «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» каби мўътабар матнлар ҳам мазкур даврда таълиф этилган.
XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбалари ўз соҳасининг етук олимлари, ишончли фақиҳлари томонидан ёзилган. Мазкур асарлар: заиф ривоятлар, кучсиз сўзлардан холи, фиқҳий ихтилофларнинг барчаси келтириб ўтилмагани, ўқилиши осон, далил ва ҳужжатлар зикр этилмаслиги, қисқа ва ёдлашга осон бўлиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга, мазҳаблар ўртасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам зикр этилган бўлиб, бу эса мазҳаблар ва уларнинг далиллари борасидаги фиқҳий масалаларни тўғри ва чуқур англаш, қиёсий тадқиқ эта олиш кўникмасининг шаклланишида муҳим саналади.
Ушбу мақолада Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий фиқҳига оид асарлар, уларнинг жанри, услублари, муаллифларнинг ўзига хос ёндашувлари ҳамда ҳанафий фиқҳ илми ривожидаги ўрни тадқиқ этилган.
98 - 10514506-07-2026 -
“УСУЛ АЛ-ФИҚҲ” ИЛМИНИНГ МОВАРОУННАҲРГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Sidahmadxon G’AYBULLAYEV (Muallif)Мақоладан кўзланган мақсад Мовароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси – усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этиш. Тадқиқотда усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ ўлкасида юзага келиб, кейинчалик шарққа ёйилгани ва унга сабаб бўлган омиллар тадқиқ этилган. Мовароуннаҳр олимлари илмий фаолияти ва ёзган асарларининг усул ал-фиқҳ фани ривожига таъсири таҳлил этилган. Ҳудудда усул фанига оид ёзилган асарлар ва уларнинг хусусиятлари очиб берилган. Қаффол Шоший ўзининг “Маҳосин аш-шариъа”, Абу Зайд Дабусий “Тақвим ал-адилла” ва Фахрул-ислом Али Паздавий “Усул ал-Паздавий” асари орқали фанга олиб кирган янги тушунча ва услублар аниқланган. Шунингдек, Шамсул-аимма Муҳаммад Сарахсий, Фахрул-ислом Али Паздавий, Алоуддин Самарқандий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Хисомиддин Ахсикатий, Низомиддин Шоший, Абул Баракот Насафий ва Садруш-шаҳид Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий каби фақиҳларнинг илмий фаолияти ва фанга оид асарлари тадқиқ этилган. “Тақвим ал-адилла”, “Усул ал-Паздавий”, “Усул ас-Сарахсий”, “Мезон ал-усул”, “Манор” ва “ат-Талвиҳ” каби асарлар ва уларга ёзилган шарҳ, ҳошия ва мухтасарлар ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Якунда усул ал-фиқҳ асарларининг ислом дини назарий асослари, мақсади, мазмун-моҳиятини тўғри тушунишдаги аҳамияти очиб берилган.
68 - 7518305-07-2026 -
“МЕЪЁРУ-Т-ТАДОЙЙУН” – ДИНИЙ-АХЛОҚИЙ МАНБА СИФАТИДА
Ismat NAIMOV (Muallif)XIX асрнинг иккинчи ярмида фаол илмий изланишлар олиб бориб, ўзидан бой илмий мерос қолдирган маърифатпарвар ва қомусий аллома Аҳмад Донишнинг диний йўналишдаги фаолияти маҳсули ҳисобланган “Меъёру-т-тадоййун” асари бугунги кунга қадар етарлича ўрганилмаган. Асар номи илмий жамоатчиликка маълум бўлса-да, унинг маъно-мазмуни ва моҳияти ҳали илмий жиҳатдан таниш эмас. Шуни ҳисобга олиб мақолади, диний-ахлоқий йўналишдаги мазкур асарнинг яратилишига сабаб бўлган қатор омиллар, дунё динлари тарихининг ёритилиши, ҳар бир дин вакили ўз эътиқодини тўғри деб ҳисоблашига ҳуқуқи борлиги, киши иймонли шахс сифатида камол топишида зарур бўлган талаблар ҳақида асар муаллифининг фикрлари таҳлил этилган.
Таъкидлаш лозимки, Аҳмад Дониш Россия империясида кўрган таассуротлари натижасида Бухоро амирлигида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишни таклиф этган. Бу ислоҳотлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ўз ичига қамраб олган. Шунингдек, аллома диний хилма-хилликдан иборат бўлган Бухоро амирлиги фуқароларини ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшашларига асос бўлиб хизмат қилувчи ислоҳотномасини ҳам ишлаб чиққан ва уни тарғиб қилишни мақсад қилган. Мазкур асарнинг илмий жиҳатдан ишончли бўлиши учун маърифатпарвар ўзидан олдин ўтган аждодлари илмий мероси ва тарихий манбаларга мурожаат этган бўлиб, улар орқали ўзи таклиф этаётган фикрларининг тўғрилигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, Шайх Фариддин Атторнинг “Тазкиратул-авлиё”, Мавлоно Жомийнинг “Нафаҳоту-л-унс”, Сарви Бўстонийнинг “Мизону-л-ҳақ”га раддияси ҳисобланган “Таъдилу-л-мизон”, Абдуллоҳ Машҳадийнинг “Мизону-л-мавозин”, Ҳофиз Ғулом Ҳалим Деҳлавийнинг “Насиҳату-л-мўъминин”, Абдулқодир Ғелонийнинг “Раббонийликни англаш”, Имом Ғаззолийнинг “Кимиёи Саодат” шунингдек, қатор диний-ахлоқий асарлар “Канзу-л-ирфон”, “Ҳадиси Қудсий” каби манбалардан ўз асарини янада мазмунан бойитишга ва диний қарашларини улардан келтирилган далиллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, Қуръони Каримга тафсир, Таврот ва Инжилнинг форс тилидаги таржималарини мутолаа этишни тавсия этадики, булар асарнинг илмий қимматини янада оширганлигини таъкидлаш жоиз.
Асарнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида мақола муаллифи ўз фикрларини баён этиб, авваламбор, асар динлараро бағрикенгликни таъминлаш, улар ўртасидаги қарама-қаршиликларни ислоҳ қилиш ҳамда бир-бирларига толерантлик муносабатида бўлишларининг заруриятини қатор мисоллар билан таъкидлаган. Шунингдек, асл ислом таълимотининг моҳиятини англашда мазкур манбада келтирилган – илм-маърифатли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ватан равнақига хизмат қилиш каби фикрларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида муаллифнинг илмий хулосалари берилган.
46 - 5429505-07-2026 -
ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ
Irodaxon GAFUROVA (Muallif)Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.
Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.
66-7416501-07-2026 -
ИСЛОМДА ҚОЗИЛИК МАҲКАМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ (X-XIII АСРЛАР)
Ilhomjon BEKMIRZAEV (Muallif)Maqola dunyo islom va tarixiy ilm-fanning so'nggi yutuqlari, xulosalari va usullariga asoslangan. Tarixiy-qiyosiy usul manbalarni, shu jumladan Hanafiy qonunining turli qo'lyozmalarini va arab tilida yozilgan boshqa manbalarni o'rganish uchun ishlatilgan, ular O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik institutining Qo'lyozmalar fondida mavjud.
Maqola mamlakatimiz va xorijiy mamlakatlarning etakchi olimlari Jozef Mine, Monika Gronke, Ulrich Rebstok, Chexata Chafik, Emil Tyan, Chalmeta P tomonidan ilgari surilgan O'rta Osiyo tsivilizatsiyasi tarixiga oid tavsiyalar, tadqiqot natijalari va tushunchalariga asoslanadi; Carriente F., Riberta J., Asin, Janette A. Wakin, Michael Thung, Wael Xallak, Karl Brockelmann.
Maqolaning maqsadi X-XIII asrlarda Transoksiyada ilohiyotshunoslik fanining rivojlanishida huquqiy hujjatlarga oid adabiyotlarning rolini ta'kidlash. Bundan tashqari, ushbu ishning jamiyatimiz madaniy hayotidagi ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda muhimligini ta'kidlash. X-XIII asrlarda Islom dunyosida va transoksiyaliklarda jamoat hayotining muhim qismi bo'lgan huquqiy hujjatlarning tarixiy-huquqiy shakllari, nazariy va amaliy asoslarini yoritib berishdir.
98 - 109361028-06-2026 -
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ
O‘ktam PALVANOV (Muallif)Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўлган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.
27-36123823-06-2026 -
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР
Davronbek MAKHSUDOV (Muallif)Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, барча соҳалар каби илм-фанда ҳам улкан ривожланишлар амалга оширилди. Таъкидлаш керакки, ушбу ривожланиш темурий ҳукмдорлари даврида ҳам давом эттирилди. Илм-фан негизида тафсир илми ҳам ривожландики, буни ўша даврда яшаган муфассирлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага алоҳида урғу бериш керакки, темурийлар жаҳон саҳнасига илм-фан ҳомийлари сифатида чиқдилар, улар улкан кутубхоналар, илмий мажлислар, мадраса ва мактабларга асос солдилар. Шу тарзда мўғуллар ҳукмронлиги даврида вайрон бўлган кўплаб илмий муассасалар яна қайтадан тикланди. Натижада мусулмон оламининг турли жойларида ўнлаб муфассирлар фаолият юритди. Улар мусулмонларнинг муқаддас манбаи бўлмиш Қуръони каримни илмий асосда тафсир қилдилар ва одамларга унинг талқинларини етказдилар. Айтиш керакки, бу даврда темурийлар етиб бормаган ерларда ҳам илм-фан гуллаб яшнади. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ёзган асарлари бугунги кунгача ислом олимлари томонидан қайта-қайта ўрганиб келинмоқда. Мақолада ҳам XV асрда яшаган муфассирлар фаолиятига урғу берилган.
31-4243423-06-2026
