Mualliflar

  • Anvar XUDOYАROV INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY OF UZBEKISTAN Muallif

Kalit so‘zlar:

зиёрат туризми, диверсификация, тадбиркорлик, стандарт, хамкорлик, тажриба, хуқуқий асослар, хавфсизлик, хуқуқий-иқтисодий база

Annotasiya

Глобал иқтисодий инновацион ўзгаришлар  шароитида  туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш долзарблиги билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ҳукуматимиз томонидан туристик соҳани, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, умуман олганда, соҳанинг алоҳида турларини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши талаб этилади. Туризм индустриясида  фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар фаолиятини тартибга солиш, туристлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига туртки бўлади.

Юртимизда туризм ривожланишининг асосий омилларидан бири тинчлик, барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг мавжудлигидадир. Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг ажиб ва турфа табиати, бой тарихи, меъморий обидалари,  буюк алломалари билан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида дастлабки қадам ташланди. Республикамиз  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  ташаббуслари билан Ўзбекистонда илк бор 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилди.  Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, туристик индустрияни ташкил қилиш ва ривожлантириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Yuklab olishlar

Yuklab olish ma'lumotlari hali mavjud emas.

Tegishli maqolalar

Muzaffarkhon JONIYEV, ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ-ҲИЖОЗ ҲАЖ ЙЎЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ , Islom ziyosi: Jild 2 № 3 (2019)

Yunusjon SH. AKHMEDOV, АМИР ТЕМУР АРМИЯСИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ , Islom ziyosi: Jild 4 № 3 (2021)

GULNORA GULYAMOVA, МИЛЛИЙ ИННОВАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ , Islom ziyosi: Jild 2 № 4 (2019)

Zukhra ARIPOVA, ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Feruza `AMONOVA, БУХОРО АМИРЛИГИДА МАҲАЛЛИЙ МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ (XIX АСР ОХИРИ ВА XX АСР БОШЛАРИ) , Islom ziyosi: Jild 2 № 4 (2019)

Raziya MATIBAEVA , ХI-XII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ СИËСИЙ ҲОЛАТ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ , Islom ziyosi: Jild 6 № 1 (2023)

Abduxoliq TASHANOV, ҒАРБ ФАЛСАФИЙ ТАФАККУРИДА ДИН ФАЛСАФАСИГА ДОИР ТУШУНЧАЛАР РИВОЖИ , Islom ziyosi: Jild 2 № 4 (2019)

Asхат BIYKUZIYEV, КУШОН-ҚАНҒ МУНОСАБАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ТАРИХИ МУАММОСИ , Islom ziyosi: Jild 2 № 2 (2019)

Utkirbek HASANBOYEV, ДИН ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ , Islom ziyosi: Jild 9 № 3 (2026)

Jamolitdin KARIMOV, ЎРТА ОСИЁДА ЯҲУДИЙ ДИАСПОРАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 2 (2020)

Bundan tashqari, ushbu maqola uchun shunga o'xshash maqolalar uchun kengaytirilgan qidiruvni boshlang mumkin.