Kalit so‘zlar:
ўқитиш усуллари, глобаллашув даври, чет тили, профессионализм, мотивация, ўқув жараёни самарадорлиги, ўқитиш мазмуни, ўқув воситалари, ўрганишнинг долзарблигиAnnotasiya
Ушбу мақола чет тилларни замонавий ўқитишнинг энг долзарб муаммоларини ўрганишга бағишланган. Унда замонавий ўқитишнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ масалалар – хорижий тилларни ўқитиш муаммолари таҳлил қилинган.
Замонавий шароитда хорижий тилларни билиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки глобаллашув шароитида дунёнинг қолган қисмидан изоляция бўла олмаймиз. Замонавий зиёли инсон, бир томондан, маълум бир жамоа ва халққа мансубликни ҳис қилиши, маданий эҳтиёжларни шакллантирган бўлиши керак: ахлоққа интилиш, мазмунли фаолият, гўзаллик, юксак маънавий тамойиллар, иккинчи томондан, ўз маданияти орқали бошқа маданиятни тушуниши ва қабул қилиши керак.
Мақолада мактаб ва олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўқитишнинг асосий муаммолари ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет тилларни ўқитиш тизимидаги янгилик ва камчиликлар кузатилиб, таҳлил қилинган. Мақолада глобаллашув даврида ўқитишнинг чет тилини ўқитиш мазмуни, замонавий жамият талабларига мувофиқ ўқитиш метод ва воситаларини ўзгартириш каби хусусиятлари ва муаммолари очиб берилган.

