Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИДА ИСЛОМ ТАРИХИ БАДИИЙ ИФОДАЛАНГАН АСАРЛАР ТАСНИФИ (XVII-XIX АСРЛАР)

    Lola AZIMOVA (Muallif)

    Ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихи воқеаларини бадиий ифодалаган асарлар, қиссалар талайгина. Уларда ислом дини, унинг ғоялари, Пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва фаолияти, саҳобалар, уларнинг эзгу сифатлари ҳамда ислом дини тарғиботи учун фаоллик кўрсатган тарихий шахсларнинг ҳаракатлари кенг ёритилган. Хусусан, ислом тарихи бадиий ифодаланган асарлар, асосан XVII-XIX асрларга оид бўлиб, улар характер-хусусиятига кўра тарихий-жангнома қиссалар ҳисобланади. Асосан, ўзбек мумтоз адабиётда ислом тарихи воқеалари билан бир қаторда ислом тарихида машҳур тарихий шахслар бўлган саҳобалар, Жаъфари Содиқ, Ҳазрат Али, Абу Суфён, Холид ибн Валид, Қусам ибн Аббос, Хажжож кабиларнинг сифатлари, ҳаракатлари, дин йўлидаги жонбозликлари бадиий тарзда қаламга олинган. XVII аср ижодкорларидан Сўфи Оллоёр ва Бобораҳим Машраб ижодида Уҳуд жанги, Карбало воқеалари ҳамда тарихий шахсларнинг жонбозликлари лирик мисраларда бадиий ифодаланса, XVIII-XIX аср ижодкорларидан Собир Сайқалий, Жаҳон отин Увайсий, Холис Тошкандий, Нисо, Мирзахон Хоний, Абдуқаюм Ваҳмий кабилар бевосита тарихий воқеликни қаламга олганликларини кўриш мумкин. Мазкур XVIII-XIX аср ижодкорлари ва ўндан ортиқ халқ ичидан чиққан ижодкорлар ҳам ўз номларини кўрсатмаган ҳолда Ҳазрат Али, Қусам ибн Аббос, Имом Ҳасан, Имом Ҳусайн, Муҳаммад Ҳанифа, Хажжож, Муҳаммад Боқир, Саййид Баттол Ғозий каби тарихий шахслар қаҳрамонликларини маснавий йўли билан бадиий ифодалаб, махсус лиро-эпик қиссалар битганлар. Шу жиҳатдан, ислом тарихи воқеалари ва машҳур шахслар фаолияти бадиий ифодаланган халқ қиссаларининг юздан ортиқ қўлёзма ва тошбосма нусхалари ЎзФА Шарқшунослик қўлёзмалар институти асосий фонди ҳамда Ҳамид Сулаймон фондида сақланиб келмоқда. Дарҳақиқат, ўзбек мумтоз адабиётини ислом дин, унинг бунёдкорликка, инсонпарварликка йўғрилган ғояларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Юқорида таъкидланганидек, уларда ислом дини, унинг тарихий воқеаларидан тортиб, тасаввуф таълимотининг бадиий ижоддаги образ ва тамсиллар воситасидаги бадиий талқинини кўриш мумкин. Шу асосда, ўзбек мумтоз адабиётида мавжуд диний характердаги асарларни ўрганиш, уларнинг дидактик жиҳатларини ёритиш, бадиий санъатларни қўлланиш ўрнини кўрсатиш муҳим вазифалардан саналади.  Шу жиҳатдан, XVII-XIX асрларга оид ислом тарихига оид асарлар ва уларнинг бадиий хусусиятлари, мазмуний таснифи масалалари Республика фондларда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ этилди ва умумлашма хулосалар берилди.

    39-48
    175
    19
    20-07-2026
  • ШАЙХ ҲИММАТИЙ – ЗАНГИ ОТА МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

    Тохир Абдумуталович ХАТАМОВ (Muallif)

    Мақолада Ҳазрат Занги ота маънавий-маърифий, ижтимоий-ахлоқий фаолиятига оид мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар исломшунослик, тарихшунослик фанлари нуқтаи-назардан таҳлил этилди ва тарихий тадқиқот усулларидан фойдаланилган ҳолда хулосалар берилган.


    Тасаввуф таълимотининг йирик вакили ҳисобланган ҳазрат Занги ота фаолияти ҳақида мустақиллик йилларида олиб борилган бир қатор тадқиқотлар, асарлар, монографиялар, рисолалар, мақолалар, газета ва журналларда илмий-оммабоп материаллар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида Занги отанинг тасаввуф таълимоти бўйича олиб борган маънавий-маърифий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган.


    Ҳазрат Занги отанинг ҳаёт йўли мухтасар ҳолда ёритилиб, сўнгги йилларда амалга оширилган, энг янги тадқиқотлардан ҳам кўплаб маълумотлар келтириб ўтилган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз зарурки, Хожа Аҳмад Яссавийнинг издоши, улуғ авлиё, Яссавийлик тариқатининг тарғиботчиси, туркий халқлар шайҳи, Ҳимматий тахаллуси билан ижод қилган хикматнафис шоир сифатида машҳур бўлган Занги ота маънавий-маърифий фаолиятининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳам кўрсатиб имкон даражасида кўрсатилган.


    Истиқлол йилларида нашр этилган катологларда ҳам Хожа Аҳмад Яссавий меросига доир маълумотлар берилган, жумладан, ўзбек ва немис олимлари ҳамкорлигида тайёрланган катологлар, Занги ота шажараси бўйича тадқиқотчилар, олимлар томонидан аниқланган янги илмий натижалар ҳам мазкур мақолада мухтасар баён этилган.


    Хожа Аҳмад Яссавий томонидан асос солинган Яссавийлик тариқати ва тариқат издошлари, устоз - шогирдлик анъанаси, ҳикматнафислик каби масалаларга маълум даражада тўхталиб ўтилган.


    Занги ота фаолияти бўйича академик А.Саидовнинг илмий тадқиқот ишлари, жумладан, “Ҳазрат Занги ота” китобидаги қимматли маълумотлар ҳақида ҳам бир қатор ижобий хулосалар берилган.


    Ҳазрат Занги отанинг ўз умри давомида дин ҳимояси, миллат тарбияси, тасаввуф тарғиботи бўйича олиб борган маънавий фаолияти, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланиниши эътиборга олинди ва имкон даражасида Ҳазрат Занги ота маънавий фаолияти мазкур мақолада ёритилган.

    22-30
    289
    23
    17-07-2026
  • АЛ-МУЪИЗЗИЙНИНГ “ТАСРИФ АЛ АФЪАЛ” АСАРИ ВА УНДАГИ ФЕЪЛ БОБЛАРИНИНГ ТАСНИФЛАШ УСЛУБИ

    Akbar KAZAKBAYEV (Muallif)

    Мазкур мақолада Ал-Муъиззийнинг араб тилида феълларда содир бўладиган ўзришларга бағишланган “Тасриф ал-Афъал” асари ҳақида маълумотлар берилиб, ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида ушбу асарнинг 7 та қўлёзма нусхаси сақланиб келинаётгани ва асарнинг тузилиши, грамматик услубларга асосланган ҳолда таснифлангани тадқиқ қилинган. Ал-Муъиззининг асари тўртта катта бобга ажратилган бўлиб улар ўз навбатида фаслларга, яъни кичикроқ гуруҳларга бўлинган. Биринчи фаслда феълларнинг ўтган, ҳозирги келаси замонларда ва буйруқ майлида тусланиш тартиби келтирилган. Иккинчи фасл тўғри феъллар, учинчи фасл икиланган феъллар, тўртинчи фасл бўш феъллар, бешинчи фасл ноқис феъллар, олтинчи фасл лафиф феъллар, еттинчи фасл мултави феъллар ва саккизинчи фасл эса “нун ат-таъкид” мавзуларининг таҳлилига бағишланган. Асарда феълларнинг турли бобларидаги шакллари, уларнинг ўтган ва ҳозирги келаси замон шакли, уч ундош ўзакли феълларнинг ва тўрт ундош ўзакли мазид феълларнинг боблари ҳақида ҳам фикр юритилади. Шу билан бирга, товуш илми (фонология) сарф илми билан боғлиқлиги, махражи ҳалқумдан чиқадиган олтита ҳарфнинг биронтаси феълнинг иккинчи ёки учинчи ўзак ундоши ўрнида келиши, ўрта ўзак ундошининг ҳаракати касра эмас фатҳа бўлишини талаб қилиниши мисоллар асосида исботланиб берилган. Шу ўринда, مجرد атамаси - феълларнинг биринчи боби, مزيد فيه атамаси эса - феълларнинг ҳосила, яъни биринчи бобдан ташқари, ёрдамчи, қўшимча ҳарфлар кўшилиши билан ҳосил қилинган феъл бобларига нисбатан қўлланилиши назарда тутилиши ўрганилган. Муъиззий келтирган 3 ундош ўзакли мужаррад феълларнинг ( فعل ثالثي مجرد ) олтита боби бирма-бир санаб ўтилган. Ушбу мақолада, Б. М. Гранденинг феъл боблари борасида келтирган қоидалари Ал-Муъиззийнинг “Тасриф ал-Афъал” асаридаги қоидалар билан солиштирилиб, 4 ундош ўзакли мазид феълларнинг IV боби «лом» ўзак ҳарфи билан ифодаланганлиги, бу борада аш-Шумуний ва ибн ал-Китаъ асослаб берган қолипидаги «ҳамзали алиф» билан ифодаланиши »إف ْعَ الَّ « сабаблари тадқиқ қилинган. Шунингдек, Муъиззий келтирган феъл бобларининг қолипларини берилиши тартиби, улар бугунги кунда қабул қилинган феъл бобларининг таснифланиш тартибидан фарқлангани ушбу мақолада илмий асосланиб берилган.

    106 - 116
    252
    23
    06-07-2026
  • НОСИРИДДИН ТУСИЙНИНГ «ТАЖРИД АЛ-КАЛОМ» АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲЛАРИ

    Jakhongir TOKHIROV (Muallif)

    “Тажрид ал-калом” ўзининг мўъжазгина шакли билан калом илмига оид бошқа асарлардан ажралиб туради. Носириддин Тусий1 вафотидан кейин кўп вақт ўтмай, қисқа давр мобайнида кўплаб шориҳларнинг ўзига хос эътиборига сазовор бўлди. Қўлёзмалар хазиналаридаги айрим шарҳлар ва ҳошияларга мурожаат қилган тадқиқотчи унинг қадр-қимматига гувоҳ бўлади.


    Мақолада “Тажрид ал-калом”нинг ва унинг шарҳлари, ҳошиялари, таълиқот (қўшимча, илова) ларининг қўлёзма нусхалари ҳамда нашрлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилади. Асли 60 саҳифадан иборат бўлган Тажридга қарийб 200 йилдан сўнг (1420 йилларда) Али Қушчи ёзган шарҳи 400 саҳифадан ортиқ бўлиб, ҳар иккисида ҳам ақида масалалари 6 мақсадга тақсимланган ҳолда баён қилинган.


    Мазкур нусхалар ҳақидаги маълумотлар шундан далолат берадики, бугунга қадар Тажриднинг 4 та нусхаси сақланиб қолган, 2 таси нашр қилинган. Унга ёзилган 15 номдаги шарҳларнинг жами 45 та нусхаси сақланган, уларнинг энг кўпи 39 таси Али Қушчи шарҳининг нусхалари, 5 тасининг жами 10 та нашри қилинган. 53 та ҳошиянинг 8 таси Али Қушчи шарҳига ёзилган, ҳошияларнинг 10 та нусхаси сақланиб қолган.


    Яна 15 та ҳошиянинг фақат муаллифларигина, 2 та таълиқотнинг эса номи ҳам маълум холос. Шунингдек, бир асарда бир вақтнинг ўзида ҳам фалсафий, ҳам ақидавий масалалар ёнма-ён таҳлил қилиниши муаллифларнинг ҳам диний, ҳам дунёвий илмлар соҳасида қомусий олимлар бўлганидан далолат беради. 1 Носириддин Тусий (ваф. 673/1274 й.) ўрта осиёлик астроном, математик, файласуф, мутакаллим.


    Дарҳақиқат, Тусийнинг ҳам, Али Қушчининг ҳам аниқ, табиий ва ижтимоий фанларга оид асарлари машҳур бўлган ҳамда соҳа мутахассислари орасида таҳсинга сазовор бўлган. Кўпчилик шориҳларнинг ҳам илмий соҳалари ўхшаш. Улардан энг машҳурларидан бири бўлган Даввоний фиқҳ ва калом билан бир қаторда фалсафа, мантиқ, ахлоқшунослик, риёзиёт ва геометрия соҳалари бўйича ҳам рисолалар ёзган.


    “Тажрид ал-калом”нинг аҳамиятига фақат замон ва макон нуқтаи назаридангина баҳо берилса ҳам, маълум бўладики, асарга ҳар даврда кўпчилик олимлар мурожаат қилган, унинг тарихий ва географик жиҳатдан ҳам қамрови салмоқли бўлган.

    66 - 73
    281
    20
    06-07-2026
  • AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI

    Feruza NIZAMOVA (Muallif)

    Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.

    150-158
    230
    28
    03-07-2026
  • АБУ ҲАФС НАСАФИЙ “АТ-ТАЙСИР ФИ ИЛМИТ-ТАФСИР” АСАРИНИ ТУРКИЯНИНГ “СУЛАЙМОНИЯ” ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Abdushukurjon MURATOV (Muallif)

    Ўзбекистон қадимдан дунёнинг илм-маърифат ва маънавият ривожланган  минтақаларидан ҳисобланган. Унинг тарихи ва мамлакат қўлёзма фондларида сақланаётган юз минглаб асарлар бир томондан аждодларнинг нақадар илм-маърифатга катта аҳамият қаратганларидан далолат қилса, иккинчи жиҳатдан ушбу минтақадан олимларнинг кўплаб етишиб чиққанлигига гувоҳлик беради. Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асар-ларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (467-537/1074-1142 йй.)нинг “Ат-тай-сир фи илмит-тафсир” асаридир. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фон-дида ушбу асарнинг еттита қўлёзма нусхаси сақланади. Ушбу манбалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқилганда, улар тўлиқ ҳолатда бизгача етиб келмагани аниқланди. “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб фондларида сақланади. Жумладан, Туркиянинг қўлёзмалар сақланадиган фондларида биз сўз юритаётган асарнинг етмиш иккита нусхаси бўлиб, улар бошқа жойдаги нусхалардан анчагина яхши ҳолатда сақланган. Қуйида Туркиянинг “Сулаймония” қўлёзма фондида сақланаётган “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари ҳақида сўз юритилади.

    60 - 67
    333
    23
    27-06-2026
  • АБУЛ МУЪИН НАСАФИЙ ИЛМИЙМЕРОСИДА АҚИДАДА АДАШГАНОҚИМЛАРГА РАДДИЯЛАР(«БАҲР АЛ-КАЛОМ» АСАРИ АСОСИДА)

    Saidmukhtor OKILOV (Muallif)

    Мазкур мақолада мотуридия таълимотининг машҳур вакили Абул Муин Насафий қаламига мансуб «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий нусхалари ҳақида маълумот берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг тузилиши, тили ва мавзуларининг енгил ифодаланганлиги билан Абул Муин Насафийнинг шоҳ асари – «Табсират ал-адил­ла»дан кўра ўқувчига мотуридия таълимотининг осон тушунишида анча қулай экани очиб берилган. «Баҳр ал-ка­лом» асарининг замонавий танқидий учта нашри мавжуд қўлёзмалар асосида манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган ҳамда замонавий нашрлар орасида энг қулай китоб қайси экани эътироф этилган. Шунингдек, асарда кўтарилган ақидавий мавзуларнинг бугунги кундаги экстремистик оқимларга қарши мафкуравий аҳамия­ти ҳақида таҳлилий маълумотлар берилган. Мақолада «Баҳр ал-калом» асарида хорижийларнинг нотўғри ақида­вий қарашлари ҳамда уларнинг ўз эътиқодларига Қуръон ва ҳадисдан келтирилган далилларни нотўғри талқин қилишлари Абул Муин Насафийнинг фикрлари билан фош қилингани баён қилинган. Шунингдек, суннийлик ақидасига (аҳли сунна вал жамоа) зид бўлган «Ҳизб ат-таҳрир» ва ИШИД экстремистик оқимининг ботил эъ­тиқодларига мафкуравий раддия беришда «Баҳр ал-калом» асарининг манбашунослик аҳамияти илмий таҳлил­лар асосида очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг нафақат мотуридия таълимоти тарихини ёритишда, бал­ки одоб-ахлоққа тарғиб, ишбилармонликка ундов ва боқимандаликка қарши жиҳатлари ҳам мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган.

    5-13
    268
    18
    23-06-2026
1 - 7 from 7

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling