الكلمات المفتاحية:
дастурлаш, алгоритм, ислом, тарих, visual basic, C++, GPS, SMS, маълумотлар базаси, веб-сайт ахборот технологиялари, ривожланиш, электрон манбалар, библиотекаالملخص
Замонавий ахборот технологиялари диний-маърифий дастурлар яратишда салмоқли ҳисса қўшмоқда. Қуръон, хадис, тарихий қўлёзма манбаларни электронлаштириш ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ота-боболаримиз томонидан қолдирилган қадимий асарларни дунёга танитиш, келажак авлодга ўз асл ҳолатида кўрсатиш мақсадида яратилган дастурий таъминотлар таҳлил қилинган. Мазкур дастурий комплекслардан ислом билим юртлари, малака ошириш курсларида фойдаланиш мумкин. Ислом мавзусига оид электрон манбаларни ишлаб чиқиш жараёнида Php, WordPress, Yii2 framework, Joomla, Visual Basic, C++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ушбу мақола ислом мавзусига оид электрон манбаларни яратиш ва такомиллаштиришга қаратилган замонавий дастурлаш тиллари ва интернет-технологияларни таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада ислом мавзусига оид электрон манбаларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан иборат.

