المؤلفون

  • Abduvali ISADJANOV INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY OF UZBEKISTAN Muallif

الكلمات المفتاحية:

қазиб чиқарувчи саноат комплекси, табиий ресурслар, модель, экологик омиллар, минерал-хомашё экспорти,. стратегик йўналишлар, эко-инновация, венчур фондлар, инфраструктура

الملخص

Мақоланинг мақсади қазиб чиқарувчи саноат комплексининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг экологик-иқтисодий моделини шакллантириш муаммолари ва минерал-хомашё ресурсларининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсири. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари амалга оширилган: Ўзбекистон минерал-хомашё комплексининг барқарор ривожланиши, тизимли таҳлил асосида мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг ҳозирги ҳолати ва  иқтисодий ўсиш муаммолари, модернизация жараёнларининг таъсири, ушбу комлекснинг салоҳияти ва ривожланишининг устувор йўналишлари, тегишли чора-тадбирлар ва механизмларни тавсия этиш.  Мақолада Ўзбекистон минерал ресурсларининг хусусиятлари, минерал-ҳомашё комплексининг ривожланиш тажрибаси таҳлил қилинган. Замонавий экологик вазиятда мамлакатнинг минерал-хомашё комлексининг барқарор ривожланиш хусиятлари, устувор йўналишлари кўриб чиқилган. Асосий эътибор мамлакатнинг минерал хомашё комплексининг ривожланишига экологик муаммоларнинг таъсири кўриб чиқилган.  Минерал-хомашё комплексининг самарали ривожланиши учун айрим чора-тадбирлар амалга оширилиши асосланган, шу жумладан: тармоқ корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан такомиллаштириш, табиий муҳитга салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш; маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг экологик жиҳатларини эътиборга олиш; экологик хавфсизлик даражасини ошириш, экологик таҳдидлар мониторингини самарасини кучайтириш ва тегишли комплекс чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш эвазига уларнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва бартараф этиш; экологик жиҳатдан ифлосланган худуларни реабилитация қилиш ва биосфера фаолиятини тиклаш. Мамлакатнинг минерал-хомашё комплексини барқарор ривожланишининг бир қатор омиллари асослаб берилган, шу жумладан, стараплардан, венчур фондлардан, эко-инновациялардан фойдаланиш, инфраструктурани ривожлантириш. Тадқиқот усуллари: тизимли таҳлил, таҳлил ва синтез усули, омиллар асосида таҳлил, шу жумладан  ретроспектив ва истиқболни аниқлаш усуллари.

التنزيلات

تحميل البيانات غير متوفرة حتى الآن.

الأعمال الأكثر قراءة لنفس المؤلف/المؤلفين

المؤلفات المشابهة

Nilufar BATIROVA, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА САНОАТ МАЖМУАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 3 (2020)

Rano SADIKOVA, ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕСДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

GULNORA GULYAMOVA, МИЛЛИЙ ИННОВАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

Nilufar BATIROVA, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 2 (2020)

Nilufar BATIROVA, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

Mukhtor NAZIROV, YOUTH AS A LEADING POWER OF UZBEKISTAN , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 4 (2020)

Alimjon DADAMUXAMEDOV, ЎЗБEКИСТОНДА ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МОБИЛ ИЛОВАЛАРНИНГ САЛМОҚЛИ ҲИССАСИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 4 (2020)

Yusupdzhan SADIKOV, XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА , ضياء الإسلام: مجلد 8 عدد 2 (2025)

Malika NASIROVA, AРАБ ТИЛИДАГИ ТУРЛАНМАЙДИГАН СЎЗЛАРНИНГ БЕЛГИ- ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 4 (2020)

Zilola KHALILOVA, ИСЛОМ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МАСАЛАСИГА ОИД ЁНДАШУВЛАР ВА УЛАРНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 1 (2020)

يمكنك أيضاً إبدأ بحثاً متقدماً عن المشابهات لهذا المؤلَّف.