المؤلفون

  • Anvar XUDOYАROV INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY OF UZBEKISTAN Muallif

الكلمات المفتاحية:

зиёрат туризми, диверсификация, тадбиркорлик, стандарт, хамкорлик, тажриба, хуқуқий асослар, хавфсизлик, хуқуқий-иқтисодий база

الملخص

Глобал иқтисодий инновацион ўзгаришлар  шароитида  туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш долзарблиги билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ҳукуматимиз томонидан туристик соҳани, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, умуман олганда, соҳанинг алоҳида турларини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши талаб этилади. Туризм индустриясида  фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар фаолиятини тартибга солиш, туристлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига туртки бўлади.

Юртимизда туризм ривожланишининг асосий омилларидан бири тинчлик, барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг мавжудлигидадир. Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг ажиб ва турфа табиати, бой тарихи, меъморий обидалари,  буюк алломалари билан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида дастлабки қадам ташланди. Республикамиз  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  ташаббуслари билан Ўзбекистонда илк бор 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилди.  Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, туристик индустрияни ташкил қилиш ва ривожлантириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.

التنزيلات

تحميل البيانات غير متوفرة حتى الآن.

المؤلفات المشابهة

Anvar XUDOYАROV, ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ  САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 1 (2020)

Alimjon DADAMUXAMEDOV, ЎЗБEКИСТОНДА ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МОБИЛ ИЛОВАЛАРНИНГ САЛМОҚЛИ ҲИССАСИ , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 4 (2020)

Mavlyuda XODJAYEVA, Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV, Barno SAYDAKHMEDOVA, CREATION OF MOBILE APPLICATIONS FOR THE SHRINES OF AL-HAKIM AL-TERMIZI , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 2 (2020)

Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV, ИСЛОМ МАВЗУСИГА ОИД ДИНИЙ МАЪРИФИЙ ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР ЯРАТИШ АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ МИСОЛИДА , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 1 (2020)

Alimjon DADAMUHAMEDOV, ЎЗБЕКИСТОН ЗИЁРАТ ТУРИЗМИДА ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 1 (2019)

Abduvali ISADJANOV, ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИНЕРАЛ-ХОМАШЁ КОМПЛЕКСИНИНГ ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

Rano SADIKOVA, ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕСДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

Mukhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV, АРАБ ДАВЛАТЛАРИДА ДУНЁВИЙЛИК ВА ДИНИЙЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МУАММОЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

Zokir SODIKOV, MILLIY IQTISODIYOTDA KICHIK BIZNESNING ROLI , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 4 (2020)

Guzal SHARIPOVA, РЕЛИГИОЗНЫЙ  СИНКРЕТИЗМ  И ФОРМИРОВАНИЕ  НАЦИОНАЛЬНОЙ ИДЕНТИЧНОСТИ  В  ИСТОРИИ МАЛАЙЗИИ , ضياء الإسلام: مجلد 9 عدد 1 (2026)

يمكنك أيضاً إبدأ بحثاً متقدماً عن المشابهات لهذا المؤلَّف.