Kalit so‘zlar:
гуноҳи кабира хорижийлик мўътазилийлик муржиъийлик жабарийлик аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа куфр такфир мўмин кофир оят ҳадис имон гуноҳкор жаннат дўзах.Annotasiya
Бугунги кунда турли экстремистик ва террористик гуруҳ ва ташкилотлар томонидан “такфир”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” каби тушунчаларнинг ғаразли мақсадда нотўғри талқин қилиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, улар томонидан буткул бошқа маънода ишлатилаётган “такфир” тушунчаси айрим оқимлар томонидан ҳадисларнинг асл мазмун-моҳиятини нотўғри талқин қилиш, уларни шарҳлашда хатога йўл қўйиш ва нотўғри тушуниш натижасида шаклланган, исломнинг илк давридан бугунги кунга қадар мусулмонлар учун энг катта таҳдид туғдириб келаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тушунча мусулмонларга қарши уруш очиш, уларнинг жони ва молларига ноҳақ тажовуз қилиш мақсадида ишлатилмоқда.
Мақолада “куфр” ва “такфир” тушунчаларининг асл моҳияти аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа таълимотига биноан ёритиб берилган. Мутаассиб оқимлар томонидан қўлланилаётган такфирнинг инсоният тараққиёти, тинчлик, хусусан, мусулмонларнинг бирдамлигига туғдираётган таҳдиди ва хатарли оқибатлари таҳлил қилинган, уларнинг ушбу масаладаги қарашларига оят ва ҳадислар асосида раддиялар берилган. Мусулмонларни ноҳақ куфрда айблаш мумкин эмаслиги исломнинг бирламчи манбалари орқали кўрсатиб берилган. Мақолада “такфир” тушунчасини нотўғри талқин қилувчи бузғунчи оқимларнинг йўли нотўғри экани кўрсатиб берилган.

