Kalit so‘zlar:
бҳакти сакҳи сабки ҳинди бражбҳаша дахлия андолан ҳиндавий санскрит пали пракрити.Annotasiya
Маълумки, ҳинд адабиёти босиб ўтган узоқ адабий-тарихий жараённинг шундай босқичлари ҳам борки, улар айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра ўтган асрнинг сўнгги чорагига қадар фанда алоҳида тадқиқот доирасини ташкил этган эмасди. Бу ҳол аввало, ўрта аср ҳинд бадиияти муҳитида вужудга келган Ҳиндистон туркийзабон адабиётига тааллуқлидир. Ҳолбуки, Ҳиндистон туркийзабон адабиётига қизиқиш қисман бўлса-да, ҳали унинг ибтидосидаёқ бошланган бўлиб, бу илмий аҳамиятга молик меросга доир амалга оширилган ишларни қуйидаги силсилада кузатиш мумкин:
Биринчидан, XVI–XVIII асрларга оид тазкиралардаги Ҳиндистон туркийгўй шоирлари ҳақида берилган маълумотлар ва уларнинг қаламига мансуб шеърий намуналар. Иккинчидан, инглиз шарқшуноси Денисон Росс томонидан Бобур ва Байрамхон девонларининг чоп этилиши; 1917 йили Бобур девонини проф. А.Самойлович таҳририда икки тапқур нашрга тайёрланиши. Учинчидан, 1940 йиллардан бошлаб Ҳиндистон туркийзабон адабиётига доир айрим рисола ва мақолаларнинг эълон қилиниши. Тўртинчидан, 2000 йилдан то ҳозиргача Ҳиндистон туркийгўй шоирлари адабий меросининг экспедиция материаллари асосида таҳлил этилиши ва унинг қисман илмий муомалага киритилиши.
Юқорида қайд қилинган Ҳиндистон туркийзабон адабиётининг тадқиқоти билан боғлиқ масалалар диёримизда ўтган асрнинг 70–80 йилларининг охирига келиб фанда актуаллик хусусиятини касб эта бошлади. Бу жиҳатдан проф.Ҳ.Сулаймоновнинг ташаббуси билан Ҳиндистонга уюштирилган экспедиция материаллари юзасидан чоп этилган рисола ва мақолалар мазкур долзарб мавзунинг яхлит тадқиқоти учун дебоча бўлди десак, мутлақо янглиш-маймиз. Хусусан, сафар натижасида «Навоийга қадар XIV асрнинг охири – XV асрнинг ўрталарида ўз адабиётида биринчи ўлароқ мукаммал девон тузган шоир Ҳофиз Хоразмий» қўлёзма асарининг топилиши «адабий туркий тилнинг Ҳиндистонда қай даражада тарқалганлигини реал баҳолаш имконини берди».
Агар шунга ўхшаш яқин ўтмишгача фан оламига номаълум айрим шоирларнинг ижоди, бордию «Бобурийлар даврида Ҳиндистонга борган алломалар билан бирга келтирилган қўлёзма китоблар» жумласига кирган тақдирда ҳам, уларнинг нима сабабдан ҳинд диёрида беш асрдан зиёд безавол умр кўриб келаётганлиги ҳақидаги ҳаққоний саволга эртами-кечми адабиётшунослигимиздан жавоб изланиши табиий эди. Шу нуқтаи назардан ўтган асрнинг сўнги чорагида ҳинд қўлёзма фондларидан топилган Байрамхон, Камрон, Фахмий, Фориғий, Жоҳила ва Дийда каби ҳиндистонлик туркий қалам соҳиблари ижодий меросининг мустақил мавзу мақомида юзага чиқарилиши, том маънода, халқимизнинг хорижий мамлакатлар билан асрлар оша ўрнатган ва мустаҳкамлаб келаётган адабий алоқаларининг навбатдаги амалий натижаси.
Yuklab olishlar
Bibliografik manbalar
1. Azimjanova S. Indiskiy divan Babura. T. 1966.
2. Azimjanova S. Gosudarstva Babura v Kabule i v Indii T. 1969.
3. Аliev G.Yu. Bayramkhan turkmenskiy poet. Ashhabad. 1969.
4. Gulbadan begim. Humayunnоma. T. 1959.
5. Мirzoev А. Iz istorii literaturnih svyazey Maveraunnahra i Indii vo btroy polovine XVI – nachale XVII v. /Dokladi na XXVI mejdunarodnjm kongresse vosto-kovedov/ M. 1963.
6. Nizamutdinov I. Ocherki istorii kulturnih svyazey Sredney Azii i Indii v XVI – nachale XX v. T. 1981.
7. Rabinovich I.S. Sorok vekov indiyskoy literaturi. M. 1969.
8. Serebryakov I.D. Literaturniy protses v Indii / XVII–XVIII/ M. 1979.
9. Khasanov S. Boburning «Aruz risolasi» asari. Т. 1981.
10. Qosimkhonov B. Sayid Qosimiyning adabiy didaktik dostonlari. Т.1987.

