Kalit so‘zlar:
луғат, муқаддима, қиёсий метод, товуш, ҳарф, қўшимча, араб тилшунослиги, туркий сўзлар, ḥarakatAnnotasiya
Мазкур мақолада ХI асрда туркий тилларнинг назарий асосларини ишлаб чиққан биринчи туркшунос олим
Маҳмуд Кошғарий «Девону луғоти-т-турк» асарида келтирган фонетика, графика, морфологияга оид масалалар ёритилган. Маҳмуд Кошғарий «Девону луғоти-т-турк» асарида туркий тиллар грамматикасини араб тилида, араб тилшунослигига хос усул ва атамалар воситасида тавсифлаган. Мазкур мақолада Маҳмуд Кошғарий томонидан қўлланган ḥarakat, ḥarf ва уларнинг турларини англатувчи атамаларнинг араб, туркий сўзлар фонетик ва морфологик хусусиятларини ёритишдаги ўрни кўрсатилган.
Маҳмуд Кошғарий туркий сўзлар таркибида ҳарф шаклида ифодаланмаган унли товушларга нисбатан араб тилидаги каби ҳаракат тушунчасини киритган ва ҳаракат турларига мос келувчи атамаларни қўллаган. Асарда [а] қисқа унлиси учун فتح fatḥ(un), نصب naṣb(un), تفتح taftaḥu, مفتوح maftūḥ(un), منصوب manṣūb(un), [i] كسر kasr(un), مكسور maksūr(un) maksūra(tun), انكسر ’inkasara, تكسر taksiru, كسرت kusirat, [u] унлиси учун ضم ḍamm(un), رفع raf‘(un), مضمومة maḍmūma(tun), مرفوع marfū‘(un), ضمت ḍammat, انضمت ‘inḍammat, ترفع tarfa‘u, қисқа унли мавжуд эмаслигини англатувчи sukūn, ساكن sākin (sākina), مسكن musakkan (musakkana), يسكن yaskunu (taskunu), سكنت sakanat каби феъл, масдар, сифатдош шаклларидаги атамаларни қўллаган.
«Девону луғоти-т-турк»да ḥarf атамаси араб тилидаги каби фонетик бирликлар ҳамда кўмакчи, боғловчи, юклама, қўшимча, ундов, сўроқ каби сўзларга нисбатан қўлланган.

