Jild 4 № 2 (2021)


						{$identification) ko'rish
Jild 4 № 2 (2021)
Nashr qilingan: 26-05-2021

Maqolalar

АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ

Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)

Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.


Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.

4 - 16
30
5

ТУРКИСТОНДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ВАҚФ ЕРЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ (1865 – 1881 ЙИЛЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Odil ZARIPOV (Muallif)

Мақолада Россия империяси мустамлакаси даврида Туркистон генерал-губернаторлигида вақф мулкларининг аҳволи Сирдарё вилояти мисолида кўриб чиқилган. Тадқиқотда асосан бирламчи архив манбалари, генерал-губернатор девонхонаси материаллари ва мавзуга доир илмий асарлардан фойдаланилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда вақф ерларининг ташкил этилиш сабаблари ва аҳамияти ҳамда ўлка маъмуриятининг мустамлакачилик сиёсати натижасида бу ерларнинг қаровсиз ҳолатга тушиб қолганлиги таҳлил этилган.


Маълумки, 1867 йилда генерал-губернаторлик Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ўзагида ташкил этилди. Сирдарё вилояти таркибига Тошкент, Туркистон, Чимкент каби қадимий шаҳарлар кирарди. Бу ҳудудларда азалдан вақф ерлари мавжуд бўлиб, айнан шу шаҳарлар истилодан кейин рус маъмурияти сиёсатининг илк тажриба майдонига айланди. Ўлка бошқарувининг илк давларида рус ҳукумати вақф ерларига нисбатан эҳтиёткорона сиёсат юритилган бўлса-да, Туркистонга биринчи генерал-губернатор сифатида келган Фон Кауфман бошқаруви даврида ушбу ерларни давлат ерларига айлантириш сиёсати амалга оширилган. Ҳатто, Кауфман минтақадаги асрлар давомида шаклланган ер галиги анъаналарини тугатиш мақсадида махсус қонун лойиҳалари ишлаб чиққан. Ушбу сиёсат натижасида ўлкада мавжуд вақфлар ерларининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиб, бошқалари ташландиқ ҳолга тушган. Вақф ерларидан тушадиган даромадлар тўхташи билан эса масжидлар, мадрасалар ҳамда мозор ва зиёратгоҳлар ўзларининг молиявий манбаларидан маҳрум бўлдилар. Қолаверса, мазкур ҳолат бу диний муассасаларда ишловчи ва таълим оладиган кишилар, вақфга қарашли ерларда ишловчи деҳқонларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.


Ушбу мақолада Туркистонда Россия империяси мустамлакаси даврида вақф ерларининг 1865 – 1881 йиллардаги ҳолати Сирдарё вилояти мисолида ёритилган. Мақоладаги факт ва маълумотлар тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тадқиқ қилинган. Тадқиқот жараёнида микротарих, миқдорий, тизимли, контент таҳлил ва муаммовий-хронологик усуллардан ойдаланилган.

17- 26
31
5

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОНЛАР БОРАСИДА

Doniyor MURATOV (Muallif)

Ушбу мақоланинг мақсади Қуръони каримда зикр қилинган ҳайвонларни ўрганиш, уларнинг оятларда эслатилиш ўринлари, бирор қиссани зикр қилишда ва масаллар келтиришда, уларнинг таъсирли чиқишида ҳайвонлар образларидан фойдаланиш услубларини ва ўзига хос жиҳатлари тадқиқ қилишдан иборат. Мақолада инсон фаолияти бевосита ҳайвонот олами билан боғлиқ экани қайд қилинган Қуръон оятларининг сабаб ва мақсадлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга оятларда зикр қилинган ҳайвонлар номларининг ифода этиш учун араб тилида ишлатилган сўзлар ва синонимлари ҳам ўрганилган ва тадқиқ этилган.


Араб манбаларида барча тирик мавжудот борки, ҳаммаси ҳайвон дейилиши деб айтиб ўтилган. Зеро, ҳайвон сўзи араб тилида тириклик маъносидан олинган. Ҳар бир нарсаки, унда ҳаёт бўлса, у ҳаракатдадир, яъни ҳаёт бу ҳаракат, ҳаракат бу тириклик демак. Шунингдек, ҳайвонлар инсонлар каби уммат экани ҳам Қуръонда эслатилган бўлиб, улар 140 дан ортиқ оятда тилга олинган. Ушбу мақолада масаланинг мазкур жиҳатлари ҳам тадқиқ қилинган.


Чунончи Қуръони каримда ҳайвонлар турли вазифаларни бажарганини кўриш мумкин. Масалан, ҳудҳуд Сулаймон (а.с.)нинг хизматида бўлган ва бу билан у бош ролда зикр қилинган. Намл сурасида бу қуш Сулаймон пайғамбарнинг хизматчиси сифатида келган. Пайғамбарларнинг мўъжиза кўрсатишида ҳам ҳайвонлар билан боғлиқ ўринлар ўрганилган. Оли Имрон сурасида, ҳайвонлар одамлар учун бойлик ҳамда фойдаланиладиган воситалиги Қуръон оятларида учрайди.Қуръонда баъзи ҳайвонлар мусулмонларга ҳаром қилингани борасидаги оятлар таҳлил этилган. Ҳайвонларнинг гўштини истемол қилиш ва қилмаслик уқтаи назардан, яъни фиқҳий томондан ҳам ўрганиш зарур.


Мақолада ўзбек тилида фаолият олиб борган муфассирларнинг тафсирларида ҳайвонларга оид арабча сўзларни ўзбек тилига таржималари қиёсий таҳлил қилинган. Масалан, туянинг ёши, жинси ва бошқа шу каби жиҳатларини ифодалаш учун араб тилида қатор иноним сўзлар ишлатилади, ва бу ҳолат Қуръонда ҳам ўз аксини топган. Туя маъносини ифодалаш учун Қуръонда ибил, баийр, ноқа, баҳира, соиба каби сўзлардан фойдаланилган.


Хулосада эса, Қуръонда зикр қилиб ўтилган ҳайвонлар ва уларнинг образларининг тадқиқ этиш аҳамиятига доир муаммолар очиб берилган.

26 - 35
7
4

«ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ ШЕЪРЛАР СЕМАНТИКАСИ

Qosimjon SODIQOV, Govhar RAHMATOVA (Muallif)

Лирик қўшиқлар туркий халқлар эсте-тик дидининг нечоғлиқ бой экани, уларнинг азалдан сўз санъатига алоҳида меҳр билан қараганлари, бадиий тўқимада ўз даврининг энг илдам халқлари билан беллаша олиш даражасида адабий заҳирага эга эканини намойиш этади. Шунингдек, ушбу қўшиқларда туркийларнинг бадиий қарашлари ҳам намоён бўлади.


Соф лирик кечинмалар навоторлиги, образларга бойлиги ва ўзига хос пафоси билан ҳамма даврда ўқувчи кўнглини ўзига ром этиб келган. Жаҳон адабиёти тарихида туркий халқлар шеърияти, шубҳасиз, алоҳида ҳодиса сифатида ўрганилади. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари турк шеъриятининг илдизлари, унинг мавзу кўлами ҳақида кенг маълумот беради.


«Девону луғати-т-турк»да туркий халқлар оғзаки шеъриятидаги лириканинг илк куртаклари учрайди. Кошғарий ўз даврининг йирик тилшуноси, туркий халқлар урф-одатларининг билимдони ва илғор фикрли кишиси ўлароқ, ҳар бир сўзни ўзига хос ифода ёҳуд бирор шеърий парча билан далиллайди. Асардан жой олган ҳар бир шеър ўзининг бадиий қиймати, семантикаси билан ўзгача. Айниқса, бу нарса лирик шеърларда яққол кўринади. Лирик қўшиқларда оддий эпизодлар ҳам юксак бадиий савияда ёзилганлиги аждодларимизнинг сўзга чечанлиги, билидирилаётган фикрлар жимжимадор тарзда ифода этиш маҳоратини намоён этади


«Девону луғати-т-турк»да келтирилган лирик парчалар маъшуқа васфи, ошиқнинг ўтли ҳижрон дамлари ва ўз маъшуқасига мурожат шеърларидан иборат. Уларда бадиий санъатлар ва унинг ўринлашуви масаласи эътиборга молик. Негаки, уларда қўлланган бадиий санъатлар туркий халқлар адабиётида дастлабкиси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бундай шеърий санъатлардан бир нечта турларини келтириш мумкин:  ташбих, тазод, истиора, тажнис, такрир, муболаға, рсоли масал каби. Лирик парчаларда тилга олинган бадиий санъатлар кейинги давр шеъриятининг ҳамма турларида ҳам фаоллик билан ўринлашишида ўз аксини опди.


Ушбу мақолада «Девону луғати-т-турк»даги лирик шеърлар семантикаси хусусида сўз юритилиб, уларнинг бадиияти очиб берилган.

36 - 45
22
5

“МЕЪЁРУ-Т-ТАДОЙЙУН” – ДИНИЙ-АХЛОҚИЙ МАНБА СИФАТИДА

Ismat NAIMOV (Muallif)

XIX асрнинг иккинчи ярмида фаол илмий изланишлар олиб бориб, ўзидан бой илмий мерос қолдирган маърифатпарвар ва қомусий аллома Аҳмад Донишнинг диний йўналишдаги фаолияти маҳсули ҳисобланган “Меъёру-т-тадоййун” асари бугунги кунга қадар етарлича ўрганилмаган. Асар номи илмий жамоатчиликка маълум бўлса-да, унинг маъно-мазмуни ва моҳияти ҳали илмий жиҳатдан таниш эмас. Шуни ҳисобга олиб мақолади, диний-ахлоқий йўналишдаги мазкур асарнинг яратилишига сабаб бўлган қатор омиллар, дунё динлари тарихининг ёритилиши, ҳар бир дин вакили ўз эътиқодини тўғри деб ҳисоблашига ҳуқуқи борлиги, киши иймонли шахс сифатида камол топишида зарур бўлган талаблар ҳақида асар муаллифининг фикрлари таҳлил этилган.


Таъкидлаш лозимки, Аҳмад Дониш Россия империясида кўрган таассуротлари натижасида Бухоро амирлигида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишни таклиф этган. Бу ислоҳотлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ўз ичига қамраб олган. Шунингдек, аллома диний хилма-хилликдан иборат бўлган Бухоро амирлиги фуқароларини ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшашларига асос бўлиб хизмат қилувчи ислоҳотномасини ҳам ишлаб чиққан ва уни тарғиб қилишни мақсад қилган. Мазкур асарнинг илмий жиҳатдан ишончли бўлиши учун маърифатпарвар ўзидан олдин ўтган аждодлари илмий мероси ва тарихий манбаларга мурожаат этган бўлиб, улар орқали ўзи таклиф этаётган фикрларининг тўғрилигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, Шайх Фариддин Атторнинг “Тазкиратул-авлиё”, Мавлоно Жомийнинг “Нафаҳоту-л-унс”, Сарви Бўстонийнинг “Мизону-л-ҳақ”га раддияси ҳисобланган “Таъдилу-л-мизон”, Абдуллоҳ Машҳадийнинг “Мизону-л-мавозин”, Ҳофиз Ғулом Ҳалим Деҳлавийнинг “Насиҳату-л-мўъминин”, Абдулқодир Ғелонийнинг “Раббонийликни англаш”, Имом Ғаззолийнинг “Кимиёи Саодат” шунингдек, қатор диний-ахлоқий асарлар “Канзу-л-ирфон”, “Ҳадиси Қудсий” каби манбалардан ўз асарини янада мазмунан бойитишга ва диний қарашларини улардан келтирилган далиллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, Қуръони Каримга тафсир, Таврот ва Инжилнинг форс тилидаги таржималарини мутолаа этишни тавсия этадики, булар асарнинг илмий қимматини янада оширганлигини таъкидлаш жоиз.


Асарнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида мақола муаллифи ўз фикрларини баён этиб, авваламбор, асар динлараро бағрикенгликни таъминлаш, улар ўртасидаги қарама-қаршиликларни ислоҳ қилиш ҳамда бир-бирларига толерантлик муносабатида бўлишларининг заруриятини қатор мисоллар билан таъкидлаган. Шунингдек, асл ислом таълимотининг моҳиятини англашда мазкур манбада келтирилган – илм-маърифатли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ватан равнақига хизмат қилиш каби фикрларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида муаллифнинг илмий хулосалари берилган.

46 - 54
29
5

ZAMONAVIY IJTIMOIY-SIYOSIY O’ZGARISHLARNING DOLZARB MASALALARINI TRANSFORMATSI YASI

Rustam DJUMAEV (Muallif)

Maqolada dunyo aholisining davrlar bo’yicha «moddiy turmush darajasi» (umr ko’rish davomiyligi, aholi jon boshiga iste’mol tovarlari, xizmatlar va mahsulotlar ishlab chiqarish hajmi) bo’yicha taxminlar keltirilgan. Jahon tarixida iz qoldirgan ko’plab olimlar va mutaxassislar, siyosatchilar va davlat arboblari «taraqqiyot» tushunchasi haqida o’ylashdi. Ularning aksariyati «taraqqiyot» g’oyasini faqat pastdan yuqoriga qarab qo’llab-quvvatladilar. Biri taraqqiyotning eng yuqori cho’qqisini «Xitoy kommunizmi» deb ta’riflasa, boshqasi uni «G’arb demokratiyasi» deb atagan. Ushbu bir tomonlama tushuntirish «beshta shaxs» nazariyasida aks ettirilgan (ibtidoiy, quldorlik, feodalizm, kapitalizm va kommunizm yoki g’arbiy demokratiya). Barcha millatlar ushbu shakllanishlardan o’tishlari kerakligi ta’kidlandi.


Yigirmanchi asrning oxiri nafaqat G’arbda «uzoq kutilgan» sotsialistik tizimning buzilishi, ikki qutbli dunyoning yo’q bo’lib ketishi va jahon kuch markazlarining paydo bo’lishi, barcha keyingi oqibatlari bilan oldindan aytib bo’lmaydigan aqldan ozgan globallashuv bilan tavsiflandi, ammo, allaqachon aniq bo’lganidek, yangi, ilgari ko’rilmagan tahdidlar va chaqiriqlar paydo bo’lishi bilan nafaqat ayrim mamlakatlarning suverenitetiga, balki, eng avvalo, har bir alohida shaxsning mavjudligiga tahdidlar bilan ta’riflanadi. 21-asrning birinchi choragi, har qachongidan ham, barcha og’riqli muammolarni - atrofmuhit, iqtisodiy, geosiyosiy, ijtimoiy-madaniy va boshqa muammolarni tashqariga chiqarib qo’ydi va eng yuqori darajaga etkazdi. Nafaqat oddiy, balki birinchi navbatda ilmiy bilimlar darajasida ushbu tahdidlar va tahdidlarni adekvat tahlil qilish, bashorat qilish muammolari to’liq sinovdan o’tkazilmaganligi, uslubiy jihatdan tasdiqlanmaganligi katta tashvish uyg’otmoqda. Tahlil Yerdagi global, milliy xavfsizlik masalasi har qanday davlatning asosiy vazifalaridan biri ekanligi va hozirgi talablarni o’z vaqtida anglash tahdid omili paydo bo’lishining oldini olishda muhim rol o’ynaydi degan xulosaga kelishimizga imkon berdi. Shunday qilib, davrni anglash tahdid omilining paydo bo’lishining oldini olishdagi eng muhim ehtiyojlardan biridir.

54 - 59
15
7

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОНДА КОНФЕССИЯЛАРАРО МУНОСАБАТ ЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Abdulla MIRZAKHOJAEV (Muallif)

В статье рассмотрена история религий в контексте тюркского прошлого, исламского ренессанса, царского империализма и советского атеизма, современных реалий. Автор анализирует конституционный и профильный законы, описывает религиозное многообразие и культурный плюрализм, рассматривает систему и институты религиозного образования, определяет основные причины радикализации двух стран уделяя особое внимание специфике проявления религиозного радикализма в каждом из двух государств, их подходам к этой проблеме и путям противодействия террористической угрозе, а также систематизирует мнения различных ученых. Определены негативные последствия разных исторических и политических событий на религиозную жизнь узбекстанского и казахстанского общества. Выбор указанных государств обусловлен сходством их истории, культуры и политической системы. Сравнительный анализ состояния межконфессиональных отношений в Узбекистане и Казахстане проводится по следующим критериям: исторические этапы, законодательно-правовая база, религиозные объединения, религиозное образование, проблема религиозного экстремизма и фундаментализма. Цель статьи – определение особенностей взаимодействия казахстанской и узбекстанской властей с религиозными и конфессиональными структурами, а также выявление основных проблем межконфессиональных отношений и религиозной ситуации в целом.


Данное исследование является ценным научным материалом, который способствует лучшему пониманию этноконфессиональной и межконфессиональной политики в современных реалиях, а также анализу состояния и прогнозу перспективы развития толерантных межконфессиональных отношений в Узбекистане и Казахстане в условиях религиозного плюрализма, глобализма и актуальных вызовов эпохи постмодерна. Необходимо поэтапное укрепление законодательной, политической и социально-экономической базы, которая будет направлена на светский путь развития наших стран, без ущемления конфессий и религиозных организаций, которые отделены от государства по определению. В тюркской истории на территории Центральной Азии имеется множество конкретных примеров, которые свидетельствуют о положительном опыте исторически мирного сосуществования различных религий в среднеазиатском тюркомусульманском регионе. Такие исторические факты должны и могут позитивно влиять на дальнейшее укрепление межрелигиозного сотрудничества и согласия.

60 - 67
20
6

“УСУЛ АЛ-ФИҚҲ” ИЛМИНИНГ МОВАРОУННАҲРГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Sidahmadxon G’AYBULLAYEV (Muallif)

Мақоладан кўзланган мақсад Мовароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси – усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этиш. Тадқиқотда усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ ўлкасида юзага келиб, кейинчалик шарққа ёйилгани ва унга сабаб бўлган омиллар тадқиқ этилган. Мовароуннаҳр олимлари илмий фаолияти ва ёзган асарларининг усул ал-фиқҳ фани ривожига таъсири таҳлил этилган. Ҳудудда усул фанига оид ёзилган асарлар ва уларнинг хусусиятлари очиб берилган. Қаффол Шоший ўзининг “Маҳосин аш-шариъа”, Абу Зайд Дабусий “Тақвим ал-адилла” ва Фахрул-ислом Али Паздавий “Усул ал-Паздавий” асари орқали фанга олиб кирган янги тушунча ва услублар аниқланган. Шунингдек, Шамсул-аимма Муҳаммад Сарахсий, Фахрул-ислом Али Паздавий, Алоуддин Самарқандий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Хисомиддин Ахсикатий, Низомиддин Шоший, Абул Баракот Насафий ва Садруш-шаҳид Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий каби фақиҳларнинг илмий фаолияти ва фанга оид асарлари тадқиқ этилган. “Тақвим ал-адилла”, “Усул ал-Паздавий”, “Усул ас-Сарахсий”, “Мезон ал-усул”, “Манор” ва “ат-Талвиҳ” каби асарлар ва уларга ёзилган шарҳ, ҳошия ва мухтасарлар ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Якунда усул ал-фиқҳ асарларининг ислом дини назарий асослари, мақсади, мазмун-моҳиятини тўғри тушунишдаги аҳамияти очиб берилган.

68 - 75
18
3

ХРИСТИАН ДИНИНИНГ КИБЕРМАКОНГА КИРИБ КЕЛИШ ТАРИХИ

Shohsanam NIYAZOVA (Muallif)

Мақолада кибермаконга христиан динининг кириб келиши, мазкур динга оид илк виртуал форумлар, гуруҳлар, тармоқ ва веб-сайтлар тарихи тўғрисида сўз юритилган. Бу жараёнларни тадқиқ этган олимларнинг дин, хусусан, христианликнинг Интернетда кенг ёйилиши ва бунинг ўзига хос жиҳатлари борасидаги нуқтаи назарлари очиб берилган. Эътиборлиси, бу жараёнларнинг гувоҳи бўлган ёхуд шахсан иштирок этган АҚШлик, Канада ва англиялик олимларнинг шахсий кузатувларидан мисоллар келтирилган. Дин ва интернет мавзусидаги тадқиқотлар уч давр (тўлқин)га бўлиниши ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир даврнинг етакчи намояндалари тадқиқотларига тўхталиб ўтилган. Ушбу изланишлар натижасида қандай хулосаларга келингани баён этилган.


ХХ асрнинг иккинчи ярмида онлайн эълонлар доскаси (BBS)да фақат пост ёзиб қолдиришдан бошланган мазкур жараён тез суръатларда ривожланди. Диний қарашлар баён қилинадиган алоҳида форумлар (масалан, “Origins”, 1983 й.) ва айнан христианларга мўлжалланган виртуал гуруҳлар (“net.religion.christian”, 1984 й.) юзага келди.


Муаллиф томонидан бу гуруҳларга нафақат оддий аҳоли, балки черковлар ҳам қизиқиш билан қарагани ва фаол иштирок этганининг замирида қандай омиллар борлиги таҳлил қилинган.


Мақолада диний мулоқот олиб бориш учун очилган дастлабки тармоқ – “Ecunet” ҳамда унда шаклланган виртуал жамоалар томонидан оммавий ва хусусий (тўлов асосида кириш мумкин бўлган) суҳбатларда қандай мавзулар муҳокамасига кўпроқ эътибор қаратилгани баён қилинган. 1986 йилда христианлик тарихида биринчи марта онлайн ўтказилган қайси диний маросим — “Challenger” космик кемасида бедарак кетган фазогирлар хотираси ёд олиб, сўнгги йўлга кузатилгани тўғрисида маълумот берилган.


Гиперматн билан ишлаш, веб-сайтлар очиш имкониятининг яратилиши билан бир вақтда “World wide web” (Бутундунё ўргимчак тўри)нинг барча учун бепул жорий этилиши христианликнинг кибермакондаги ривожланиш динамикасига қай тарзда таъсир этгани кўрсатиб берилган. Бунда киберкоммуникация технологияларининг олдинги сафида бўлган веб-сайтлар ҳамда улар қайси оқим ва черковларга тегишли бўлгани тўғрисида маълумотлар келтирилган.

76 - 83
27
5

АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИДА ТИЛ ВА КОММУНИКАЦИЯ

RAVSHONBEK KHUDAYBERGANOV (Muallif)

Мазкур мақолада ахборотлашган жамиятда тил ва коммуникация муаммолари ва истиқболларининг ижтимоий-фалсафий ва методологик жиҳатлари таҳлил қиланган. Шунингдек, коммуникатив жараён барча ижтимоий соҳалар фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши, тил ва коммуникациялар одамлар ва уларнинг ўртасидаги алоқани таъминлайди ҳамда тил ахборот етказишнинг жуда муҳим воситаси сифатида катта аҳамият касб этади. Тил ва коммуникация воситалари мулоқотнинг диалогик ёки интерактив шаклини таъминлайди. Ахборотлашган жамиятда тил ва мулоқот одамлар ўртасидаги маданий, тарихий жиҳатдан шартли маънавий алоқанинг ўзига хос шаклидир. Aхборот ташувчиси сифатида алоқа воситалари, ўз навбатида, одамлар ҳаётининг маданий-тарихий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитларига, кишиларнинг ўзлари ишлаб чиқариш даражаси ва ривожланиш даражасига боғлиқ.


Тил ва коммуникация воситаларининг ривожланиши доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг бевосита таъсири остида рўй беради. У ижтимоий ва ижтимоий тузилишнинг барча даражаларида маданий, шахслараро, этник, давлат, глобал миқёсда ўсиб боради. Шу боисдан ҳам бир-бири билан алоқа қилиш қобилияти инсон капитали тушунчасига киритилиши ва интеллектуал капиталнинг бир қисми бўлиши керак.


Инсоният коммуникацияси воситаси ҳисобланган тил муаммоларининг жамият маданий тараққиёти билан уйғун ҳолатда илмий ва амалий аҳамият касб этиши аксарият олимлар томонидан қайд этилган. Ижтимоий маданий тараққиёт ва жамият институтлари учун эса тилнинг бундай динамик хусусияти жуда муҳимдир. Тилнинг фалсафий парадигмаси фалсафа, лингвистика, риторика, яъни, фанлар комплексининг мослашуви билан белгиланади. Чунки, улар илмий тадқиқот дастурининг асосий ўлчов, мезон (параметр)ларини аниқлашга ёрдам беради. Бу комплексда тил феномени доминант ижтимоий-фалсафий фикр вазифасини бажаради. Тил ижтимоий ва инсоний борлиқ атрибути бўлиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш жараёнлари учун, айниқса, билиш, таълим, тарбия, мулоқот, суҳбат жабҳалари учун ҳам аҳамиятлидир. Тилни ахборот-коммуникатив тизим сифатида ижтимоийлашуви яъни, у ўзида рўёликни акс эттириш қобилияти ва ахборотни узатиш воситаси сифатида хизмат қилади. Шу билан энг муҳим жиҳати ахборот ва коммуникацияларнинг ўзаро ўтиш қобилиятига эга бўлади. Шу муносабат билан тил ва мулоқот маданиятида ахборот ва коммуникатив томонларнинг диалектик бирлиги пайдо бўлди.

84 - 93
42
6