- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ШАХС АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Umarov BAXRIDDIN (Muallif)Аннотация: Мақолада кўтарилган ғоянинг мақсади - бугунги кундаги ахборий-психологик таҳдидлар даражаси кун сайин ортиб бораётган бир пайтда шахсни улардан ҳимоялашнинг айрим ижтимоий-психологик имкониятларини очиб беришдир. Мақолада шахс ахборот-психологик хавфсизлигининг психологик имкониятлари тўғрисидаги мулоҳазалар баён этилган. Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфияти, руҳияти, мақсад ва интилишлари, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологиялари даврида яшамоқда. Шунингдек, мақолада инсониятнинг XXI асрга қадам қўйиши ахборот кўлами ва сифати мисли кўрилмаган даражада ўсиши билан нишонланиши, ҳозирги пайтда шахсга хорижий ОАВ томонидан амалга оиширилаётган кундалик ёпирилма босимнинг тажовуз деб аталиши ва унинг психологик асослари, оммавий ахборот амалда ўз мазмунидан ажралиб, кўпроқ шаклан тазйиқ ўтказувчи омилга айланиб бораётганлиги, кенг аудитория материалларини ахборот каналлари қай тарзда тақдим этса, шу ҳолича мазмун-моҳияти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмасдан айрим инсонлар томонидан қабул қилаётганлиги ҳамда ахборий таҳдидларнинг ҳиссий таъсирли образлар, ҳиссиётлар, тасвирий-ифодали ва сатирик-юмористик воситалар ёрдамида амалга оширилаётганлиги натижасида кўпчилик инсонлар ахборий психологик таъсирлар домига тушуб қолаётганлиги, ахборий-психологик таҳдидлардан ҳимояланишда индивиднинг оммавий ахборотлар билан ишлашидаги мустақиллик масаласи, ахборотни танлаш ва у билан ишлашнинг ахборот-психологик хавфсизликдан ҳимояланишга салбий ёки ижобий оқибатлари ҳақида мулоҳазалар келтирилган.
263 – 27078224-06-2026 -
ДРАМАTИК АСАРЛАРДА ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ИФОДАЛОВЧИ СЎЗЛАР
Qahramon SOBIROV (Muallif)Мақолада ўзбек драматургияси персонажлари нутқида диний тушунчаларни ифодаловчи сўзларининг ўринли қўлланилиши, уларнинг ўз ўрни ва услубий вазифалари ҳақида фикр юритилган.
Мақолада ҳикматли сўзларнинг персонажлар нутқида жуда катта услубий маъно англатиш воситаси эканлиги, сўз санъати қимматини оширишдаги аҳамияти, персонажлар тилини индивидуаллаштириш, унинг образли ва таъсирчан, ўқувчи эсида қоладиган даражада ифодаларга бойлигини таъминлашга хизмат қилиши тадқиқ этилган. Тарихий-диний сўзлар персонажлар нутқида шунчаки уларнинг тилда мавжудлиги учун қўлланилмайди. Уларни қўллашда маълум услубий мақсадлар кўзда тутилади. Уларни қўллашни нутқий вазиятнинг ўзи тақозо этади. Улар воқеалар жараёни ва сўзловчининг кайфияти, уларнинг воқеликка муносабати ва ўзаро муносабатларига боғланган бўлади. Энг муҳими, тарихийлик назарда тутилган бўлади. Диний тушунча ифодаловчи сўзларнинг нутқдаги антонимлик ҳолатлари ҳам муҳим услубий маънолар ташийди. Улар ҳоҳ ўз маъносида, ҳоҳ кўчма маънода бўлсин, нутқий матнга маълум мақсадлар билан олиб кирилади ва улар сўзловчи фикрини тингловчига мантиқан асосли етказишга хизмат қилади, шу билан бирга, унинг руҳий ўзгаришларини ҳам қўшиб ифодалаши мумкин. Диний тушунчалар билан боғлиқ антоним сўзлар ҳам персонаж нутқининг таъсирчан воситаларидан ҳисобланади.
257 – 2638424-06-2026 -
САНУСИЙЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ШИМОЛИЙ АФРИКАДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ
A’zam MA’MUROV (Muallif)Буюк имом ва ислоҳотчи саййид Муҳаммад ибн ‘Али ас-Санусий Жазоирда туғилган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) бевосита авлодидир. Ажойиб инсонлар қўлида тарбияланди ва билим чўққиларини забт этди. Ул зот ўзининг барча билимлари ва ҳаётий тажрибасини эзгу ишларга бағишлади: оддий араб халқининг оғир ҳаёти ва қайғули дамларига мадад бўлмоқни ирода этди. Оврупо мамлакатларининг (Франция, Италия ва бошқалар) Шимолий Африкада жойлашган араб диёрига қарши босқинчилик юришлари айни мана шу даврга тўғри келади. 1830 йилда французлар буюк имом, таниқли ислоҳотчи ва уламо саййид Муҳаммад ас-Санусийнинг туғилиб ўсган жойи – Жазоирни босиб олишди. Қонхўр ғанимлар 1881 йили Тунисни эгаллашди. Кейинроқ, аниқроғи 1911 йилда фашистлар Италияси Ливия чегарасини ноқонуний бузиб, тинч озодпарвар аҳоли бошига бирин-кетин жабр, зулм ва офат уруғларини ёғдира бошлади. Шу тариқа Шимолий Африка мазлум халқларининг чет эл босқинчиларига қарши миллий-озодлик ҳаракати бошланди.
Буюк Санусий бир қатор араб мамлакатлари, жумладан ул зотнинг туғилиб ўсган, таҳсил олган ва ёшлик йиллари ўтган жой – Жазоирнинг французлар томонидан босиб олинганлиги ҳақидаги хабарни қаттиқ алам ва изтироб билан қабул қилди. Буюк имом ўзининг биринчи Абу Қубайс зовиясига (Макка) 1837 йили асос солади. Кейинчалик буюк ислоҳотчи Жағбубга кўчиб ўтади (1856) ва бу диёр санусиййа ҳаракатининг чет эл босқинчиларига қарши кураш олиб борадиган марказий штабига, жабрдийда араб халқининг улуғ Ватан миллий-озодлик кураши марказига айланади. ...
XIX асрнинг ўрталарида араб дунёсининг энг кўп ривожланган қисмида (Миср, Сурия, Ливан) араб Уйғониши (ан-Наҳда) номини олган маданий юксалиш даври бошланди. Унинг ғоявий раҳнамолари , “шонли араб меросини”, ўтмишдаги арабларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги қудратини тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўйган ҳолда, шарқ ва ғарб цивилизацияси элементларини синтезлаш, яъни умумлаштиришга ҳаракат қилишди. Араб Уйғониш даврига хос бўлган мафкуравий жараёнларда асосий ўринни ислом ислоҳотчилиги томонидан тақдим қилинган диний йўналиш эгаллади.
236 – 24891624-06-2026 -
АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙНИНГ ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ МЕРОСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)Мақолада Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг яшаган давридаги ижтимоий ҳаёт тарзи ва диний-фалсафий фикрлари ҳамда ўз даври олимларининг диний-фалсафий фикрлари ислом ва христиан дини таълимоти ҳамда тарихини ўрганишга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши каби фикрлари таҳлил этилган.
Заки Валидий яшаган даврда сиёсий вазиятнинг ёритилиши ҳақидаги фикрларининг таҳлилидан собиқ совет тоталитар сиёсати жамиятни маънавий таназзулга етаклашга, инсонларни маънавий қашшоқлаштиришга, собиқ иттифоқ халқлари қаторида халқимизни ҳам коммунистик мафкуранинг тобеларига айлантирилишига оид фикрларининг таҳлилларидан мисол келтирилган.
207 - 21676524-06-2026 -
АМИР ХУСРАВ БАДИИЙ МЕРОСИДА БАДИИЯТ АНЪАНАЛАРИ
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан меросини ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанрида- ги маҳоратини аниқлаш, шунингдек унинг рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шо- ирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига те- гишли романтик мавзу асосий омил ҳисобланса-да, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиблиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақоладаги айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарла- рининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
123-12981623-06-2026 -
БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ ЛИНГВОЭСТЕТИК КАМОЛОТДА ТУТГАН ЎРНИГА ДОИР
Salima RUSTAMIY (Muallif)Европа олимлари ХХ аср бошларига келиб ўрта аср араб тили ва адабиётида илгари сурилган поэтикага доир қарашлар, жумладан, балоғат илмини бадиий сўз санъатининг ўзига хос тури сифатида идрок қила бошладилар. Натижада ўрта аср мусулмон оламидаги араб поэтик тафаккури ҳам, балоғат илми ҳам канон деб аталди.
Олимларнинг умумий фикрига кўра адабиётдаги канонлар ижтимоий онгнинг маълум бир тури маҳсули ҳисобланади ва улар кўпгина объектив омиллар асосида вужудга келади. Ўрта аср араб адабиёти назариясида шакл ва мазмун муносабати ҳақидаги поэтологик қарашларнинг ривожланиши мураккаб кечган. Маълумки, IX–XI асрлар йирик олимлари мумтоз араб шеъриятида мазмун ва шаклни бир-бирига боғлиқ, деб ҳисоблаганлар. Бу дунёқараш уларнинг умумий фалсафий қарашлари асосини ташкил қилган.
Абдулқоҳир Журжонийдан бошлаб барча балоғатга оид асарларда лафз ва маъно ўзаро мустаҳкам боғланган бўлиши каломнинг зарурий шарти сифатида эътироф этилади. «Маъно» араб мусулмон фалсафаси, назарий қарашлар учун асосий тушунча ҳисобланади. Адабий канонлар ўз навбатида тил қонунларига бўйсунади ва буларсиз амалга ошмайди. Буларнинг энг муҳими тилнинг тизимли фаолияти бўлиб, у тил тизими ҳақидаги назарияда ўз аксини топган.
110-11668623-06-2026 -
ОРИЯ КЕЛИШУВИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҚОИДАЛАР
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ория масаласи, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳамда ория масаласининг ҳанафийларга, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига кўра тушунилиши ўрганилган. Ислом ҳуқуқига кўра ория, омонат, гаров, ижара битимлари ўртасидаги фарқлар ва уларга хос фиқҳий тушунчалар қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, орияга берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўрганилган.
Мақолада ория масаласида фикр билдирган мовароуннаҳрлик ва ислом дунёсида таниқли фақиҳларнинг асарлари, жумладан, Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг «Муҳит Бурҳоний» асари, Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари, Шамсул Аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асари, шунингдек, хозирги замон олимларидан Ваҳбатуз Зуҳайлийнинг «Фиқҳул исломи ва адиллатуҳу» асарларидаги орияга доир масалалар қиёсий таҳлил қилинди ва илмий хулосалар берилди.
103 - 10915423-06-2026 -
ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ-ҲИЖОЗ ҲАЖ ЙЎЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ
Muzaffarkhon JONIYEV (Muallif)Ислом динида мусулмонлар учун фарз амаллардан бири имконияти бўлганда Маккага бориб ҳаж қилишдир. Макка ва Мадинага ҳаж қилиш Ўрта Осиё мусулмонлари учун анча мураккаб бўлган, улар ўз вақтида ҳаж ибодатини амалга ошириш учун машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган. Ўрта Осиё мусулмонлари асрлар мобайнида оғир йўл машаққатларига қарамасдан ҳаж зиёратини амалга ошириб келганлар. ХIХ аср охирларида Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан мустамлака қилиниши ўлка мусулмонларининг ҳаж зиёратига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Империя ҳукумати учун Туркистон ўлкаси мусулмонларининг ҳаж зиёратини назорат қилиш нафақат сиёсий жиҳатдан, балки иқтисодий томондан ҳам муҳим аҳамият касб этар эди.
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон мусулмонлари ҳаж зиёратига бориш учун асосан, Эрон ҳудудидан ўтувчи қуруқлик йўли, Афғонистон, Ҳиндистон ва Ҳинд океани орқали ўтувчи жанубий ва Истанбул орқали ўтувчи шимолий йўллардан фойдаланишган. Мақолада ушбу йўлларнинг ҳолати, транспорт нархлари, гузаргоҳ шаҳарлардаги ҳожихоналар, такялар ва меҳмонхоналар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Россия империясининг Туркистон мусулмонларининг ҳаж зиёрати борасида олиб борган сиёсати, амалга оширилган маъмурий, тиббий чора-тадбирлар архив маълумотлари ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари Туркистон матбуоти асосида тадқиқ этилган
51-5820423-06-2026 -
ИСЛОМДА НИКОҲНИНГ ТУГАТИЛИШ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Nigora YUSUPOVA (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқида никоҳни бекор қилиш шартлари ва унинг ҳуқуқий оқибатларининг мазмун-моҳияти, никоҳ бекор қилингандан кейинги томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий асослари таҳлил этилган
48-5373525-06-2026 -
МОВАРОУННАҲР АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Muzaffar KAMILOV (Muallif)Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.4-12721723-05-2026 -
МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАВЛАТДАГИ ДИНИЙ-ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Маълумки, 1250-1517 йилларда Мисрда мамлук султонлари уукмронлик қилганлар. Бу давр икки асосий босқичга бўлинади: 1250-1382 йилларда асли келиб чиқиши туркийлардан бўлган Баҳрий мамлуклар, 1382-1517 йилларда эса кавказликлардан бўлган Буржий (черкес) мамлуклар тахтни эгаллаганлар. “Мамлук” атамаси шунчаки «қул» деган маънони эмас, балки аниқроги “ҳарбий кул” деган маънони англатади ва деярли ҳар доим оқ таили жангчиларга нисбатан шилатилган.
Ушбу мақолада аввало, туркий мамлукларнинг Мисрга кириб келиши, баурий мамлукларнинг тахтга ўтириш жараёнлари, улар олиб борган сиёсат тарихий-тахршлий жщатдан кўриб чиқилган.
Бу давр сиёсатида аёл киши, яъни Шажарат ад-Дуррр тахтни эгаллаши том маънода, Аббосий халифа Муътасимнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб, “Агар буюк Миер мамлакатида султон бўлшига лойиқ киши топилмаса, у ҳолда мен сенга Багдоддан бир киши юборишга рухсат бераман ” - мазмунидаги хат йўллайди. Бу вазиятдан чиқиш мақсадида Шажарат ад-Дуррр туркий мамлук Амир Ойбекка турмушга чиқади ва шундан бошлаб баҳрий мамлуклар ҳукмронлиги Мисрда ўрнатилиши билан боглиқ жараён тадқиқ этилган.
Миер мамлук султонларининг нуфузи, айницса, салибчиларнинг қолган кучлари тор-мор этилганидан ва мўгуллар устидан қозонилган мууим галабалардан сўнг кескин ошган.
Мақолада Хоразмгиоҳнинг набираси Султон Кутузнинг мўгуллардан бобоси ва тогасиучун қасос олиб, уларни тор-мор келтиргани, шунингдек, унинг азалий душмани Зоҳир Бейбарснинг Кутузни ўлдириб тахтга ўтиргани ҳамда унинг насл-насабига оид маълумотлар таҳлили тақдим этилган. Шунингдек, черкес мамлукларини тахтга келиши, сиёсий вазиятларнинг кескинлашуви ҳамда Усмонли туркларни Мисрни босиб олишлари билан боглиқ сиёсий жараёнлар ҳам ёритилган.4-1422914-05-2026 -
ҲАДИС РОВИЙЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН АСАРЛАР
Doniyor MURATOV (Muallif)Ҳадис илми ислом илмлари ичида энг мууим соуалардан бири бўлиб, Пайгамбаримиз Мууаммад (с.а. в)дан ривоят қилинган сўзчар, амаллар ва тасдиқларни ўрганиш ва уларнинг сауиулигини аниқлаш билан шугулланади. Бу борада ровийлар - уадисларнинг бизгача етиб келишида асосийурин тутувчи шахслардир. Шунинг учун уламолар ровийларнинг уаёти, илмий салоуияти ва ишончлилик даражасини чуқур ўрганишга катта эътибор қаратганлар. Ҳадис ровийлари уақида ёзилган асарлар айн ан шу мақсадда яратилган бўлиб, уларда ровийларнинг ишончлилиги, ривоятларининг тўгрилиги ва уларга бериладиган бауо тўгрисида маълумотлар жамланган.
Бу асарлар турли йўналишларда бўлиб, улар ичида ровийларнинг ишончлилик даражасини бауоловчи «илм ар-рижол» китоблари, ровийларнинг таржимаи уолини ёритувчи «табақот» асарлари ва ровийлар уақида танқидий маълумотлар таудим зтувчи «жару ва таъдил» китоблари алоҳида ўрин тутади. Бу китоблар ислом илмларида катта аҳамият касб этади ва уламоларга сауиҳ ҳадисларни заиф ҳадислардан ажратиш имконини беради. Бундан ташқари, уадис ровийлари уақида ёзилган асарлар фауатгина диний илм эмас, бачки тарихий ва ижтимоий манбачар сифатида уам катта ауамиятга зга. Улар орцачи ислом цивилизацияси ривожини ўрганиш, ровийларнинг жамиятда тутганўрнини таулил қилиш ва уларнинг илмга қучиган уиссасини англаш мумкин.
Ушбу мақолада уадис ровийларига багишланган асарларнинг турлари, машуур муаллифлари ва уларнинг мууим асарлари таулил қилинади. Шунингдек, мазкур асарларнинг уадис илмлари ривожига уандай таъсир кўрсатгани, уларнинг уозирги кунда уам ауамиятли эканлиги уақида маълумот берилади. Ҳадис илмлари ислом илмлари ичидаги энг мураккаб соуалардан бири бўлгани учун, ровийлар уақида ёзилган асарлар уларни чууурроу тушунишга ёрдам беради ва уадисларнинг уақиқийлигини аниулашда асосий манбалардан бири бул и б хизмат қилади.46-548112-05-2026 -
Умавий ва Аббосийлар ҳукмронлиги даврида Турон – Анадўли алоқалари: Анадўлида фаолият юритган Туронликлар
Javohir Zafarzoda (Muallif)Мазкур мацолада Умавийлар ва Аббосийлар халифалиги даврида Турон (Марказий Осиё) билан Анадўлу (Кичик Осиё) ўртасида юзага келган тарихий-сиёсий ва маданий алоқалар таҳлил қилинган. Хусусан, ислам тарихининг дастлабки даврларида VII - IX асрларда вужудга келган сиёсии жараёнлар, халифаликнинг кенгайиб бориши ва унинг турли вилоятлар, хусусан, шарқий (Турон) ва гарбий (Анадўлу) ҳудудлар билан ўрнатган муносабатлари тадқиқ этилган. Бу муносабатлар, авваламбор, ҳарбий юришлар, илм-фан тараққиёти, диний даъват ишлари ва бошқарув тизимидаўз ифодасини топган.
Муаллиф, айниқса, Анадўлу ҳудудида фаолият кўрсатган туронлик шахсларнинг тарихи ва уларнинг ролини аниқлашга алоҳида эътибор қаратади. Ушбу шахслар орасида ҳарбий сардорлар, уламолар, даъватчилар ва бошқа маданий фаол шахслар бор бўлиб, уларнинг ушбу минтақадаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга қўшган ҳиссаси аник; мисоллар билан кўрсатилади. Улар фақатгина ҳарбии жабҳада эмас, балки маҳаллий бошқарув тизимининг шаклланишида, и слом илм-фанининг тарқалишида ва мусулмон жамоаларининг ташкил топишида ҳам муҳим ўрин тутган.
Тадқиқот жараёнида тавсифлаш, умумлаштириш, таққослаш, тарихий даврлаштириш ва микротарихий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Мақола тарихий манбалар, араб ва форс тилларидаги классик асарлар, шунингдек, замонавий тадқиқотлар асосида ёзилган бўлиб, ҳозиргача етарли даражада урганилмаган ушбу мавзуда янги қарашлар ва илмий хулосалар илгари сурилган. Шу тариқа, мақола нафақат илк ислам даври тарихи билан қизиқувчилар учун, балки умумий туркий дунё ва И слом цивилизациям! ўртасидаги алоцаларни ўрганувчи тадқиқотчилар учун ҳам манба сифатида хизмат қилшии мумкин. Муаллиф Турон ва Анадўлу ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларни очиб бериш ортали, бу ҳудудлар ўртасидаги тарихий бирликни янада равшанлаштиради ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва бирдамлик гояларини тарихий асослар билан исботлашга ҳаракат қилган.24-3057612-05-2026 -
Шайх Хованд Таҳур тарихи, илмий мероси ва унинг мақбараси эпиграфикаси таҳлили
Nematullo Mukhamedov (Muallif)Амир Темур ва темурийлар даврида Ташкент шаҳри ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланишида Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Умар Валий Богистоний, Шайх Хованди Таҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор Валий каби К) дан ортиқ суфийлар минтақа ислом маданиятида катта урин эгаллаган.
Ушбу мақолада Шайх Умар Богистоний (XIII-XIV аср) ва унинг угли Шайх Хаванд Таҳур (XIV аср)лар ҳаёти ва фаолиятиўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Умар Богистоний ва Шайх Хаванд Таҳур камтарона ҳаёт кечириши билан одамларга ибрат бўлиб, улар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни таргиб қилгани таҳлил этилган.
Шайх Хованд Таҳур илмий фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган. У «Рисола дар масойили шариат ва тариқат» («Шариат ва тариқат масалалари ҳақидаги рисола»), «Рисолаи даҳ март» («Ўнта шарт ҳақида рисола»), «Рисола дар аркони ислом» («Ислом арконлари ҳақидарисола»), «Рисола дар одоби тариқат» («Тариқат одоби ҳақида рисола») каби асарлар ёзган. Ушбу асарларда ислом арконлари, инсоннинг покланиши ва камолга етиши, шариат ва тариқатнинг ўзаро муносабатлари баён этилган.
Мақолада Шайх Хаванд Таҳур мақбараси ва унинг биносида битилган эпиграфик ёзувлар — Куръон оятлари, ҳадислар тадқиқ қилинган.4-12372512-05-2026
