- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ (1969-1990)
Fazilat QO‘YSINOVA (Muallif)Мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тараққиёт босқичлари таҳлилга тортилиб, ташкилотнинг вужудга келиши жараёнидаги тарихий воқеликлар, унинг мақсад ва вазифалари, аъзо давлатлар сиёсий консолидациясидаги ўрни, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг халқаро ташкилот сифатида шаклланиши ва унинг халқаро муносабатлар тизимида тутган ўрни тадқиқ этилган.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти халқаро ташкилот сифатида ўзига хос ўринга эга бўлиб, унинг вужудга келиши мусулмон давлатлари интеграцияси жараёнларига таъсир кўрсатган муҳим институционал ҳолат ҳисобланди. Сиёсий жараёнлардаги динамик ўзгариш, мусулмон бирдамлигининг кучайиши, умумий хавф-хатарга қарши курашда ҳамжиҳатлик, Фаластин халқига ҳамдардлик ва ислом дини омиллари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ташкил этилишига асос бўлган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти мусулмон олами сиёсий позициясини акс эттирувчи омил ҳисобланиб, тўрт қитъада жойлашган 57 та давлат аъзоларидан иборат ягона сиёсий платформа бўлиб, халқаро майдонда халқаро муносабатларнинг асосий актори сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Ташкилотнинг асосий фаолияти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, мадани ва илмий соҳаларда мусулмон мамлакатлари ўртасида ҳамжихатлик асосида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ислом бирдамлигини таъминлаб, халқаро майдондаги фаолиятини ўзаро ҳамжихатлик ва ҳамкорлик асосида ташкил қилиш, мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ташкилотга аъзо давлатларни ривожланадиган мамлакатлар қаторига қўшилишига кўмаклашиш, давлатлар ўртасидаги сиёсий муаммолар ва зиддиятларни олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти сиёсий жиҳатдан мусулмон ҳамжиҳатлигини вужудга келтирган, ислом уммасини бирлаштирган, халқаро майдонда уларнинг манфатларини ҳимоя қила олган, бутун мусулмон оламининг интеграциясини таъминлаш мақсадида фаолият юритаётган халқаро ташкилот эканлиги таъкидланган.
Ушбу мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилоти тузилиши натижасида мусулмон давлатларининг ҳамкорлик органи вужудга келиб, аъзо давлатлар бирдамлигининг етакчи элементи диний омилга таяниб, ислом умумий мезонлар бўйича интеграциянинг асосий принциплари таҳлил қилинган
63 - 7124204-07-2026 -
ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИДАН ХАЛҚАРО АКАДЕМИЯ САРИ
Zohidullo MUNAVARROV (Muallif)Мақола «академия» деган тушунчанинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда Тошкент ислом университетидан Ўзбекистон халқаро ислом академиясигача бўлган эволюцион йўлнинг қисқача тавсифига бағишланган.
9-2883425-06-2026
