Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Ахлоқ, одоб тушунчалари инсоният тарихида азалдан мавжуд бўлиб, бу тушунчалар инсон камолоти ва шахсияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тарихида бу мавзуга оид кўплаб асори-атиқалар, асарлар, китоблар, моддий ва маданий ёдгорликларни учратиш мумкин. Айниқса, шарқ халқлари тарихида бундай манбалар жуда кўплаб топилади. Уларда инсон руҳий тарбияси ва ахлоқий камолоти бош ғоя саналиб, унинг асосини тасаввуф илми ташкил этади. Бу илм ислом илмлари орасида алоҳида илм соҳаси сифатида дастлаб IX–XI асрлар­да зоҳидлик мактаби кўринишида шаклланган бўлса, XII–XIII асрларга келиб эса унинг асосий тартиб ва қоидалари ишлаб чиқилган тасаввуф тариқатлари кўринишида юзага келди. Шунингдек, тариқат вакиллари томонидан руҳий таълим ва тарбия борасида кўплаб асарлар таълиф этилди.


    Айнан шу XII асрда ёзилган инсон таълим-тарбияси ва руҳий камолотига бағишланган асарлардан бири алло­ма Носируддин Абулқосим Самарқандий (ваф. 556/1161й.) нинг «Риёзат ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) асаридир. Бу асар ахлоқ тарбиясига оид муҳим манба бўлиб, унда одоб ва ахлоқ тушунчалари, ахлоқий тарбиянинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади. Асар икки қисмга ажратилиб, улар ахлоқ ва одоб бўлимлари бўлиб, одоб бў­лимида ижтимоий муносабатларда амал қилиниши лозим бўлган одоб қоидалари баён этилади. Ахлоқ қисмида эса яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақида бирма-бир сўз боради. Шунингдек, ахлоқ нормалари араб алифбоси тартибида бирин-кетин келтирилади.


    Ушбу мақолада «Риёзат ал-ахлоқ» асари ва унинг манбашунослик таҳлили, унда келтирилган ахлоқ, одоб ва ахлоқий тарбия тушунчаларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, асарда мавжуд тасаввуфий-ахлоқий тушунчалар­нинг тарбиявий аҳамияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни тарихий, қиёсий-таҳлилий методлар асосида тадқиқ этилган

    90-95
    18
    2
    28-06-2026
  • «АТВАҚУЗ ЗАҲАБ...» ЁҲУД ШАРҚДАН ҒАРБГА ОЛТИН ЙЎЛ

    Ikhtiyor BABANAZAROV (Muallif)

    Аннотация: Маҳ.муд Замахшарийнинг "Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб" асари зуҳд ва гузал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат 100 та мақола тўпламидир.
    Мазкур мацолада Маҳмуд Замахшарийнинг илмий асарларидан бири, руҳий тарбия ва ахлоққа оид “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” (“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари ”) асарининг таржималари ва мазкур асардан таъсирланган таржимонлар ҳақида сўз юритилади. Жумаладан, асарнинг Ғарбдаги таржималари, уларнинг цадимий ва замонавий нашрлари ҳақида маълумотлар берилади. Мақолада “Атвоқ аз- заҳаб"нинг Йозеф фон Хаммер, Гейнрих Леберехт Флайчер ва Густав Вейль каби бир неча олмон олимлари томонидан немис тилига цилинган таржималари ҳамда мазкур таржимонларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилади.
    “Samachscharis Goldene Haisbander” нами б ил ан машҳур таржима-асар тошбосма нашрларига илмий тавсиф берилади ва ҳар бир тошбосма нашрдан намуналар келтирилади. Бундам ташцари, мазкур нашрларнинг турли дунё кутубхоналари ва фондларида жойлашуви харитаси ҳамда нисбати жадваллар ва диаграммалар шаклида акс этади.
    Махмуд Замахшарийнинг дунёнинг турли кутубхоналарида сацланаётган “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз вал-хутаб” асари Ғарб олимлари томонидан жаҳон адабиётининг юксак намунаси сифатида эътироф этилади. Жумладан, Американинг Kessinger Publishing нашриётининг қуйидаги эътирофи диққатга сазовордир: “Ушбу ноёб антик асар улкан маданий мерос бўлгани жиҳапшдан уни асл нусхадан факсимел равишда цайта нашр этиш муҳим деб ҳисобладик... ”.

    11-17
    83
    11
    01-04-2026
  • “АЛ-МАВОҲИБ УС-САРМАДИЯ” АСАРИ ВА УНДА КЕЛТИРИЛГАН НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИГА ДОИР МАНБАЛАР

    Davronbek Hoshimovich QODIROV (Muallif)

    Мақолада мисрлик шайх Муҳаммад Амин ал-Курдий қаламига мансуб Нақшбандия тариқати силсиласидан жой олган валийларнинг сифати ва ҳаёти, шажаралар тарихи, нақшбандийлик тариқатининг назарияси ва амалиёти тўғрисида баён қилинадиган “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида келтирилган тасаввуф ҳамда Нақшбандия тариқатига доир манбаларнинг тарихий аҳамияти таҳлил этилади. Маълумки, суфийлар наздида тасаввуфда ҳақиқатга таълим олиш орқали эмас, балки фақат амалиёт ва риёзатни ўз бошидан кечириш, мистик ва экзистенциал тажриба орқали эришилади. Шайх Муҳаммад Амин ал-Курдийнинг фикрича, тасаввуф аълимотида солиҳлар машойих ёки авлиёни кўрмоқликдан кўра, маънавий, руҳий фойдани уларнинг ҳаёти, ахлоқий сифатлари ва қилган амаллари тўғрисида ўрганиб билиб оладилар. У тасаввуфга доир асарларни ўқиш инсонни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялайди, деб ҳисоблайди. “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида ўзбек илм-фанига номаълум бўлган ва XVII–XIX асрларда Яқин Шарқда яратилган бир нечта тасаввуфий-ирфоний манбалар келтириб ўтилади. Ушбу асарлар нафақат тасаввуф таълимотининг фалсафий қарашлари, усул ва методлари тўғрисида, балки юртимизда яшаган алломаларнинг ҳаёти, фалсафий-тасаввуфий таълимоти ҳамда маънавий меросига доир бой маълумотларни беради. Шу нуқтаи назардан мақолада бу манбалар ва уларнинг муаллифлари қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган

    18-26
    44
    6
    26-06-2026
  • ДРАМАTИК АСАРЛАРДА ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ИФОДАЛОВЧИ СЎЗЛАР

    Qahramon SOBIROV (Muallif)

    Мақолада ўзбек драматургияси персонажлари нутқида диний тушунчаларни ифодаловчи сўзларининг ўринли қўлланилиши,  уларнинг ўз ўрни ва услубий вазифалари ҳақида фикр юритилган.


    Мақолада ҳикматли сўзларнинг персонажлар нутқида жуда катта услубий маъно англатиш воситаси эканлиги, сўз санъати қимматини оширишдаги аҳамияти, персонажлар тилини индивидуаллаштириш, унинг образли ва таъсирчан, ўқувчи эсида қоладиган даражада ифодаларга бойлигини таъминлашга хизмат қилиши тадқиқ этилган. Тарихий-диний сўзлар персонажлар нутқида шунчаки уларнинг тилда мавжудлиги учун қўлланилмайди. Уларни қўллашда маълум услубий мақсадлар кўзда тутилади. Уларни қўллашни нутқий вазиятнинг ўзи тақозо этади. Улар воқеалар жараёни ва сўзловчининг кайфияти, уларнинг воқеликка муносабати ва ўзаро муносабатларига боғланган бўлади. Энг муҳими, тарихийлик назарда тутилган бўлади. Диний тушунча ифодаловчи сўзларнинг нутқдаги антонимлик ҳолатлари ҳам муҳим услубий маънолар ташийди. Улар ҳоҳ ўз маъносида, ҳоҳ кўчма маънода бўлсин, нутқий матнга маълум мақсадлар билан олиб кирилади ва улар сўзловчи фикрини тингловчига мантиқан асосли етказишга хизмат қилади, шу билан бирга, унинг руҳий ўзгаришларини ҳам қўшиб ифодалаши мумкин. Диний тушунчалар билан боғлиқ антоним сўзлар ҳам персонаж нутқининг таъсирчан воситаларидан ҳисобланади.

    257 – 263
    8
    4
    24-06-2026
  • ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДАГИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ЕЧИМЛАРИ

    Baxriddin SALIMOV (Muallif)

    Мақолада жамиятнинг ўзига хос тизим эканлиги, инсон ҳаёти ва жамият маънавий-маърифий ҳодисаларга боғлиқлигига тўхталиб, у мураккаб жараён сифатида талқин этилган. Бинобарин, сўнгги йилларда маънавий ҳаётимизда рўй бераётган баъзи бир ўзгаришлар, муаммолар кўпларни ташвишга солмоқда. Гарчанд маънавият соҳасида жуда кўп ишлар қилинган ва қилинаётган бўлса-да, улар етарли самара бера олмаяпти. Муаллиф фикрича бунга жавоб маънавият ва маърифат соҳаларига эътиборни янада кучайтиришга бориб тақалади. Зеро, маъна­вият ва маърифат ҳар қандай давлат тараққиётида жуда муҳим ўрин тутади. Халқининг маънавияти ва маърифати етук бўлган мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ҳам шунга яраша юксак бўлади. Мақола сўнгида муаллиф томонидан маънавият ҳақида қуйидаги бир қатор муҳим хулосалар чиқарилган: маънавият нафақат инсонга тегишли ҳодиса, балки у бутун жамиятга тааллуқли бўлган ижтимоий ҳодиса ҳамдир; маънавият – бу ҳар бир инсонга хос бўлган хусусият бўлиб, бу ҳар бир инсоннинг ички руҳий кечинмаларидир; маънавият – бу ҳар бир инсоннинг ички ҳис-туйғуси бойлигидир; маънавият – бу ўзимизга берилган ҳаёт деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, уни сермазмун ўтказмоғимиз лозим демакдир.

    81-89
    93
    3
    23-06-2026
1 - 5 from 5

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling