Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН

    Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.


    Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.


    Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.


    Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.

    22-30
    18
    3
    16-07-2026
  • ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА

    Abduvali YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.


    Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.


    Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.

    89 - 95
    30
    3
    29-06-2026
  • ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ-ҲИЖОЗ ҲАЖ ЙЎЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ

    Muzaffarkhon JONIYEV (Muallif)

    Ислом динида мусулмонлар учун фарз амаллардан бири имконияти бўлганда Маккага бориб ҳаж қилишдир. Макка ва Мадинага ҳаж қилиш Ўрта Осиё мусулмонлари учун анча мураккаб бўлган, улар ўз вақтида ҳаж ибодати­ни амалга ошириш учун машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган. Ўрта Осиё мусулмонлари асрлар мобайнида оғир йўл машаққатларига қарамасдан ҳаж зиёратини амалга ошириб келганлар. ХIХ аср охирларида Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан мустамлака қилиниши ўлка мусулмонларининг ҳаж зиёратига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Империя ҳукумати учун Туркистон ўлкаси мусулмонларининг ҳаж зиёратини назорат қилиш нафақат сиёсий жиҳатдан, балки иқтисодий томондан ҳам муҳим аҳамият касб этар эди.


    ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон мусулмонлари ҳаж зиёратига бориш учун асосан, Эрон ҳудуди­дан ўтувчи қуруқлик йўли, Афғонистон, Ҳиндистон ва Ҳинд океани орқали ўтувчи жанубий ва Истанбул орқали ўтувчи шимолий йўллардан фойдаланишган. Мақолада ушбу йўлларнинг ҳолати, транспорт нархлари, гузаргоҳ шаҳарлардаги ҳожихоналар, такялар ва меҳмонхоналар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Россия империясининг Туркистон мусулмонларининг ҳаж зиёрати борасида олиб борган сиёсати, амалга оширилган маъмурий, тиббий чора-тадбирлар архив маълумотлари ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари Туркистон матбуоти асосида тадқиқ этилган

    51-58
    20
    4
    23-06-2026
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    9
    3
    17-07-2026
  • ТУРКИСТОН ЖАДИДЛАРИДАН ОБИДЖОН МАҲМУДОВ ФАОЛИЯТИ МАҲАЛЛИЙ ВА ЧЕТ ОЛИМЛАРИ НИГОҲИДА

    Nodirbek KOMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада мамлакатимиз тарихида юксак ўринга эга бўлган йирик аллома Обиджон Маҳмудов, унинг жамият ривожидаги ўрни ва у томонидан илгари сурилган қарашлар, ғоялар акс эттирилган. Шу сабабли ҳам, уларнинг ҳаёт йўллари, асарлари ва ғояларини ўрганиш – бугунги кун тарихчиси учун ғоят муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган. Бундан ташқари, олим томонидан ватанимиз, халқимиз тараққиёти учун жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганлиги, бунга шонли тарихимиз гувоҳ эканлиги тасвирланиши баробарида олимнинг Қўқон жадидларининг сиёсий етакчиси ҳамда йирик ношир сифатидаги фаолиятининг янги қирралари, йирик тадбиркор ва сиёсий арбоб сифатидаги тарихимизда учрамайдиган фаолияти ҳамда қарашлари маҳаллий ва чет эл олимлари асарлари ҳамда даврий нашрлари асосида ёритилган. Шунингдек, мақолада олимнинг ношир сифатидаги фаолияти Туркистон ва Қўқонда газета ҳамда журналлар сонининг ошишига олиб келганлиги аниқ далиллар билан исботлаб берилган, унинг Туркистон мухториятида вазир ҳамда Қўқон шаҳар думасида депутат сифатидаги фаолияти амалий жиҳатдан ёритилган. Энг муҳими, унинг ҳаракатлари туфайли Қўқон шаҳар савдо-саноат биржаси ташкил этилганлиги кўрсатиб берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Обиджон Маҳмудовнинг ҳаёт йўли ва миллий тараққийпарварлик ҳаракати тараққиётига қўшган ҳиссасига доир маълумотлар ва илмий хулосалардан ушбу йўналишга оид илмий тадқиқотлар олиб боришда олий ўқув юртлар, умумтаълим ва ўрта-махсус таълим тизими учун дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда, тегишли давлат музейлари учун экспонатлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Қолаверса, мақоланинг илмий янгилиги ҳамда амалий аҳамияти жиҳатдан долзарб бўлиши билан биргаликда, ватанимиз тарихи билан қизиқадиган тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун муҳим манба бўлиши мумкин

    57-65
    18
    3
    01-07-2026
  • ТУРКИСТОНДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ВАҚФ ЕРЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ (1865 – 1881 ЙИЛЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

    Odil ZARIPOV (Muallif)

    Мақолада Россия империяси мустамлакаси даврида Туркистон генерал-губернаторлигида вақф мулкларининг аҳволи Сирдарё вилояти мисолида кўриб чиқилган. Тадқиқотда асосан бирламчи архив манбалари, генерал-губернатор девонхонаси материаллари ва мавзуга доир илмий асарлардан фойдаланилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда вақф ерларининг ташкил этилиш сабаблари ва аҳамияти ҳамда ўлка маъмуриятининг мустамлакачилик сиёсати натижасида бу ерларнинг қаровсиз ҳолатга тушиб қолганлиги таҳлил этилган.


    Маълумки, 1867 йилда генерал-губернаторлик Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ўзагида ташкил этилди. Сирдарё вилояти таркибига Тошкент, Туркистон, Чимкент каби қадимий шаҳарлар кирарди. Бу ҳудудларда азалдан вақф ерлари мавжуд бўлиб, айнан шу шаҳарлар истилодан кейин рус маъмурияти сиёсатининг илк тажриба майдонига айланди. Ўлка бошқарувининг илк давларида рус ҳукумати вақф ерларига нисбатан эҳтиёткорона сиёсат юритилган бўлса-да, Туркистонга биринчи генерал-губернатор сифатида келган Фон Кауфман бошқаруви даврида ушбу ерларни давлат ерларига айлантириш сиёсати амалга оширилган. Ҳатто, Кауфман минтақадаги асрлар давомида шаклланган ер галиги анъаналарини тугатиш мақсадида махсус қонун лойиҳалари ишлаб чиққан. Ушбу сиёсат натижасида ўлкада мавжуд вақфлар ерларининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиб, бошқалари ташландиқ ҳолга тушган. Вақф ерларидан тушадиган даромадлар тўхташи билан эса масжидлар, мадрасалар ҳамда мозор ва зиёратгоҳлар ўзларининг молиявий манбаларидан маҳрум бўлдилар. Қолаверса, мазкур ҳолат бу диний муассасаларда ишловчи ва таълим оладиган кишилар, вақфга қарашли ерларда ишловчи деҳқонларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.


    Ушбу мақолада Туркистонда Россия империяси мустамлакаси даврида вақф ерларининг 1865 – 1881 йиллардаги ҳолати Сирдарё вилояти мисолида ёритилган. Мақоладаги факт ва маълумотлар тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тадқиқ қилинган. Тадқиқот жараёнида микротарих, миқдорий, тизимли, контент таҳлил ва муаммовий-хронологик усуллардан ойдаланилган.

    17- 26
    31
    5
    04-07-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    16
    5
    01-07-2026
  • АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙНИНГ ТАРЖИМА АСАРЛАРИ: УМУМИЙ ТАВСИФ ВА БИРЛАМЧИ ТАҲЛИЛЛАР

    Zarifjon ARSLONOV (Muallif)

    Алихонтўра Соғунийнинг (1885-1976) илмий мероси икки турли бўлиб, булар олимнинг ўзи томонидан ёзилган асарлар ва таржима асарларидан иборат. Мазкур мақолада олимнинг таржима асарлари, жумладан, Армени Вамберининг “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Аҳмад Донишнинг “Наводир ал-вақоеъ”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарлари, уларнинг ёзилиш тарихи, мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари, тавсифланиб, бирламчи таҳлиллари олиб борилди. Алихонтўра Соғуний шахсияти унинг сиёсий фаолиятлари орқали барчага маълум. Лекин, унинг илмий меъроси ҳали етарли даражада тадқиқ этилмаган.


    Масалан, олимнинг қаламига мансуб “Туркистон қайғуси” ва “Тарихи Муҳаммадий” асарлари бир неча бор нашр этилганига қарамай, алоҳида олиниб, ёзилиш давридаги сиёсий, маърифий ва диний муҳит, манбалари, уларда кўтарилган масалаларнинг бугунги ҳолати каби жиҳатлар синчиклаб ўрганилмаган.


    Ушбу мақолада тавсиф ва таҳлили олиб бориладиган таржима асарлар хусусида тўхталадиган бўлсак, мазкур асарлар ўз йўналишлари бўйича шоҳ асарлар сирасига киради. Масалан, Амир Темурнинг дастлаб, туркий тилда битилган, лекин, бугунги кунда фақат, форсий нусхалари сақланиб қолган “Тузуклар”и ўз соҳаси бўйича тенгсиз ҳисобланади. Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”да айтилган етти турдаги нота масаласи эса ушбу асарнинг мусиқа соҳасида нақадар қимматли асар эканлигини кўрсатади.


    Ваҳоланки, Европада битта нота маълум холос. Ўзининг айғоқчилик қобилияти билан, шунингдек, шарқ тиллари билимдони сифатида танилган венгриялик сайёҳ Армени Вамберининг “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи” асари Соғуний томонидан ўзбек тилига ўгирилган яна битта тарихий манба саналади. Мазкур асар ўзида Ўрта Осиёнинг энг қадимги даврларидан то ХIХ асрнинг иккинчи ярмигача бўлган тарихини ўз ичига олиши ва кўплаб бирламчи манбалар асосида ёзилиши жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга. Аҳмад Донишнинг Бухоро амирлиги тарихига оид “Наводир ал-вақоеъ” асари Соғунийнинг яна бир кашфиётидир. Мазкур асарнинг аҳамияти хусусида таржимоннинг ўзи китобнинг кириш қисмида батафсил тўхталиб ўтган. Кўриниб турибдики, Алихонтўра Соғуний таржимасига қўл урган асарларнинг барчаси ўзида мужассам этган ноёб маълумотлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

    74 - 81
    48
    7
    06-07-2026
  • ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

    Yulduz NAMAZOVA (Muallif)

    XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.

    47-57
    12
    2
    01-07-2026
  • НАСАФИЙ “АҚОИД” АСАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУТААССИБ ОҚИМЛАР ҒОЯЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА ЎРНИ

    Abdullatif ALLOQULOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ва унинг шарҳларида кўтарилган ақидавий масалалар, олимнинг мутаассиб оқимларга раддия бериш услуби баён этилган. Унда глобаллашув шароитида юзага келган турли бузғунчи оқим ғоялари тарихий илдиз сифатидан талқин этилган, жумладан, хорижийлик, мўътазийлилик, қадарийлик, жаҳмийлик, жабарийлик, мушаббиҳалик каби фирқалар қиёсий таҳлил қилинган.


    “Ақоид” асарида адашган фирқа қарашлари сифатида кўрсатилган ғоялар замонавий оқимлардан, жумладан, ҳизбий, салафий, жиҳодчилар, Туркистон ислом ҳаракати кабилардан қайси бирининг таълимотига мос келиши қиёсий таҳлил қилиниб, уларга аҳли сунна вал жамоа таълимоти нуқтаи назардан оят ва ҳадислар ҳамда ислом оламида эътироф этилган мутафаккирларнинг сўзлари билан раддиялар берилган.

    4-9
    28
    5
    26-06-2026
  • КУШОН-ҚАНҒ МУНОСАБАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ТАРИХИ МУАММОСИ

    Asхат BIYKUZIYEV (Muallif)

    Мақолада Марказий Осиё кўчманчиларининг милоддан аввалги II ва милодий II асрлардаги ўтроқлашуви жа­раёни масаласи кўриб чиқилган. Шу билан бирга, Кушон ва Қанғ давлатларида кучлар мувозанатининг тақсимла­ниш тизими тадқиқ этилган.


    Ҳозирги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида жойлашган қадимги Қанғ давлати қадимий хитой тарихий йилномаларида милоддан аввалги II асрдаёқ қайд этилган. Таниқли олимлар, қадимий антик ёзма манбаларга тая­ниб, Қанғни «Чоч сакларининг давлати» деб ҳисоблашган. Ғарб давлатлари билан савдо алоқаларини ўрнатишга уринган Хан империяси Шарқий Туркистон ҳудуди орқали Ўрта Осиёга элчилар юборган. Давань ва Қанғ мулк­лари орқали ўтган биринчи элчи ва сайёҳ Чжан Цян эди. Император Уди уни кўчманчи юе-чжелар билан Хунн империясига қарши шартнома тузиш учун юборган. Чжан Цяннинг сафари 12 йилдан ортиқ давом этди, аммо у юечжилар билан келишувга эриша олмади. Бироқ у Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудини ўрганишнинг уддасидан чиқди. Элчи қабулида бўлишга муваффақ бўлган ҳукмдорлар сафида Қанғ ҳукмдори ҳам санаб ўтилади. Ўша вақтга келиб, эрамиз арафасида Сўғдиёна ҳудуди кўчманчи қанғарларга қарам эди.

    40-43
    37
    4
    27-06-2026
  • XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСР БОШЛАРИДА САМАРҚАНД МАДРАСАЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ

    Sunnatullo MUXIDDINOV (Muallif)

    Мақолада XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Самарқандда мадрасаларнинг умумий ҳолати, сони, улар­нинг даромадлари таҳлил қилинган. Муаллиф Туркистон генерал-губернаторлиги даврида мадрасалар мулки­нинг бошқаруви ва Самарқанд вилоятида соҳани назорат қилишдаги ўзига хос жиҳатларни очиб берган. Янги ҳукуматнинг бу ўқув даргоҳларини бошқаришдаги сиёсатининг мадрасалар фаолиятига таъсири, мадраса тала­баларининг рус тилига муносабати, рус амалдорларининг мадрасалар ўқув жараёнига рус тилини киргизишдан кўзлаган мақсадлари очиб берилган. Мадрасалардаги талабаларнинг аниқ сони манбалар асосида кўрсатилган. Самарқанд мадрасаларининг жойлашуви вилоят миқёсида таҳлил қилиниб, талабалар сонининг номутаносиб­лиги сабаблари келтирилган. Шунингдек, мадрасаларнинг ўқув жараёни, ўқув фанлари ва китоблар рўйхати кел­тирилган. Ўқув жараёнидаги фанлар ва ўқитиладиган дарсликларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида холисона фикр билдирилган. Айни даврга оид бўлган Самарқанд мадрасалари ўқув жараёни минтақадаги бошқа вилоятлар мадрасалари ўқув жараёни билан таққосланган ҳолда ёритилган. Самарқанд мадрасалари ҳақидаги маълумотлар ва хулосалар бирламчи манбалар, ёзма ва архив ҳужжатлари асосида берилган. Муаллиф томонидан муаммони ўрганишга доир бир қатор мустақил хулосалар илгари сурилган.

    18-23
    44
    5
    26-06-2026
  • БУХОРО АМИРЛИГИДА МАҲАЛЛИЙ МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ (XIX АСР ОХИРИ ВА XX АСР БОШЛАРИ)

    Feruza `AMONOVA (Muallif)

    Мақолада Бухоро амирлигида XIX аср охири ва XX аср бошларида маҳаллий буржуазия қатламининг шаклланиши ва йирик мулкдорлар фаолияти ҳақида сўз боради. У архив ҳужжатлари ва тарихий тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили асосида ёзилганлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.


    Бухоро амирлигида XIX аср охири – XX аср бошларида маҳаллий мулкдорлар қатламининг шаклланиши минтақада ўша даврда юз берган иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ бўлган. Россия империясининг Бухоро амирлиги устидан протекторатининг ўрнатилиши натижасида амирлик ҳудудига рус капитали кириб кела бошлайди. Рус ва хорижлик бошқа сармоядорлар маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан етишиб чиққан буржуазия вакиллари: савдогарлар, тадбиркорлар, саноатчи бойлар, пахта ва ёғ-мой заводлари эгалари билан иқтисодий ҳамкорлик қилишларига тўғри келган. Амирликда шаклланган ўзбек сармоядорларининг тўнғич авлоди вакиллари минтақадаги бошқа маҳаллий мулкдорлар, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ва Хива хонлигидаги мулкдорлар, билан ўзаро рақобат ва ҳамкорликда иш олиб боришган. Бухоро савдогарлари, қоракўлчи ва заводчи бойлар бу пайтда Россиядан ташқари Туркия, Афғонистон, Германия, Франция, Италия ва бошқа хорижий давлатларда ҳам фаолият юритганлар.


    Бухоро амирлигида вақф мулклари юз йиллар давомида мавжуд бўлиб, ўз мол-мулкининг муайян қисмини вақфларга ажратган бадавлат одамлар ва уларнинг меросхўрлари Бухоро мадрасалари, масжидлар ва бошқа муассасалар фаолиятида муҳим роль ўйнашган. Вақф ерларидан олинган даромад натижасида мадраса толибларининг харажатлари қопланган. Мударрис ва муллаваччалардан ташқари аҳолининг бошқа қатламлари (уламолар, қаландарлар, дарвешлар ва бошқалар) ҳам вақф мулкларидан келган даромадлардан фойдаланишган. Хусусан, Бухорода мадраса ва масжидлар фаолиятида, тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлашда, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод қилишда вақф мулкларидан тушган харажатлар ижобий роль ўйнаган.

    230 - 236
    5
    2
    24-06-2026
1 - 13 from 13

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling