- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ
Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.
Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.
126 - 13712204-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙНИНГ «نشانى» («МАНЗИЛ») ШЕЪРИДА АТТОРНИНГ «МАНТИҚ УТ-ТАЙР» САЙРУ СУЛУКНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ
Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)С.Сипеҳрийнинг “Яшил ҳажм” тўпламига киритилган “Манзил” шеърида аскетизмнинг этти босқичи – Шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут тайр” достонида берилган “етти водий” ни ўзига хос тарзда изоҳлайди. Мақолада шоир шеъриятининг маънавий босқичлари – талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат, фақр (қашшоқлик) ва фано (абадийлик) нинг қиёсий таҳлили келтирилган. “Манзил” шеъридаги сўфийнинг камолот йўлини шоир “дўст уйи” нинг изланиши сифатида изоҳлайди. Мантиқ ут-тайр»да етти водий орқали ўтадиган йўл қашшоқлик ва абадийлик водийсида тугайди. Аттордан фарқли ўлароқ, С.Сипеҳрийдаги камолотда йўл “абадият” босқичида тугамайди. У даврий жараёндир. Ҳар сафар охирига етмасдан, ҳақиқат томон йўл янги шаклда бошланади.
145 - 15318423-06-2026
