- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙНИНГ “ШАРҲ АЛ-АҚОИД” АСАРИДАГИ СОФИСТИК ТАФАККУРНИНГ ФАЛСАФИЙ-МАНТИҚИЙ ТАҲЛИЛИ
Mirzaqul NORQOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада билимлилик, ил-му-маърифатни инсоният ҳаётининг моҳияти сифатида эътироф этган мутафаккир Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асаридаги софистик тафаккурнинг ижтимоий-фалсафий ва мантиқий жиҳатлари таҳлил қилинган. Ислом фалсафаси тарихи контекстида пайдо бўлган турли ижтимоий-мантиқий мулоҳазаларнинг софистикага оид талқинлари илмий баён этилган. Мақолада келтирилган барча маълумотлар қиёсий-тарихий, мантиқий методлар асосида ёритилган ҳамда янги давр фалсафаси вакилларининг софистикага муносабати ва илмий ёндошувлари назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Софистик тафаккурнинг илмий аҳамияти замон ва макон нуқтаи назаридан таҳлил қилинган ушбу тадқиқотда мазкур терминнинг минтақада пайдо бўлиши, унинг объектив ва субъектив сабаблари тарихий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Шунингдек, софистик қарашлар негизида юзага келган айрим ижтимоий-фалсафий масалаларга ислом фалсафасининг, хусусан, калом илмининг муносабати ҳақида онтологик нуқтаи назардан фикр юритилган. Софистиканинг макон ва замондаги ижтимоий аҳамияти ҳамда маиший ҳаётда юз берган муаммоларнинг илмий ечимлари фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. Фалсафа фанининг араб минтақаларга кириб бориш сабаблари, омиллари ҳамда мазкур жараёнда маълум бир шахсларнинг роли билан боғлиқ жиҳатларга аллома Саъдуддин Тафтазонийнинг гносеологик билимлари асосида фалсафий-тарихий муносабат баён этилган. Мақола сўнггида ислом феномени негизида пайдо бўлган маънавий мероснинг халқлар ва милллатлар ўртасида ижтимоий тотувликни таъминлашдаги аҳамияти диалектик қарашлар асосида ёритилган. Жумладан, минтақаларнинг исломлашиш жараёнида пайдо бўлган бузуқ эътиқоддаги оқимларнинг далилланмаган фикрларига қарши жамиятда ижтимоий мувозанатни таъминлашга хизмат қиладиган омилларнинг назарий-методологик асослари ҳақида сўз боради. Мақолада араб тилидаги матнлардан “Шарҳ ал-ақоид ан-Насафия” асарининг 2009 йилда Покистон давлати Карачи шаҳридаги “Мактабат ул-бушро” нашриётида чоп этилган биринчи нашридан фойдаланилган ва иқтибослар келтирилган.
133-14036502-07-2026
