- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ТУРКИЙШУНОСЛИКДА ПАРАЛЛЕЛИЗМЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА ТАСНИФИ
Abdulazizkhan NIG‘MONOV (Muallif)Бугунги глобаллашув даврида аждодларимиздан қолган бой маънавий, бадиий-адабий меросни ҳар томонлама тадқиқ этиш Учинчи Ренессанс сари интилаётган ўзбек олимлари олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ёзма манбаларда акс этган ўзига хос поэтик воситаларнинг шаклланиши, такомилини тадқиқ этиш, уларнинг трансформациясини ўрганиш, бу воситаларининг сақланиб қолиши ва бугунги кун адабиётидаги ўрнини белгилашда муҳим ўрин тутади. Ўзбек адабиёти тарихига назар солганда, шубҳасиз, унинг бой адабий меросга эга эканлиги кўзга ташланади. Бу адабиётнинг илдизи узоқ даврларга бориб тақалади. Унинг шаклланиши ва тараққиёти бевосита қадимги туркий адабиёт билан мустаҳкам боғлиқ. Чунки ўзбек адабиёти қадимги туркий адабиёт негизида ривож топган. Қадимги турк давридаги адабий анъана изсиз йўқ бўлиб кетмади, балки ўзида мураккаб эстетик – адабий тизимни гавдалантирадиган мумтоз туркий шеъриятга кириб келди. Қадимги туркий адабиёт намуналари: Ўрхун ёдномалари, “Девону луғати-т-турк”да сақланиб қолган бадиий ижод намуналарининг шаклий – поэтик хусусиятлари илк классик даврдаги туркий адабиётда давом этгани туркий адабиётнинг узлуксиз равишда тараққий этганини кўрсатади. Мақолада туркий ёзма адабиёт тарихида узоқ ўтмишга бориб тақаладиган параллелизм ҳодисасининг шаклланиши, унинг ўзига хос хусусиятларининг ёритилиши, уларни вужудга келтирган воситалар, параллелизмларнинг такомили, уларнинг турли томондан таснифи каби масалалар бўйича қилинган ишлар тадқиқ қилинган ҳамда параллелизмларнинг шаклланиши ва таснифи билан боғлиқ олимлар фикрлари таҳлил этилган. Шунингдек, хорижлик ва маҳаллий олимларнинг ушбу ҳодиса ҳақидаги муҳим фикрлари мисоллар ёрдамида келтирилган бўлиб, параллелизмларни ўрганишда диққат қаратиш лозим бўлган ўринлар ва таснифдаги фарқларга ҳам тўхталиб ўтилган. Кейинги тадқиқотларда нималарга эътибор бериш лозимлиги қайд этилган. Натижада, ушбу ҳодисанинг ўрганилиши ва таснифи билан боғлиқ яхлит мақола вужудга келганки, бу иш тадқиқотчилар ишини енгиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
67-7615407-07-2026 -
СУБЪЕКТИВ ДЕТЕРМИНАНТЛАРНИНГ ШАХС ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ МАСАЛАСИ
Mahmud MAJITOV (Muallif)Мақолада шахс ижтимоий моҳияти, шаклланиши қонуниятлари, жамият ва шахс ўртасидаги алоқадорлик муаммолари таркибий-функционал таҳлил қилинган, унинг ўзига хос ривожланиш хусусиятлари очиб берилган.
Бугунги ижтимоий тараққиётнинг ижтимоий ва салбий жиҳатлари, фан ва техника ривожи, инсон интелектуал салоҳиятининг юксалиши шахс муаммосига эътиборни янада кучайтирмоқда. Мураккаб тараққиёт, кескин ўзгаришлар инсон, жамият ва табиат муносабатларида кескин ўзгаришлар содир бўлди ҳамда бу борада ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш зарурати пайдо бўлди. Чунки, инсон шахсини жамият манфаатлари, ижтимоий тараққиёт талабларига монанд равишда камол топтириш учун энг аввало, постмодерн жамият ва инсон шахси ўртасидаги диалектик алоқадорликни, Ўзбекистонда замонавий социум тенденциялари таъсирида инсон шахсида юз бераётган ўзгаришларни ҳар томонлама тадқиқ қилиш зарур бўлади. Тубдан фарқ этадиган ўзига хос хусусиятларни акс эттиргани туфайли бугунги давр аввалгисидан ажралиб туради. Бугунги постмодерн даври инсоннинг онг ижоди маҳсули бўлгани учун ҳам жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий мезонларини белгилайди, яъни шахс ва жамиятнинг ўзаро таъсири объект ва субъектнинг трансформациясини ҳаракатга келтиради. Шу муносабат билан шахс шаклланишига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив детерминантларни ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ва тадқиқ қилиш долзарб ижтимоий-фалсафий муаммога айланмоқда. Дарҳақиқат шахс шаклланишининг икки асосий детерминанти мавжуд бўлиб, улар: а) объектив шарт-шароитлар (ижтимоий муҳит); б) субъектив омиллар (бир мақсадга йўналтирилган таълим-тарбия, миллий ғоя, ўз-ўзини тарбиялаш жараёни)дир. Шахс шаклланишини ижтимоий-фалсафий моҳияти очиб берувчи мулоҳазалар, тахминлар, фаразлар, факт ва аргументлар кўплаб мавжуд. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам илм-фан платформасида шакллантирилмаган.
Мазкур мақолада муаммо илм-фан нуқтаи-назаридан ва тўғри назарий-методологик позициядан тадқиқ этилган. Мақолада воқелик ҳодисаларининг алоқадорлиги ва ўзаро шартланганлиги ҳақидаги таълимотдан яъни детерминизмдан келиб чиққан ҳолда инсон шахси шаклланиши масалалари ёритиб берилган. Яъни, инсон шахсининг ривожланиши жараёнига таъсир кўрсатувчи детерминантларни аниқлаш ва таҳлил қилиш орқали муаммонинг ечими таҳлил қилинган. Мақолада шахс шаклланишига таъсир кўрсатувчи субъектив омиллар: таълим, тарбия, миллий ғоя тарғиботи, ўз-ўзини тарбиялаш, адабиёт ва санъат каби муҳим детерминантлар таҳлил қилинган.
82 - 8938406-07-2026 -
ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР НАЖМИДДИН КОМИЛОВНИНГ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ (БИБЛИОГРАФИК ТАҲЛИЛ)
Tokhir KHATAMOV (Muallif)Тасаввуф тарихини ўрганиш, манбавий асосларини таржима қилиш, шарҳлаш ва халқимизга етказиш масаласи – мустақилликнинг дастлабки йилларида зиёлиларимиз олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда профессор Нажмиддин Комилов ва шогирдларидан иборат жамоа ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Мақолада тасаввуфшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Н.Комилов томонидан нашр этилган асарлар, мақолалар, монографиялар, рисолалар, таржималар, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда масъул муҳаррирлик, таҳрир ҳайъатидаги иштироки каби жиҳатлар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида олимнинг тасаввуф соҳаси бўйича олиб борган илмий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган. Олимнинг илмий тадқиқот фаолияти серқирра бўлиб, фаннинг турли йўналишларида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Жумладан, адабиёт соҳасида таржима ва қиёсий адабиётшунослик, таржима тарихининг назарий масалалари, матншунослик ва адабий жанрлар тараққиёти билан боғлиқ жиҳатларни тадқиқ этганлиги таъкидлаб ўтилган. Олимнинг “Тасаввуф” бўйича нашр этилган биринчи китобининг истиқлол йилларида тасаввуф таълимоти бўйича илмий аҳамияти ўрганилиб, китобдаги тасаввуф тарихи, тариқатлар, ҳол, маърифат ва ҳақиқат, муҳаббат, каромат, тариқат ва шариат, хилват ва анжуман, футувват, моҳият – инсон учун курашмоқ, комил инсон, тасаввуф ва бадиий ижод каби долзарб масалалар таҳлил этилган. Н.Комилов томонидан асарларга масъул муҳаррирликнинг бажарилиши, шарқ қўлёзма асарларнинг таржималари, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда таҳрир ҳайъатидаги фаолияти каби кўплаб ишлари алоҳида ўрганилди. Шу билан биргаликда, Н.Комилов илмий фаолиятининг замондошлари эътирофига оид мақолалар рўйҳати шакллантирилиб тақдим этилди. Профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолиятини ўрганиш уч даврга бўлинди ва ҳар бир давр учун ном берилиб, алоҳида хулосалар тақдим этилди. Олимнинг ўз умри давомида дин, миллат, тарих, адабиёт ва тасаввуф бўйича олиб борган илмий-ижодий изланишлари, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланинишини эътиборга олинди ва имкон даражасида илмий-ижодий фаолияти мазкур мақолада ёритилди.
77-855123-07-2026 -
ДИНИЙ МАНБАЛАР МАҚОЛ ВА АФОРИЗМЛАРНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
Nilufar MAXSUDOVA (Muallif)Тилнинг кўркини, нутқда маънолар ранг баранглигини, ақл-фаросат ва тафаккурнинг мантиғини номойиш этувчи мақол ва маталлар дунёдаги жамики халқ ва элатларда мавжуд бўлиб, унинг ортида ҳар бир халқнинг дунёқараши, орзу-умидлари, урф-одатлари туради. Шунинг учун ҳам, уни халқнинг турмуш қонун-қоидаларини ўзида жо қилган қисқа ритмик бирлик дейиш мумкин.
Бу халқ оғзаки ижод мактаби дастлаб халқнинг оғзаки ижодида яшаган, ёзув пайдо бўлиши билан мақоллар маданий ёдгорликларда, сўнгра бадиий адабиёт таркибида акс эта бошлаган. Ушбу асарлардаги халқнинг ўй-фикрини ифода этувчи қисқа ва ихчам иборалар кенг омма тарафидан қўлланила бошлагач, улар расман мақол мақомини олиб луғатлардан ўрин олган. Мақолларнинг шаклланишида турли хил омиллар муҳим аҳамият касб этади. Одатда мақоллар қадимги ва мумтоз адабиёт намуналари, диний манбалар орқали бизгача етиб келган.
Маълумки, дин жамият, гуруҳ ёки алоҳида шахснинг маънавий ҳаётини ажралмас қисмидир. У умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб, уларни жонлантиради ва ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантиради. Шунингдек, у халқлар маданиятига ҳам катта таъсир кўрсатади. Масалан, муқаддас китобларни христиан ва мусулмонларнинг маданиятига салмоқли таъсирини кузатиш мумкин. Бундай китоблар инсонларнинг тафаккури ва онгига таъсир этган экан, албатта у тилда ҳам акс этади.
Ўзбек ва инглиз мақоллари фондининг шаклланишида мукаддас китоблар саналган Қурьон, Библия, Авесто ва ҳадисларнинг аҳамияти катта. Ушбу манбалардаги илгари сурилган ғоялар, фикрлар ва қуйма иборалар бу икки халқнинг мақоллари ва афоризмларининг яратилишида асос вазифасини ўтаган ва улар ҳали ҳамон ҳар икки тилда ўз долзарб аҳамиятини йўқотмаган. Мазкур мақолада бундай мақол, матал ва афоризмлар таҳлили амалга оширилган, шунингдек, бир-биридан узоқ масофада жойлашган икки ҳудуд вакилларининг мақол ва афоризмлари ушбу халқлар истеъмолига қандай кириб борганлиги тадқиқ этилган.
20-268416-07-2026 -
“ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК”ДАГИ ТЎРТЛИКЛАРДА РАНГЛАР СИМВОЛИКАСИ
Govhar RAHMATOVA (Muallif)Ранглар қадимдан у ёки бу халқнинг ижтимоий-маданий ҳаёти, маросими, кўҳна қарашлари билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, туркий халқларда ранглар бадиий тафаккурда ўзига хос ўринга эга. “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндилар бунга мисолдир. Мақолада туркий халқлар оғзаки ижодида ранг-тасвирнинг ўрни, унинг семантикаси, туркийлар ижтимоий ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз боради. Бунда туркий халқлар ҳаётида қўлланган ранг-тасвир билан боғлиқ то- поним, этноним, шунингдек, кимса сифатини билдиришда рангларнинг ўрни кўрсатиб берилди. Шеърий узин- дилардаги ранг билан боғлиқ бирикмалар бадиияти ва стилистик хусусиятлари таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндиларда қўлланилган ранг- тасвирга туркий халқларда ранг инсон ва табиат, инсон ва коинот ўртасидаги муносабатларнинг муҳим рамзидан бири сифатида қараш мумкин. Асарда келтирилган шеърларда эзгулик, фаровонлик рамзи сифатида оқ, буюклик, улуғлик, ёшлик рамзи ҳисобланган қора, жонланиш, янгиланиш тимсоли сифатида қаралувчи яшил (кўк), кучли- лик, жўшқинлик белгиси қизил ҳамда айрилиқ ва ҳижрон тимсоли сариқ ранглар учрайди. Бу ранглар энг қади- мий эътиқодий тасаввурлар сифатида ранг билан боғлиқ бошқа рамзларга қараганда анча илгарироқ ўз талқинига эга бўлган.
106-11278523-06-2026 -
АМИР ХУСРАВ БАДИИЙ МЕРОСИДА БАДИИЯТ АНЪАНАЛАРИ
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан меросини ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанрида- ги маҳоратини аниқлаш, шунингдек унинг рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шо- ирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига те- гишли романтик мавзу асосий омил ҳисобланса-да, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиблиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақоладаги айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарла- рининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
123-12981623-06-2026 -
ХОРИЖИЙ ФОНДЛАРДАГИ «МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ» ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ
Zohidjon ISLOMOV (Muallif)Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Олим илмий меросида “Муқаддамату-л-адаб” асарининг алоҳида ўрни бор. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIY асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади.
322 - 33261525-06-2026 -
СЎФИ ОЛЛОЁРНИНГ «МАСЛАК УЛ- МУТТАҚИН» АСАРИ ФОРС ВА ӮЗБЕК АДАБИЁТИДА
Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)Мақолада XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида яшаб ӯтган ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, фақиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бўлган Сўфи Оллоёрнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган. Унинг ижодий йўли, ўзбек, форс-тожик адабий алоқаларидаги ўрни ва ушбу икки адабиёт таркибида шаклланган зуллисонайнлик анъанаси унинг ижодида аниқланди. Сўфи Оллоёр ижодининг моҳияти, шариатни ўрганиши, билиши, тарғиб ва ташвиқоти, унга амал қилиб садоқат кўрсатиши унинг шеърлари мисолида кўрсатиб берилди.
Сўфи Оллоёр форс-тожик тилида «Маслак ул-муттақин» ва «Мурод ул-орифин», туркий-ўзбек тилида «Сабот ул-ожизин» ва араб тилида «Махзан ул-мутеъийн» номли асарлар ёзган. Бу мақолада Сўфи Оллоёрнинг айнан форс тилида яратган «Маслак ул-муттақин» асари ўрганилиб, унинг мазмунини ёритиб бериш учун асардаги шеърий намуналар ўгирилиб таҳлил килинди, фақиҳ шоирнинг дил дардлари, айниқса, руҳий кечинмаларидан ҳам воқиф бўлинди. «Муножот», «Мусанниф камчиликларининг баёни», «Фарзанди аржумандга насиҳат» каби боблар шу жиҳатдан эътиборлидир. Шоир яшаган замондаги ижтимоий муаммолар, омнинг динга эътиқоди заифлашганлиги фақиҳ шоирнинг диққат марказида бӯлиб, асарнинг ёзилишини асосий мақсади деб таъкидлаганлиги унинг шеърлари мисолида кӯрсатиб берилди. Мақолада «Маслак ул-муттақин»нинг илк нашри қаерда ва ким томондан амалга оширилгани ҳақида маълумотлар келтирилган.
76-8030528-06-2026 -
ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ ИЖОДИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан мероси ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанридаги маҳоратини аниқлаш, шунингдек, рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шоирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш шоирнинг ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига тегишли романтик мавзу асосий омил ҳисоблансада, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиби эканлиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақолада айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарларининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
95-9981528-06-2026 -
БАДИИЙ АСАРЛАР ВОСИТАСИДА ЁШЛАРНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
M. MIRKASIMOVA (Muallif)Бадиий асарлар воситасида ёшларни эстетик тарбиялаш ва китобхонлик маданиятини шакллантириш
128 - 13827729-06-2026 -
МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ “МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ” АСАРИНИНГ ДУНЁ ФОНДЛАРИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Zohidjon ISLОMOV (Muallif)Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Мақолада олим илмий меросида “Муқаддаматул-адаб” асарининг алоҳида ўрни тадқиқ қилинган.
Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмига исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат.
Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек, грамматик қисмлари алоҳида кўчи-рилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқ-са, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондла-рида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди.
Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади. Мақолада ушбу асарнинг дунё фондларидаги қўлёзмала-рининг кодикологик таҳлили баён этилган.
30 - 36651326-06-2026 -
ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даври (1250-1517) тарихчиларининг ҳаёти, фаолияти ва улар томонидан қолдирилган мерос ҳақида сўз боради.
XIII–XV асрларда Миср ўрта аср шарқ мамлакатлари ичида мамлуклар фаолияти туфайли ўзига хос мавқега эга бўлган. Миср тарихида мамлуклар ҳукмронлигининг ўрнатилиши, мамлакатда ҳарбий лашкарбошиларнинг устунликни қўлга киритиши, баҳрий мамлук султонларининг юксалиш жараёнлари (1250-1382) ва буржий (черкес) мамлуклари ҳукмронлиги давридаги (1282-1517) сиёсий жараёнлар ўзига хос ўринга эга бўлиб, Яқин Шарқдаги салибчилари ва мўғуллар билан курашларда қозонилган ғалабалари боис мамлук султонлари обрў-эътибори ошиб кетган.
Мазкур мақолада Ибн ал-’Асир ‘Али ибн Аҳмад, Ибн Халдун ‘Абд ар-Раҳмон, ал-‘Умарий, Шаҳоб аддин ал-Қалқашандий, Ал-Мақризий Тоқий ад-дин , Аз-Зоҳирий, Халил ибн Шаҳин, Ибн Тағриберди Абу ал-Маҳосин, ибн До’уд Ас-Сайрафий, Ас-Сахховий ‘Абд ар-Раҳмон, Ас-Суйутий Жалол ад-дин, Ибн Ийос Муҳаммад ибн Аҳмад ва Ибн Занбал ар-Руммол каби ўрта аср тарихчилари фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган.
Долзарблиги: Мустақиллик даврида ислом дини, ислом тарихига оид маълумотларни излаш, тадқиқ қилиш ва кенг оммага ёйиш имкониятлари юзага келди. Бу ўз навбатида тадқиқотчиларга изланишлари имконини берди. Мисрнинг мамлуклар тарихини ўрганиш орқали ўша даврдаги Мовароуннаҳр тарихининг кўп қирралари очилади. Асл манбалар орқали ушбу мавзуни ўрганилиши бу даврдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий жараёнларни холисона баҳолаш имкониятини яратади.
Методлари: Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, тизимлилик, холислик тамойиллари асосида ёритилган.
Хулоса: Миср тарихида мамлуклар даври номини олган XIII–XV асрлардаги тарихий асарлар билан бир қаторда турли илмий соҳалар бўйича ёзилган рисолалар, хилма-хил шарҳлар, қисқа илмий баёнлар (ал-мухтасар), луғатлар, шу жумладан араб-турк ва турк-араб тилларида луғатлар, адабий жанрлардаги насрий ва назмий асарлар ўша даврнинг холисона ёритилишига ёрдам беради.
46 - 5534204-07-2026 -
АРБАИН ЖАНРИ ХУСУСИДА
Doniyor MURODOV (Muallif)Мақолада ҳадис тўпламларининг арбаин жанри хусусида сўз юритилган. Унда бу жанрнинг пайдо бўлишига оид ҳадислар ва муҳаддисларнинг бу борада жамлаган тўпламлари тарихи ва услублари тўғрисида фикр билдирилган
34-3735425-06-2026 -
«ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ ШЕЪРЛАР СЕМАНТИКАСИ
Qosimjon SODIQOV, Govhar RAHMATOVA (Muallif)Лирик қўшиқлар туркий халқлар эсте-тик дидининг нечоғлиқ бой экани, уларнинг азалдан сўз санъатига алоҳида меҳр билан қараганлари, бадиий тўқимада ўз даврининг энг илдам халқлари билан беллаша олиш даражасида адабий заҳирага эга эканини намойиш этади. Шунингдек, ушбу қўшиқларда туркийларнинг бадиий қарашлари ҳам намоён бўлади.
Соф лирик кечинмалар навоторлиги, образларга бойлиги ва ўзига хос пафоси билан ҳамма даврда ўқувчи кўнглини ўзига ром этиб келган. Жаҳон адабиёти тарихида туркий халқлар шеърияти, шубҳасиз, алоҳида ҳодиса сифатида ўрганилади. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари турк шеъриятининг илдизлари, унинг мавзу кўлами ҳақида кенг маълумот беради.
«Девону луғати-т-турк»да туркий халқлар оғзаки шеъриятидаги лириканинг илк куртаклари учрайди. Кошғарий ўз даврининг йирик тилшуноси, туркий халқлар урф-одатларининг билимдони ва илғор фикрли кишиси ўлароқ, ҳар бир сўзни ўзига хос ифода ёҳуд бирор шеърий парча билан далиллайди. Асардан жой олган ҳар бир шеър ўзининг бадиий қиймати, семантикаси билан ўзгача. Айниқса, бу нарса лирик шеърларда яққол кўринади. Лирик қўшиқларда оддий эпизодлар ҳам юксак бадиий савияда ёзилганлиги аждодларимизнинг сўзга чечанлиги, билидирилаётган фикрлар жимжимадор тарзда ифода этиш маҳоратини намоён этади
«Девону луғати-т-турк»да келтирилган лирик парчалар маъшуқа васфи, ошиқнинг ўтли ҳижрон дамлари ва ўз маъшуқасига мурожат шеърларидан иборат. Уларда бадиий санъатлар ва унинг ўринлашуви масаласи эътиборга молик. Негаки, уларда қўлланган бадиий санъатлар туркий халқлар адабиётида дастлабкиси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бундай шеърий санъатлардан бир нечта турларини келтириш мумкин: ташбих, тазод, истиора, тажнис, такрир, муболаға, рсоли масал каби. Лирик парчаларда тилга олинган бадиий санъатлар кейинги давр шеъриятининг ҳамма турларида ҳам фаоллик билан ўринлашишида ўз аксини опди.
Ушбу мақолада «Девону луғати-т-турк»даги лирик шеърлар семантикаси хусусида сўз юритилиб, уларнинг бадиияти очиб берилган.
36 - 4522504-07-2026 -
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.
Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.
Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.
Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.
Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.
55 - 6518906-07-2026 -
«ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ УЗИНДИЛАРДА ВАРИАЦИЯ ҲОДИСАСИ
Govhar RAHMATOVA (Muallif)Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари туркий оғзаки шеъриятнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимги намуналарини ўзида жамлаган қимматли манбалардан биридир. Асарда келтирилган шеърлар мавзу кўлами жиҳатидан жангномалар, панднома, севги-муҳаббат шеърлари, табиат тасвирига бағишланган шеърлар, воқеа ва ов тасвирига тасвирига оид парчалар, достон узиндиси, маросим шеърлари, алқовлар каби ўндан ортиқ гуруҳларга бўлинади. Туркий адабий муҳитда куйланган бу мавзулар улар жойлашган кенг ҳудуд билан боғлиқ ҳолда турлича ривожланди ва тараққий этди. Халқ оғзаки ижоди намуналари кенг минтақага ёйилгани боис ўзгарувчанлик хусусиятига эга, яъни улар доимо турғун ҳолатда бўлмайди. Яна бир жиҳати шуки, халқ оғзаки ижоди тилдаги ўзгаришларга муттасил мослашиб боради. Бу ҳолат ҳам уларнинг турғун яшашига қаршилик қилади. Хусусан, «Девону луғати-т-турк»даги узиндиларда келган бирликларнинг мазмунни сақлаган ҳолда бошқа варианти – шевалардаги фарқли шаклини ўрганиш, шеърий узиндилардаги айрим сўзларнинг лингвистик таҳлилини параллелик асосида кўриб чиқиш ва сўз бирликларининг манбалардаги вариантларини солиштириш орқали бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Мақолада «Девону луғати-т-турк»да келтирилган шеърларда учрайдиган матний тафовутлар, яъни улардаги вариация ҳодисаси тадқиқ этилган. Туркий халқлар оғзаки ижодида вариациянинг юзага келиши вариантдош сўзларнинг қўлланиши, лаҳжалардаги фонетик ўзгачаликлар (ü>i, a>ï, ä>e, e>y, d=δ) ҳамда шеърдаги бир сўз ёки жумланинг бошқа бир сўз ёки жумла билан алмашиши ҳодисалари билан боғлиқлиги очиб берилган. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, туркий халқлар оғзаки ижодида лаҳжалардаги фонетик ўзгачаликлар, тилдаги грамматик қоидалар (сингармонизм ҳодисасига зид ҳолат) ўз аксини топган. Шеърий узиндиларда учрайдиган матний тафовутлар туркийларнинг ижтимоий ҳамда маънавий ҳаёти билан боғлиқ туркум шеърларда айниқса кўп учрайди. Бу ҳол парчаларнинг қайси қабила ёки шеваларда қўлланиши, туркий қабилалар тилидаги фонетик ўзгачаликларнинг халқ оғзаки ижодидаги ўрнини аниқлашга хизмат қилиши таҳлил қилинган.
59-667207-07-2026 -
ЗАНГИОТА МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ ВА УНДАГИ ЭПИГРАФИК ЁЗУВЛАР
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Ислом маданияти адабиёт, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий ҳамда табиий фанлар, шунингдек, одоб-ахлоқ, урфодат каби ижтимоий ва маданий турмуш тарзида ўзининг ифодасини топди. Марказий Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган.
Тошкент воҳасидан жаҳонга машҳур кўплаб олимлар етишиб чиққан. Кўҳна Тошкент буюк ва тақводор олимлар, муҳаддислар, солиҳлар абадий қўним топган муборак масканлардан бири сифатида намоён бўлади. Айнан шу ерда Абу Бакр Қаффол Шоший (Ҳазрати Имом), Зангиота, Шайх Хованд Тоҳур ва бошқаларнинг жасадлари мангу ором топган.
Ушбу мақолада Яссавий тариқатининг таниқли вакили Занги ота (Ой-Хожа ибн Тош-Хожа) фаолияти манбалар асосида ўрганилган. Маълумки, Занги отанинг бутун онгли ҳаёти мўғуллар босқинига, минтақадаги беқарорлик ва зўравонлик даврига тўғри келган.
Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади. Аммо мўғулларга қарши озодлик кураши жараёнида юртимиз аҳолисининг диний тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бериб, яссавия, кубравия, нақшбандия каби суфийлик тариқатлари шаклланди. Бу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиё халқлари учун маънавий ва ғоявий жипслаштирувчи куч ролини ўйнади. Тасаввуфнинг ана шундай сиймоларидан бири Зангиота эди. Мақолада Занги отанинг камтарона турмуш тарзи намуна сифатида, унинг фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адолатпарварлик, меҳр-оқибат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни кенг тарғиб этишдаги ўрни таҳлил қилинган. Занги ота ёдгорлик мажмуасининг Марказий Осиё ислом маданиятидаги алоҳида ўрни ҳам тадқиқ этилган. Шунингдек, меъморий мажмуанинг тарихи ва мажмуа биноларидаги эпиграфик ёзувлар ўрганилган.
11-1815522-07-2026 -
ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИДА ИСЛОМ ТАРИХИ БАДИИЙ ИФОДАЛАНГАН АСАРЛАР ТАСНИФИ (XVII-XIX АСРЛАР)
Lola AZIMOVA (Muallif)Ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихи воқеаларини бадиий ифодалаган асарлар, қиссалар талайгина. Уларда ислом дини, унинг ғоялари, Пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва фаолияти, саҳобалар, уларнинг эзгу сифатлари ҳамда ислом дини тарғиботи учун фаоллик кўрсатган тарихий шахсларнинг ҳаракатлари кенг ёритилган. Хусусан, ислом тарихи бадиий ифодаланган асарлар, асосан XVII-XIX асрларга оид бўлиб, улар характер-хусусиятига кўра тарихий-жангнома қиссалар ҳисобланади. Асосан, ўзбек мумтоз адабиётда ислом тарихи воқеалари билан бир қаторда ислом тарихида машҳур тарихий шахслар бўлган саҳобалар, Жаъфари Содиқ, Ҳазрат Али, Абу Суфён, Холид ибн Валид, Қусам ибн Аббос, Хажжож кабиларнинг сифатлари, ҳаракатлари, дин йўлидаги жонбозликлари бадиий тарзда қаламга олинган. XVII аср ижодкорларидан Сўфи Оллоёр ва Бобораҳим Машраб ижодида Уҳуд жанги, Карбало воқеалари ҳамда тарихий шахсларнинг жонбозликлари лирик мисраларда бадиий ифодаланса, XVIII-XIX аср ижодкорларидан Собир Сайқалий, Жаҳон отин Увайсий, Холис Тошкандий, Нисо, Мирзахон Хоний, Абдуқаюм Ваҳмий кабилар бевосита тарихий воқеликни қаламга олганликларини кўриш мумкин. Мазкур XVIII-XIX аср ижодкорлари ва ўндан ортиқ халқ ичидан чиққан ижодкорлар ҳам ўз номларини кўрсатмаган ҳолда Ҳазрат Али, Қусам ибн Аббос, Имом Ҳасан, Имом Ҳусайн, Муҳаммад Ҳанифа, Хажжож, Муҳаммад Боқир, Саййид Баттол Ғозий каби тарихий шахслар қаҳрамонликларини маснавий йўли билан бадиий ифодалаб, махсус лиро-эпик қиссалар битганлар. Шу жиҳатдан, ислом тарихи воқеалари ва машҳур шахслар фаолияти бадиий ифодаланган халқ қиссаларининг юздан ортиқ қўлёзма ва тошбосма нусхалари ЎзФА Шарқшунослик қўлёзмалар институти асосий фонди ҳамда Ҳамид Сулаймон фондида сақланиб келмоқда. Дарҳақиқат, ўзбек мумтоз адабиётини ислом дин, унинг бунёдкорликка, инсонпарварликка йўғрилган ғояларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Юқорида таъкидланганидек, уларда ислом дини, унинг тарихий воқеаларидан тортиб, тасаввуф таълимотининг бадиий ижоддаги образ ва тамсиллар воситасидаги бадиий талқинини кўриш мумкин. Шу асосда, ўзбек мумтоз адабиётида мавжуд диний характердаги асарларни ўрганиш, уларнинг дидактик жиҳатларини ёритиш, бадиий санъатларни қўлланиш ўрнини кўрсатиш муҳим вазифалардан саналади. Шу жиҳатдан, XVII-XIX асрларга оид ислом тарихига оид асарлар ва уларнинг бадиий хусусиятлари, мазмуний таснифи масалалари Республика фондларда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ этилди ва умумлашма хулосалар берилди.
39-4820420-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ
Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.
Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.
126 - 13712204-07-2026
