- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.
4 - 1630504-07-2026 -
«КАЛИЛА ВА ДИМНА» - ЖАҲОН АДАБИЁТИ ЁДГОРЛИГИ
Moldir KIZDARBEKOVA (Muallif)«Калила ва Димна» - бу шунчаки эртаклар тўплами эмас, балки қадимги Ҳинд илдизларидан Европа адабиётига ўтган жаҳон адабиётининг ҳақиқий ёдгорлигидир. Ҳиндистонда «Панчатантра» номи билан пайдо бўлган асар ўзининг чуқур фалсафий мазмуни ва ёрқин аллегориялари туфайли кенг шуҳрат қозонди ва турли тилларга кўплаб таржималар қилинди ва асрлар давомида турли маданият ва даврларнинг одамларини илҳомлантиришда ва ўргатишда давом этмоқда. Асрлар, маданиятлар босиб ўтган бу асар ўзининг долзарблиги ва маъно теранлигини сақлаб қолган.
Мақолада ушбу ноёб китобни турли адабий анъаналар ва фалсафий тизимларни бирлаштирган ҳодиса сифатида кўриб чиқиб, чуқур таҳлил қилинган. Муаллиф «Калила ва Димна»нинг яратилиш тарихини, қадимги ҳинд илдизларидан классикага айланган ва кейинги адабиётга катта таъсир кўрсатган ал-Муқаффа яратган арабча вариантигача ўрганган. Мақолада матнни янги маънолар ва маданий контекстлар билан бойитган турли хил мослашувлар ва таржималарнинг хусусиятлари, бу асар араб дунёсида қандай қабул қилинганлиги, форс адабиёти ривожига қандай таъсир қилганлиги ва унинг сюжетлари ва образлари Европа маданиятида қандай қайта талқин қилинганлиги таҳлил қилинган. Асарнинг жанр хусусиятларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф «Калила ва Димна»ни эртак, масал ва фалсафий рисоланинг синтези деб билади. Ҳайвонлар нигоҳи орқали ҳикоя қилинган ҳар бир воқеа чуқур маънога эга бўлиб, дўстлик ва хиёнат, донолик ва аҳмоқлик, куч ва адолат каби абадий мавзуларни очиб беради. Ҳайвон образлари, аллегорик сюжетлар орқали чуқур фалсафий ғояларни етказишда муаллиф томонидан қўлланган бадиий услублар таҳлил қилинган. «Калила ва Димна»нинг жаҳон адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси баҳоланади. Ушбу асар эртак жанрининг шаклланишига, шунингдек, турли даврларнинг кўплаб ёзувчи ва мутафаккирлари ижодига қандай таъсир қилгани кўриб чиқилади. «Калила ва Димна»даги таълимотлар келиб чиқиши қадимий бўлишига қарамай ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги кўрсатилган. Бу сабоқлар замонавий одамларга ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш ва ахлоқий ўзини ўзи яхшилаш учун қандай фойдали бўлиши мумкинлигини таҳлил қилади.
«Калила ва Димна» қадимги Ҳиндистондан Европа адабиётига етиб келган мангу донолик манбасидир. Эртаклар, масаллар ва фалсафий мулоҳазалар тўплами инсон табиати ва жамиятини чуқур таҳлил қилади. Асар нафақат жаҳон адабиётини бойитди, балки эртак жанрининг ривожланишига, Шарқ ва Ғарб фалсафий тафаккурига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб келаётган дўстлик, хиёнат, куч ва адолат мавзулари «Калила ва Димна»ни ўзини ва атрофидаги дунёни яхшироқ тушунишга интилган ҳар бир киши учун қимматли ўқишга айлантиради.
49-6030520-07-2026 -
АХЛОҚ, АХЛОҚИЙ МЕЗОН ВА АХЛОҚИЙ МЕЪЁР ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ
Matlyuba QAHHOROVA, Bakhtiyor ABSATTAROV (Muallif)Мазкур мақолада ахлоқ, ахлоқий мезон ва ахлоқий меъёр тушунчалари фалсафий нуқтаи-назардан қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқ ва Ғарб файласуф олимларининг ахлоқий қарашлари, ахлоқ муайян жамиятда кишиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиб турувчи ва ўша жамиятдаги бирлик, барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи меъёрлар эканлиги, уларнинг шахс ва, асосан, жамият манфаати ва эҳтиёжига хизмат қилиши, амалда иш бериши уларнинг мавжудлигини оқловчи бирламчи мезон сифатида мақола мавзуи доирасида батафсил очиб берилган.
Ахлоқ кўпроқ инсоннинг эзгуликка йўғрилган фазилатларини ўзида акс эттириши. Инсоннинг ички дунёсига қанчалик чуқур кириб борсангиз ёки ҳар бир миллат дунёқарашини ўзига хос жиҳатларини қиёсий таҳлил қилинганда ахлоқий мезон ва ахлоқий меъёр масаласида шунчалик турли-туманлик мавжудлигини келтириб ўтилган.
Ахлоқий мезон ва ахлоқий меъёрни белгилашда адолат тушунчаси ҳам ўзига хос аҳамият касб этиши. Зеро, адолат ўзига хос ахлоқий категория бўлиб, ижтимоий ҳаётда, давлат ва жамият бошқарувида муҳим ўрин эгаллаганлиги. Адолатнинг ахлоқшуносликда категория сифатида қарор топиши, шаклланиш эволюцияси жуда узоқ тарихга бориб тақалиши, хусусан, адолатга интилиш ибтидоий жамоа тузуми даврида уруғ ичида ўзига хос анъана ва урфларни шакллантирилганлиги изоҳланган.
110 - 11548629-06-2026 -
АДОЛАТЛИ БОШҚАРУВ РЕГЛАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА АХЛОҚИЙ ТАМОЙИЛЛАР
U.B. SHAKAROV (Muallif)Мақолада бошқарув регламентини ташкил этишда ахлоқий тамойилларнинг ўрни ҳақида сўз юритилган. Унда бошқарув белгиланган ахлоқий қадриятларга асосланиши жамоада келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил низо ва ихтилофларни бартараф этишнинг ҳуқуқий негизи бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда адолатли бошқарувни таъминлашда муҳим восита эканлиги тўғрисида фикр билдирилган.
217 - 22279324-06-2026 -
САЛЖУҚИЙЛАР ДАВРИДА БАҒДОД “НИЗОМИЯ” МАДРАСАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ
Muxlisa MIRZAEVA (Muallif)1038-1194 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Салжуқийлар давлати умавийлар (661-750) ва аббосийлардан (750-1258) кейинги мусулмон давлатчилиги тарихида учинчи йирик салтанат ҳисобланади. Ана шу улкан турк-мусулмон салтанати ташкил этилганидан сўнг Ислом дунёсининг шарқидаги турли давлатларда араб-форс сулолаларининг таъсири сусая бошлаган янги давр бошланди. Шундан бошлаб кўп асрлар мобайнида Шарқдаги сиёсий раҳнамолик асосан турк сулолалари ихтиёрида бўлиб келди.
Салжуқийлар давридаги маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар ўз даври учун тараққиётнинг улкан чўққисини ташкил этди. Минглаб жомеълар, юзлаб мадрасалар ва таълим масканлари давлат ва амалдорлар ҳомийлигида бунёд этилди. Бунинг натижасида мамлакатда таълим тараққий қилди, халқ маърифатли, кишилар эса зиёли бўлиб бордилар. Ўлканинг ҳар тарафида бепул ва илк маротаба идрор (стипендия) асосидаги таълим тизими жорий этилди. Ҳаттоки, энг оддий оиланинг фарзанди ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса салжуқийлар салтанатидаги тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор бўлганлигидан даракдир.
Таълимда дин (эътиқод)нинг асосий ғоя сифатида илгари сурилиши Вазир Низомулмулк (1017-1092) олиб келган энг муҳим янгилик бўлди. Бундан аввалги мактаб ва мадрасалар муайян ғояларга эга эмас ва кадрларни етиштириш ҳам мукаммал даражада эмас эди. 1067 йили Бағдодда ташкил этилган “Низомия” мадрасаси ашъарий ва шофеъий таълимотларини ҳимоя қиладиган кучли олимларни тайёрлаш учун қурилди. Мадраса ташкилотчиларининг кўпчилиги вазир Низомулмулк каби сиёсий ёки диний ғояларга эга эдилар. Сунний йўналишда фаолият олиб борган ва асарлар ёзган ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабидаги олимларнинг аксарияти “Низомия” мадрасасида таҳсил олганлар. Уларнинг ёзган асарлари ва ислом цвилизациясига қўшган ҳиссалари бевосита ушбу мадраса фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мадрасада нафақат диний илмлар, балки табиий фанлардан ташкил топган дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. “Дор уш-Шифо” каби марказлар мадраса яқинида жойлашган бўлиб, олинган билимлар амалиёти билан тадбиқ этилган.
Ушбу мақолада “Низомия” мадрасалари ўзининг нуфузи, олимлари, талабалари ва ҳатто, илмни амалиёти билан жорий этиши жараёнлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада Салжуқийлар даврида ташкил этилган Бағдод “Низомия” мадрасаси, унинг тарихи, вақфи, мадрасадаги таълим-тарбия ва бошқарув, устозларнинг тайинланиши, дарс дастурлари, ўқитиш методлари, кутубхонаси ва мадрасанинг йўқ бўлиб кетиши воқелиги ҳақида маълумотлар таҳлил қилинган
58-674118-09-2026 -
“ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ
Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV (Muallif)Ушбу мақолада “дин” сўзининг луғавий маъноси араб тилидаги ишончли ва нодир луғатлар, девонлар ҳамда ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримдан фойдаланиб, батафсил ўрганилди ва атрофлича таҳлил этилди.
Инсоният тарихининг қайси бир даврига назар ташланмасин, ҳеч қачон диний эътиқодлардан узоқ биронта жамият мавжуд бўлгани кўрилмайди. Археологик қазилмалар шуни тасдиқламоқдаки, инсон доимо муайян эътиқод ва ишончга эга ҳолда яшаб ҳаёт кечирган. Бу эса жамият маънавий ҳаётини оёқда тутадиган асосий таянчларнинг аввалида диний дунёқараш жой олишини кўрсатади. Инсоният тарихи ва башарият ҳаётининг ажралмас асоси бўлган “дин” – сўзи нима ўзи, унинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни билдиришини ўрганиш, уни тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.
“Дин” араб тилида феъл шаклида – бўйин эгмоқ, бўйсунмоқ, итоат этмок, итоат қилмоқ, камситилмоқ, хўрланмоқ, азиз бўлмоқ, камситмоқ, хўрламоқ, эга бўлмоқ, соҳиб бўлмоқ, хизмат қилмоқ, эҳсон қилмоқ, бир кишини завқланадиган ва яхши кўрадиган нарсага йўлламоқ, ҳисоб-китобга тортмоқ, жазо ёки мукофот бермоқ, қарз бермоқ, қарз олмоқ каби маъноларни ифодалайди. От шаклида эса, дин, миллат, ислом, мазҳаб, йўл, урф-одат, ҳол-аҳвол, ҳисоб-китоб, мол-мулк, ҳукм, қазо ва қадар, чора-тадбир, итоат, ибодат, шариат, имон, тақво, салтанат ва бошқарув, хизмат, устун келиш, ҳокимият, хорлаш, мажбурлаш, жазо, бадал-эваз-ҳақ, мукофот, доимий ёғадиган ёмғир, бўйсуниш, касаллик, ғалаба, йўқ қилиш, қайғу-алам, истило қилиш, тавҳид каби маъноларни билдиради.
Феъл ва от шаклида Қуръони каримда келган маъноларни тўртта асосий гуруҳда жамлаш мумкин: Биринчиси, энг олий қудратга таслим бўлиш, итоат этиш, бўйин эгиш маъносида; Иккинчиси, охират, мукофот ва жазо, яъни амалларга яраша мукофот ёки жазо бериш куни маъносида; Учинчиси, ҳукм, адолат, шариат ва қонун маъносида; Тўртинчиси, Аллоҳ таоло юборган тавҳид дини маъносида.
Мақолада “дин” сўзининг луғавий маънолари диний манбалар, луғатлар ва турли адабиётлар асосида таҳлил қилинган.
62-7231516-07-2026 -
ИМОМ МУСЛИМНИНГ “САҲИҲИ МУСЛИМ” АСАРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ОИД ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Mahfuzaxon JALOLDINOVA (Muallif)Дунёдаги ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиш йўлида ўз олдига қўйган пировард мақсадлари бўлади. Уларни амалга оширишда бир қанча унсурлар асосий рол ўйнайди. Жумладан, кучли давлат ва мустаҳкам жамиятни барпо этиш қонун устуворлиги, адолат, тенглик каби тамойиллар қаторида ижтимоий ҳимоя ҳам давлатнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан ҳисобланади.
Ижтимоий ҳимоя масалалари доимо ҳар бир давлатнинг ўз олдига қўйган устувор вазифаларидан бири ҳисобланган. Жумладан, ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган янги Ўзбекистон тараққиёт йўлида ўз олдига қўйган стратегиялари ичида аҳолини ижтимоий ҳимоясини янада такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллаган.
Маълумки, ижтимоий ҳимоя мавзуси ҳар бир жамиятда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Буни нафақат тарихий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан, балки диний қадриятлар ўлароқ ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳам ўрганиш муҳим саналади.
Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад – ислом ҳуқуқида ижтимоий ҳимояга оид қарашларни ўрганиш ҳамда унинг асосий манбаларидан бири ҳисобланган ҳадисларни тадқиқ этишдан иборат. Бу жиҳатдан Имом Муслимнинг “Саҳиҳи Муслим” асари инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларга доир ҳадисларни ўз ичига олгани билан муҳим аҳамият касб этади. Имом Муслим Аллома ҳадис илмида ишончли деб эътироф этилган 6 та имомнинг бири ҳисобланади, унинг «Саҳиҳ Муслим» асари эса ислом таълимотининг муҳим манбаларидан бири саналади. Асардаги ижтимоий ҳимоя масалаларига оид ҳадисларни таснифлаш, мақолада уларни мавзуларига кўра таснифлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсад қилинган. Ҳадис тўпламлари ичида мўътабар ҳисобланган “Саҳиҳи Муслим” асарида келтирилган ижтимоий ҳимоя ҳақидаги ҳадислар аниқланиб, уларнинг миқдори ва мавзулари ўрганилган ва таҳлил қилинган.
Тадқиқот натижасида шу нарса аниқландики, ижтимоий ҳимоя мавзусига доир ҳадислар асарнинг асосан 2 жузи 12 бўлими “Закот” китобида келтирилган. Ушбу қисм 56 боб, 2135 дан 2366 гача бўлган жами 231 та ҳадисларни ўз ичига олади. Улар қуйидаги молиявий мавзуларни ўз ичига олади: закот, ушр, фитр, садақа, нафақа каби мавзуларни аҳамияти, унга тарғиб қилиш, фойдалари, улар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳамда зарарлари ҳақида сўз юритилган.
42 - 4810507-07-2026 -
ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ
Timur Sobirovich SATTAROV, AKMARAL A. Batayeva, Dauletali AKBARHAN (Muallif)Ёш авлоднинг маънавий-маданий шаклланиши мавзуси доимо файласуфлар, диний олимлар, ўқитувчилар ва уни ўрганувчи этник гуруҳларнинг кўплаб вакиллари томонидан яқин фикр юритиш предмети бўлиб келган. Ҳар бир этник гуруҳ ёшларни тарбиялаш (ўқитиш ва тарбиялаш), унинг маънавий-маданий ўзлигини шакллантиришда муайян йўлларни ишлаб чиққан. Турли маданиятлар (Шарқ ва Ғарб) умуминсоний ва ўзига хос этно-миллий жиҳатларни ўз ичига олган таълим, маънавий-маданий тараққиёт ва тарбиянинг ўз модели ва стандартларига эга. Мақолада миллий қадриятларни тиклаш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш ва баркамол ривожланган авлодни ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси ёш авлодининг маънавий-ахлоқий тарбияси муаммоси ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, ёшларни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг аҳамияти очиб берилади. Маданий ўтмиш йўқолмайди, авлодлар учун сақланиб қолади, бугунги кун учун ишлайди, келажакка пойдевор қўяди. Ўтмиш маданияти маънавият ва ахлоқ инқирозини бошдан кечираётган замонавийлик учун ҳамиша зарурдир. Ҳозирги маданий ривожланишнинг янги тенденциясини танлаш учун ўтмиш билан таққосланиши керак. Мақолада Шарқ мутафаккирлари, Абу Райхон Беруний, ал-Фаробий, Ибн Сино каби маърифатпарвар олимларнинг асарларида ёш авлодни тарбиялаш ғоялари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг таълим-тарбияга оид фалсафий қарашлари ва ҳаёт мазмунини топиш, яхшилик ва ёмонликни ўрганиш, адолат, шафқат ва бошқа ҳодисаларни аниқлаш каби ҳаётий вазифаларни таҳлил қилади. Буюк олим, мутафаккир ёш авлодни ватанпарварлик ва юксак ҳуқуқий маданият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий- ҳуқуқий таълимотларни, Шарқ мутафаккирларининг асарларини ўрганишнинг долзарблигига эътибор беради. Мақолада замонавий ёшларни миллий анъаналарга асосланган ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муаммолари кўтарилган.
35-44161404-07-2026 -
АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.
Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.
163 - 17453523-06-2026 -
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Doniyor MURATOV (Muallif)Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
14-2053623-06-2026 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Mahfuza ALIMOVA, Ibrohim NIGMATULLAYEV (Muallif)Мақолада ислом динининг муқаддас манбаларида келтирилган бағрикенгликка оид маълумотлар берилган.
75-7958426-06-2026 -
XVII АСР МИНТАҚАДАГИ ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ ФИКРГА ТАЪСИР ЭТГАН ҒОЯВИЙ ОМИЛЛАР ХУСУСИДА
Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг ”
рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.76-8279513-05-2026
