- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
AРАБ ТИЛИДАГИ ТУРЛАНМАЙДИГАН СЎЗЛАРНИНГ БЕЛГИ- ХУСУСИЯТЛАРИ
Malika NASIROVA (Muallif)Ўрта аср араб тилшунослари ўз асарларини анъанавий тарзда флексия масаласи билан бошлаганлар. Сўзнинг гапдаги вазифасини, ташиб турган маъносини белгилаб берувчи бош омил уларнинг келишиклари ҳисобланади.
Ушбу мақолада араб тилида мавжуд бўлган учта келишикнинг ўз белги (ҳаракати) натижасида сўзнинг келишикларда бўла олиш имконияти унинг “тўлиқ”, “тўлиқ эмас” ёки “турланмайдиган” деган категорияларга ажратилишига оид ҳолатлар тадқиқ этилган. Гап таркибида келаётган сўз охирининг ҳаракати бирор [таъсир қилувчи] омил туфайли ўзгариши ёки [таъсир қилувчи] омиллар ўзгарса ҳам уларнинг охири ўзгармаслиги мумкин. Буларнинг биринчиси “муъроб”, яъни “турланиш” деб аталади ва иккинчиси “мабний”, яъни “турланмаслик” деб аталади. Омиллар таъсирида [сўз охиридаги] ўзгариш “эъроб”, яъни флексия деб аталади, омиллар таъсирида ўзгармаслик эса “бино”, яъни “келишикларда ўзгармаслик” дейилади.
Эъроб – сўз охирида таъсир қилувчи омил ифодалайдиган белгидир. Сўзнинг охири шу омилнинг таъсири натижасида марфуъ [дамма-бош келишик], мансуб [фатҳа –тушум келишиги], мажрур [касра –қаратқич келишиги] ёки жазм [сукун- шарт майлида] бўлиши мумкин. Тилшунослар флексия бўйича турланмайдиган сўзларни охирига қўйиладиган ҳаракатларга кўра дамма, фатҳа, касра ва сукун турларини фарқлайдилар.
Араб тилшунослари сўзларни келишикда ўзгаришига кўра икки гуруҳга: мабний ва муъроб сўзларга ажратиб ўрганадилар. Агар сўз бошқа бир сўзга боғлиқ бўлса ёки ўзидан аввал бирор бир омил келса-ю, у ўз келишик кўринишини ўзгартирмаса (яъни сўзнинг охирги ҳаракати ўзгармаса) бундай сўзлар мабний дейилади ва улар умуман ўзгармайдиган сўзлардир.
Турланмайдиган сўзларга барча юкламалар, ўтган замон феъли, феълнинг буйруқ майли, таъкид нуни ёки муаннаслик нуни бирикиб келган феъл ва баъзи исмлар киради. Феъллар ва юкламалар асли турланмасдир.Шуни таъкидлаш керакки, ёрдамчи сўзлар эҳтиёж бўлмагани учун турланмайди. Чунки асосий таркибий маъно бўлгандагина турланишга эҳтиёж бўлади. Ёрдамчи сўзларнинг ёлғиз ўзи эса ҳеч қачон маъно англатмайди. Мақолада юқоридаги масалалар ўрганилиб, грамматик жиҳатдан таҳлил қилинган.
117 - 12515404-07-2026 -
ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАРИХНАВИСЛИГИ
Shukhrat MIRZIYATOV (Muallif)Мақола таниқли мутафаккир Маҳмуд Замахшарий асарлари, рисолалари таҳлили ва олим меросининг Ўзбе- кистонда ўрганилиш тарихига бағишланган. Маҳмуд Замахшарий илмий меросини тадқиқ қилиш том маънода Ўзбекистон мустақиллиги йилларидан бошлаб кун тартибидан жой олди. «Муқаддамату-л-адаб»нинг форсий ва туркий сўзлик киритилган нусхалари ўзбек тарихий лексикологияси, жумладан, лексикографияси учун жуда қимматлидир. Унда туркий сўзларнинг ҳам арабча, ҳам форс-тожикча муодиллари борлиги сўзлар маъносини тўғри аниқлашда катта ёрдам берган. «Муқаддамату-л-адаб»нинг Ўзбекистонда ўрганилиш ҳолатини таҳлил қилиш, мазкур асарнинг тил тарихига оид барча манбаларда қимматли асар сифатида эътироф этилиши ушбу мақолада яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, Замахшарий ижодини ўрганишга ўз ҳиссасини қўшган қатор олимларнинг илмий изланишлари таҳлил қи- линади. Эришилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар баён этилади. Мақоланинг асосий қисми эса бугунги кунга қадар тадқиқ этилмаган «Муқаддамату-л-адаб»нинг туркий сўзлик киритилган энг қадимий Ёзгат-Хоразм қўлёзмасининг манбашунослик, луғатшунослик, тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлили ва унинг бошқа қўлёзма нусхалари ичида устун тарафларини очиб беради. Шунингдек, мақолада А.Рустамов, Ғ.А.Абдураҳмонов, А.Алиев, У.Уватов, З.Исломов, М.Ю.Ҳакимжонов, М.Носирова, Қ.Содиқов, И.Қўчқортоев, В.В.Бартольд, А.Е.Бертельс, Ф.Дорнзайф, Н.Сулаймонова, Б.Турдиали- ев, А.А.Болтаевларнинг Маҳмуд Замахшарий илмий меросини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари таҳлил қилинган.
99-10640428-06-2026
