Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ

    Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)

    Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.


    Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.

    126 - 137
    12
    2
    04-07-2026
  • ЗАРДУШТИЙЛИКДА АҲУРА МАЗДАНИНГ ЯРАТУВЧИЛИК ФУНКЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР

    Rano URAZOVA (Muallif)

    Мақола зардуштийликда Аҳура Мазданинг улуғланиши универсал диний инқилобий ҳодиса эканлигига бағишланган. Зардуштийликда яратувчилик, парвардигорлик ғояси авесташуносликнинг энг мураккаб масалаларидан бири саналади.  Аввало, яратиш функциясини динлар тарихида ибтидоий қарашлардан, хусусан, тотемизмдан ажратиб олиш, қолаверса, яралмоқ ҳақидаги фикрни мавҳум илоҳий зот билан боғлаш даражасида тафаккур такомили илмий таҳлил талаб масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, Зардушт биринчилардан бўлиб, инсон тафаккурининг муҳим салоҳиятига, ақлий имкониятига таянган ҳолда борлиқни яратган Бош сабабчини мавҳум тимсол, руҳият орқали идрок этиладиган тарзда эътиқод амалиёти доирасига олиб кирган.


    Мақолада Аҳура Мазданинг яратувчилик функциясини суверен ва якка холиқлик сифатида талқин қилиш Авеста манбаси асосида келтирилган. Авестанинг ижодий маҳсули бўлган “Ясна” наскига кирган “Гоҳ”лар Зардушт даврида яратилган бўлиб, унда ибтидоий кўпхудоликка ҳамда асотирий образларга муносабат масаласида жиддий танлаш рўй берганлиги, зардуштийлик олий илоҳи Мазда ўз сифати, тенгсиз улуғлиги ифодаси бўлмиш Аҳура - “юксак шараф, буюклик, жаноб” маъносида келган. Аҳура Мазда ва унинг малоикалари Эзгу ният, Комил Ақл, Оламнинг Эзгу эгалиги, Шаҳриёрлиги каби илоҳий тушунчалар уйғунлик, ягона маънавий бирликнинг ташкил этувчилари сифатида амал қилиши ҳамда уларнинг функциялари бевосита Аҳура Мазданинг иродасини, эзгуликнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди.


    Зардуштийлик динида миф-асотирлар одамларнинг дунё-борлиқ ҳақидаги тушунчаларини, айниқса, уларни ўраб турган табиат ва жамиятни қандай идрок этишларини ўзида акс эттириши натижасида қадимий асотирий дунёқараш тизими илоҳий қарашларга айланган. Мақолада, инсон тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир, хулласки, инсоннинг ҳимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўлганлиги Авестада борлиқнинг яратилиш модели мисолида кўрсатиб берилган. Авеста аввал бошида дунёни фақат эзгуликлар мажмуи ва мутаносиблиги сифатида тасвирлаган бўлса, дин асосчиси Зардушт эса амалиётга соф маънавий, руҳий омилларни, улар орқали эса борлиқнинг мавҳум кучлар орқали “бошқарилиш” ғоясини олиб кирган. Шунингдек, мақолада Авестадаги космогоник тасаввурлар ифодалари, зардуштийликда борлиқ тушунчасини тушунишда айни шу мифологик қатламнинг дин тизими доирасига олиб кирилиши муҳим тарихий ечим бўлганлиги тадқиқ этилган.

    29-39
    4
    1
    16-09-2026
  • ИБН СИНО ВА ҒАЗЗОЛИЙНИНГ ИЛОҲИЁТГА ОИД ҚАРАШЛАРИНИНГ ИСЛОМ ФАЛСАФИЙ ФИКР  ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ

    Ramziddin R. ISAKDJANOV (Muallif)

    Тарихан ислом цивилизацияси умуминсоний цивилизация  ривожига муносиб ҳисса қўшган. Илк ўрта асрларда фаол бўлган аристотелизм, аверроизм ҳаракатлари манбаси айнан мусулмон юртларидир. Ибн Сино ва Ғаззолий каби алломаларнинг асарлари Европа тилларига таржима қилингандан сўнг айнан европаликларда фикрий портлаш юз бергани қайд этилади. Ислом фалсафасига оид асарларнинг гултожи айнан Ибн Сино ва Ғаззолий қаламига мансубдир. Ибн Сино мазкур соҳани тизимлаштирган бўлса, Ғаззолий мантиқий тафаккурнинг асосий муаммоларини кўрсатиб бера олди. Ибн Сино илоҳиётни ўрганишда мантиқий далилларни асос қилган бўлса, Ғаззолий ақлнинг чегараланганлигини, унинг чегараси тугаган ўринда юзага келувчи саволларга илоҳий китоблар жавоб бера олишини исботлашга ҳаракат қилди. Ислом фалсафаси фани назарияси ва методологиясини айнан мазкур икки аллома асарлари барпо қилиши шубҳасиздир.


    Ҳозирги даврда диний ва дунёвий фанларни умумлаштиришда дин ва фалсафа синтези муаммоси мавжуд. Бу муаммолар ичида энг асосийси материянинг абадийлиги масаласидир. Ғаззолий ўз асарларида мазкур муаммони кўрсатиб бера олди, Ибн Сино материяни азалий ва абадий эканини мантиқий далиллар билан исботлашга ҳаракат қилди. Шу жиҳатдан замонавий тадқиқотчи ислом фалсафасига қўл урар экан, айнан Ибн Сино фалсафаси ва фалсафа ҳақидаги Ғаззолийнинг қарашларидан тўла воқиф бўлсагина кўзлаган натижасига эришиши мумкин.


     Мақолада Ибн Сино, Фаробий, Ибн Арабий, Суҳравардий каби алломаларнинг пантеизм ғоясига оид қарашлари, янгиафлотунча мактабнинг борлиқ ҳақидаги қонуниятлари ва албатта, Имом Ғаззолийнинг баъзи бир масалаларга раддиялари ўрин олган. Нафақат, Марказий Осиё фалсафа тарихида, балки умуман, фалсафа тарихида энг мураккаб ҳисобланган “фалсафа ва дин синтези масаласи” ва “пантеистик қарашнинг теологик-рационал тушуниш масаласи” ҳозирги кунгача дунё тадқиқотчилари томонидан турлича талқин қилинмоқда. Ислом фалсафаси соҳасида мазкур мазкур муаммоли масалага ечим топиш  ҳозирги кундаги мафкуравий ёт ғояларни кириб келишини олдини олишда муносиб ўринга эгадир.

    39-46
    25
    5
    17-07-2026
  • ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

    Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)

    Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.


    Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.


    Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.


    Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.


    Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.

    55 - 65
    18
    9
    06-07-2026
  • АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИДА ТИЛ ВА КОММУНИКАЦИЯ

    RAVSHONBEK KHUDAYBERGANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада ахборотлашган жамиятда тил ва коммуникация муаммолари ва истиқболларининг ижтимоий-фалсафий ва методологик жиҳатлари таҳлил қиланган. Шунингдек, коммуникатив жараён барча ижтимоий соҳалар фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши, тил ва коммуникациялар одамлар ва уларнинг ўртасидаги алоқани таъминлайди ҳамда тил ахборот етказишнинг жуда муҳим воситаси сифатида катта аҳамият касб этади. Тил ва коммуникация воситалари мулоқотнинг диалогик ёки интерактив шаклини таъминлайди. Ахборотлашган жамиятда тил ва мулоқот одамлар ўртасидаги маданий, тарихий жиҳатдан шартли маънавий алоқанинг ўзига хос шаклидир. Aхборот ташувчиси сифатида алоқа воситалари, ўз навбатида, одамлар ҳаётининг маданий-тарихий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитларига, кишиларнинг ўзлари ишлаб чиқариш даражаси ва ривожланиш даражасига боғлиқ.


    Тил ва коммуникация воситаларининг ривожланиши доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг бевосита таъсири остида рўй беради. У ижтимоий ва ижтимоий тузилишнинг барча даражаларида маданий, шахслараро, этник, давлат, глобал миқёсда ўсиб боради. Шу боисдан ҳам бир-бири билан алоқа қилиш қобилияти инсон капитали тушунчасига киритилиши ва интеллектуал капиталнинг бир қисми бўлиши керак.


    Инсоният коммуникацияси воситаси ҳисобланган тил муаммоларининг жамият маданий тараққиёти билан уйғун ҳолатда илмий ва амалий аҳамият касб этиши аксарият олимлар томонидан қайд этилган. Ижтимоий маданий тараққиёт ва жамият институтлари учун эса тилнинг бундай динамик хусусияти жуда муҳимдир. Тилнинг фалсафий парадигмаси фалсафа, лингвистика, риторика, яъни, фанлар комплексининг мослашуви билан белгиланади. Чунки, улар илмий тадқиқот дастурининг асосий ўлчов, мезон (параметр)ларини аниқлашга ёрдам беради. Бу комплексда тил феномени доминант ижтимоий-фалсафий фикр вазифасини бажаради. Тил ижтимоий ва инсоний борлиқ атрибути бўлиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш жараёнлари учун, айниқса, билиш, таълим, тарбия, мулоқот, суҳбат жабҳалари учун ҳам аҳамиятлидир. Тилни ахборот-коммуникатив тизим сифатида ижтимоийлашуви яъни, у ўзида рўёликни акс эттириш қобилияти ва ахборотни узатиш воситаси сифатида хизмат қилади. Шу билан энг муҳим жиҳати ахборот ва коммуникацияларнинг ўзаро ўтиш қобилиятига эга бўлади. Шу муносабат билан тил ва мулоқот маданиятида ахборот ва коммуникатив томонларнинг диалектик бирлиги пайдо бўлди.

    84 - 93
    42
    6
    06-07-2026
  • XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА

    Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)

    Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
    Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг    ”
    рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
    Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
    Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
    Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
    Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.

    76-82
    79
    5
    13-05-2026
1 - 6 from 6

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling