- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ ТАНАЗЗУЛ ЖАРАЁНЛАРИДА МИССИОНЕРЛИКНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Mansur MUSAYEV (Muallif)Мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларида миссионерликнинг намоён бўлиши тўғрисидаги фикрлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларининг чуқурлашувига дин орқали таъсир кўрсатишида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан куч сифатида намоён бўлаётганлиги ёритилган. Зеро, мафкура полигонларида олиб борилаётган кураш учун жуда катта сармоялар сафарбар қилинаётганлигини таъкидлаш ўринли.
Глобаллашув даврида энг кўп кузатилаётган ҳолатлардан бири сифатида «беғараз» ёрдам ниқоби остида эркинлик ва демократияни олға суриш каби «эзгу» ғояларни одатда нефть ва газга бой минтақаларда ёйишга бўлган ҳаракатлар тобора кучаётганлигини кузатиш мумкин. Айниқса, дунё миқёсида назорат қилишнинг турли хил стратегик мақсадлари: сиёсий, ҳарбий, маданий, мафкуравий, иқтисодий, информацион ва коммуникацион кўринишларида намоён бўлиши анча тахликали ва ташвишлидир. Дунё миқёсида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан қурол сифатида намоён бўлмоқда. Зеро, глобаллашув жараёни дастлаб халқаро иқтисод ҳамда ахборот ва коммуникация соҳаларида намоён бўлган бўлса, бугун ўзининг бетўхтов ривожланиши натижасида дунё мамлакатлари тараққиётининг деярли барча муҳим жабҳаларини қамраб олмоқда. Шу тариқа, ушбу жараён мамлакатларнинг нафақат ташқи, сиёсий ва иқтисодий алоқаларига, балки уларнинг ички сиёсатига бевосита таъсир ўтказаётганлиги тўғрисидаги фикрлар ёритилган.
54-5957427-06-2026 -
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР: МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ МУРОСА ТАМОЙИЛЛАРИ
Matlyuba QAHHOROVA, Mirolim TASHMURODOV (Muallif)Ушбу мақолада бугунги шиддатли ижтимоий жараёнларда инсонларнинг ўзаро муносабатларида асосий омил сифатида “муроса” тушунчаси ўта муҳим воқеликка айланаётганлиги изоҳланган. Миллий, этник ва халқаро муносабатларнинг янги мазмун касб этиши, дунёнинг турли бурчакларида турли кўринишлардаги жамиятнинг барча соҳаларидаги манфаатлар тўқнашувлари кўзга ташланиши, қийин вазиятга тушган одамларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг инсонийлик шарафини сақлаб қолиш, айнан муросаю мадора масаласи билан боғлиқлиги уни фалсафа фани нуқтаи назаридан ҳам долзарблигини белгилаб бериши келтирилган. Замонавий луғатларда ҳамда Европада “муроса” сўзининг синоними сифатида “компромисс” атамаси ҳам қўлланилишига тўхталиб ўтилган.
Ушбу мақола муросанинг ижтимоий тамойиллари асосини миллий ва умуминсоний тамойиллар асосига қурилганлиги ва оилада муроса муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий материал бўлиб хизмат қилади. Методик асос сифатида тарихий ва қиёсий таҳлиллар ва хорижий тажриба материаллари тизимлаштириб олинган бўлиб, бугун инсоният тараққиёти шундай бир тарихий босқичга қадам қўйдики, энди ҳеч бир халқ, миллат, давлат, ўзаро алоқага, кенг интегрaцияга киришмай, муроса тамойилларига амал қилмасдан умумжаҳон тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшмай, глобал муаммоларни ҳал этишда қатнашмай ҳамда умуминсоний нормалардан, бойликлардан, ютуқлардан, қадриятлардан фойдаланмай ривожлана олмаслиги фактик далиллар келтирилган.
Оилавий муносабатларда ижтимоий аҳамиятга эга “муроса” тамойиллари ўзининг қандай имманент (илдиз ёки ўзак) хусусиятларига эга? Ўзбек оиласи нисбатан қандай белгилари билан бошқа ижтимоий муносабатлардан ажралиб туради ёки улар билан интегрaцияга киришади? Улар ижтимоий детерминизм қонунларига бўйсунадими ёки мутлақ мустақил воқеликларми? Улардаги миллий ва умуминсоний белгилар оила институти ҳаётига қандай ва нималар орқали таъсир этади? Уларни ўлчаш имкони ва механизмлари борми? Тан олишимиз керакки, мазкур саволларнинг барчасига қониқарли жавоб бериш қийин, чунки бу масалалар ижтимоий фалсафада, оилашуносликда кун тартибига қўйилмаган, ҳали муҳокама қилинмаган.
Мазкур мақолада тўпланган манбалар ва эмпирик тадқиқот материалларга таяниб, муаллифлар томонидан юқоридаги саволларга асосли жавоблар илмий асосланиб, оилавий муосабатларда муросанинг янги қирралари тадқиқ этилган.
69-7715118-07-2026 -
МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)
Gozal SHARIPOVA (Muallif)ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.
77-8312307-07-2026 -
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.
Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.
Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.
Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.
Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.
55 - 6518906-07-2026 -
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИДА ТИЛ ВА КОММУНИКАЦИЯ
RAVSHONBEK KHUDAYBERGANOV (Muallif)Мазкур мақолада ахборотлашган жамиятда тил ва коммуникация муаммолари ва истиқболларининг ижтимоий-фалсафий ва методологик жиҳатлари таҳлил қиланган. Шунингдек, коммуникатив жараён барча ижтимоий соҳалар фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши, тил ва коммуникациялар одамлар ва уларнинг ўртасидаги алоқани таъминлайди ҳамда тил ахборот етказишнинг жуда муҳим воситаси сифатида катта аҳамият касб этади. Тил ва коммуникация воситалари мулоқотнинг диалогик ёки интерактив шаклини таъминлайди. Ахборотлашган жамиятда тил ва мулоқот одамлар ўртасидаги маданий, тарихий жиҳатдан шартли маънавий алоқанинг ўзига хос шаклидир. Aхборот ташувчиси сифатида алоқа воситалари, ўз навбатида, одамлар ҳаётининг маданий-тарихий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитларига, кишиларнинг ўзлари ишлаб чиқариш даражаси ва ривожланиш даражасига боғлиқ.
Тил ва коммуникация воситаларининг ривожланиши доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг бевосита таъсири остида рўй беради. У ижтимоий ва ижтимоий тузилишнинг барча даражаларида маданий, шахслараро, этник, давлат, глобал миқёсда ўсиб боради. Шу боисдан ҳам бир-бири билан алоқа қилиш қобилияти инсон капитали тушунчасига киритилиши ва интеллектуал капиталнинг бир қисми бўлиши керак.
Инсоният коммуникацияси воситаси ҳисобланган тил муаммоларининг жамият маданий тараққиёти билан уйғун ҳолатда илмий ва амалий аҳамият касб этиши аксарият олимлар томонидан қайд этилган. Ижтимоий маданий тараққиёт ва жамият институтлари учун эса тилнинг бундай динамик хусусияти жуда муҳимдир. Тилнинг фалсафий парадигмаси фалсафа, лингвистика, риторика, яъни, фанлар комплексининг мослашуви билан белгиланади. Чунки, улар илмий тадқиқот дастурининг асосий ўлчов, мезон (параметр)ларини аниқлашга ёрдам беради. Бу комплексда тил феномени доминант ижтимоий-фалсафий фикр вазифасини бажаради. Тил ижтимоий ва инсоний борлиқ атрибути бўлиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш жараёнлари учун, айниқса, билиш, таълим, тарбия, мулоқот, суҳбат жабҳалари учун ҳам аҳамиятлидир. Тилни ахборот-коммуникатив тизим сифатида ижтимоийлашуви яъни, у ўзида рўёликни акс эттириш қобилияти ва ахборотни узатиш воситаси сифатида хизмат қилади. Шу билан энг муҳим жиҳати ахборот ва коммуникацияларнинг ўзаро ўтиш қобилиятига эга бўлади. Шу муносабат билан тил ва мулоқот маданиятида ахборот ва коммуникатив томонларнинг диалектик бирлиги пайдо бўлди.
84 - 9342606-07-2026 -
2020 ЙИЛНИНГ ПРОГНОЗЛАШТИРИЛАЁТГАН ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗИ: САБАБЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Mohamed EID BALBAA (Muallif)Butun dunyo 2008 yilgi inqiroz kabi moliyaviy inqirozga olib kelishi mumkin bo'lgan, kutilayotgan yangi iqtisodiy inqirozni kutayotgan bo'lsa-da, bu maqolada ushbu pasayish ko'rsatkichlari va uning sabablarini, shuningdek, uning kelib chiqishi bilan bog'liq zararlar tahlil qilingan. Mamlakatlar bundan ko'proq zarar ko'radilar va agar bu haqiqatan ham ro'y bersa, uning oldini olish uchun ba'zi tavsiyalarni ishlab chiqishga harakat qilmoqdalar
182 - 192151829-06-2026 -
ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Muhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV (Muallif)ХХI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, дунёнинг турли ҳудудларида ислом дини қадриятларининг уй-ғониши, диннинг жамиятдаги ўрни кучайиши билан бирга динга боғлиқ мутлақо янги хавф-хатарлар шакллан-моқда. Бу эса турли минтақаларда сиёсий, диний ва бошқа ижтимоий жараёнларнинг кескинлашувига ҳамда диний конфессиялараро зиддиятларнинг авж олиши минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид туғдирмоқда. Бундай хавф-хатарларнинг таҳдиди уларнинг ижтимоий-сиёсий оқибатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, истиқ-болда, олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш заруратини янада оширмоқда. Кишилик жамияти ривожининг кейинги босқичларида диннинг сиёсатга бўлган таъсири янада кўпроқ акс эта бошлади. Буларнинг бари диний урушлари каби диний-сиёсий воқеликларда яққол акс этди.
Ушбу мақолада ХХ асрнинг охирги чорагида ислом нафақат глобал тарих ҳамда сиёсат, балки жаҳон миқё-сида майдонга чиқиши ва бугунги мусулмон олами билан боғлиқ ижтимоий-маданий, ғоявий, цивилизация ва ижтимоий-сиёсий унсурлар билан боғлиқ кўплаб саволларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган. Айнан шу даврда мусулмон оламидаги сиёсий жараёнлар ислом динининг сиёсий ва ижтимоий имкониятига ниҳоят даражада эътиборни тортди. Ислом дини сиёсий ривожланишнинг умумэътироф этилган нормаларига, унинг дунёвий устунларига хилоф бўлса-да, мусулмон давлатларидаги ўзининг мавқеини йўқотмади. Аксинча, у Эрон, Покистон, Афғонистон, Саудия Арабистони ҳамда Шимолий Африкадаги давлатлар сиёсатида “қайтадан вужу-дга келмоқда”.
Мақолада диннинг ҳамиша жамият ҳаётининг барча соҳаларига таъсир этувчи муҳим омиллардан ҳисобланиб келгани ҳамда дунёда диндорлик даражаси пасаймаётгани, аксинча, замонавий босқичда кўтарилиб бораётгани тадқиқ этилган.
12 - 1730926-06-2026 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАШКИЛИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАР
Anvar XUDOYАROV (Muallif)Глобал иқтисодий инновацион ўзгаришлар шароитида туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш долзарблиги билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ҳукуматимиз томонидан туристик соҳани, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, умуман олганда, соҳанинг алоҳида турларини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши талаб этилади. Туризм индустриясида фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар фаолиятини тартибга солиш, туристлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига туртки бўлади.
Юртимизда туризм ривожланишининг асосий омилларидан бири тинчлик, барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг мавжудлигидадир. Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг ажиб ва турфа табиати, бой тарихи, меъморий обидалари, буюк алломалари билан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида дастлабки қадам ташланди. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонда илк бор 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилди. Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, туристик индустрияни ташкил қилиш ва ривожлантириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.
308 - 31363425-06-2026 -
XVII АСР МИНТАҚАДАГИ ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ ФИКРГА ТАЪСИР ЭТГАН ҒОЯВИЙ ОМИЛЛАР ХУСУСИДА
Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг ”
рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.76-8279513-05-2026
