- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
НАСАФИЙ “АҚОИД” АСАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУТААССИБ ОҚИМЛАР ҒОЯЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА ЎРНИ
Abdullatif ALLOQULOV (Muallif)Мазкур мақолада Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ва унинг шарҳларида кўтарилган ақидавий масалалар, олимнинг мутаассиб оқимларга раддия бериш услуби баён этилган. Унда глобаллашув шароитида юзага келган турли бузғунчи оқим ғоялари тарихий илдиз сифатидан талқин этилган, жумладан, хорижийлик, мўътазийлилик, қадарийлик, жаҳмийлик, жабарийлик, мушаббиҳалик каби фирқалар қиёсий таҳлил қилинган.
“Ақоид” асарида адашган фирқа қарашлари сифатида кўрсатилган ғоялар замонавий оқимлардан, жумладан, ҳизбий, салафий, жиҳодчилар, Туркистон ислом ҳаракати кабилардан қайси бирининг таълимотига мос келиши қиёсий таҳлил қилиниб, уларга аҳли сунна вал жамоа таълимоти нуқтаи назардан оят ва ҳадислар ҳамда ислом оламида эътироф этилган мутафаккирларнинг сўзлари билан раддиялар берилган.
4-928526-06-2026 -
ҲАДИСЛАРНИНГ ТАКФИР ТАҲДИДИГАҚАРШИ КУРАШДАГИ АҲАМИЯТИ
Aziz TAJIYEV (Muallif)Бугунги кунда турли экстремистик ва террористик гуруҳ ва ташкилотлар томонидан “такфир”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” каби тушунчаларнинг ғаразли мақсадда нотўғри талқин қилиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, улар томонидан буткул бошқа маънода ишлатилаётган “такфир” тушунчаси айрим оқимлар томонидан ҳадисларнинг асл мазмун-моҳиятини нотўғри талқин қилиш, уларни шарҳлашда хатога йўл қўйиш ва нотўғри тушуниш натижасида шаклланган, исломнинг илк давридан бугунги кунга қадар мусулмонлар учун энг катта таҳдид туғдириб келаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тушунча мусулмонларга қарши уруш очиш, уларнинг жони ва молларига ноҳақ тажовуз қилиш мақсадида ишлатилмоқда.
Мақолада “куфр” ва “такфир” тушунчаларининг асл моҳияти аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа таълимотига биноан ёритиб берилган. Мутаассиб оқимлар томонидан қўлланилаётган такфирнинг инсоният тараққиёти, тинчлик, хусусан, мусулмонларнинг бирдамлигига туғдираётган таҳдиди ва хатарли оқибатлари таҳлил қилинган, уларнинг ушбу масаладаги қарашларига оят ва ҳадислар асосида раддиялар берилган. Мусулмонларни ноҳақ куфрда айблаш мумкин эмаслиги исломнинг бирламчи манбалари орқали кўрсатиб берилган. Мақолада “такфир” тушунчасини нотўғри талқин қилувчи бузғунчи оқимларнинг йўли нотўғри экани кўрсатиб берилган.
89-9791323-06-2026
