- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МУСТАМЛАКА МАЛАЙЗИЯДА СОЛИҚ ВА ЕР ИСЛОҲОТЛАРИ
Avazbek GANIYEV (Muallif)18-19 асрларда Англия таъсири бутун Малая иқтисодиёти ва жамиятининг аҳволини ўзгартира бошлади. Қалай қазиб олиш саноатини янада кенгайтиришга қаратилган қадамлар бутун жамиятни қамраб олган бурилиш нуқтаси бўлди. Пенанг, Малакка ва Сингапур инглиз бўғозлари аҳоли пунктлари 1786-1825 йилларда ташкил топган ва уларни Ост-Ҳинд компанияси бошқарган. Қалай савдоси хусусий шахсларга ҳам очиқ эди. Кейинчалик ривожланиш учун кўпроқ ишчи кучи ва маблаг жалб қилиниши зарур эди ва натижада хитойликлар марказий ролни ўйнашди, Сунгеи Ужонг ва Негери Сембиланнинг қалай қазиб олиш саноатига катта миқдорда сармоя киритишни бошладилар. Ушбу мақола Малаянинг солиққа тортилиши ва ер масалалари бўйича мустамлакачилик вақтидаги ислоҳотларни муҳокама қилади. Илмий манбааларни ўрганишга асосланган тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда, ушбу тадқиқот мустамлака солиқлари ва ер масалаларини ўрганиб чиқди. 19-асрнинг сўнгги йигирма йиллигида ер муносабатларида юз берган ислоҳотлар мустамлакадан олдинги даврда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигини инглизларга експортга асосланган ривожланган ва тизимлаштирилган даромад ишлаб чиқарувчиси сифатида қайта шакллантиришга ёрдам берди. ХIХ асрнинг сўнгги чорагида экспорт қилинадиган экинлар етиштириш ҳажми шиддатли ўсди. 20-асрнинг 20-йилларида содир бўлган каучук депрессияси палма ёғига муваффақиятли қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлишига имконият яратди. Кўплаб плантациялар майдонлари катта бўлган; 1933 йилга келиб 64000 гектар екилган 32 та мулк мавжуд еди ва 1941 йилга келиб бу майдонлар 79000 га етди. Ҳокимият пальма ёғи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва иқтисодиётни диверсификатсия қилиш мақсадида ерларни имтиёзли шартларда берди. Ушбу тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мустамлакачилик ҳукмронлигининг охирида инглизлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ер егалари учун фойдали шартларда фойдаланишга беришни бошладилар.
56 - 6223604-07-2026 -
МИСРДА ҲУКМ СУРГАН ТУРКИЙ СУЛОЛАЛАР
Aripova ZUKHRA (Muallif)Ушбу мақолада Мисрда ҳукм сурган туркий сулолалар тарихига бағишланган. Маълумки, нафақат ўз юртида, балки ўзга юртларда яшаб, ҳукмронлик қилган сулолалар кўп бўлган. Шундай сулолалар сирасига туркий сулолалардан тўлунийлар, ихшидийлар ва баҳрий мамлукларни киритиш мумкин. Булар Мовароуннаҳрдан чиққан сулолалар бўлиб, Мисрда ҳукмронлик қилганлар. Бу сулолалар тарихига назар ташласак, улар қулликдан ўзларининг шижоати ва зукколиклари, моҳир лашкарбошиликлари боис халос бўлиб, султон даражасигача эришганларига гувоҳи бўламиз. Бу сулолаларнинг бошқа шоҳ ва султонлардан фарқи шундаки, деярли барча ҳукмдорларга тахт отадан мерос қолиб, тахтга ўтирган бўлсалар, булар Мовароуннаҳрдан ушбу диёрга ғулом сифатида келиб, кейинчалик ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ҳокимият тепасига кўтарилган.
Мақолада шундай сулола вакилларидан Абу Аббос Аҳмад ибн Тўлун (835 –884) тарихи тадқиқ этилган. У Бағдодда туғилган бўлиб, келиб чиқиши Бухорога бориб тақалади. Унинг отаси Тўлунни бухоролик ишчилар Нуҳ ибн Асад ас-Сомонийга тақдим қилганлар. Ас-Сомоний 816 йилда Тўлунни бошқа туркийлар каби халифа Маъмунга совға қилган. Халифа Маъмун бу самимий ва ақлли туркий йигитни ёқтириб қолганлиги боис, унинг лавозимини аста-секин кўтара бошлаган. Тўлун йигирма йил давомида қўриқчилар бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Aҳмад ибн Тўлунни дўсти тарбия қилган ҳам диний, ҳам ҳарбий таълим олишига эътибор қаратган. Аббосий халифа Аҳмад ибн Тўлунни Мисрга волий сифатида юборган, кейинчалик ўзининг шижоати ва ақли боис Мисрда мустақил давлат барпо этган.
Тўлунийлар сулоласи (868–905) халифаликда биринчилардан ҳукмронлик қилган бўлиб, Миср ва Сурияда мустақил маҳаллий сулолага асос солганлар. Тўлунийлар олиб борган қурлиш ишлари, ислоҳотлари боис бу даврни тарихчилар “Олтин давр” сифатида эътироф этганлар. Миср 30 йил давомида яна Аббосий халифалар тасарруфига ўтган. Асли Фарғоналик иккинчи туркий сулола Ихшидийлар (935-969) ҳам Мисрни Аббосий халифалардан ажратиб, мустақил давлатга айлантирган. 969 йилда Фотимийлар ҳукмронлиги ўрнатилгач, ихшидийлар сулоласининг Мисрдаги фаолияти тўхтатилган. 1250 йилда баҳрий мамлуклар ҳукмронликни ўз қўлига олгач, улар 1382 йилгача Мисрни бошқарганлар. Бу даврда кўплаб тарихий иншоатлар барпо этилган, Аббосий халифалик пойтахти Қоҳирага кўчирилган.
Мақолада Мисрда ҳукм сурган тўлунийлар, ихшидийлар ва баҳрий мамлуклар ҳукмдорлари тарихи таҳлил қилинган.
22 -3215506-07-2026 -
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.
39-4728501-07-2026 -
МАЛАЙЗИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАРИХИДАН
Dilafruz TURDIEVA (Muallif)Жануби-Шарқий Осиё минтақаси давлатлари олий таълим тизимида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда, уларнинг дунё ҳамжамиятида етакчи ўринларга чиқиш имкониятлари кенгаймоқда.
Мақолада асосий эътибор Малайзия таълим тизимининг турли даврларда, хусусан, Британия мустамлакачилиги даври, иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги пайтда ҳамда мустақиллик даврида ўтказилган ислоҳотлари тадқиқ қилинган.
Малайзия ҳукуматининг “Vision 2020” дастурида дин таълимнинг барча соҳаларида ажралмас қисми сифатида белгилаб берилган. Унда бир қатор фалсафий масалалар ажратиб олингани эътиборга молик, жумладан, маҳаллий концепциядан келиб чиққан ҳолда миллий тараққиёт ривожига ҳисса қўшадиган фанлар, хусусан, диншунослик фанларини ривожлантириш ғоялари илгари сурилган. Ушбу дастур орқали мамлакатда мавжуд муаммоларни илм ва динни ривожлантириш орқали бартараф этишга эришиш кўзда тутилган.
Муаллиф Малайзия ҳукумати томонидан ривожланиб бораётган иқтисодий шароитда таълим тизимини янада ривожлантириш, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш, ёш илмий ва техник мутахассисларни кўпайтириш мақсадида “ақлли” мактабларни ривожлантиришга эътибор қаратган ва таҳлил қилган.
145 - 15238529-06-2026
