- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
САЛЖУҚИЙЛАР ДАВРИДА БАҒДОД “НИЗОМИЯ” МАДРАСАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ
Muxlisa MIRZAEVA (Muallif)1038-1194 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Салжуқийлар давлати умавийлар (661-750) ва аббосийлардан (750-1258) кейинги мусулмон давлатчилиги тарихида учинчи йирик салтанат ҳисобланади. Ана шу улкан турк-мусулмон салтанати ташкил этилганидан сўнг Ислом дунёсининг шарқидаги турли давлатларда араб-форс сулолаларининг таъсири сусая бошлаган янги давр бошланди. Шундан бошлаб кўп асрлар мобайнида Шарқдаги сиёсий раҳнамолик асосан турк сулолалари ихтиёрида бўлиб келди.
Салжуқийлар давридаги маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар ўз даври учун тараққиётнинг улкан чўққисини ташкил этди. Минглаб жомеълар, юзлаб мадрасалар ва таълим масканлари давлат ва амалдорлар ҳомийлигида бунёд этилди. Бунинг натижасида мамлакатда таълим тараққий қилди, халқ маърифатли, кишилар эса зиёли бўлиб бордилар. Ўлканинг ҳар тарафида бепул ва илк маротаба идрор (стипендия) асосидаги таълим тизими жорий этилди. Ҳаттоки, энг оддий оиланинг фарзанди ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса салжуқийлар салтанатидаги тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор бўлганлигидан даракдир.
Таълимда дин (эътиқод)нинг асосий ғоя сифатида илгари сурилиши Вазир Низомулмулк (1017-1092) олиб келган энг муҳим янгилик бўлди. Бундан аввалги мактаб ва мадрасалар муайян ғояларга эга эмас ва кадрларни етиштириш ҳам мукаммал даражада эмас эди. 1067 йили Бағдодда ташкил этилган “Низомия” мадрасаси ашъарий ва шофеъий таълимотларини ҳимоя қиладиган кучли олимларни тайёрлаш учун қурилди. Мадраса ташкилотчиларининг кўпчилиги вазир Низомулмулк каби сиёсий ёки диний ғояларга эга эдилар. Сунний йўналишда фаолият олиб борган ва асарлар ёзган ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабидаги олимларнинг аксарияти “Низомия” мадрасасида таҳсил олганлар. Уларнинг ёзган асарлари ва ислом цвилизациясига қўшган ҳиссалари бевосита ушбу мадраса фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мадрасада нафақат диний илмлар, балки табиий фанлардан ташкил топган дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. “Дор уш-Шифо” каби марказлар мадраса яқинида жойлашган бўлиб, олинган билимлар амалиёти билан тадбиқ этилган.
Ушбу мақолада “Низомия” мадрасалари ўзининг нуфузи, олимлари, талабалари ва ҳатто, илмни амалиёти билан жорий этиши жараёнлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада Салжуқийлар даврида ташкил этилган Бағдод “Низомия” мадрасаси, унинг тарихи, вақфи, мадрасадаги таълим-тарбия ва бошқарув, устозларнинг тайинланиши, дарс дастурлари, ўқитиш методлари, кутубхонаси ва мадрасанинг йўқ бўлиб кетиши воқелиги ҳақида маълумотлар таҳлил қилинган
58-674118-09-2026 -
ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
Yulduz NAMAZOVA (Muallif)XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.
47-5712201-07-2026 -
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.
39-4728501-07-2026 -
ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ: МУАММО ВА УСУЛЛАР
Akbar KAZAKBAYEV (Muallif)Ушбу мақола чет тилларни замонавий ўқитишнинг энг долзарб муаммоларини ўрганишга бағишланган. Унда замонавий ўқитишнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ масалалар – хорижий тилларни ўқитиш муаммолари таҳлил қилинган.
Замонавий шароитда хорижий тилларни билиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки глобаллашув шароитида дунёнинг қолган қисмидан изоляция бўла олмаймиз. Замонавий зиёли инсон, бир томондан, маълум бир жамоа ва халққа мансубликни ҳис қилиши, маданий эҳтиёжларни шакллантирган бўлиши керак: ахлоққа интилиш, мазмунли фаолият, гўзаллик, юксак маънавий тамойиллар, иккинчи томондан, ўз маданияти орқали бошқа маданиятни тушуниши ва қабул қилиши керак.
Мақолада мактаб ва олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўқитишнинг асосий муаммолари ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет тилларни ўқитиш тизимидаги янгилик ва камчиликлар кузатилиб, таҳлил қилинган. Мақолада глобаллашув даврида ўқитишнинг чет тилини ўқитиш мазмуни, замонавий жамият талабларига мувофиқ ўқитиш метод ва воситаларини ўзгартириш каби хусусиятлари ва муаммолари очиб берилган.
51 - 6026426-06-2026
