Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • Исломда илм ва имон категориялари нисбати хусусида

    Husain ХIDIRALIYEV (Muallif)

    Мақолада ислом динида илм ва имон категорияларининг ўзаро нисбати ўрганилади, ислом динида илм масаласи, илмни ўрганиш, илмни ривожлантириш, илм ва имон тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақида сўз юритилади. Бунинг учун Европанинг шарқшунос, исломшунос олимларидан М. Роденсон, А. Мрозек, Е. Фролова, Ж.Тимоти, А.Заринкуб, Б.Жонатан, Ш.Блэр, М.Букай ва америкалик олим Ф.Роузентал фикрларига ҳам мурожаат этилади. Масалан, америкалик олим Ф.Роузентал ўзининг «Илм тантанаси» китобида бу тушунчаларнинг ўзаро нақадар яқинлиги ва боғлиқлиги, ислом динида уларнинг бир-бирига зид эмас, аксинча, мувофиқ бўлиб,  ҳатто бир-биридан алоҳида тасаввур қилинмаслигини кўрсатиб ўтган.


    Шунингдек, мақолада мусулмон оламидаги машҳур аллома Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу `улум ад-дин» («Дин илмларини жонлантириш») асарида мазкур масаладаги ўзига хос қарашлар, қатор илмий хулосалар атрофлича таҳлил қилинган. Мақолада ислом динида «илм» тушунчаси жуда муҳим ўринга эга бўлгани, ҳеч бир тарзда инкор қилинмагани ва ёмон муносабат билдирилмаганлиги очиб берилган. Бундан ташқари исломда илмларни «диний» ва «дунёвий» деб ўзаро ажратиш принципи мавжуд эмаслиги, балки фойдали, манфаат келтирадиган ёки фойдасиз, зарарли бўлган илмларгагина ажратиш принципи мавжудлиги, яъни инсониятнинг ҳақиқий, яъни ҳар томонлама:  ҳам маънавий, ҳам моддий тараққиёти, равнақи учун хизмат қиладиган илмлар исломда фойдали деб, қўллаб-қувватланиб келинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, илм ва имон мутаносиблиги масаласи доимо улуғ аждодларимиз диққат марказида бўлиб, ҳар бир даврда унинг ўзига хос талқинлари ва турли қирралари ўз ифодасини топганлигига эътибор қаратилган.

    12-22
    101
    4
    22-06-2026
  • МАҲМУД ЛОМИШИЙНИНГ “ТАМҲИД” АСАРИДА ИМОН ВА УНГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР БАЁНИ

    Abdullo GULOMOV (Muallif)

    Маҳмуд ибн Зайд Ломиший ҳижрий V ар охири - VI аср бошида Самарқандда фаолият юритган ҳанафий-мотуридий олим ҳисобланади. У мутакаллим ва усулий олим сифатида танилган. Унинг калом илмига оид “ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид”, усулул-фиқҳга доир “Китаб фи усулил-фиқҳ”, айрим фиқҳий атамалар таърифига бағишланган “Баён кашфил-алфоз” номли асарлари бизгача етиб келган. Ломиший асарлари ҳатто, Усмонли ва Салжуқий мадрасаларида ҳам дарслик сифатида ўқитилган. Ушбу мақолада олимнинг калом илмига оид “ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид” асарининг сўнгги бобидан ўрин олган имон ва унга тааллуқли бўлган масалалар тадқиқ этилган. Беш фаслдан иборат мазкур бобда имоннинг моҳияти, унинг ортиши ёки камайиши, имоннинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги, муқаллиднинг имони, имонда истисно қилиш каби масалалар ўрин олган. Муаллиф дастлаб имоннинг моҳияти, унга аҳли сунна уламолари томонидан берилган таърифлар, мотуридийларнинг бу борадаги қарашлари ва уларнинг далиллари, амаллар имоннинг таркибий қисмига кирмаслиги, хорижий ва жаҳмийларнинг бу борада тутган йўллари ҳақида тўхталган. Кейинги фасл имоннинг ортиши ёки камайишига бағишланган бўлиб, муаллиф мазкур мавзуда жуда қисқа иборалар билан имоннинг ортмаслиги ва камаймаслигини ифода қилиб берган. Имон бобининг учинчи фаслида унинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги борасида сўз боради. Бу бобда тасдиқ ва иқрор банданинг феъли бўлгани учун имоннинг махлуқлиги, лекин Аллоҳнинг тавфиқи ва ҳидояти махлуқ эмаслиги баён этилган. Кейинги икки фасл муқаллиднинг имони ва имонда истисно  масаласига  бағишланган. Мазкур ўринда муаллиф мотуридийлар наздида муқаллиднинг имони эътиборли экани, имонда истисно эса жоиз эмаслиги ҳақидаги қарашлар ва бу борадаги далиллари таҳлил қилинган.

    33-41
    10
    4
    04-07-2026
  • БЕДИЛ ИЖОДИДАГИ ГЎЗАЛ АХЛОҚ ВА ФАЗИЛАТЛАР

    Nargiza SHOALIEVA (Muallif)

    Мусулмон киши ахлоқан гўзал ва маънан баркамол шахс бўлмоғи даркор. Шарқ мутафаккирларининг башарият тамаддунига қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг ижодларини ўрганиш ва тадқиқ этиш долзарб мавзулардан саналади. Ана шундай мутафаккирлардан бири – Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721) бўлиб, у туркий, форсий xамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Файласуф-шоир илм-ҳунар эгаллашда ҳар бир инсон ахлоқий мезонларни, жумладан, инсоф, камолотга интилишни ўзига раҳбар қилиб олиши керак, деган ғоя мақолада асосий ўринни эгаллаган ва Бедилнинг бу борадаги фаолияти тадқиқ қилинган.


    Мазкур мақолада Бедил ижодида ахлоқий қадриятларни таҳлил остига олар эканмиз, Бедил илгари сурган ахлоқий қадриятлар орасида карам тушунчаси муҳим ўрин эгаллаган. Карам ахлоқий тушунчаси мутафаккир томонидан инсон камолотида, унинг мукаммалликка эришишда устувор қадриятлардан бири сифатида талқин этади. Мутафаккир карам тушунчаси ҳақида фикр билдирганда, ўзидан олдин яшаб, ижод этган алломаларнинг қарашларига таяниб, уларни янги мазмун билан бойитгани тадқиқ этилган.


    Булардан ташқари, Бедил ҳаё, ибо, уят каби ахлоқий тушунчаларга ҳам катта эътибор қаратади. Бедил таълимотидаги ҳаё, уят, андиша каби ахлоқий қадриятларни таҳлил этганимизда, уларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари ижоди билан ҳамоҳанглигини кўрамиз. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибда ушбу тушунчалар ҳақида шундай дейилади “Икки оламда ҳам одамга керакли нарса яхши феъл ва хуш хулқдир. Иккинчидан шарм-ҳаё, андиша, учинчидан ростлик-тўғрилик ҳам зарур нарсадир. Мана шу фазилатлар туфайли одам бахт топади. Уят, андиша кишини ярамас ишлардан тияди, ҳаёсизлик одам учун ўхшаши йўқ иллатдир. Тўғрилик, ҳаё ва хушфеъллик жам бўлса олам-олам севинч демакдир”. Бу каби фикрлар Алишер Навоийнинг ахлоқий қарашларида ҳам мавжуд. Масалан, “Вафосизда ҳаё йўқ; ҳаёсизда вафо йўқ. Агар кимда бу икки сифат бўлмаса – унда имон ҳам йўқ”.


    Мақолада Мирзо Бедил илмни инсоннинг асл гавҳари эканлигини таъкидлаб, табиатнинг яширин сирларини инсон идрок қилиши учун одам билимли бўлиши, қунт билан ўқиши кераклиги ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган.

    40 - 47
    19
    4
    06-07-2026
  • АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ

    Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.


    Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.

    4 - 16
    30
    5
    04-07-2026
  • НАСАФИЙ “АҚОИД” АСАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУТААССИБ ОҚИМЛАР ҒОЯЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА ЎРНИ

    Abdullatif ALLOQULOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ва унинг шарҳларида кўтарилган ақидавий масалалар, олимнинг мутаассиб оқимларга раддия бериш услуби баён этилган. Унда глобаллашув шароитида юзага келган турли бузғунчи оқим ғоялари тарихий илдиз сифатидан талқин этилган, жумладан, хорижийлик, мўътазийлилик, қадарийлик, жаҳмийлик, жабарийлик, мушаббиҳалик каби фирқалар қиёсий таҳлил қилинган.


    “Ақоид” асарида адашган фирқа қарашлари сифатида кўрсатилган ғоялар замонавий оқимлардан, жумладан, ҳизбий, салафий, жиҳодчилар, Туркистон ислом ҳаракати кабилардан қайси бирининг таълимотига мос келиши қиёсий таҳлил қилиниб, уларга аҳли сунна вал жамоа таълимоти нуқтаи назардан оят ва ҳадислар ҳамда ислом оламида эътироф этилган мутафаккирларнинг сўзлари билан раддиялар берилган.

    4-9
    28
    5
    26-06-2026
  • “АЛ-ФИҚҲ АЛ-АКБАР” АСАРИНИНГ МУАЛЛИФИ ВА САНАДИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАР

    Soatmurod Uralovich PRIMOV (Muallif)

    Ушбу мақолада “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарининг Имом Абу Ҳанифага тегишлиги борасидаги ҳозирги даврда кўтарилаётган баъзи фикрлар аслида қандай пайдо бўлгани борасида сўз кетган. Шунингдек, мазкур асарнинг Абу Ҳанифага тегишли экани 40 яқин мўътабар манбалар асосида исботлаб берилган. Ўтмишда биринчилардан бўлиб, мўътазила фирқаси вакиллари “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарини Имом Абу Ҳанифа ёзганлигини инкор қилишган ва улар нима мақсадда бундай қилганликлари очиб берилган. Мазкур асарда мўътазилийларнинг асосий ақидаларига раддия бўлгани учун уни инкор этиш йўлига ўтиб олганлари қайд этилган. Ушбу масала борасида Ғарб тадқиқотчиларининг фикрлари ва қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур асарда Қуръон оятлари ва ҳадислар келтирилмаганлиги ва баъзи фиқҳий масалаларнинг зикр қилинганини сабаб қилиб, муаллифи Имом Абу Ҳанифа экани борасида шубҳа билдирадиган фикрлари асоссиз экани баён қилинган.


    Айрим тадқиқотчилар фикрича, “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарида келтирилган айрим калом илмига оид мавзулар ва жавҳар (модда, материя, атом, эссенция) ёки араз (акседенция, симптом) сингари юнон ва араб бўлмаган бошқа файласуфлар асаридан ўтиб келган фалсафий истилоҳлар Имом Абу Ҳанифа яшаган даврида тарқалмагани унинг муллиф томонидан ёзилганини шубҳа остига қўйиши зикр қилинган. Бироқ, Имом Абу Ҳанифа мазкур атамаларни билмаган, дейиш асосли эмас. Чунки юнон ва араб бўлмаган файласуфларнинг асарларини таржима қилиш унинг замонида ҳали кенг оммавий тус олмаган бўлмаса-да, лекин бир қанча фалсафий асарлар тўлиқ таржима қилиш ва улар билан танишиш бошланган эди. Буни умавийлар ва аббосийларнинг илк даврларидаги таржима ишлари бўйича олиб борилган тадқиқотларда ҳам кўриш мумкин.


    “Ал-Фиқҳ ал-акбар” асарининг уста санади мавжуд экани, уларнинг ичида энг машҳури Ҳафид номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Мустақо Оширнинг (1142-1219/1730-1804) санади ҳисобланади. Мазкур санадда 30 ровий орқали Имом Абу Ҳанифага боғланади. Бу санаднинг машҳур бўлиш сабабларидан бири, ҳанафий ровийлардан ташқари унда моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламолар ҳам бор.


    Имом Абу Ҳанифага тегишли ақидавий асарлар орасида энг ишончлиси “ал-Фиқҳ ал-акбар” бўлиб, унда ҳанафийлик ва мотуридийликнинг энг асосий ақидалари ёритилган. Шунинг учун ҳанафийлар кўпроқ яшайдиган Мовароуннаҳр, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Ироқ ва Сурия ўлкаларидаги ҳозиргача мазкур асар тўлиғича мукаммал ва муфассал равишда ўқитилади. Шунингдек, мадрасаларнинг асосий ўқув қўлланмалари қаторида туради ва уни талабалар бошдан-оёқ ёд оладилар.

    11-19
    9
    4
    16-07-2026
  • “ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ

    Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV (Muallif)

    Ушбу мақолада “дин” сўзининг луғавий маъноси араб тилидаги ишончли ва нодир луғатлар, девонлар ҳамда ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримдан фойдаланиб, батафсил ўрганилди ва атрофлича таҳлил этилди.


            Инсоният тарихининг қайси бир даврига назар ташланмасин, ҳеч қачон диний эътиқодлардан узоқ биронта жамият мавжуд бўлгани кўрилмайди. Археологик қазилмалар шуни тасдиқламоқдаки, инсон доимо муайян эътиқод ва ишончга эга ҳолда яшаб ҳаёт кечирган. Бу эса жамият маънавий ҳаётини оёқда тутадиган асосий таянчларнинг аввалида диний дунёқараш жой олишини кўрсатади. Инсоният тарихи ва башарият ҳаётининг ажралмас асоси бўлган “дин” – сўзи нима ўзи, унинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни билдиришини ўрганиш, уни тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.


    “Дин” араб тилида феъл шаклида – бўйин эгмоқ, бўйсунмоқ, итоат этмок, итоат қилмоқ, камситилмоқ, хўрланмоқ, азиз бўлмоқ, камситмоқ, хўрламоқ, эга бўлмоқ, соҳиб бўлмоқ, хизмат қилмоқ, эҳсон қилмоқ, бир кишини завқланадиган ва яхши кўрадиган нарсага йўлламоқ, ҳисоб-китобга тортмоқ, жазо ёки мукофот бермоқ, қарз бермоқ, қарз олмоқ каби маъноларни ифодалайди. От шаклида эса, дин, миллат, ислом, мазҳаб, йўл, урф-одат, ҳол-аҳвол, ҳисоб-китоб, мол-мулк, ҳукм, қазо ва қадар, чора-тадбир, итоат, ибодат, шариат, имон, тақво, салтанат ва бошқарув, хизмат, устун келиш, ҳокимият, хорлаш, мажбурлаш, жазо, бадал-эваз-ҳақ, мукофот, доимий ёғадиган ёмғир, бўйсуниш, касаллик, ғалаба, йўқ қилиш, қайғу-алам, истило қилиш, тавҳид каби маъноларни билдиради.


    Феъл ва от шаклида Қуръони каримда келган маъноларни тўртта асосий гуруҳда жамлаш мумкин: Биринчиси, энг олий қудратга таслим бўлиш, итоат этиш, бўйин эгиш маъносида; Иккинчиси, охират, мукофот ва жазо, яъни амалларга яраша мукофот ёки жазо бериш куни маъносида; Учинчиси, ҳукм, адолат, шариат ва қонун маъносида; Тўртинчиси, Аллоҳ таоло юборган тавҳид дини маъносида.


    Мақолада “дин” сўзининг луғавий маънолари диний манбалар, луғатлар ва турли адабиётлар асосида таҳлил қилинган.

    62-72
    31
    5
    16-07-2026
  • МУХАЗРАМ – ҲАДИС РОВИЙСИ СИФАТИДА

    Doniyor M. MURATOV, A. Aziza DZHUMABAEVA (Muallif)

    Ушбу мақоланинг мақсади – ҳадис илми тарихида ўзига хос ўринга эга ровий – мухазрамларни ўрганиш, уларнинг ислом тарихида тутган ўрини, шунингдек, саҳобий ва тобиийлардан фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат. Мухазрамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида имон келтиргани жиҳатидан ва У кишини кўрмагани сабабидан саҳобийдан фарқ қилиши ҳамда тобиийлардан ажралиб турадиган томони Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам яшагани ўрганилган ва таҳлил этилган. Луғат олимлари ва муҳаддислар томонидан мухазрамга берилган таърифда бироз фарқ бўлса-да, муҳаддисларнинг берган истилоҳий маъноси асосий тавсиф сифатида ишлатилади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўхшаб жоҳилиятда яшаган ёки пайғамбарлик келгандан сўнг ҳам туғилган бўлса-да, У кишини кўрмаган ҳамда вафот этганларидан кейин ҳам яшаган кишига мухазрам дейилади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этганларидан кейин ёки олдин кўрганлар ҳам мухазрам экани таҳлил қилинган. Мухазрамларни саҳобий ёки тобиий экани борасида ҳам баъзи ихтилофларни кўриш мумкин. Ибн Абдулбар ўзининг саҳобийларга бағишлаб ёзган асарида мухазрамларни улар орасига қўшиб зикр қилиб ўтган. Бироқ ҳадис илми назариясига оид асарларда уларни тобиийлар қаторида тилга олинган. Мазкур жиҳатлар ҳам мақолада тадқиқ этилган. Чунончи Мухазрамлар орасида Увайс Қараний каби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ҳадисларида зикр қилиб ўтганлари бор. Бироқ кўплари ҳадисларда зикр қилинмаган, шундай бўлса-да, муҳаддислар уларни ўз асарларида зикр қилганлар. Масалан, муҳаддислардан Заҳабий, Суютий, тарихчилардан Ибн Саъд каби олимлар улар номини келтирганлар ҳамда “мухазрам”, “топган ва кўрмаган” (Расулуллоҳ (с.а.в.) замонини топган, у кишини кўрмаган) каби иборалар билан мухазрамлардан эканини таъкидлаганлар. Мухазрамларнинг адади борасида ҳам якдил фикр манбаларда келмаган. Масалан, имом Муслим улардан 20 нафарини санаб ўтган, имом Суютий 45 нафар, имом Заҳабий эса, 65 нафар мухазрамни зикр қилган. Замонамиз олимларидан Бурҳониддин Муҳаммад ибн Халил 131 нафарга яқин мухазрамни санаб ўтган. Мухазрамлар саҳобий ва тобиийлардан жуда кам экани билан ҳам ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар орасида саҳобий ва тобиийларда бўлгани каби энг фазилатлиси қайси бири экани борасида олимлар маълумотларни бериб ўтганлар. Ушбу мақолада мухазрамлар ва уларнинг ислом дини ҳамда ҳадис ривоятидаги ўрни бирламчи манбалар асосида таҳлил қилиниб, мухазрамларга доир муаммолар очиб берилган.

    17
    5
    06-07-2026
  • ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

    Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)

    Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.


    Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.


    Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.


    Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.


    Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.

    55 - 65
    18
    9
    06-07-2026
  • АБУ ҲАФС НАСАФИЙ “АТ-ТАЙСИР ФИ ИЛМИТ-ТАФСИР” АСАРИНИ ТУРКИЯНИНГ “СУЛАЙМОНИЯ” ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Abdushukurjon MURATOV (Muallif)

    Ўзбекистон қадимдан дунёнинг илм-маърифат ва маънавият ривожланган  минтақаларидан ҳисобланган. Унинг тарихи ва мамлакат қўлёзма фондларида сақланаётган юз минглаб асарлар бир томондан аждодларнинг нақадар илм-маърифатга катта аҳамият қаратганларидан далолат қилса, иккинчи жиҳатдан ушбу минтақадан олимларнинг кўплаб етишиб чиққанлигига гувоҳлик беради. Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асар-ларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (467-537/1074-1142 йй.)нинг “Ат-тай-сир фи илмит-тафсир” асаридир. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фон-дида ушбу асарнинг еттита қўлёзма нусхаси сақланади. Ушбу манбалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқилганда, улар тўлиқ ҳолатда бизгача етиб келмагани аниқланди. “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб фондларида сақланади. Жумладан, Туркиянинг қўлёзмалар сақланадиган фондларида биз сўз юритаётган асарнинг етмиш иккита нусхаси бўлиб, улар бошқа жойдаги нусхалардан анчагина яхши ҳолатда сақланган. Қуйида Туркиянинг “Сулаймония” қўлёзма фондида сақланаётган “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари ҳақида сўз юритилади.

    60 - 67
    27
    5
    27-06-2026
  • ЖАМИЯТДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МУҲИТ ВА УНИНГ АСОСИЙ ИНДИКАТОРЛАРИ

    Matlyuba QAHHOROVA, Hamida TUYCHIEVA (Muallif)

    Мақолада ижтимоий-тарихий ҳодиса сифатида жамият маънавий-ахлоқий муҳитининг ижтимоий-ахлоқий масалалари тадқиқ этилиб, унинг фуқаролик жамияти давридаги хусусиятлари, ривожланиш қонуниятлари ёритилган. Унинг ахлоқий асослари ва меъёрлари, шахс эҳтиёжларини қондириш воситалари, усуллари, маънавий идеалнинг аҳамияти ҳамда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришнинг объектив шарт-шароитлари, субъектив омилларига эътибор қаратилган.


    Жамият маънавий-ахлоқий муҳитини ҳар томонлама такомиллаштириб боришда маънавий идеални жамият ахлоқий муҳитининг асосий негизи сифатида қабул қилиш, соғлом маънавий-ахлоқий муҳитнинг шаклланишида шахс имон ва эътиқоди масаласига фалсафий ёндашув илгари сурилган.

    191 - 199
    45
    5
    24-06-2026
  • МОВАРОУННАҲРДА ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИ РИВОЖИ

    Raziya MATIBAYEVA (Muallif)

    Ҳозирги кунда исломшунослик соҳаси мутахассислари олдидаги масъулиятли вазифа миллий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган ислом дини, хусусан, ҳанафийлик мазҳабини чуқур ўрганиш, унинг бағрикенг­лик асосларини халқимизга етказиш ва ёшларимизнинг мафкуравий савиясини кучайтиришдир.


    Ҳанафийлик Марказий Осиё халқлари эътиқод қиладиган кенг тарқалган мазҳабдир. Суннийликдаги тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофиийлик ва ҳанбалийлик орасида эътиқод қилувчилар сонининг кўплиги бўйича ҳанафий мазҳаби етакчи ўрин эгаллайди. Зеро, ҳанафийликка хос бағрикенглик тамойиллари унинг ислом оламида кенг ёйилишига сабаб бўлди ва ҳанафий мазҳабини ўрганиш нафақат  республикамиз, балки Марказий Осиё минтақаси ва умуман бу мазҳаб тарқалган ҳудудларда долзарб масалалар қаторига кўтарилди.


    Ушбу мақолада Имом Абу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳабининг Мовароуннаҳрдаги ривожи ва унинг кенг кўламда тарқалиши сабаблари тадқиқ қилинган. Шунингдек, ушбу мазҳаб моҳияти, таълимоти ва қўллаган услуби ҳаётий масалаларда кўп қулайликлар яратиши таҳлил этилган.

    133 - 141
    119
    3
    23-06-2026
  • ҲАДИСЛАРНИНГ ТАКФИР ТАҲДИДИГАҚАРШИ КУРАШДАГИ АҲАМИЯТИ

    Aziz TAJIYEV (Muallif)

    Бугунги кунда турли экстремистик ва террористик гуруҳ ва ташкилотлар томонидан “такфир”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” каби тушунчаларнинг ғаразли мақсадда нотўғри талқин қилиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, улар томонидан буткул бошқа маънода ишлатилаётган “такфир” тушунчаси айрим оқимлар томонидан ҳадисларнинг асл мазмун-моҳиятини нотўғри талқин қилиш, уларни шарҳлашда хатога йўл қўйиш ва нотўғри тушуниш натижасида шаклланган, исломнинг илк давридан бугунги кунга қадар мусулмонлар учун энг катта таҳдид туғдириб келаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тушунча мусулмонларга қарши уруш очиш, уларнинг жони ва молларига ноҳақ тажовуз қилиш мақсадида ишлатилмоқда.


    Мақолада “куфр” ва “такфир” тушунчаларининг асл моҳияти аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа таълимотига биноан ёритиб берилган. Мутаассиб оқимлар томонидан қўлланилаётган такфирнинг инсоният тараққиёти, тинчлик, хусусан, мусулмонларнинг бирдамлигига туғдираётган таҳдиди ва хатарли оқибатлари таҳлил қилинган, уларнинг ушбу масаладаги қарашларига оят ва ҳадислар асосида раддиялар берилган. Мусулмонларни ноҳақ куфрда айблаш мумкин эмаслиги исломнинг бирламчи манбалари орқали кўрсатиб берилган. Мақолада “такфир” тушунчасини нотўғри талқин қилувчи бузғунчи оқимларнинг йўли нотўғри экани кўрсатиб берилган.

    89-97
    91
    3
    23-06-2026
  • ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Mahfuza ALIMOVA, Ibrohim NIGMATULLAYEV (Muallif)

    Мақолада ислом динининг муқаддас манбаларида келтирилган бағрикенгликка оид маълумотлар берилган.

    75-79
    58
    4
    26-06-2026
1 - 14 from 14

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling