- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МИЛЛИЙ ИННОВАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ
GULNORA GULYAMOVA (Muallif)Мақолада миллий инновация тизимлари концепциясининг шаклланиши, унинг замонавий иқтисодий назариядаги аҳамияти, миллий инновация тизимининг иқтисодий тушунча сифатида назария ва амалиётга кириб келиш тарихи ўрганилган. Миллий инновация тизимига турли муаллифларнинг қарашлари таҳлил этилган. Миллий инновация тизими концепциясининг ривожланиш босқичлари ажратиб берилган.
Миллий инновация тизими фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси сифатида инновация сиёсатининг институционал асосларини шакллантириш бўйича давлатнинг чора – тадбирларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Миллий инновация тизими бўйича турли хил қарашлар таҳлил этилиб, умумлаштирган ҳолда миллий инновация тизимини қуйидаги тўрт ташкил этувчи бирлиги ва улар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш муносабатларидан иборат деган хулосага келинган: билимлар шаклланувчи тузилма; технологиялар трансфери тизими; инновацияларни молиялаштириш тизими, инновацияларни ишлаб чиқариш тизими ва инновацион кадрлар тайёрлаш тизими. Давлат томонидан инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишлари кўрсатиб берилган бўлиб, инновацион билим ва технологияларни яратиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича фаолиятларни амалга ошириш, илмий-инновацион соҳани бошқаришнинг барча субъектларини бирлаштирувчи миллий инновация тизимини шакллантириш бўйича таклифлар берилган.
302 – 30856425-06-2026 -
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Nilufar BATIROVA (Muallif)Мақолада вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилувчи инновацион маҳсулот ва хизматлар ҳажми таҳлил қилинган. Хусусан, саноат тармоғида юқори технологияли саноат маҳсулотлари ҳиссасининг камлиги ва бунинг сабаблари ўрганилган. Ушбу тармоқ маҳсулотларини умумий ҳажмда ҳиссасини ошириш учун маркетинг, технологик, ва ташкилий инновацияларга харажатлар йўналтириш жараёни таҳлил қилинган. Шунингдек, минтақада инновацион кластерларни яратиш ҳамда кичик саноат зоналар фаолиятини такомиллаштириш зарурияти таъкидланган. Инновацион харажатлар йўналиш таркиблари ҳам бирма-бир ёритилган. Инновацион харажатларнинг асосий қисми саноат тармоғига йўналтирилгани, аммо ушбу харажатларни катта қисми паст технологиялар тармоғига тўғри келиш ҳолати ўрганилган. Технологик харажатларни йўналишлари бирма-бир санаб ўтилган. Минтақада саноат тармоқларини ривожланиш хусусиятлари тадқиқ этилган.
193 - 19844429-06-2026 -
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Nilufar BATIROVA (Muallif)Мақолада Тошкент вилояти саноати ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Бир минтақа доирасида саноат мажмуасининг ўрни таҳлил қилинган. Минтақа саноатини ривожлантириш бўйича бир неча олимларнинг назарий қарашлари берилган. Ушбу олимларнинг минтақа саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллари ҳақидаги фикрлари бирма бир таҳлил қилинган. Минтақа ҳудудларининг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашувининг турли-туманлиги саноат ишлаб чиқаришида маълум бир ҳудудларнинг яққол ажралиб чиқишига сабаб бўлиши баён этилган. Тошкент вилоятининг иқтисодий ва саноат салоҳияти баҳоланган. Шунингдек, минтақанинг иқтисодий салоҳияти бирма-бир таҳлил қилинган. Вилоят иқтисодиёт тармоқларининг республикадаги ўрни кўриб чиқилган. Туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларга эгалик, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиш даражаси ёритиб берилган. Минтақа саноатини инновацион ривожлантириш ҳамда самарали ишлаши учун давлат томонидан илмий соҳани тартибга солиш принципларини ўзгартириш лозимлиги таъкидланган. Жаҳон тажрибасида минтақа саноатини инновацион ривожланишини қўллаб-қувватловчи ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мисол тариқасида келтирилган. Хулоса ўрнида минтақа ҳудудларида саноатнинг бир текис ривожланиши бўйича таклифлар берилган.
314 - 32269525-06-2026 -
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА САНОАТ МАЖМУАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Nilufar BATIROVA (Muallif)Ушбу мақолани ёзишдан мақсад, инновацион жиҳатга урғу берган ҳолда минтақанинг саноат мажмуасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ва асослаш ҳисобланади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда минтақада корхоналарнинг ўзаро интеграцияси негизида муносабатларнинг янги турлари ва инновацион жараён иштирокчиларини ўзаро ҳамкорликларини янги шакллари пайдо бўлмоқда. Замонавий иқтисодиёт шароитида минтақа саноат мажмуасини рақобатли ривожланиш модели янгиликларни ишлаб чиқариш жараёнида фаол бўлган турли иштирокчиларнинг ўзаро самарали ва кенг доирадаги муносабатига асосланмоқда. бу эса янги йўналишлар ва шаклларни талаб этмоқда. Саноат мажмуасини инновацион жиҳатларини кучайтириш ва ривожлантириш зарурияти, янги тизимли ўзаро таъсирларнинг тенденциялари ва ривожланиш хусусиятларини баҳолаш асосида саноат тизимини инновацион ривожлантириш учун янги ўзгартирилган ташкилий ва иқтисодий механизмаларни излашни ўз ичига олади. Шу билан бирга, инновацион иқтисодиётга ўтиш жараёни объектив кучларни минтақанинг инновацион ривожланишини бошқаришнинг тизимли методологиясини шакллантиришга йўналтириш зарурияти билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, мақолада вилоятнинг саноат ривожланишининг тенденциялари таҳлил қилинган. Саноат ишлаб чиқариши ўсишини интенсив омиллари бирма бир кўриб чиқилган. Вилоятда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда асосий фондлар ҳолати ўрганилган. Шунингдек, инновацион-инвестицион омилларнинг таъсирини баҳолаш асосида вилоятга баҳо берилган. Хулосада мавжуд ҳудудлар ўртасидаги номувозанатлиликни йўқотиш, саноат мажмуасининг янги юқори технологик тармоқ соҳаларини тараққий эттириш бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилган.
201-2119303-07-2026 -
ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёритилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқланиб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.
Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жамиятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш ташаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.
Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.
48-5314227-06-2026 -
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕСДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Rano SADIKOVA (Muallif)Бозор иқтисодиётида кичик бизнес иқтисодий ўсиш суръатларини, ялпи миллий маҳсулотнинг таркиби ва сифатини белгилаб берувчи етакчи сектор ҳисобланади. Республикадаги кичик бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш ва кенгайтириш пировард натижада аҳолининг иш билан таъ-минланишининг ўсишига ва умуман мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига олиб келади.
Республикамиз миллий иқтисодиётида кичик бизнеснинг ролини янада ошириш ва иқтисодий ўсишдаги иштирокини янада такомиллаштириш кўп жиҳатдан ушбу соҳада рақобат муҳитининг ҳолатига боғлиқ. Бу эса тадбиркорлик тузилмалари фаолият кўрсатиши учун тенг рақобат шароитларининг яратилиши, солиқ тизимининг такомиллашуви, молиявий муаммолар ва маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилишига боғлиқ.
Шунга кўра, ҳозирги шароитда кичик бизнесда рақобат муҳитини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар йиғиндисини аниқлаш, рақобат муҳитининг мукаммаллиги даражасини баҳолаш, рақобат муҳитининг ҳолати ва унинг Ўзбекистонда кичик бизнеснинг самарали фаолият кўрсатишига таъсирини аниқлаш муаммолари долзарб аҳамият касб этади.
Ўрганилган мавзу ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларига мувофиқдир. Шунингдек, мақолада қўйилган мақсад ва вазифалар инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Тадқиқ қилинган мавзуда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида кичик бизнесда рақобат муҳитини шакллантириш хусусиятлари бўйича илмий асосланган таклифлар берилган.
295 - 30143424-06-2026 -
ИНСОН МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШИДА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ РОЛИ
Husniddin AHMEDOV (Muallif)Ушбу мақолада инсон маънавий юксалишида ижтимоий тараққиёт жараёнларининг ўрни, унинг ўзига хос жиҳатлари, улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ёритилган. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари инсон қадри учун, одамларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётгани аниқ мисоллар асосида очиб берилган. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси инсоният учун янги имкониятлар билан бирга кутилмаган турли муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Инсон маънавияти ва миллий қадриятларга қарши кўплаб таҳдид ва хавф-хатарлар ошиб бормоқда. Тараққиёт жараёнида инсон, халқ ва миллат маънавияти жамият ҳаёти қандай бўлишига қараб ўзгариб, яхшиланиб бораётгани таъкидланган. Жамиятнинг ижтимоий кайфияти эса амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, уларнинг аниқ натижаларига боғлиқ бўлиши бу соҳанинг қонуниятларидан бири эканлиги қайд этилган.
Шу ўринда, Янги Ўзбекистонда барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида фикр юритилган. Ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Айниқса, мамлакатимизда катта ва туб ўзгаришлар билан йўғрилган давр руҳи одамларнинг кайфияти, инсон қадри, одамларнинг бугунги кундан розилиги ва эртанги кунга ишончи, ҳар бир фуқаронинг эртанги кун учун орзу умидлари ва режаларига ижобий таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.
Янги Ўзбекистонда халқ билан очиқ мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, нафақат ташқи сиёсат соҳасида, балки ички сиёсатда ҳам кенг қўлланаётган, умуммиллий феноменал ҳодисага айланди. Ушбу ҳодисанинг барча бўғиндаги давлат хокимияти идоралари ва халқ ўртасида, раҳбарлар ва аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёшлар ўртасида ҳам кенг ёйилиб, уларнинг ҳаёт тарзига айланиб бораётгани жамиятимизда демократик ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани тўғрисида фикр юритилган. Табиийки, бу жараёнлар жамият ҳаётида очиқ ва самимий мулоқот муҳитини, одамларни тушуниш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, одамларни қийнаётган ҳаётий муаммоларига амалий нуқтаи назардан кўмак бериш руҳини шакллантирмоқда.
Мақолада жамиятда маънавиятли, яхши хулқли, қалбида эзгулик ва мурувват уруғи барқ урган ёшларни тарбиялаш ҳар қачонгидан муҳим эканлиги, бугунги ёшлар янгича фикрлашга, янги ғоялар билан йўғрилган, уларни амалга оширишга ижодий ёндашувлар асосида мамлакатни тараққий эттиришга қодир ёш авлод учун яратилаётган катта имкониятлар тадқиқ этилган.
117 - 12620506-07-2026 -
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИНЕРАЛ-ХОМАШЁ КОМПЛЕКСИНИНГ ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Abduvali ISADJANOV (Muallif)Мақоланинг мақсади қазиб чиқарувчи саноат комплексининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг экологик-иқтисодий моделини шакллантириш муаммолари ва минерал-хомашё ресурсларининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсири. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари амалга оширилган: Ўзбекистон минерал-хомашё комплексининг барқарор ривожланиши, тизимли таҳлил асосида мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг ҳозирги ҳолати ва иқтисодий ўсиш муаммолари, модернизация жараёнларининг таъсири, ушбу комлекснинг салоҳияти ва ривожланишининг устувор йўналишлари, тегишли чора-тадбирлар ва механизмларни тавсия этиш. Мақолада Ўзбекистон минерал ресурсларининг хусусиятлари, минерал-ҳомашё комплексининг ривожланиш тажрибаси таҳлил қилинган. Замонавий экологик вазиятда мамлакатнинг минерал-хомашё комлексининг барқарор ривожланиш хусиятлари, устувор йўналишлари кўриб чиқилган. Асосий эътибор мамлакатнинг минерал хомашё комплексининг ривожланишига экологик муаммоларнинг таъсири кўриб чиқилган. Минерал-хомашё комплексининг самарали ривожланиши учун айрим чора-тадбирлар амалга оширилиши асосланган, шу жумладан: тармоқ корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан такомиллаштириш, табиий муҳитга салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш; маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг экологик жиҳатларини эътиборга олиш; экологик хавфсизлик даражасини ошириш, экологик таҳдидлар мониторингини самарасини кучайтириш ва тегишли комплекс чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш эвазига уларнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва бартараф этиш; экологик жиҳатдан ифлосланган худуларни реабилитация қилиш ва биосфера фаолиятини тиклаш. Мамлакатнинг минерал-хомашё комплексини барқарор ривожланишининг бир қатор омиллари асослаб берилган, шу жумладан, стараплардан, венчур фондлардан, эко-инновациялардан фойдаланиш, инфраструктурани ривожлантириш. Тадқиқот усуллари: тизимли таҳлил, таҳлил ва синтез усули, омиллар асосида таҳлил, шу жумладан ретроспектив ва истиқболни аниқлаш усуллари.
279 – 28720724-06-2026
