- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БЕДИЛ ИЖОДИДАГИ ГЎЗАЛ АХЛОҚ ВА ФАЗИЛАТЛАР
Nargiza SHOALIEVA (Muallif)Мусулмон киши ахлоқан гўзал ва маънан баркамол шахс бўлмоғи даркор. Шарқ мутафаккирларининг башарият тамаддунига қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг ижодларини ўрганиш ва тадқиқ этиш долзарб мавзулардан саналади. Ана шундай мутафаккирлардан бири – Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721) бўлиб, у туркий, форсий xамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Файласуф-шоир илм-ҳунар эгаллашда ҳар бир инсон ахлоқий мезонларни, жумладан, инсоф, камолотга интилишни ўзига раҳбар қилиб олиши керак, деган ғоя мақолада асосий ўринни эгаллаган ва Бедилнинг бу борадаги фаолияти тадқиқ қилинган.
Мазкур мақолада Бедил ижодида ахлоқий қадриятларни таҳлил остига олар эканмиз, Бедил илгари сурган ахлоқий қадриятлар орасида карам тушунчаси муҳим ўрин эгаллаган. Карам ахлоқий тушунчаси мутафаккир томонидан инсон камолотида, унинг мукаммалликка эришишда устувор қадриятлардан бири сифатида талқин этади. Мутафаккир карам тушунчаси ҳақида фикр билдирганда, ўзидан олдин яшаб, ижод этган алломаларнинг қарашларига таяниб, уларни янги мазмун билан бойитгани тадқиқ этилган.
Булардан ташқари, Бедил ҳаё, ибо, уят каби ахлоқий тушунчаларга ҳам катта эътибор қаратади. Бедил таълимотидаги ҳаё, уят, андиша каби ахлоқий қадриятларни таҳлил этганимизда, уларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари ижоди билан ҳамоҳанглигини кўрамиз. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибда ушбу тушунчалар ҳақида шундай дейилади “Икки оламда ҳам одамга керакли нарса яхши феъл ва хуш хулқдир. Иккинчидан шарм-ҳаё, андиша, учинчидан ростлик-тўғрилик ҳам зарур нарсадир. Мана шу фазилатлар туфайли одам бахт топади. Уят, андиша кишини ярамас ишлардан тияди, ҳаёсизлик одам учун ўхшаши йўқ иллатдир. Тўғрилик, ҳаё ва хушфеъллик жам бўлса олам-олам севинч демакдир”. Бу каби фикрлар Алишер Навоийнинг ахлоқий қарашларида ҳам мавжуд. Масалан, “Вафосизда ҳаё йўқ; ҳаёсизда вафо йўқ. Агар кимда бу икки сифат бўлмаса – унда имон ҳам йўқ”.
Мақолада Мирзо Бедил илмни инсоннинг асл гавҳари эканлигини таъкидлаб, табиатнинг яширин сирларини инсон идрок қилиши учун одам билимли бўлиши, қунт билан ўқиши кераклиги ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган.
40 - 4719406-07-2026 -
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ҲАҚИДА.
Gavkhar FUZAILOVA (Muallif)Мақолада педагогик маҳорат фанининг бугунги кундаги тарихий келиб чиқиши ва долзарблиги, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилар педагогик маҳорати ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, қадим замонларда ўз илдизларига эга – педагогикада гуманистик анъананинг генезиси тадқиқ этилган. Бу муаммони Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби Ўрта осиёлик олимлар кузатишган.
Маданий-педагогик анъананинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва тушуниш замонавий муаммоларни теран англашга ёрдам беради. Педагогик фаолиятда маданиятнинг бирлаштирувчи моҳиятини тушунишга шахсни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган тарихий ва маданий анъаналар билан танишиш, бундай шахсни ривожлантиришни мақсад сифатида, демократик педагогик маданиятни ҳақиқий мавжудлик воситаси сифатида билишга ёрдам берган.
Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётининг турли босқичларида таълим ва тарбияга гуманистик ёндашув йўлини ўрганиб чиқиб, кейинги демократик жамиятга ўтиш шароитида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш вазифалари табиий ва муқаррар равишда олға сурилганлигини таъкидлаш мумкин.
138 - 14437628-06-2026
