- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛИК УСЛУБЛАРИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ
Jasur NAJMIDDINOV (Muallif)Инсоният тарихида XX аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган курашлар даври бўлди. Бу жараёнда Осиё ва Африка мамлакатлари асосий кураш майдонига айланди. Бунда нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида ёқилғининг қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетик заҳиралар устидан назорат ўрнатиш учун улар жойлашган ҳудудларга ўз таъсирларини ўтказишга ҳаракат қила бошлаши муҳим аҳамият касб этди. Бу муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолиб, йирик давлатлар миссионерликдан айнан шундай геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланмоқдалар, десак муболаға бўлмайди. Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш талаб этилади.
Миссионерликни амалга ошириш усуллари деб, ушбу амалиётни самарали равишда амалга ошириш учун, муайян тажриба ва илмий асосга таянган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тизимлилик характерига эга назарий хатти-ҳаракатлар мажмуасига айтилади.
Ушбу мақола, айнан, миссионер ташкилотлар ўз тарафдорларини кўпайтириш мақсадида фойдаланилаётган услуб ва воситалар ҳамда уларнинг таҳлилига бағишланган. Шунингдек, замонлар ўтгани сайин миссионерлик услуб ва воситалари ҳам такомиллашиб, бугунги кунда насронийликка мослаштириш, маданий мослашув, контекстуализация ва динлараро диалоги классик усуллар билан бир пайтда, янги, замонавий усул ва воситалар, жумладан, теле, аудио, видео, радио ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланилаётгани каби масалалар ҳам таҳлил қилинган.
Айни дамда, миссионерлик фаолиятда инсон психикаси билан боғлиқ факторларга алоҳида урғу берилиши, психологик жиҳатдан бир шахснинг эътиқодини ўзгартириш қандай босқичларда амалга оширилиши конкрет мисоллар асосида ёритилган.
Мавжуд тенденциялар миссионерларнинг маҳаллий халқларга хос бўлган либосларни кийиши, ибодат давомида маҳаллий динларга хос бўлган атамаларни ўзлаштириши (Аллоҳ, Тангри, Худованд, Иблис) ҳам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон мисолида олсак, баъзи христиан ташкилотлари томонидан масиҳийликни тарғиб қилишда Алишер Навоий шеърларидаги муайян мисралардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари инкультурациянинг бир кўриниши дейиш мумкин.
66 - 7427306-07-2026 -
ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ ТАНАЗЗУЛ ЖАРАЁНЛАРИДА МИССИОНЕРЛИКНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Mansur MUSAYEV (Muallif)Мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларида миссионерликнинг намоён бўлиши тўғрисидаги фикрлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларининг чуқурлашувига дин орқали таъсир кўрсатишида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан куч сифатида намоён бўлаётганлиги ёритилган. Зеро, мафкура полигонларида олиб борилаётган кураш учун жуда катта сармоялар сафарбар қилинаётганлигини таъкидлаш ўринли.
Глобаллашув даврида энг кўп кузатилаётган ҳолатлардан бири сифатида «беғараз» ёрдам ниқоби остида эркинлик ва демократияни олға суриш каби «эзгу» ғояларни одатда нефть ва газга бой минтақаларда ёйишга бўлган ҳаракатлар тобора кучаётганлигини кузатиш мумкин. Айниқса, дунё миқёсида назорат қилишнинг турли хил стратегик мақсадлари: сиёсий, ҳарбий, маданий, мафкуравий, иқтисодий, информацион ва коммуникацион кўринишларида намоён бўлиши анча тахликали ва ташвишлидир. Дунё миқёсида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан қурол сифатида намоён бўлмоқда. Зеро, глобаллашув жараёни дастлаб халқаро иқтисод ҳамда ахборот ва коммуникация соҳаларида намоён бўлган бўлса, бугун ўзининг бетўхтов ривожланиши натижасида дунё мамлакатлари тараққиётининг деярли барча муҳим жабҳаларини қамраб олмоқда. Шу тариқа, ушбу жараён мамлакатларнинг нафақат ташқи, сиёсий ва иқтисодий алоқаларига, балки уларнинг ички сиёсатига бевосита таъсир ўтказаётганлиги тўғрисидаги фикрлар ёритилган.
54-5957427-06-2026 -
ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёритилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқланиб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.
Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жамиятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш ташаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.
Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.
48-5314227-06-2026
