- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМДА СУННИЙЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ
Xabibullo SAGDIYEV (Muallif)Мақолада суннийлик номи билан танилган «аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа» йўналиши ва унга берилган номларнинг шаклланиши босқичлари ёритилган. Жумладан, унда Пайғамбар Муҳаммад ўзига эргашганларга нисбатан қандай ибораларни қўллаганлиги борасида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Пайғамбар кўрсатмаларига эргашган мусулмонларнинг хусусиятлари исломнинг асосий манбаларини таҳлил қилиш орқали тавсифланган.
38-4159325-06-2026 -
ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИДА ИСЛОМ ТАРИХИ БАДИИЙ ИФОДАЛАНГАН АСАРЛАР ТАСНИФИ (XVII-XIX АСРЛАР)
Lola AZIMOVA (Muallif)Ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихи воқеаларини бадиий ифодалаган асарлар, қиссалар талайгина. Уларда ислом дини, унинг ғоялари, Пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва фаолияти, саҳобалар, уларнинг эзгу сифатлари ҳамда ислом дини тарғиботи учун фаоллик кўрсатган тарихий шахсларнинг ҳаракатлари кенг ёритилган. Хусусан, ислом тарихи бадиий ифодаланган асарлар, асосан XVII-XIX асрларга оид бўлиб, улар характер-хусусиятига кўра тарихий-жангнома қиссалар ҳисобланади. Асосан, ўзбек мумтоз адабиётда ислом тарихи воқеалари билан бир қаторда ислом тарихида машҳур тарихий шахслар бўлган саҳобалар, Жаъфари Содиқ, Ҳазрат Али, Абу Суфён, Холид ибн Валид, Қусам ибн Аббос, Хажжож кабиларнинг сифатлари, ҳаракатлари, дин йўлидаги жонбозликлари бадиий тарзда қаламга олинган. XVII аср ижодкорларидан Сўфи Оллоёр ва Бобораҳим Машраб ижодида Уҳуд жанги, Карбало воқеалари ҳамда тарихий шахсларнинг жонбозликлари лирик мисраларда бадиий ифодаланса, XVIII-XIX аср ижодкорларидан Собир Сайқалий, Жаҳон отин Увайсий, Холис Тошкандий, Нисо, Мирзахон Хоний, Абдуқаюм Ваҳмий кабилар бевосита тарихий воқеликни қаламга олганликларини кўриш мумкин. Мазкур XVIII-XIX аср ижодкорлари ва ўндан ортиқ халқ ичидан чиққан ижодкорлар ҳам ўз номларини кўрсатмаган ҳолда Ҳазрат Али, Қусам ибн Аббос, Имом Ҳасан, Имом Ҳусайн, Муҳаммад Ҳанифа, Хажжож, Муҳаммад Боқир, Саййид Баттол Ғозий каби тарихий шахслар қаҳрамонликларини маснавий йўли билан бадиий ифодалаб, махсус лиро-эпик қиссалар битганлар. Шу жиҳатдан, ислом тарихи воқеалари ва машҳур шахслар фаолияти бадиий ифодаланган халқ қиссаларининг юздан ортиқ қўлёзма ва тошбосма нусхалари ЎзФА Шарқшунослик қўлёзмалар институти асосий фонди ҳамда Ҳамид Сулаймон фондида сақланиб келмоқда. Дарҳақиқат, ўзбек мумтоз адабиётини ислом дин, унинг бунёдкорликка, инсонпарварликка йўғрилган ғояларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Юқорида таъкидланганидек, уларда ислом дини, унинг тарихий воқеаларидан тортиб, тасаввуф таълимотининг бадиий ижоддаги образ ва тамсиллар воситасидаги бадиий талқинини кўриш мумкин. Шу асосда, ўзбек мумтоз адабиётида мавжуд диний характердаги асарларни ўрганиш, уларнинг дидактик жиҳатларини ёритиш, бадиий санъатларни қўлланиш ўрнини кўрсатиш муҳим вазифалардан саналади. Шу жиҳатдан, XVII-XIX асрларга оид ислом тарихига оид асарлар ва уларнинг бадиий хусусиятлари, мазмуний таснифи масалалари Республика фондларда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ этилди ва умумлашма хулосалар берилди.
39-4820420-07-2026 -
МУХАЗРАМ – ҲАДИС РОВИЙСИ СИФАТИДА
Doniyor M. MURATOV, A. Aziza DZHUMABAEVA (Muallif)Ушбу мақоланинг мақсади – ҳадис илми тарихида ўзига хос ўринга эга ровий – мухазрамларни ўрганиш, уларнинг ислом тарихида тутган ўрини, шунингдек, саҳобий ва тобиийлардан фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат. Мухазрамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида имон келтиргани жиҳатидан ва У кишини кўрмагани сабабидан саҳобийдан фарқ қилиши ҳамда тобиийлардан ажралиб турадиган томони Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам яшагани ўрганилган ва таҳлил этилган. Луғат олимлари ва муҳаддислар томонидан мухазрамга берилган таърифда бироз фарқ бўлса-да, муҳаддисларнинг берган истилоҳий маъноси асосий тавсиф сифатида ишлатилади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўхшаб жоҳилиятда яшаган ёки пайғамбарлик келгандан сўнг ҳам туғилган бўлса-да, У кишини кўрмаган ҳамда вафот этганларидан кейин ҳам яшаган кишига мухазрам дейилади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этганларидан кейин ёки олдин кўрганлар ҳам мухазрам экани таҳлил қилинган. Мухазрамларни саҳобий ёки тобиий экани борасида ҳам баъзи ихтилофларни кўриш мумкин. Ибн Абдулбар ўзининг саҳобийларга бағишлаб ёзган асарида мухазрамларни улар орасига қўшиб зикр қилиб ўтган. Бироқ ҳадис илми назариясига оид асарларда уларни тобиийлар қаторида тилга олинган. Мазкур жиҳатлар ҳам мақолада тадқиқ этилган. Чунончи Мухазрамлар орасида Увайс Қараний каби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ҳадисларида зикр қилиб ўтганлари бор. Бироқ кўплари ҳадисларда зикр қилинмаган, шундай бўлса-да, муҳаддислар уларни ўз асарларида зикр қилганлар. Масалан, муҳаддислардан Заҳабий, Суютий, тарихчилардан Ибн Саъд каби олимлар улар номини келтирганлар ҳамда “мухазрам”, “топган ва кўрмаган” (Расулуллоҳ (с.а.в.) замонини топган, у кишини кўрмаган) каби иборалар билан мухазрамлардан эканини таъкидлаганлар. Мухазрамларнинг адади борасида ҳам якдил фикр манбаларда келмаган. Масалан, имом Муслим улардан 20 нафарини санаб ўтган, имом Суютий 45 нафар, имом Заҳабий эса, 65 нафар мухазрамни зикр қилган. Замонамиз олимларидан Бурҳониддин Муҳаммад ибн Халил 131 нафарга яқин мухазрамни санаб ўтган. Мухазрамлар саҳобий ва тобиийлардан жуда кам экани билан ҳам ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар орасида саҳобий ва тобиийларда бўлгани каби энг фазилатлиси қайси бири экани борасида олимлар маълумотларни бериб ўтганлар. Ушбу мақолада мухазрамлар ва уларнинг ислом дини ҳамда ҳадис ривоятидаги ўрни бирламчи манбалар асосида таҳлил қилиниб, мухазрамларга доир муаммолар очиб берилган.
17506-07-2026 -
АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.
Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.
33 - 3942906-07-2026 -
O‘RTA ASR ARABSHUNOSLIK MARKAZLARIDA YARATILGAN ISLOMIY MATNLARNING LOTINCHA TARJIMALARI TAHLILI (XII – XIII asrlarga oid qo‘lyozmalar asosida)
Otabek MAKHMUDOV (Muallif)Ушбу мақолада «Куръони карим» ҳамда «Китов ал-Исро ва-л-Ме‘рож», «Китов ал-Анвар», «Масо ил Абдулл оҳ ибн Салом», «Рисолат ал~ Киндий» каби диний асарларни XII—XIII асрларда лотин тилига таржима қилиниши масаласи тадқиқ этилган. Кулё’змалар Париж, Оксфорд, Милан, Турин ва Ватикан нусхалари асосида қиёсий таҳлил қилинган.
Асосии эътибор «Куръони карим »нинг лотинча матнларини яратишда цулланилган услублар таҳлилига қаратилган вўлив, улар асл аравча матнлар вилан ўзаро солиштирилив, таржимонлар томонидан йўл цуйилган хато, камчиликлар очив берилган.
Анни даврдаги таржима ишларининг асосии буюртмачиси сифатида христианлик черкови ўзининг ўрта аср «мафкуравий майдони»даги энг асосии рақоватчиси ҳисобланган ислам дини ва фалсафасига қарши курашиш мақсадида исломий китовларни лотин тилига ўгириш ташаббусини илгари сурганлиги бирламча ёзма манбачар асосида ёритилган.
Мақолада таҳлил натижаларига асосан ўрта асрлардаги динлараро қарама-қаршиликлар лотинча таржималар талқини ва лексикасига жиддий салбий таъсир этиб, таржимонлар исломий матнларни насроний дунёқарашига мослаштиришлари оқибатида муқаддас исломий матнлар ҳамда пайгамбар шахсиятига оид лотинча маълумотларда куплаб нотўгри ваҳақиқатдан йироқ қайдлар шаклланиб қолган, деган хулосага кеяинган.59-6646415-05-2026
