- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МУТААССИБ ШАХСЛАРНИ СОҒЛОМ ИЖТИМОИЙ МУҲИТГА ҚАЙТАРИШНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ
Nodir SHOMIRZAYEV (Muallif)Бугунги кунда турли бузғунчи оқимлар сафига қўшилиб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунё бўйлаб кузатилаётган бундай тенденция кўплаб мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Ушбу мақолада дин ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг сафига кириб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш (реабилитация қилиш)нинг аҳамияти ва бу борада психолог, исломшунос, диншунос мутахассислар олдига қўйиладиган муҳим вазифалар ҳақида баҳс юритилган.
Шунингдек, мутахассисларнинг мазкур тоифадаги шахсларни тарбиялашда эътибор бериши керак бўлган масалалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари мақолада радикал шахсларни реабилитация қилиш жараёни дунё мамлакатлари томонидан турли ёндашувлар асосида иш олиб борилаётгани ҳамда уларни умумий шаклда икки гуруҳга: “Асосий реабилитация дастурлари” ва “Кенгайтирилган реабилитация дастурлари”га ажратган ҳолда таснифланиши ёритилган.
Шунингдек, “Асосий реабилитация дастурлари”нинг компонентлари бўлган диний, ижтимоий ва психологик реабилитацион ёндашувлар ҳамда мазкур жараёнда мафкуравий ва қонли синовларни бошидан кечирган шахс учун мўлжалланган программа, ўқув, касбий кўникма ва амалий чора-тадбирлар қандай тартибда ишлаб чиқилиши дунёнинг илғор давлатлари мисолида тушунтирилади.
Шу билан бирга, “Кенгайтирилган реабилитация дастурлари” таркибига кирувчи, “Оила”, “Таълим-тарбия”, “Қўллаб-қувватлаш”, “Ижодий арт-терапия” “Онлайн жалб қилиш” методларининг мазмун-моҳияти, қўлланиш тартиби ва баҳолаш мезонлари борасида сўз юритилади.
Мақолада радикаллашувни олдини олишга қаратилган ҳамда экстремистик ғоялар таъсирига тушганларни реабилитация қилиш дастурларининг оддий ва универсал шакли мавжуд эмаслиги, ижтимоийлаштирув услубларини тўғридан-тўғри трансформация қилиб бўлмаслиги, дастурларни амалиётга татбиқ этишда миллий маданият меъёрлари ва қадриятларнинг инобатга олиниши сабаблари тушунтирилади.
Ушбу мақолада радикал шахсларнинг реабилитацияси узлуксиз ва давомли механизмлар бирлашмасидан ташкил топиши, муваффақиятли реабилитация дастури учун унга керакли бўлган шарт-шароитлар талаб қилиниши, шунингдек, соғломлаштириш дастурлари диний, психологик, ижтимоий ва оилавий реабилитация амалиётини қўллаган ҳолда амалга оширилиши жаҳон тажрибаси асосида тадқиқ этилган.
89 - 9743522-09-2026
