- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МУХАЗРАМ – ҲАДИС РОВИЙСИ СИФАТИДА
Doniyor M. MURATOV, A. Aziza DZHUMABAEVA (Muallif)Ушбу мақоланинг мақсади – ҳадис илми тарихида ўзига хос ўринга эга ровий – мухазрамларни ўрганиш, уларнинг ислом тарихида тутган ўрини, шунингдек, саҳобий ва тобиийлардан фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат. Мухазрамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида имон келтиргани жиҳатидан ва У кишини кўрмагани сабабидан саҳобийдан фарқ қилиши ҳамда тобиийлардан ажралиб турадиган томони Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам яшагани ўрганилган ва таҳлил этилган. Луғат олимлари ва муҳаддислар томонидан мухазрамга берилган таърифда бироз фарқ бўлса-да, муҳаддисларнинг берган истилоҳий маъноси асосий тавсиф сифатида ишлатилади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўхшаб жоҳилиятда яшаган ёки пайғамбарлик келгандан сўнг ҳам туғилган бўлса-да, У кишини кўрмаган ҳамда вафот этганларидан кейин ҳам яшаган кишига мухазрам дейилади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этганларидан кейин ёки олдин кўрганлар ҳам мухазрам экани таҳлил қилинган. Мухазрамларни саҳобий ёки тобиий экани борасида ҳам баъзи ихтилофларни кўриш мумкин. Ибн Абдулбар ўзининг саҳобийларга бағишлаб ёзган асарида мухазрамларни улар орасига қўшиб зикр қилиб ўтган. Бироқ ҳадис илми назариясига оид асарларда уларни тобиийлар қаторида тилга олинган. Мазкур жиҳатлар ҳам мақолада тадқиқ этилган. Чунончи Мухазрамлар орасида Увайс Қараний каби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ҳадисларида зикр қилиб ўтганлари бор. Бироқ кўплари ҳадисларда зикр қилинмаган, шундай бўлса-да, муҳаддислар уларни ўз асарларида зикр қилганлар. Масалан, муҳаддислардан Заҳабий, Суютий, тарихчилардан Ибн Саъд каби олимлар улар номини келтирганлар ҳамда “мухазрам”, “топган ва кўрмаган” (Расулуллоҳ (с.а.в.) замонини топган, у кишини кўрмаган) каби иборалар билан мухазрамлардан эканини таъкидлаганлар. Мухазрамларнинг адади борасида ҳам якдил фикр манбаларда келмаган. Масалан, имом Муслим улардан 20 нафарини санаб ўтган, имом Суютий 45 нафар, имом Заҳабий эса, 65 нафар мухазрамни зикр қилган. Замонамиз олимларидан Бурҳониддин Муҳаммад ибн Халил 131 нафарга яқин мухазрамни санаб ўтган. Мухазрамлар саҳобий ва тобиийлардан жуда кам экани билан ҳам ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар орасида саҳобий ва тобиийларда бўлгани каби энг фазилатлиси қайси бири экани борасида олимлар маълумотларни бериб ўтганлар. Ушбу мақолада мухазрамлар ва уларнинг ислом дини ҳамда ҳадис ривоятидаги ўрни бирламчи манбалар асосида таҳлил қилиниб, мухазрамларга доир муаммолар очиб берилган.
17506-07-2026 -
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Doniyor MURATOV (Muallif)Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
14-2053623-06-2026
