Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА СЕКУЛЯРЛАШУВ ДИАЛЕКТИКАСИ

    Davron KAMILOV (Muallif)

    Мақолада «виждон эркинлиги» атамасининг таърифлари, мазкур феноменнинг тарихий тараққиёти ва айни мавзу юзасидан турли даврларда файласуфлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлилий асосда ёри­тилган. Шунингдек, мазкур масаланинг бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мустаҳкамланиши ҳамда унинг ижтимоий ҳаётда амалий жиҳатдан акс этиши қиёсий ўрганилган. Бундан ташқари виждон эркинлигининг фал­сафий категория сифатида ижтимоий тараққиётдаги аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилган.


    Виждон эркинлиги муаммоларини ҳал этиш моделлари дунёвий шаклда бошқариладиган ва муайян дин юри­дик жиҳатдан давлат дини сифатида белгиланган мамлакатлардан фарқланади. Ҳар бир жамият виждон эркинли­ги ва диний эркинликни ўз ўтмишига чамбарчас боғлиқ ҳолда идрок этади. Виждон эркинлиги давлат конститу­цияси ва махсус ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмий эътироф этилади. Бироқ унинг амалда тўлиқ таъминланиши давлатнинг самарали кафолати асосидаги жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятига узвий боғлиқ. Мазкур мақолада юқорида келтириб ўтилган таҳлиллар асосида виждон эркинлигининг секуляризация жа­раёни билан ўзаро таъсири ва алоқадорлик жиҳатлари илмий-назарий таҳлил қилиниб, хулосалар баён этилган.

    4-9
    53
    6
    26-06-2026
  • ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТИББИЁТ СОҲАСИДА ДУНЁВИЙ ТАМОЙИЛЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

    Lazizakhon Abbasovna ALIDJANOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Янги Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасида дунёвий тамойилларни амалга оширишнинг айрим жиҳатлари тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва давлатнинг ажратилганлиги, жамиятда конфессиялараро тотувликни таъминлаш каби қадриятлар мустаҳкам ўрин олган. 2025 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-1037-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни эса ана шу тамойилларни изчил равишда амалга оширишда ҳуқуқий, маъмурий ва ахлоқий механизмларни белгилаб берувчи муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади. Ушбу концепциянинг 6-боби тўлиқ ҳолда дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган бўлиб, унинг 4-параграфида тиббиёт соҳасига оид дунёвий тамойилларни амалга оширишга алоҳида урғу берилган. Шу асосда, тиббий тизимда дунёвийликни мустаҳкамлаш масаласи нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий, илмий ва маданий нуқтаи назардан ҳам ўта долзарб масала сифатида вужудга келмоқда.


    Тиббиёт соҳасида дунёвийлик тушунчаси, умумий қилиб айтганда, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, тиббий-одоб меъёрларига амал қилиш ва барча қарорлар илмий далилларга таянишини таъминлашга йўналтирилган. “Дунёвийлик” тушунчаси бу ерда динсизликни эмас, балки ҳар қандай эътиқоддан мустақил ҳолда, инсоний қадриятлар ва илмий ечимларда устувор ёндашувни назарда тутади. Бунда тиббий ёрдам кўрсатишда беморларнинг шахсий танлови, ахборотли розилиги, хабардорлик даражаси ва ҳуқуқий кафолатлари биринчи ўринга чиқади. Шу боисдан ҳам концепцияда қайд этилган тиббиётда дунёвийликни таъминлаш механизмлари фақат ҳуқуқий эмас, балки кенг ижтимоий-ахлоқий ва таълимий ислоҳотларни ҳам талаб этади.

    35-42
    14
    2
    24-07-2026
  • ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРДА ДИНИЙ ЭРКИНЛИКЛАРНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎРНИ

    Timur AHMEDOV (Muallif)

    Мақолада Марказий Осиёда диний эркинлик ва қарашлар, уларнинг ривожланишига ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларидаги диний сиёсатга қисқа назар ташланиб, сўнгги йиллларда мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча жабҳаларига, шу жумладан, диний эркинликларни таъминлаш соҳасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказгани, хусусан, ушбу йўналишдаги асосий вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аниқ акс эттирилгани, мамлакатда диний соҳада бошланган ислоҳотлар, аввало, диний эркинлик учун шароит яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани хусусида сўз боради.


    Муаллиф фикрига кўра, ўзгаришлар эътиқод эркинлигига оид конституцион ҳуқуқларни амалга ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратди, диний ташкилотлар фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, 2020 йил июнь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди ва унда мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилиши назарда тутилди. 2021 йилнинг июль ойида эса Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.


    Мақолада таъкидланишича, 2017 йилнинг октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид 15 йил давомида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриши ва мазкур ташриф якунлари доирасида билдирилган 12 та тавсия асосида Ўзбекистон Республикаси парламенти томонидан эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганидан далолат бермоқда.


    Шунингдек, муаллиф 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бирига – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо сифатида сайланди ва 2021-2023 йиллар даврида ушбу тузилма фаолиятида фаол қатнашиб келаётганига, 2020 йилнинг декабрь ойида эса АҚШ Давлат департаменти халқаро диний эркинликлар бўйича ўзининг матбуот учун баёнотида “сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг эришган муҳим, аниқ ютуқлари асосида диний эркинлик бўйича “махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганига эътибор қаратмоқда.


    Муаллиф фикрига кўра, бу борадаги ишлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам 74- мақсад сифатида жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш вазифасида акс этгани диний эркинликларни таъминлаш масаласи ҳукумат кун тартибидан чиқмаганини кўрсатмоқда.


    Шу билан бирга, ушбу қисқа давр ичида диний эркинликларни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва кенг жамоатчиликка етказиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    46-56
    20
    6
    17-07-2026
  • DINIY VAZIYATNI O‘RGANISH, TAHLIL ETISH VA BAHOLASHNING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI

    Utkirbek HASANBOYEV (Muallif)

    Mazkur maqolada “diniy vaziyat” tushunchasining ilmiy-nazariy asoslari, uning jamiyat hayotidagi o‘rni hamda ijtimoiy-siyosiy jarayonlarga ta’siri kompleks tarzda tahlil qilingan. Tadqiqotda diniy vaziyat tushunchasining zamonaviy dinshunoslik, sotsiologiya va siyosatshunoslikdagi talqinlari o‘rganilib, Pol Tilik, A.N. Leshinskiy, R.A. Lopatkin kabi olimlarning nazariy qarashlari asosida ushbu tushunchaning mohiyati yoritilgan. Muallif diniy vaziyatni muayyan hudud va davrda din bilan bog‘liq jarayonlarning ijtimoiy, siyosiy, iqtisodiy, huquqiy va madaniy munosabatlar barqarorligiga ta’siri bilan bog‘liq murakkab ijtimoiy hodisa sifatida tavsiflaydi.


    Maqolada diniy vaziyatning obyekti, predmeti, subyektlari, ichki va tashqi omillari tizimli ravishda tahlil qilinib, davlat va din munosabatlari, konfessiyalararo aloqalar, diniy tashkilotlar faoliyati, ommaviy axborot vositalari va internet makonidagi diniy kontentlarning ta’siri yoritilgan.


    Tadqiqot davomida diniy vaziyatni monitoring qilish, baholash va tahlil etishning milliy xavfsizlik hamda ijtimoiy barqarorlikni ta’minlashdagi ahamiyati asoslab berilgan. AQSH, Germaniya, Buyuk Britaniya, Niderlandiya, Misr, Saudiya Arabistoni va Singapurdagi diniy-siyosiy jarayonlarni tadqiq etuvchi ilmiy markazlar faoliyati misol tariqasida keltirilgan. Shuningdek, diniy vaziyat barqarorligini ta’minlashning asosiy omillari sifatida dunyoviylik tamoyilini mustahkamlash, vijdon erkinligini kafolatlash, diniy sohadagi qonunchilikni takomillashtirish, konfessiyalararo muloqotni rivojlantirish, ma’rifiy islom g‘oyalarini targ‘ib qilish hamda radikallashuv va ekstremizmning oldini olish masalalari tahlil etilgan. Tadqiqot natijalari diniy vaziyatni ilmiy asosda boshqarish jamiyatdagi bag‘rikenglik, fuqarolik birdamligi va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikni mustahkamlashning muhim omillaridan biri ekanini ko‘rsatadi.

    23-29
    11
    6
    24-07-2026
  • ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Aziza NOSIROVA (Muallif)

    Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув давридаги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.


    Ушбу мақолада келтирилган маълумотлар ушбу воқеликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мавзуни ёритишда  назарий, тарихий, маданий, қиёслаш каби методлардан фойдаланилган. Шунингдек, мақоланинг илмий-эмпирик қисми таққослаш орқали таҳлил қилиш ва маълумотларни саралаш методига асосланади.Мазкур методлар мақоланинг илмий қимматини оширишга ёрдам беради. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, турли халқаро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган  Қонун ҳужжатлари мисол сифатида келтириб ўтилди.


     Мақолада келтирилган маълумотлар ва Қонун ҳужжатлари асосан БМТ томонидан турли йилларда қабул қилинган Низомлардир. Дин ва эътиқод эркинлиги масалаларида бағрикенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар қўллаб-қувватланиб, диннинг бошқа мақсадларга зид келадиган ҳар қандай қоидаларни жорий қилмаслик муҳим эканлиги таъкидланган. Шунинг билан биргаликда, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва халқаро қонун ҳужжатларида қайд этилишича, барча фикр, виждон ва дин эркинлигига эгалиги, камситишга қарши ва барчанинг қонун олдида баробарлиги белгилаб қўйилган. Бу эса, ўз навбатида диний ксенофобия ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишда амалий ёрдам бериши мақолада алоҳида қайд этилган. Диний бағрикенглик ғоялари устуворлиги турли самовий динлар мисолида ҳам келтириб ўтилган.


    Мақоланинг диний нуқтаи назаридан эса, самовий динларнинг диний эркинлик ва бағрикенглик борасидаги таълимоти, диншуносларнинг фикрлари ҳам таҳлил этилган. Шунинг билан бир қаторда, материалнинг илмий савиясини ошириш мақсадида турли тил ва йўналишлардаги адабиётлардан фойдаланилган. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг зарарли оқибатлари таҳлил этилиб, унинг олдини олишда тавсиялар ҳам берилган. Жумладан, тавсия сифатида диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олишда турли Қонун ҳужжатлари билан биргаликда инсон ва унинг интеллектуал, маънавий дунёсининг бойлиги орқали эришиш мумкинлиги таъкидланган

    68-77
    2
    0
    18-09-2026
  • ДУНЁВИЙЛИК ВА ДИНИЙЛИК МАСАЛАСИГА АУТЕНТИК ЁНДОШУВ: МИРЗО УЛУҒБЕК ВА АЛИ ҚУШЧИ МИСОЛИДА

    Jakhongir TOKHIROV (Muallif)

    Ўрта асрлар Ғарбида черковнинг илм-фан тараққиётига жиддий қаршилик кўрсатгани ва олимларнинг инквизиция қилингани ҳамда маърифатпарварлик ҳаракатининг ҳосиласи ўлароқ Ғарбий Европада ҳар қандай диндан безиш, динийликни бутунлай инкор этиш ғояси асосида атеизм, индифферентизм ва секуляризм ғоялари шакл-ланди.


    Диний қадриятларга нисбатан агрессив атеистик мафкура тузуми даврида дунёвийлик ва динийлик бир-бирига қарама-қарши қўйилди. Ҳозирда эса ривожланган демократик давлатларда бундай қараш тамомила ўзгарган.


    Секуляризм динийликка зид қўйилмайди, ҳеч бир эътиқод инкор этилмайди, балки ҳар қандай диний эътиқодга табиий-ижтимоий феномен сифатида қаралади, миллати ва фуқаролигидан қатъи назар барча учун виждон эркинлиги қонун билан кафолатланган.


    Мусулмон Шарқида, хусусан, Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар дунёвий ва диний илм-фан соҳаларида, уларни бир-бирига зидлаб қўймай ижод қилиб асарлар ёздилар. Бу ижод маҳсули олимнинг яхлит бир онги, тафаккури, қалбининг ҳосиласи эди. Улар дунё илм-фанида устоз бўлишди, уларнинг ўлмас, завол билмас асарлари бугунги жаҳон илм-фани тараққиётига асосий замин бўлди.


    Мақолада олимлар ижоди ва уларнинг асарларини илмий тадқиқ қилиш жараёнида аутентик ёндошув таклиф этилиб, Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи мисолида таҳлил қилинган.

    130 - 137
    12
    4
    28-06-2026
  • ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА ИСЛОМОФОБИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

    Aziza NOSIROVA (Muallif)

    Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув даврида-ги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу воқеликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мавзуни ёритишда назарий, тарихий, маданий, қиёслаш каби методлардан фойдаланилган. Мазкур методлар мақоланинг илмий қимматини оширишга ёрдам беради. Ди-ний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, турли халқа-ро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган Қонун ҳужжатла-ри мисол сифатида келтириб ўтилди.


    Мақоланинг диний нуқтаи назаридан эса, самовий динларнинг диний эркинлик ва бағрикенглик борасидаги таълимоти, диншуносларнинг фикрлари ҳам таҳлил этилди. Шунинг билан бир қаторда, материалнинг илмий савиясини ошириш мақсадида турли тил ва йўналишлардаги адабиётлардан фойдаланилди. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг зарарли оқибатлари таҳлил этилиб, унинг олдини олишда тавсиялар ҳам берилди. Жумладан, тавсия сифатида диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олишда турли Қонун ҳужжатлари билан бир-галикда инсон ва унинг интеллектуал, маънавий дунёсининг бойлиги орқали эришиш мумкинлиги таъкидланди.

    43 - 51
    49
    5
    27-06-2026
1 - 7 from 7

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling