- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АВЕСТА ИЛОҲИЁТИДА МАЪБУДЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ МОҲИЯТИ ВА ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ АСОСЛАРИ (ВАРАХРАН МИСОЛИДА)
Rano URAZOVA (Muallif)Мақолада зардуштийлик илоҳиёти маъбудларнинг функционал моҳияти ва ижтимоий-тарихий асослари Варахран мисолида кўриб чиқилган. Авестада Варахран инсон тафаккурининг эъзози орқали шаклланган тушунчаларни ифодалаши билан зардуштийликда илоҳийлашган табиат культлари диний-дунёқарашидан ўрин олган. Зеро, унинг асосий вазифаси эзгу дунёни ёвузликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Шунинг учун Варахран ҳарбий салоҳият ва куч-қудрат рамзи сифатида намоён бўлади. Мақолада Варахраннинг вазифалари маъбуд Митра билан қиёсий таққосланиб таҳлил қилинган. Жумладан, Митра кўпроқ илоҳий самовий миссияга эга бўлса, Варахран реал заминий куч эгаси, дея таъкидланган.
Зардуштга Варахран томонидан илоҳий бахт, омад рамзи Хварнонинг келтирилиши унинг воситачилик функциясидир. Шу сабабли Хварно алқовида илоҳий бахтни сўраб мурожаат қилгувчилар, биринчи галда Зардуштга насиб бўлган ва бу ҳолат азал тақдирда белгиланган дея кўрсатилган. Шу муносабат билан мақолада яна бир мулоҳазага ўрин берилган. Яъни, Пешдодийлар ва Кайёнийларнинг подшолик мартабалари Авеста Яштларининг бир гуруҳида умуман учрамайди. Бошқа гуруҳ Яштларда эса Кайёнийларга Хварно келиши ҳодисаси зардуштийликнинг давлат мафкураси даражасига кўтарилиши босқичида дин пешволари томонидан қадимий асотирларни “тарихийлаштириш” тарзида баҳоланган. Бундан ташқари, Варахранга яна бир хислат берилганки, бу маъбуд жодугарлар томонидан сеҳрланган одамларни сеҳрдан халос қилади. Варахранга намач (namaḉḥ., яъни ибодат) йўллаб, аҳдида турганларга ҳимоят ёғилади. Варахранга бағишланган намач (ибодат) динда мунофиқлар томонидан адо этилса, улар Зардушт динининг душманлари ҳисобланган. Ахлоқий бузуқ, нокас хотин ёки эр риёкорлик билан Варахранга эҳсон келтирса, эҳсони қабул бўлмайди. Девларга сотилганлар қанча қон тўкиб эҳсон қилса, барчаси бекор кетади. Бу каби лавҳалар иймону эътиқодда барқарорлик, шак-шубҳасизлик талабларини ифодалаган.
Варахраннинг функционал моҳияти ва ижтимоий асослари таҳлили орқали зардуштийлик ўзини якка худога боғлагани билан амалда қадимий кўп худолик анъаналаридан узоқлашмаган дея таъкидлаган. Шунингдек, мақолада Аҳура Маздага эътиқодни мураккаб ибтидоий диний тасаввурлар орасидан ажратиш, бутун борлиқни бошқариш ғояси унинг измига юкланиши ўз даври учун мисли кўрилмаган маънавий юксаклик дея баҳоланган.
95-1029620-07-2026 -
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.
39-4728501-07-2026
