- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ (1969-1990)
Fazilat QO‘YSINOVA (Muallif)Мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тараққиёт босқичлари таҳлилга тортилиб, ташкилотнинг вужудга келиши жараёнидаги тарихий воқеликлар, унинг мақсад ва вазифалари, аъзо давлатлар сиёсий консолидациясидаги ўрни, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг халқаро ташкилот сифатида шаклланиши ва унинг халқаро муносабатлар тизимида тутган ўрни тадқиқ этилган.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти халқаро ташкилот сифатида ўзига хос ўринга эга бўлиб, унинг вужудга келиши мусулмон давлатлари интеграцияси жараёнларига таъсир кўрсатган муҳим институционал ҳолат ҳисобланди. Сиёсий жараёнлардаги динамик ўзгариш, мусулмон бирдамлигининг кучайиши, умумий хавф-хатарга қарши курашда ҳамжиҳатлик, Фаластин халқига ҳамдардлик ва ислом дини омиллари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ташкил этилишига асос бўлган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти мусулмон олами сиёсий позициясини акс эттирувчи омил ҳисобланиб, тўрт қитъада жойлашган 57 та давлат аъзоларидан иборат ягона сиёсий платформа бўлиб, халқаро майдонда халқаро муносабатларнинг асосий актори сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Ташкилотнинг асосий фаолияти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, мадани ва илмий соҳаларда мусулмон мамлакатлари ўртасида ҳамжихатлик асосида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ислом бирдамлигини таъминлаб, халқаро майдондаги фаолиятини ўзаро ҳамжихатлик ва ҳамкорлик асосида ташкил қилиш, мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ташкилотга аъзо давлатларни ривожланадиган мамлакатлар қаторига қўшилишига кўмаклашиш, давлатлар ўртасидаги сиёсий муаммолар ва зиддиятларни олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти сиёсий жиҳатдан мусулмон ҳамжиҳатлигини вужудга келтирган, ислом уммасини бирлаштирган, халқаро майдонда уларнинг манфатларини ҳимоя қила олган, бутун мусулмон оламининг интеграциясини таъминлаш мақсадида фаолият юритаётган халқаро ташкилот эканлиги таъкидланган.
Ушбу мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилоти тузилиши натижасида мусулмон давлатларининг ҳамкорлик органи вужудга келиб, аъзо давлатлар бирдамлигининг етакчи элементи диний омилга таяниб, ислом умумий мезонлар бўйича интеграциянинг асосий принциплари таҳлил қилинган
63 - 7124204-07-2026 -
МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)
Gozal SHARIPOVA (Muallif)ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.
77-8312307-07-2026
