Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ

    Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)

    Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёри­тилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқла­ниб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.


    Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жами­ятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафакку­рини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия бе­ришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш та­шаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.


    Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.

    48-53
    14
    2
    27-06-2026
  • ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ЎРНИ

    Axror XUDOYBERDIYEV (Muallif)

    Мақолада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг асосий вазифаси ҳисобланган қонун ижодкорлиги жараёнида умумхалқ манфаатларининг ҳисобга олиниши, қонунларни қабул қилиш жараёнида аҳолининг кенг иштироки, бунда аҳоли манфаатларини асосий ўринга қўйиш, жойларда аҳоли ва уларнинг эҳтиёжи билан боғлиқ бўлган қонунлар ва улар томонидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар асосида қонунчилик ҳуж­жатларини қабул қилиш масалалари, қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда қандай қонунлар ишлаб чиқилиши зарурлиги, жамият аъзоларининг эҳтиёжлари ва уларнинг муаммоларини социологик тадқиқотлар орқали ўрганиш масалалари, жамиятдаги турли ижтимоий муносабат­ларни тартибга солувчи аниқ ижро механизмига эга бўлган қонунларни қабул қилиш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнининг асосий шакли ҳисобланган қонун ижодкорлиги жараёни, қонун ижодкорлиги жараёнида социологик тадқиқотларнинг аҳамияти, социологик тадқиқотларни ўтказишнинг умумий асослари, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари, ҳуқуқ ижодкорлиги ва қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш муаммолари, социологик тадқиқотлар­ни ўрганиш методологияси, жамиятдаги муносабатлар тизимида социологик тадқиқотлар ва уларни ўтказишнинг мақсадлари баён этилган.

    34-39
    47
    3
    27-06-2026
  • МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МАЪРИФИЙ МЕРОСИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР

    Tokhir KHATAMOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Марказий Осиёдаги тасаввуф мактабларининг кўп асрлик илмий-маърифий меросини ўрганиш, тиклаш бўйича юртимиздаги олиб борилган ислоҳотлар жараёни тадқиқ этилган.


    Мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотларга ушбу мақолада урғу берилишининг асосий сабаби шундаки Ўзбекистон Республикаси XX аср сўнгги чорагида мустамлака занжирларидан холос бўлиб мустақилликка эришди. Тарихдан маълумки истиқлолга эришган давлатлар ўз тарихи, дини, тили, маданиятини қайта тиклашга асосий эътиборни қаратади. Миллий қадриятларимизнинг тизимли ва тадрижий тикланиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида миллий ҳуқуқий негиз муҳим омил ҳисобланади. Шу жиҳатдан истиқлолнинг илк йилларида Президент ва ҳукумат томонидан чиқарилган фармон, қарор, фармойишларнинг илмий-тарихий ва ижтимоий-маънавий аҳамияти таҳлил қилинди. Қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган устувор вазифалар ҳамда режа ва дастурларда бажарилиши зарур бўлган ишларнинг долзарблиги очиб берилди.


    Аммо аждодлар меросининг кўлами жуда катта бўлиб, уни қисқа вақтнинг мобайнида қайта тиклаш катта меҳнат ва масъулиятни талаб қилади. Шу билан биргаликда, диний соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш ҳам мураккаб жараён бўлиб, собиқ мустамлакачилик ва атеистик тузум давридаги катта террор ва мафкуравий ёлғонлар халқ руҳиятида эврилишларга сабаб бўлган эди, бу муаммо ўз навбатида мустақилликнинг дастлабки йилларида жамиятда баъзи ғоявий зиддиятларга ҳам сабаб бўлди, онг ва тафаккурдаги инқирозларни бартараф этиш бирмунча мураккаб ҳолат бўлганлиги сабабли, бу жараён ўзига хос “ўтиш даври”ни вужудга келтирди.


    Аммо турли мураккабликларга қарамасдан ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди, алломалар меросини қайта тиклаш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб тасаввуф алломалари меросини ўрганиш янги босқичга кўтарилиб, кўплаб илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Халқимиз ҳам алломалар илмий маърифий меросидан баҳраманд бўлиб, илмий тадқиқот ва таълим муассасаларида турли лойиҳалар, мақолалар, монографиялар нашр этилиб кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Шу сабабли мазкур мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини алоҳида тадқиқ этишга ҳам эътибор қаратилди.

    49 - 58
    33
    6
    07-07-2026
  • ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Zebo KASIMOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.  


    Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.


    Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.


    Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.


            Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.


    Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.

    92-101
    25
    2
    17-07-2026
1 - 4 from 4

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling