Kalit so‘zlar:
Ислом, Миср, сиёсий тизим, партия, Биродар мусулмонлар, Taгамму, Вафд, мухолифат, ШуроAnnotasiya
Бу мақола замонавий Миср сиёсий тизимига нисбатан диний омилнинг таъсирига бағишланган. Унда сиёсий кучлар, партиялар ва исломий мухолифатнинг сиёсий ҳокимиятга эришиш йўлидаги курашлари, шунингдек, ушбу кураш усул ва воситалари батафсил таҳлил қилинган. Мақолада XX аср охири – XXI аср бошлари, яъни президент Хусни Муборак ҳукмронлик даври тадқиқ этилган. Катта эътибор Мисрдаги исломий мухолифат етакчиси – узоқ сиёсий ва тарихий илдизларга эга бўлган, яширин курашда катта тажрибага эга ва 2005 йилда Миср парламентида 20 % жойларини қўлга киритган ва кейин 2012 йилда бир йил давомида президентлик ҳокимиятга эришган “Мусулмон биродарлари” ташкилоти нинг тактикаси ва стратегиясига қаратилган.

