الكلمات المفتاحية:
Марказий Осиё, Аҳамонийлар, Юнонмакедонлар, Буюк ипак йўли, Ғарбий Турк хоқонлиги, ябғу, Эл Арслон, Абруй, Исфижоб, қадимги туркий битикларالملخص
Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва уни Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.
Марказий Осиёдаги давлатлар Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча “салтанатлар”дан ташкил топган конфедерация шаклида ривожланар эди.
Марказий Осиёдаги ярим мустақил давлатлар: Бухоро вилояти, Самарқанд ва унга қарашли бўлган Суғд вилояти, Ушрусана (Уструшона), Шош, Фарғона, Илоқ, Кеш, Насаф, Дабусия, Сағониён (Чағониён), Термиз, Қуводиён, Ахсисак, Хуттал (Хутталон), Буттам ва Хоразм ноҳия(вилоят)ларининг ҳудуди, маъмурий-бошқарув тизими, ички сиёсати, иқтисоди ва хўжалиги ҳақидаги маълумотлар берилган.
Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасидаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳаллий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида тадқиқ этилган.

