- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛИК УСЛУБЛАРИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ
Jasur NAJMIDDINOV (Muallif)Инсоният тарихида XX аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган курашлар даври бўлди. Бу жараёнда Осиё ва Африка мамлакатлари асосий кураш майдонига айланди. Бунда нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида ёқилғининг қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетик заҳиралар устидан назорат ўрнатиш учун улар жойлашган ҳудудларга ўз таъсирларини ўтказишга ҳаракат қила бошлаши муҳим аҳамият касб этди. Бу муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолиб, йирик давлатлар миссионерликдан айнан шундай геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланмоқдалар, десак муболаға бўлмайди. Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш талаб этилади.
Миссионерликни амалга ошириш усуллари деб, ушбу амалиётни самарали равишда амалга ошириш учун, муайян тажриба ва илмий асосга таянган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тизимлилик характерига эга назарий хатти-ҳаракатлар мажмуасига айтилади.
Ушбу мақола, айнан, миссионер ташкилотлар ўз тарафдорларини кўпайтириш мақсадида фойдаланилаётган услуб ва воситалар ҳамда уларнинг таҳлилига бағишланган. Шунингдек, замонлар ўтгани сайин миссионерлик услуб ва воситалари ҳам такомиллашиб, бугунги кунда насронийликка мослаштириш, маданий мослашув, контекстуализация ва динлараро диалоги классик усуллар билан бир пайтда, янги, замонавий усул ва воситалар, жумладан, теле, аудио, видео, радио ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланилаётгани каби масалалар ҳам таҳлил қилинган.
Айни дамда, миссионерлик фаолиятда инсон психикаси билан боғлиқ факторларга алоҳида урғу берилиши, психологик жиҳатдан бир шахснинг эътиқодини ўзгартириш қандай босқичларда амалга оширилиши конкрет мисоллар асосида ёритилган.
Мавжуд тенденциялар миссионерларнинг маҳаллий халқларга хос бўлган либосларни кийиши, ибодат давомида маҳаллий динларга хос бўлган атамаларни ўзлаштириши (Аллоҳ, Тангри, Худованд, Иблис) ҳам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон мисолида олсак, баъзи христиан ташкилотлари томонидан масиҳийликни тарғиб қилишда Алишер Навоий шеърларидаги муайян мисралардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари инкультурациянинг бир кўриниши дейиш мумкин.
66 - 7427306-07-2026 -
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ
Dilafruz TURDIEVA (Muallif)Жаҳон сиёсати муайян давлатнинг ўзига хослиги ва урф-одатлари билан боғлиқ шароитлар ҳамда омиллар туфайли давлатларнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мураккаб ва кўп қиррали муносабатдир.
Халқаро муносабатларда диннинг ўрни иқтисод ва сиёсатчалик муҳим деб ҳисобланмайди. Лекин дунёда турли динлар ниқоби остида юзага келаётган низо ва келишмовчиликлар жаҳон ҳамжамиятига диний омилнинг қанчалар муҳим экани, бу омил чегара билмаслиги, муайян давлат ҳудудида қолмаслигини такрор ва такрор эслатмоқда. XX асрда динга бўлган салбий муносабат XXI асрга келиб тубдан ўзгарди, дин шахс ва жамият ўртасидаги боғловчи, жаҳон ҳамжамияти сиёсий тизимида келишувга эришишдаги муҳим омил сифатида кўрила бошлади. Жаҳон сиёсатида диний омилнинг кучайиши нафақат глобаллашув, балки халқаро муносабатларнинг кўп асрлик секуляризация жараёни билан ҳам бевосита боғлиқ ҳисобланади.
Маълум йўналишлардан келиб чиққан ҳолда сиёсий омилга таъсир этувчи тизим турли кўринишга эга бўлса ҳам, лекин умумий тартибда у иқтисодий, жўғрофий, этномиллий, диний, маданий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳисобланади. Ушбу мақолада ҳозирги кунда халқаро сиёсатда маданий ва диний омил ҳам бошқа омиллардан кам бўлмаган муҳим аҳамият касб эта бошлагани, жаҳон сиёсатида диний омилнинг кучайиши нафақат глобаллашув, балки халқаро муносабатларнинг кўп асрлик секуляризация жараёни билан ҳам бевосита боғлиқ экани, ХХ асрга келиб халқаро муносабатларнинг диний анъаналар доирасида намоён бўлишида диний омил ўзини борича намоён эта бошлагани, у ҳақда турли назария ва қарашларнинг пайдо бўлишига асос бўлгани ҳамда ушбу назариялар таҳлили, бундан ташқари диний омилнинг жамиятнинг барча соҳаларига кўрсатган таъсири тадқиқ этилган.
Мақолада диний омил ва унга берилган таърифлар, Малайзия тарихи, диний-фалсафий таълимотлари, мазкур ўлкада диний омилнинг жамият ва сиёсатидаги ўрнини ўрганишда қиёсий-тарихий, типологик, герменевтик ҳамда адабиётларни комплекс таҳлил этиш усулларидан фойдаланилди.
75 - 8618406-07-2026
