- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
XX-XXI АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИ
Shuxrat TOKHTIEV (Muallif)Мақола Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги исна-ашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими ва-киллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маъ-лумотлар тарихдан маълум – шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги ҳамда бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаби – диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган.
Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб ке-лиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, ўзининг тегишли таъсирини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва ма-даният жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификация-си)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар тадқиқ қилинган.
82 - 9049327-06-2026 -
ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ: МУАММО ВА УСУЛЛАР
Akbar KAZAKBAYEV (Muallif)Ушбу мақола чет тилларни замонавий ўқитишнинг энг долзарб муаммоларини ўрганишга бағишланган. Унда замонавий ўқитишнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ масалалар – хорижий тилларни ўқитиш муаммолари таҳлил қилинган.
Замонавий шароитда хорижий тилларни билиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки глобаллашув шароитида дунёнинг қолган қисмидан изоляция бўла олмаймиз. Замонавий зиёли инсон, бир томондан, маълум бир жамоа ва халққа мансубликни ҳис қилиши, маданий эҳтиёжларни шакллантирган бўлиши керак: ахлоққа интилиш, мазмунли фаолият, гўзаллик, юксак маънавий тамойиллар, иккинчи томондан, ўз маданияти орқали бошқа маданиятни тушуниши ва қабул қилиши керак.
Мақолада мактаб ва олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўқитишнинг асосий муаммолари ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет тилларни ўқитиш тизимидаги янгилик ва камчиликлар кузатилиб, таҳлил қилинган. Мақолада глобаллашув даврида ўқитишнинг чет тилини ўқитиш мазмуни, замонавий жамият талабларига мувофиқ ўқитиш метод ва воситаларини ўзгартириш каби хусусиятлари ва муаммолари очиб берилган.
51 - 6026426-06-2026 -
ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Muhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV (Muallif)ХХI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, дунёнинг турли ҳудудларида ислом дини қадриятларининг уй-ғониши, диннинг жамиятдаги ўрни кучайиши билан бирга динга боғлиқ мутлақо янги хавф-хатарлар шакллан-моқда. Бу эса турли минтақаларда сиёсий, диний ва бошқа ижтимоий жараёнларнинг кескинлашувига ҳамда диний конфессиялараро зиддиятларнинг авж олиши минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид туғдирмоқда. Бундай хавф-хатарларнинг таҳдиди уларнинг ижтимоий-сиёсий оқибатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, истиқ-болда, олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш заруратини янада оширмоқда. Кишилик жамияти ривожининг кейинги босқичларида диннинг сиёсатга бўлган таъсири янада кўпроқ акс эта бошлади. Буларнинг бари диний урушлари каби диний-сиёсий воқеликларда яққол акс этди.
Ушбу мақолада ХХ асрнинг охирги чорагида ислом нафақат глобал тарих ҳамда сиёсат, балки жаҳон миқё-сида майдонга чиқиши ва бугунги мусулмон олами билан боғлиқ ижтимоий-маданий, ғоявий, цивилизация ва ижтимоий-сиёсий унсурлар билан боғлиқ кўплаб саволларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган. Айнан шу даврда мусулмон оламидаги сиёсий жараёнлар ислом динининг сиёсий ва ижтимоий имкониятига ниҳоят даражада эътиборни тортди. Ислом дини сиёсий ривожланишнинг умумэътироф этилган нормаларига, унинг дунёвий устунларига хилоф бўлса-да, мусулмон давлатларидаги ўзининг мавқеини йўқотмади. Аксинча, у Эрон, Покистон, Афғонистон, Саудия Арабистони ҳамда Шимолий Африкадаги давлатлар сиёсатида “қайтадан вужу-дга келмоқда”.
Мақолада диннинг ҳамиша жамият ҳаётининг барча соҳаларига таъсир этувчи муҳим омиллардан ҳисобланиб келгани ҳамда дунёда диндорлик даражаси пасаймаётгани, аксинча, замонавий босқичда кўтарилиб бораётгани тадқиқ этилган.
12 - 1730926-06-2026 -
ИСЛОМ МАВЗУСИГА ОИД ДИНИЙ МАЪРИФИЙ ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР ЯРАТИШ АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ МИСОЛИДА
Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV (Muallif)Зиёрат туризмининг барқарор ривожланиши бутун дунё бўйлаб маданий ва инсонпарварлик алоқаларини ри вожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этамиз. Биз ахборот технологияларининг зиёрат туризмига, айниқса реклама, маркетинг, туризм маҳсулотларини реклама қилиш ва ихтисослаштириш соҳасига ўзгаришлар олиб киришини алоҳида таъкидлаймиз. Бундан ташқари, зиёрат туризми шахсларнинг индивидуал ўсиши ҳамда асосий ижтимоий нормалар ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашига қатъий ишонишимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Дастур Php, Java, C ++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ўзбекистон тарихий қадамжоларининг кўплиги билан ҳам машҳур. Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ҳам қадам жолар кўплиги билан машҳур. Шулардан бири Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи. Бу зиёратгоҳга келувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчиларга зиёратгоҳ ҳақида маълумотлар беришни ахборот технологиялари ёрдамида яратилган электрон қўлланмага бўлган эҳтиёж бўлиб, уни ҳал қили ниши эса зиёратгоҳ ҳақида ташриф буюрувчиларга маълумотлар олишида жуда қулай ҳисобланади. Биз эса, ушбу зиёрат ҳақида мобил қурилмалар учун электрон қўлланма ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради.
215 - 22232429-06-2026 -
ИСЛОМ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МАСАЛАСИГА ОИД ЁНДАШУВЛАР ВА УЛАРНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Zilola KHALILOVA (Muallif)Ушбу мақолада ислом таълими тарихи педагогикасида таълим назариясига доир ишлаб чиқилган турли концепцияларни Марказий Осиё ҳудудида ташкил этилган ислом таълим муассасалари ҳолати мисолидаги ғоявий йўналишлари тадқиқ этилади. Жумладан, ислом таълимининг ташкил этилишига кўра қуйидаги 3 та таълим моделининг муҳим жиҳатлари кўрсатиб берилган. Анъанавий диний таълим – бу йўналиш вакиллари ислом таълимининг асосий хусусиятлари бўлган араб тили, дастлабки ислом манбалари, Қуръон, шариатни ўрганиш лозимлигини муҳим ҳисоблайди. Ислом таълими педагогикасида кенг қўлланилаётган таълим усулининг иккинчи модели – модернизм ёки замонавий ислом таълими деб аталади. Бу йўналиш вакиллари дастлабки мусулмон диний таълимотини талқин қилишда замонавий жамиятдаги ривожланишни, инсоният цивилизацияси ва мусулмонларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаларини, исломнинг анъанавий тартибларига содиқ қолиб, мусулмон маорифининг ривожида дунёвий таълим элементларининг зарурлигини қўллаб-қувватлайдилар. Анъанавий ва модернизм таълим усулидан фарқ қилган, учинчи таълим модели фундаментал ислом таълими деб номланади. Бундай ислом таълими тарафдорлари ислом диний таълимотини радикал талқин қилишни ижобий баҳолайдилар. Бироқ, улар мусулмон ва бошқа халқларнинг маданий ютуқлари, анъанавий урф-одатларига салбий муносабатда бўладилар.
105 - 10922229-06-2026 -
ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА ИСЛОМОФОБИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Aziza NOSIROVA (Muallif)Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув даврида-ги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу воқеликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мавзуни ёритишда назарий, тарихий, маданий, қиёслаш каби методлардан фойдаланилган. Мазкур методлар мақоланинг илмий қимматини оширишга ёрдам беради. Ди-ний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, турли халқа-ро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган Қонун ҳужжатла-ри мисол сифатида келтириб ўтилди.
Мақоланинг диний нуқтаи назаридан эса, самовий динларнинг диний эркинлик ва бағрикенглик борасидаги таълимоти, диншуносларнинг фикрлари ҳам таҳлил этилди. Шунинг билан бир қаторда, материалнинг илмий савиясини ошириш мақсадида турли тил ва йўналишлардаги адабиётлардан фойдаланилди. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг зарарли оқибатлари таҳлил этилиб, унинг олдини олишда тавсиялар ҳам берилди. Жумладан, тавсия сифатида диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олишда турли Қонун ҳужжатлари билан бир-галикда инсон ва унинг интеллектуал, маънавий дунёсининг бойлиги орқали эришиш мумкинлиги таъкидланди.
43 - 5149527-06-2026 -
“АЛ-МАВОҲИБ УС-САРМАДИЯ” АСАРИ ВА УНДА КЕЛТИРИЛГАН НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИГА ДОИР МАНБАЛАР
Davronbek Hoshimovich QODIROV (Muallif)Мақолада мисрлик шайх Муҳаммад Амин ал-Курдий қаламига мансуб Нақшбандия тариқати силсиласидан жой олган валийларнинг сифати ва ҳаёти, шажаралар тарихи, нақшбандийлик тариқатининг назарияси ва амалиёти тўғрисида баён қилинадиган “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида келтирилган тасаввуф ҳамда Нақшбандия тариқатига доир манбаларнинг тарихий аҳамияти таҳлил этилади. Маълумки, суфийлар наздида тасаввуфда ҳақиқатга таълим олиш орқали эмас, балки фақат амалиёт ва риёзатни ўз бошидан кечириш, мистик ва экзистенциал тажриба орқали эришилади. Шайх Муҳаммад Амин ал-Курдийнинг фикрича, тасаввуф аълимотида солиҳлар машойих ёки авлиёни кўрмоқликдан кўра, маънавий, руҳий фойдани уларнинг ҳаёти, ахлоқий сифатлари ва қилган амаллари тўғрисида ўрганиб билиб оладилар. У тасаввуфга доир асарларни ўқиш инсонни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялайди, деб ҳисоблайди. “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида ўзбек илм-фанига номаълум бўлган ва XVII–XIX асрларда Яқин Шарқда яратилган бир нечта тасаввуфий-ирфоний манбалар келтириб ўтилади. Ушбу асарлар нафақат тасаввуф таълимотининг фалсафий қарашлари, усул ва методлари тўғрисида, балки юртимизда яшаган алломаларнинг ҳаёти, фалсафий-тасаввуфий таълимоти ҳамда маънавий меросига доир бой маълумотларни беради. Шу нуқтаи назардан мақолада бу манбалар ва уларнинг муаллифлари қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган
18-2644626-06-2026 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.
4 - 1630504-07-2026 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ ШАХС МАЪНАВИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Sayyora TO‘YCHIYEVA (Muallif)Ушбу мақолада Марказий Осиёнинг илмий-маънавий мероси билан бошқа ҳудудлардан фарқланиши, алломалар илмий салоҳиятининг юксаклиги фикри очиб берилган. Юртимиз алломаларининг бой илмий меросида шахс маънавиятини ривожлантиришда ўз таъсирига эга бўлган миллий ва умумбашарий қадриятларнинг аҳамияти очиб берилган. Мазкур маънавий-маърифий мероснинг дунё маданияти, маънавиятига кўрсатган таъсири ёритилган. Шунингдек, алломаларимиз маданий меросининг жамият, айниқса, ёшлар маънавиятига таъсири борасидаги илмий хулосалар берилган
81-8525228-06-2026 -
АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.
Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.
163 - 17453523-06-2026 -
РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА
Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган. Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
130 - 13816423-06-2026 -
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ НАҚШБАНДИЯ ВА ЯССАВИЯ ТАРИҚАТЛАРИГА ОИД ҚАДАМЖОЛАР
Anvarjon KANDAHAROV (Muallif)Мақолада Навоий вилояти ҳудудида яшаб, ўрта асрлар Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётига сезиларли таъсир ўтказган нақшбандия тариқати алломаларидан Мавлоно Ориф Деггароний (я тариқати шайхларидан Саййид Ота (1318–1390), Бадр Ота (XIV аср), Ҳазрат Қосим Шайх Азизон (1500–1578) каби авлиёларнинг ҳаёти ва фаолияти, мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётида амалга оширган тадбирларидан баъзи лавҳалар акс эттирилган. Шунингдек, ушбу алломалар фаолиятининг асосини ташкил қиладиган тариқатларни ривожлантириш, шогирдлар масаласи ва тариқатдаги силсиласига оид маълумотлар, уларнинг диний қарашлари, замона ҳукмдорлари билан ўзаро муносабатлари тўғрисида тарихий манбалар ва архив ҳужжатларига асосланган маълумотлар келтирилган. Ҳаёти ва фаолияти ўрганилган тасаввуф алломаларининг Навоий вилояти ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолари, масжид, хонақоҳларининг қурилиш тарихи, жойлашган ўрни ва бугунги кундаги ҳолатига оид маълумотлар таҳлил қилинган.
69 - 7545523-06-2026 -
“ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК”ДАГИ ТЎРТЛИКЛАРДА РАНГЛАР СИМВОЛИКАСИ
Govhar RAHMATOVA (Muallif)Ранглар қадимдан у ёки бу халқнинг ижтимоий-маданий ҳаёти, маросими, кўҳна қарашлари билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, туркий халқларда ранглар бадиий тафаккурда ўзига хос ўринга эга. “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндилар бунга мисолдир. Мақолада туркий халқлар оғзаки ижодида ранг-тасвирнинг ўрни, унинг семантикаси, туркийлар ижтимоий ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз боради. Бунда туркий халқлар ҳаётида қўлланган ранг-тасвир билан боғлиқ то- поним, этноним, шунингдек, кимса сифатини билдиришда рангларнинг ўрни кўрсатиб берилди. Шеърий узин- дилардаги ранг билан боғлиқ бирикмалар бадиияти ва стилистик хусусиятлари таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндиларда қўлланилган ранг- тасвирга туркий халқларда ранг инсон ва табиат, инсон ва коинот ўртасидаги муносабатларнинг муҳим рамзидан бири сифатида қараш мумкин. Асарда келтирилган шеърларда эзгулик, фаровонлик рамзи сифатида оқ, буюклик, улуғлик, ёшлик рамзи ҳисобланган қора, жонланиш, янгиланиш тимсоли сифатида қаралувчи яшил (кўк), кучли- лик, жўшқинлик белгиси қизил ҳамда айрилиқ ва ҳижрон тимсоли сариқ ранглар учрайди. Бу ранглар энг қади- мий эътиқодий тасаввурлар сифатида ранг билан боғлиқ бошқа рамзларга қараганда анча илгарироқ ўз талқинига эга бўлган.
106-11278523-06-2026 -
ШАРҚИЙ БУХОРО БЕКЛИКЛАРИ АҲОЛИСИ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТУРЛАРИ ВА ТРАНСФОРМAЦИОН ЖАРАЁНЛАР
Nurullo TURSUNOV (Muallif)Мақолада Шарқий Бухоро бекликларида ҳунармандчилик турлари бир-биридан фарқланганлиги илмий таҳлил қилинган бўлиб, буларга: Қарши беклигида – гиламдўзлик, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, тўқимачилик, қурол-яроғ ясаш, темирчилик, Шаҳрисабз беклигида – кичик замбараклар, шишалардан турли хил тақинчоқлар ясаш, заргарлик, чармгарлик, Шеробод беклигида – кўпроқ гиламдўзлик, кулолчилик, қайиқсозлик, Бойсун беклигида – темирчилик ва унга ишлов бериш, қишлоқ хўжалигида қўлланилувчи меҳнат қуролларини ясаш, қандолатчилик, Денов ва Юрчи бекликларида – ёғочсозлик (ўймакорлик ва бошқалар), кийим-кечак, зеб-зийнат тайёрлаш каби ҳунармандчилик турлари киради. Хусусан, Денов, Термиз, Бойсун, Шеробод, Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарлари Ўзбекистон жанубининг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим роль ўйнаган ўзига хос саноат ва савдо марказлари ҳисобланган. Бу шаҳарлар Бухоро амирлиги иқтисодиётида муҳим ўрин тутган. Ҳунармандчилик Ўзбекистон жануби иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланиб, унинг тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик, дурадгорлик, кўнчилик каби турлари мавжуд эди. Уй ҳунармандчилиги шаҳарларга яқин жойлашган қишлоқларда қишлоқ хўжалиги хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ ҳолда яхши ривожланганлиги ёритиб берилган.
Ўзбекистон жануби ҳунармандчилиги ўрганилаётган даврда ҳам қадимий анъаналарини ўзида жам этган ҳолда ўзига хос йўлдан ривожланган. Айниқса, XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг бошларида ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқаришда янги давр бошланганлиги, хорижий мамлакатларда тайёр ҳолда завод ва фабрика маҳсулотларининг кириб келиши натижасида баъзи бир ҳунармандчилик турлари, хусусан, тўқимачилик ишлаб чиқариш сифатининг пасайиб кетиши ва маҳаллий ҳунармандлар томонидан ясалган буюмларнинг бозорларда касодга учрай бошлаганлиги масалалари баён этилган.
Мақолада XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида Шеробод, Денов, Бойсун, Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор каби шаҳарлар ҳунармандчилик марказлари эканлиги батафсил ёритилган. XX aсрнинг бошларига келиб Россия ва бошқа чет давлатларда цех ва фабрикаларда ишланган замонавий саноат маҳсулотларининг кириб келиши ҳамда уларнинг маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларига таъсири ўз аксини топган.
43-5115223-06-2026 -
ИСЛОМДА НИКОҲНИНГ ТУГАТИЛИШ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Nigora YUSUPOVA (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқида никоҳни бекор қилиш шартлари ва унинг ҳуқуқий оқибатларининг мазмун-моҳияти, никоҳ бекор қилингандан кейинги томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий асослари таҳлил этилган
48-5373525-06-2026 -
ШАЙХ ХОВАНД ТАҲУР МАЖМУАСИНИНГ МИНТАҚА ИСЛОМ МАДАНИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Ne’matullo MUHAMEDOV (Muallif)Мақолада Шайх Хованд Таҳур (ХIV аср) ҳаёти ва фаолияти ўрта аср қўлёзма манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуасидаги мақбара, масжид каби турли маданий иншоотларнинг қисқача тарихи баён этилган. Муҳими, Шайх Хованд Таҳур мажмуасининг минтақа ислом маданиятида ўзига хос ўрин тутиши манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.
29-3365625-06-2026 -
Шайх Хованд Таҳур тарихи, илмий мероси ва унинг мақбараси эпиграфикаси таҳлили
Nematullo Mukhamedov (Muallif)Амир Темур ва темурийлар даврида Ташкент шаҳри ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланишида Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Умар Валий Богистоний, Шайх Хованди Таҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор Валий каби К) дан ортиқ суфийлар минтақа ислом маданиятида катта урин эгаллаган.
Ушбу мақолада Шайх Умар Богистоний (XIII-XIV аср) ва унинг угли Шайх Хаванд Таҳур (XIV аср)лар ҳаёти ва фаолиятиўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Умар Богистоний ва Шайх Хаванд Таҳур камтарона ҳаёт кечириши билан одамларга ибрат бўлиб, улар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни таргиб қилгани таҳлил этилган.
Шайх Хованд Таҳур илмий фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган. У «Рисола дар масойили шариат ва тариқат» («Шариат ва тариқат масалалари ҳақидаги рисола»), «Рисолаи даҳ март» («Ўнта шарт ҳақида рисола»), «Рисола дар аркони ислом» («Ислом арконлари ҳақидарисола»), «Рисола дар одоби тариқат» («Тариқат одоби ҳақида рисола») каби асарлар ёзган. Ушбу асарларда ислом арконлари, инсоннинг покланиши ва камолга етиши, шариат ва тариқатнинг ўзаро муносабатлари баён этилган.
Мақолада Шайх Хаванд Таҳур мақбараси ва унинг биносида битилган эпиграфик ёзувлар — Куръон оятлари, ҳадислар тадқиқ қилинган.4-12372512-05-2026 -
«АТВАҚУЗ ЗАҲАБ...» ЁҲУД ШАРҚДАН ҒАРБГА ОЛТИН ЙЎЛ
Ikhtiyor BABANAZAROV (Muallif)Аннотация: Маҳ.муд Замахшарийнинг "Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб" асари зуҳд ва гузал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат 100 та мақола тўпламидир.
Мазкур мацолада Маҳмуд Замахшарийнинг илмий асарларидан бири, руҳий тарбия ва ахлоққа оид “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” (“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари ”) асарининг таржималари ва мазкур асардан таъсирланган таржимонлар ҳақида сўз юритилади. Жумаладан, асарнинг Ғарбдаги таржималари, уларнинг цадимий ва замонавий нашрлари ҳақида маълумотлар берилади. Мақолада “Атвоқ аз- заҳаб"нинг Йозеф фон Хаммер, Гейнрих Леберехт Флайчер ва Густав Вейль каби бир неча олмон олимлари томонидан немис тилига цилинган таржималари ҳамда мазкур таржимонларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилади.
“Samachscharis Goldene Haisbander” нами б ил ан машҳур таржима-асар тошбосма нашрларига илмий тавсиф берилади ва ҳар бир тошбосма нашрдан намуналар келтирилади. Бундам ташцари, мазкур нашрларнинг турли дунё кутубхоналари ва фондларида жойлашуви харитаси ҳамда нисбати жадваллар ва диаграммалар шаклида акс этади.
Махмуд Замахшарийнинг дунёнинг турли кутубхоналарида сацланаётган “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз вал-хутаб” асари Ғарб олимлари томонидан жаҳон адабиётининг юксак намунаси сифатида эътироф этилади. Жумладан, Американинг Kessinger Publishing нашриётининг қуйидаги эътирофи диққатга сазовордир: “Ушбу ноёб антик асар улкан маданий мерос бўлгани жиҳапшдан уни асл нусхадан факсимел равишда цайта нашр этиш муҳим деб ҳисобладик... ”.11-17831101-04-2026 -
НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА
Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)Ахлоқ, одоб тушунчалари инсоният тарихида азалдан мавжуд бўлиб, бу тушунчалар инсон камолоти ва шахсияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тарихида бу мавзуга оид кўплаб асори-атиқалар, асарлар, китоблар, моддий ва маданий ёдгорликларни учратиш мумкин. Айниқса, шарқ халқлари тарихида бундай манбалар жуда кўплаб топилади. Уларда инсон руҳий тарбияси ва ахлоқий камолоти бош ғоя саналиб, унинг асосини тасаввуф илми ташкил этади. Бу илм ислом илмлари орасида алоҳида илм соҳаси сифатида дастлаб IX–XI асрларда зоҳидлик мактаби кўринишида шаклланган бўлса, XII–XIII асрларга келиб эса унинг асосий тартиб ва қоидалари ишлаб чиқилган тасаввуф тариқатлари кўринишида юзага келди. Шунингдек, тариқат вакиллари томонидан руҳий таълим ва тарбия борасида кўплаб асарлар таълиф этилди.
Айнан шу XII асрда ёзилган инсон таълим-тарбияси ва руҳий камолотига бағишланган асарлардан бири аллома Носируддин Абулқосим Самарқандий (ваф. 556/1161й.) нинг «Риёзат ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) асаридир. Бу асар ахлоқ тарбиясига оид муҳим манба бўлиб, унда одоб ва ахлоқ тушунчалари, ахлоқий тарбиянинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади. Асар икки қисмга ажратилиб, улар ахлоқ ва одоб бўлимлари бўлиб, одоб бўлимида ижтимоий муносабатларда амал қилиниши лозим бўлган одоб қоидалари баён этилади. Ахлоқ қисмида эса яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақида бирма-бир сўз боради. Шунингдек, ахлоқ нормалари араб алифбоси тартибида бирин-кетин келтирилади.
Ушбу мақолада «Риёзат ал-ахлоқ» асари ва унинг манбашунослик таҳлили, унда келтирилган ахлоқ, одоб ва ахлоқий тарбия тушунчаларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, асарда мавжуд тасаввуфий-ахлоқий тушунчаларнинг тарбиявий аҳамияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни тарихий, қиёсий-таҳлилий методлар асосида тадқиқ этилган
90-9518228-06-2026 -
АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ МОБИЛ ИЛОВАСИНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ
Mavlyuda XODJAYEVA, Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV, Barno SAYDAKHMEDOVA (Muallif)Зиёрат туризмининг барқарор ривожланиши бутун дунё бўйлаб маданий ва инсонпарварлик алоқаларини ривожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этамиз. Биз ахборот технологияларининг зиёрат туризмига, айниқса реклама, маркетинг, туризм маҳсулотларини реклама қилиш ва ихтисослаштириш соҳасига ўзгаришлар олиб киришини алоҳида таъкидлаймиз. Бундан ташқари, зиёрат туризми шахсларнинг индивидуал ўсиши ҳамда асосий ижтимоий нормалар ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашига қатъий ишонишимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Дастур Php, Java, C ++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ўзбекистон тарихий қадамжоларининг кўплиги билан ҳам машҳур Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ҳам қадамжолар кўплиги билан машҳур шулардан бир Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи. Бу зиёратгоҳга келувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчиларга зиёратгоҳ ҳақида маълумотлар беришни ахборот технологиялари ёрдамида яратилган электрон қўлланмага бўлган эҳтиёж бўлиб, уни ҳал қилиниши эса зиёратгоҳ ҳақида ташриф буюрувчиларга ма’лумотлар олишида жуда қулай ҳисобланади. Биз эса ушбу зиёрат ҳақида мобил қурилмалар учун электрон қўлланма ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради.
176 - 18232629-06-2026 -
МИН ДАВРИ ХИТОЙИДА ИСЛОМИЙ ТАЪЛИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Odiljon ERNAZAROV (Muallif)Мақолада Мин империяси томонидан юритилган “хитойлаштирув” сиёсатининг Хитойдаги мусулмон халқлар ҳаётига таъсири ёритилган. Мин ҳукуматининг ислом дини ва мусулмонларнинг кундалик эҳтиёжларига ёндашуви бағрикенгликка асосланганлиги таҳлил қилинган. Хитойдаги мусулмон халқларнинг маҳаллий муҳитга мослашувида ўзига хос жараён архитектура, маданий ҳаёт ва таълим-тарбия соҳасида кечганлигига алоҳида эътибор берилган. Бу жараён исломий билимларни қатъий тартиблаштирилган ва ихтисослаштирилган таълим бериш услуби – масжид таълими мисолида асосланган.
Масжид таълимининг илк ташаббускори Шэньси (Shaanxi) провинциясидаги Вэиченг (Weicheng) шаҳарчасида яшаган Ҳу Денжоу (Hu Dengzhou) ҳисобланади. Ушбу таълим тизими аста-секин мусулмонлар кўп миқдорда жамланган Шаньдун (Shandong), Чжецзян (Zhejiang), Хунань (Hunan), Хубэй (Hubei), Юньнан ва Гуанхи каби шаҳарларда ҳам жорий этилган.
Дастлабки босқичда масжид таълими яхлит шаклга эга бўлган. Вақт ўтгач, ушбу таълим тизими ривожланиб, бошланғич таълимдан юқори таълим ажратилган ҳамда у уч босқичга бўлинган: бошланғич, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим. Масжид таълимининг мазкур уч босқичи орасида бошланғич босқич энг оммабоп ҳисобланган. Масжид таълимининг бошланғич босқичи оммавийлашуви Хитойда ислом дини тарқалиши ва ривожланишида катта аҳамият касб этган.
Бошланғич таълим босқичи масжид таълимининг дастлабки даври бўлиб, унда мусулмонлар умумий исломий билимларни эгаллаганлар. Умумий ўрта мактаб босқичи масжид таълимининг оралиқ бўғини саналган. Коллеж босқичи эса имомлар етиштиришга ихтисослашган. Бу босқич талабалари “халифа” ёки “мулла” деб аталган. Улар систематик равишда араб ва форс тиллари, фиқҳ, ақида, тажвид ва адабиётдан таълим олганлар. Коллежлар катта ва ўрта ҳажмдаги масжидларда ташкил қилинган. Коллеж ўқитувчилари махсус тайёргарликка эга имомлар бўлган ва уларга маҳаллий аҳоли томонидан ҳурмат кўрсатилиб, “жинши” – “диний манбалар мутахассиси”, “минжин” – “муқаддас матнлар бўйича мастер”, “охун” ва “уста” деб аталганлар.
Хитойдаги мусулмонлар ҳаётида маҳаллий маданият белгилари, жумладан, эътиқод ва этика масалалари билан мослашув тадрижий ва нисбатан мураккаб кечди. Мусулмонлар бир томондан, Қуръони карим ва ҳадиси шариф кўрсатмалари асосида ислом динининг фундаментал таълимотларига эргашишга ҳаракат қилишган. Бошқа томондан, конфуцийлик, даосизм ва буддавийлик қарашларини қамраб олган анъанавий хитой маданиятидан муайян белгиларни қабул қилиб, уларни исломий қарашлар билан уйғунлаштириш мажбурияти остида қолишган.
47-5421416-07-2026 -
XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.
Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.
Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.
24-341917-07-2026 -
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ.
Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.
Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.
Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.
Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.
19-278118-09-2026 -
САЛЖУҚИЙЛАР ДАВРИДА БАҒДОД “НИЗОМИЯ” МАДРАСАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ
Muxlisa MIRZAEVA (Muallif)1038-1194 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Салжуқийлар давлати умавийлар (661-750) ва аббосийлардан (750-1258) кейинги мусулмон давлатчилиги тарихида учинчи йирик салтанат ҳисобланади. Ана шу улкан турк-мусулмон салтанати ташкил этилганидан сўнг Ислом дунёсининг шарқидаги турли давлатларда араб-форс сулолаларининг таъсири сусая бошлаган янги давр бошланди. Шундан бошлаб кўп асрлар мобайнида Шарқдаги сиёсий раҳнамолик асосан турк сулолалари ихтиёрида бўлиб келди.
Салжуқийлар давридаги маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар ўз даври учун тараққиётнинг улкан чўққисини ташкил этди. Минглаб жомеълар, юзлаб мадрасалар ва таълим масканлари давлат ва амалдорлар ҳомийлигида бунёд этилди. Бунинг натижасида мамлакатда таълим тараққий қилди, халқ маърифатли, кишилар эса зиёли бўлиб бордилар. Ўлканинг ҳар тарафида бепул ва илк маротаба идрор (стипендия) асосидаги таълим тизими жорий этилди. Ҳаттоки, энг оддий оиланинг фарзанди ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса салжуқийлар салтанатидаги тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор бўлганлигидан даракдир.
Таълимда дин (эътиқод)нинг асосий ғоя сифатида илгари сурилиши Вазир Низомулмулк (1017-1092) олиб келган энг муҳим янгилик бўлди. Бундан аввалги мактаб ва мадрасалар муайян ғояларга эга эмас ва кадрларни етиштириш ҳам мукаммал даражада эмас эди. 1067 йили Бағдодда ташкил этилган “Низомия” мадрасаси ашъарий ва шофеъий таълимотларини ҳимоя қиладиган кучли олимларни тайёрлаш учун қурилди. Мадраса ташкилотчиларининг кўпчилиги вазир Низомулмулк каби сиёсий ёки диний ғояларга эга эдилар. Сунний йўналишда фаолият олиб борган ва асарлар ёзган ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабидаги олимларнинг аксарияти “Низомия” мадрасасида таҳсил олганлар. Уларнинг ёзган асарлари ва ислом цвилизациясига қўшган ҳиссалари бевосита ушбу мадраса фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мадрасада нафақат диний илмлар, балки табиий фанлардан ташкил топган дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. “Дор уш-Шифо” каби марказлар мадраса яқинида жойлашган бўлиб, олинган билимлар амалиёти билан тадбиқ этилган.
Ушбу мақолада “Низомия” мадрасалари ўзининг нуфузи, олимлари, талабалари ва ҳатто, илмни амалиёти билан жорий этиши жараёнлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада Салжуқийлар даврида ташкил этилган Бағдод “Низомия” мадрасаси, унинг тарихи, вақфи, мадрасадаги таълим-тарбия ва бошқарув, устозларнинг тайинланиши, дарс дастурлари, ўқитиш методлари, кутубхонаси ва мадрасанинг йўқ бўлиб кетиши воқелиги ҳақида маълумотлар таҳлил қилинган
58-674118-09-2026 -
ИМОМ ШАҲРИСТОНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА ОЛИМ АСАРЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР
MUMIN MIRZO Abdupattaev (Muallif)Бугунги глобаллашув даврида тарихни холисона ўрганиш, миллий ва диний қадриятларни қайта тиклаш, аждодлардан қолган бой, маънавий-маданий меросни асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ҳамда уларни келажак авлодларга етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу эса миллатнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий баркамол бўлиб етишишида муҳим омилдир.
Соф исломий эътиқод эгаларини тарбиялаш ва улар орқали кенг халқ оммаси онгига ислом динининг эзгу тушунчаларини етказиш ва турли адашган оқимларга қарши курашиш бугунги кунда юксак вазифага айланди.
Тарихдан маълумки, ислом динидан турли оқим ва фирқалар ажралиб чиққан. Мовароуннаҳр, Хуросон ва бошқа мусулмон диёрлар олимлари диндан ажралиб чиққан фирқаларнинг турли ғоя ва қарашлари, асл моҳиятини очиб бериш ва уларга соф исломий далиллар билан раддия бериш мақсадида муҳим изланишлар олиб боришган ва бу борада катта ютуқларга эришиб, қимматли асарлар ёзиб қолдирганлар. Мана шундай олимлардан бири – Хуросон минтақасидан чиққан, динлар тарихига оид мўътабар манба қолдирган Абул Фатҳ Шаҳристонийдир. Имом Шаҳристонийнинг “ал-Милал ва-н-ниҳал” асарида нафақат ислом динидан ажралиб чиққан фирқалар ҳақида, балки бошқа динлар ва эътиқодларга доир муҳим маълумотлар келтирилган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунимизда ушбу китоб мазҳаблар тарихини ўрганишда самарали асарлардан бири саналади. Бундан ташқари олим фиқҳ, калом, фалсафа каби илм соҳаларида ҳам асарлар ёзиб қолдирган. Бу асарлар бугунги кунимизда ҳам долзарб саволларга жавоб берувчи бебаҳо манбалар сифатида баҳоланади.
Ушбу мақолада олимнинг асарлари, муаллиф ҳақидаги уламоларнинг эътирофлари ва олим асарларининг тадқиқ этишдаги ёндашувлар тадқиқ этилган.
59 - 6736608-07-2026
