Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ

    Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)

    Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни  уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.


     Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.


    Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.

    24-34
    19
    17-07-2026
  • ХI-XII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ СИËСИЙ ҲОЛАТ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ

    Raziya MATIBAEVA (Muallif)

    Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хоразм Марказий Осиёдаги илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бирининг ижтимоий-сиёсий, маърифий-маданий жараёнлари тарихи манба ва тадқиқотлар асосида тадқиқ этилган. Шу даврда кўплаб буюк олимлар фаолият юритганлар. Улар қаторида Абу Саҳл ал-Масиҳий (ваф. 977-1011 й.), Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.), Абу Райҳон ал-Беруний (973-1048), Абу Наср ибн Ироқ Жаъдий (ваф. 1036 й.), Абу-л Хайр Ҳаммор (941-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037) каби буюк алломалар илм-фаннинг турли соҳаларида фаолият олиб борганлар.


    Буюк Ипак йўли устида жойлашган, йирик тамаддун ўчоқларидан бири, Маъмун академияси ватани – Хоразм қадимдан илмий-маърифий ва маданий марказлардан бири бўлган. «Маъмун академияси» тасодифий ва ўткинчи ҳодиса эмас, балки у Хоразмдаги ижтимоий ҳаёт, иқтисодий ва маданий кўтарилиш ҳамда сиёсий барқарорликнинг инъикоси эди. Хоразмдаги бу илмий уюшма  ўша даврдаги катта илмий марказ саналган. Шу боис ҳам илм аҳллари ўзларининг ҳар томонлама билимларини ошириш ва муҳим диний-ижтимоий масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи асарларини ёзишга муваффақ бўлдилар.


    X асрнинг охири XI асрнинг бошларида Хоразмдаги сиёсий осойишталик, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий турмушидаги юксалиш ҳамда хоразмшоҳ маъмунийларнинг илм аҳлига бўлган ҳурмат-эътибор, меҳр-муруввати ўша даврнинг энг машҳур ва кўзга кўринган олимларининг Гурганчда тўпланишига сабаб бўлган. Шу даврда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар мамлакат илм-фани ривожи учун катта ҳисса қўшдилар.


    Хоразмнинг милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб ушбу минтақадаги йирик маданият марказларидан бири бўлиб келгани боис, Араб халифалиги бу ерни забт этиб, имкон қадар кўпроқ ўз тасарруфида сақлашга ҳаракат қилган. Аммо XII асрда Хоразм Бағдод халифалигига қарашли ерлардан ҳисобланса-да, Мовароуннаҳрда ўзининг кучли таъсирига эга эди. Бунда хоразмшоҳларнинг ўрни таъсирли бўлди.


    Мақолада Хоразмшоҳлар тарихида фақат ўзининг манфаатларини ўйлаб, жамиятнинг фикри билан мутлақо қизиқмайдиган ва бу ҳақда бош қотирмайдиган, халқнинг аҳволига ачинмайдиган, узоқни кўра олмайдиган айрим иқтидорсиз давлат бошлиқлари фаолияти оқибатида мамлакат гирифтор бўлган аянчли тарихий факт ва маълумотлар ҳам ёритилган.

    4-13
    30
    3
    17-07-2026
  • ЗАНГИОТА МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ ВА УНДАГИ ЭПИГРАФИК ЁЗУВЛАР

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом маданияти адабиёт, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий ҳамда табиий фанлар, шунингдек, одоб-ахлоқ, урфодат каби ижтимоий ва маданий турмуш тарзида ўзининг ифодасини топди. Марказий Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган.


    Тошкент воҳасидан жаҳонга машҳур кўплаб олимлар етишиб чиққан. Кўҳна Тошкент буюк ва тақводор олимлар, муҳаддислар, солиҳлар абадий қўним топган муборак масканлардан бири сифатида намоён бўлади. Айнан шу ерда Абу Бакр Қаффол Шоший (Ҳазрати Имом), Зангиота, Шайх Хованд Тоҳур ва бошқаларнинг жасадлари мангу ором топган.


    Ушбу мақолада Яссавий тариқатининг таниқли вакили Занги ота (Ой-Хожа ибн Тош-Хожа) фаолияти манбалар асосида ўрганилган. Маълумки, Занги отанинг бутун онгли ҳаёти мўғуллар босқинига, минтақадаги беқарорлик ва зўравонлик даврига тўғри келган.


    Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади. Аммо мўғулларга қарши озодлик кураши жараёнида юртимиз аҳолисининг диний тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бериб, яссавия, кубравия, нақшбандия каби суфийлик тариқатлари шаклланди. Бу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиё халқлари учун маънавий ва ғоявий жипслаштирувчи куч ролини ўйнади. Тасаввуфнинг ана шундай сиймоларидан бири Зангиота эди. Мақолада Занги отанинг камтарона турмуш тарзи намуна сифатида, унинг фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адолатпарварлик, меҳр-оқибат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни кенг тарғиб этишдаги ўрни таҳлил қилинган. Занги ота ёдгорлик мажмуасининг Марказий Осиё ислом маданиятидаги алоҳида ўрни ҳам тадқиқ этилган. Шунингдек, меъморий мажмуанинг тарихи ва мажмуа биноларидаги эпиграфик ёзувлар ўрганилган.

    11-18
    15
    5
    22-07-2026
  • ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-15
    31
    4
    30-06-2026
  • ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

    Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)

    Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.


    Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.


    Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.


    Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.


    Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.

    55 - 65
    18
    9
    06-07-2026
  • АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ

    Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.


    Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.

    4 - 16
    30
    5
    04-07-2026
  • ЎРТА ОСИЁДА ТАРЖИМА МАКТАБЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

    Bakhromkhuja MAKHAMADKHODJAEV (Muallif)

    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти, санъати, маданиятига қизиқиши, мисолида кўриш мумкин. Ўзбек халқи жаҳон адабиётининг нодир асарлари билан танишиш баробарида, ўзи жаҳон адабиёти хазинасининг бойишига ҳиссасини қўшмоқда. Албатта бу борада таржима халқлар, миллатлар, мамлакатлар ўртасида олтин кўприк вазифасини бажармоқда. Жаҳондаги ҳар бир халқ, ҳар бир миллат бошқа халқлар, миллатлар яратган маънавиятимизни бойитаётган ноёб дурдона асарлар кашфиётлардан баҳраманд бўлиш билан бирга, ўзлари ҳам умумжаҳон маданияти хазинасига ўз ҳиссасини қўшиб келган. Шунинг учун ҳам дунёда бошқа қардош тиллар, миллатлар, мамлакатлар таъсирисиз ўз қобиғида ривожланиб кетган тиллар, миллатлар, мамлакатлар йуқ. Таржима тарихи - тил тарихи, миллат тарихи, мамлакат тарихи каби қадимийдир.


    Дунёнинг турли минтақаларида, хусусан Ватанимизда яшаб, ижод қилган, дурдона асарлар яратган Муҳаммад Хоразмий, Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Қошғарий, Замахшарий, Юсуф Хос Хожиб, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар оригинал асарлар ёзиш билан бирга таржима орқали жаҳон фани, маданияти, санъати, тарихи, адабиёти ва бошқа соҳалардаги дурдона асарлар билан ўз халқини баҳраманд эта олган таржимонлар фаолияти тўлақонли ўрганилмаган.


    Буни билмай туриб, жаҳон стандартлари даражасидаги мутахассис – таржимон бўлиш қийин. Шарқ таржима мактаблари намояндалари, уларнинг таржима тарихида тутган  мавқеи, қўллаган таржима услублари ва таржима орқали жаҳон халқларининг ўзаро алоқаларини ўрганиш хозирги куннинг долзарб масалаларидан. Шунингдек, Шарқ таржима мактаблари фаолияти тарихи, ютуқ ва камчиликлари бугунги кун даражасида чуқур таҳлил қилиб тўла – тўкис ўрганилмаган. Қўйидаги мақолада қатор таржима мактаблари тарихи, жаҳон таржима тарихининг ривожланиш босқичлари, Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек таржима тарихини замонавий босқичи, Шарқ таржима тарихинининг мамлакатларнинг ўзаро алоқалари хақида маълумотлар келтирилган.


    Жаҳон дурдоналари ҳисобланмиш асарларнинг Шарқ таржима мактаби таржимонлари фаолиятлари ўртасидаги муштараклик ва уларнинг натижаларини замонавий ўзбек таржимонлари ишида қай даражада акс этишини аниқлашга алохида урғу берилиши билан бир аторда Шарқ таржима мактаблари тарихи, ривожланиши ва Шарқ таржима мактаблари ўртасидаги алоқа, таъсир ва натижаларнинг таҳлили  ёритилган.

    78 - 87
    27
    8
    04-07-2026
  • АХЛОҚИЙ ВОРИСЛИК – ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, ТАРИХИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА

    Matlyuba QAHHOROVA, Mavluda RAXIMSHIKOVA (Muallif)

    Мазкур мақолада фалсафий қонуниятлардан бири ворисликнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг хулқ-одоб қадриятларини шакллантиришдаги ўрни ва роли тадқиқ этилган. Ижтимоий тараққиёт ва ворислик қонунияти, ворисликка қонуниятига кўра диалектик ҳамда синергетик ривожланиш масалалари ёритилган. Ворисликнинг асосий турларидан бири ахлоқий қадриятлар ворислиги, унинг мазмун-моҳияти, ривожланиш қонуниниятлари ҳамда замонавий жамият ҳаётидаги аҳамияти маънавий-ахлоқий мерос асосида таҳлил қилинган. Мақолада диалектик, синергетик, тарихий-маданий таҳлил, ворисийлик, фанлараро ёндашув, анализ, синтез ҳамда этнопедагогик усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, ахлоқшунослик (этика) категориялари, унинг мезоний тушунчалари, ахлоқий принциплар, ахлоқий норма ва меъёрлар, хулқ, одоб, ахлоқ тушунчаларининг нисбати, уларнинг мазмун моҳияти ва ахлоқий қадриятларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ворислик қонунияти асосида очиб берилган. Ворисликнинг позитив ва негатив жиҳатлари, уларнинг авлоддан-авлодга ўтиб бориши натижасида жамият муҳитининг шаклланиши ва унинг маънавий қиёфасининг намоён бўлиш тенденциялари таҳлил этилиб қиёсий таҳлил этилган. Мақолада келтирилган натижалар асосида ворислик категориясининг тарихий жиҳатдан объектив, реал идрок этиш, унга назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ёндошиш, жамиятда рўй бераётган воқеликни оқилона англашга имкон яратиши асосланган. Муаллиф ахлоқий тараққиётининг негизида ҳам ворислик қонунияти ётиши амалий мисоллар билан изоҳлаб берган. Шу билан бирга унда хулқ-одоб қадриятлари борасидаги ворислик (инсон ахлоқий камолоти) аждодлар яратган маданиятни, маънавиятни ўрганиш, инновацияларни ривожлантириш, ҳаётга татбиқ этишдаги узвийликни ташкил этиши, авлодлар ўтмиш меросини маълум қонуниятлар асосида қабул қилиши ва ўзидан кейинги авлодларга узатиши жараёнлари таҳлил қилинган.

    102-112
    27
    5
    02-07-2026
  • МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)

    Gozal SHARIPOVA (Muallif)

    ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.

    77-83
    12
    3
    07-07-2026
26 - 34 from 34 << < 1 2 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling