- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
САЛЖУҚИЙЛАР ДАВРИДА БАҒДОД “НИЗОМИЯ” МАДРАСАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ
Muxlisa MIRZAEVA (Muallif)1038-1194 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Салжуқийлар давлати умавийлар (661-750) ва аббосийлардан (750-1258) кейинги мусулмон давлатчилиги тарихида учинчи йирик салтанат ҳисобланади. Ана шу улкан турк-мусулмон салтанати ташкил этилганидан сўнг Ислом дунёсининг шарқидаги турли давлатларда араб-форс сулолаларининг таъсири сусая бошлаган янги давр бошланди. Шундан бошлаб кўп асрлар мобайнида Шарқдаги сиёсий раҳнамолик асосан турк сулолалари ихтиёрида бўлиб келди.
Салжуқийлар давридаги маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар ўз даври учун тараққиётнинг улкан чўққисини ташкил этди. Минглаб жомеълар, юзлаб мадрасалар ва таълим масканлари давлат ва амалдорлар ҳомийлигида бунёд этилди. Бунинг натижасида мамлакатда таълим тараққий қилди, халқ маърифатли, кишилар эса зиёли бўлиб бордилар. Ўлканинг ҳар тарафида бепул ва илк маротаба идрор (стипендия) асосидаги таълим тизими жорий этилди. Ҳаттоки, энг оддий оиланинг фарзанди ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса салжуқийлар салтанатидаги тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор бўлганлигидан даракдир.
Таълимда дин (эътиқод)нинг асосий ғоя сифатида илгари сурилиши Вазир Низомулмулк (1017-1092) олиб келган энг муҳим янгилик бўлди. Бундан аввалги мактаб ва мадрасалар муайян ғояларга эга эмас ва кадрларни етиштириш ҳам мукаммал даражада эмас эди. 1067 йили Бағдодда ташкил этилган “Низомия” мадрасаси ашъарий ва шофеъий таълимотларини ҳимоя қиладиган кучли олимларни тайёрлаш учун қурилди. Мадраса ташкилотчиларининг кўпчилиги вазир Низомулмулк каби сиёсий ёки диний ғояларга эга эдилар. Сунний йўналишда фаолият олиб борган ва асарлар ёзган ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабидаги олимларнинг аксарияти “Низомия” мадрасасида таҳсил олганлар. Уларнинг ёзган асарлари ва ислом цвилизациясига қўшган ҳиссалари бевосита ушбу мадраса фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мадрасада нафақат диний илмлар, балки табиий фанлардан ташкил топган дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. “Дор уш-Шифо” каби марказлар мадраса яқинида жойлашган бўлиб, олинган билимлар амалиёти билан тадбиқ этилган.
Ушбу мақолада “Низомия” мадрасалари ўзининг нуфузи, олимлари, талабалари ва ҳатто, илмни амалиёти билан жорий этиши жараёнлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада Салжуқийлар даврида ташкил этилган Бағдод “Низомия” мадрасаси, унинг тарихи, вақфи, мадрасадаги таълим-тарбия ва бошқарув, устозларнинг тайинланиши, дарс дастурлари, ўқитиш методлари, кутубхонаси ва мадрасанинг йўқ бўлиб кетиши воқелиги ҳақида маълумотлар таҳлил қилинган
58-674118-09-2026 -
МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавийҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.
IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.
Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
4-1119118-07-2026 -
ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
4-1531430-06-2026 -
ХI-XII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ СИËСИЙ ҲОЛАТ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ
Raziya MATIBAEVA (Muallif)Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хоразм Марказий Осиёдаги илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бирининг ижтимоий-сиёсий, маърифий-маданий жараёнлари тарихи манба ва тадқиқотлар асосида тадқиқ этилган. Шу даврда кўплаб буюк олимлар фаолият юритганлар. Улар қаторида Абу Саҳл ал-Масиҳий (ваф. 977-1011 й.), Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.), Абу Райҳон ал-Беруний (973-1048), Абу Наср ибн Ироқ Жаъдий (ваф. 1036 й.), Абу-л Хайр Ҳаммор (941-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037) каби буюк алломалар илм-фаннинг турли соҳаларида фаолият олиб борганлар.
Буюк Ипак йўли устида жойлашган, йирик тамаддун ўчоқларидан бири, Маъмун академияси ватани – Хоразм қадимдан илмий-маърифий ва маданий марказлардан бири бўлган. «Маъмун академияси» тасодифий ва ўткинчи ҳодиса эмас, балки у Хоразмдаги ижтимоий ҳаёт, иқтисодий ва маданий кўтарилиш ҳамда сиёсий барқарорликнинг инъикоси эди. Хоразмдаги бу илмий уюшма ўша даврдаги катта илмий марказ саналган. Шу боис ҳам илм аҳллари ўзларининг ҳар томонлама билимларини ошириш ва муҳим диний-ижтимоий масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи асарларини ёзишга муваффақ бўлдилар.
X асрнинг охири XI асрнинг бошларида Хоразмдаги сиёсий осойишталик, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий турмушидаги юксалиш ҳамда хоразмшоҳ маъмунийларнинг илм аҳлига бўлган ҳурмат-эътибор, меҳр-муруввати ўша даврнинг энг машҳур ва кўзга кўринган олимларининг Гурганчда тўпланишига сабаб бўлган. Шу даврда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар мамлакат илм-фани ривожи учун катта ҳисса қўшдилар.
Хоразмнинг милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб ушбу минтақадаги йирик маданият марказларидан бири бўлиб келгани боис, Араб халифалиги бу ерни забт этиб, имкон қадар кўпроқ ўз тасарруфида сақлашга ҳаракат қилган. Аммо XII асрда Хоразм Бағдод халифалигига қарашли ерлардан ҳисобланса-да, Мовароуннаҳрда ўзининг кучли таъсирига эга эди. Бунда хоразмшоҳларнинг ўрни таъсирли бўлди.
Мақолада Хоразмшоҳлар тарихида фақат ўзининг манфаатларини ўйлаб, жамиятнинг фикри билан мутлақо қизиқмайдиган ва бу ҳақда бош қотирмайдиган, халқнинг аҳволига ачинмайдиган, узоқни кўра олмайдиган айрим иқтидорсиз давлат бошлиқлари фаолияти оқибатида мамлакат гирифтор бўлган аянчли тарихий факт ва маълумотлар ҳам ёритилган.
4-1330317-07-2026 -
АРАБ ДАВЛАТЛАРИДАГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁНИ ИЛМИЙ ЎРГАНИШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
Shavkat IKROMOV (Muallif)Мазкур мақолада Араб давлатларида Марказий Осиёнининг энг янги тарихини илмий ўрганиш марказлари фаолияти хусусида сўз боради. Унда араб тилидаги манбалар асосида Саудия Арабистони, Миср, Ироқ ва Жазоир тадқиқот марказларида олиб борилган изланишлар ва илмий ишларнинг қиёсий ҳамда контент таҳлили бажарилган. Хусусан, Ироқнинг Бағдод, Мосул, Мустансири ва Куфа университетлари, Қоҳирадаги Ал-Азҳар, Искандария каби бир қатор олий ўқув юртлари ва илмий марказларнинг тадқиқотлари ўрганилган.Ўзбекистоннинг энг янги тарихини Араб давлатлари илмий марказларида ёритилишини ўрганиш ва энг янги тарихимиз масалаларига доир янги талқинларни қиёсий таҳлил қилиш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Мақолада мавзунинг адабиётлар таҳлили, илмий марказларнинг тавсифи ва аҳамияти, илмий марказларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид материалларнинг умумий хусусиятлари ва мавзу йўналишлари сингари масалалар кўриб чиқилган.Услубий жиҳатдан илмий марказларнинг материаллари тарихшунослик контекстида ўрганилди, асосий метод сифатида контент таҳлил методи қўлланилди шунингдек, ердамчи методлар сифатида тизимли ва қиёсий таҳлил, ҳамда хронологик-муаммовий методлар танланди.Тадқиқотнинг янгилиги. Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид янги талқинларнинг таҳлил қилинганлиги ҳамда объект сифатида илмий марказларнинг тадқиқотларини гуруҳлаштириб ўрганилган.Тадқиқот натижаси Араб давлатларида Ўзбекистон ҳақидаги контентнинг чегараланган эканлиги ва улардаги мавжуд тенденциялар, стереотиплар ҳали ҳамон ўзгармасдан келаётганлиги, мавзулар йўналиши тор ва бир ёқлама хусусиятга эгалигини кўрсатди. Хулосада араб илмий марказлари томонидан Ўзбекистонни ўрганишда янада чуқур, доимий ва тизимли таҳлилий ёндашувларининг зарурлиги кўрсатилган ҳамда уларнинг доимий мониторинги зарурияти ҳам тушунтирилган
16-2736201-07-2026
