- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЭҲСОН ТУШУНЧАСИ БАЁНИ
Mahammadsidiq USMANOV (Muallif)Ушбу мақолада ислом динида мадҳ этилган гўзал хулқлардан бири “Эҳсон” тушунчаси хусусида сўз юритилиб, унинг луғавий маъноси кўплаб машҳур луғатшунослар асарларидаги намуналар орқали баён этилади. «Эҳсон» сўзининг истилоҳий маъноси энг ишончли манбалар асосида ёритиб берилган. Бундан ташқари, эҳсон диннинг энг олий мартаба ва даражалардан бири саналиши; имоннинг мағзи, камоли, руҳи эканлиги; барча гўзал хулқлар ва юксак даражалар ўз кучини эҳсондан олиши хақида сўз юритилган. Айниқса, унинг маънавий ҳаётимизда тутган ўрни нақадар муҳим эканлиги мўътамад (ишончли, асл) манбалар асосида ёритилган.
Ислом динининг асосий манбаси бўлмиш Қуръони каримда эҳсон мавзусига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, Қуръонда нафақат ақидавий, тарихий ва фиқҳий масалалар, балки одоб-ахлоқ мавзулари ҳам ўрин олган. Шунингдек, бу мақолада Қуръон оятларида ва муфассирларнинг шарҳларида келган эҳсон ва унга боғлиқ баъзи одоб-ахлоқ масалалари ёритилади. Эҳсон ҳақидаги қуръоний оятларни шарҳлашда ислом оламида машҳур муфассир ва муҳаддис уламолар, шу билан бир қаторда, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиздан етишиб чиққан алломалар меросида кенг ўрин олганлиги баён қилинди. Шу билан бирга, инсон зоҳирини ҳам, ботинини ҳам тузатиши лозимлиги, ташқи кўриниш ички оламга мувофиқ бўлмаса, ситрки кўринишлар инсонларни алдаб қўйиши ва хунук ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлиши: ишончни суъиистеъмол қилиш ва омонатга хиёнат каби салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлиги, тинчликни ҳимоя қилиш, ер юзини обод қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш ҳам эҳсонданлиги, Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилиш, бойликни Унинг розилигини топиш учун сарфлаш ҳам эҳсоннинг энг кўзга кўринган соҳаларидан бири саналиши, эҳсонга олиб борадиган яна бир йўл – бу қурбонлик эканлиги, тавҳид ва тақво эҳсоннинг муҳим шартларидан саналиши, ғазаб ва ғойз орасидаги фарқлар, имоннинг ярмини шукр ташкил қилса, қолган ярми сабрдан иборатлиги, ихлос эҳсоннинг энг муҳим соҳаси ҳисобланиши таҳлил қилинган
28-352118-09-2026
