- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҚАДИМГИ ЭЪТИҚОДЛАР ВА УЛАРДАГИ ДИНИЙ-МИСТИК РАМЗЛАР
Elyor ALIMKULOV (Muallif)Мақолада диний рамз тушунчаси, Қадимги Миср, Юнонистон ва Рим динларидаги диний-мистик рамзларнинг келиб чиқиш тарихи, мазмун-моҳияти, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилган.
Рамз ва диний рамз тушунчаларининг илмий муомалага кириб келиши, Ғарб олимларининг рамзлар юзасидан берилган турли таърифлари, уларнинг жамиятда тутган ўрни таҳлил қилинган.
Қадимги Миср динларида ҳар бир қабила ўз худосига ибодат қилиш, уни эъзозлаш билан бир қаторда ўша худо билан қандайдир жиҳат билан боғлиқ муайян ҳайвонни ҳам эъзозлагани ва унга сиғингани, улар иккаласи ёки алоҳида-алоҳида шаклда ёхуд зооантропоморф, яъни одам-ҳайвон шаклида тасвирланган диний-мистик рамзлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. Жумладан, Амента Анх, Ба, Шену, Жед, Маат пероси, Урей, Уджат каби машҳур рамзлар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Шунингдек, қадимги Юнонистон динларидаги рамзлар ҳақида қадимги юнон достонлари, юнон файласуф мутафаккирларининг бизгача етиб келган асарлари ва манбаларидан олинган маълумотлар баён этилган. Қадимги юнонлар бир қатор ҳайвон ва қушлар, ой ва қуёш, одам шаклидаги худо тимсолларини кўп илоҳийлаштиргани сабабли, улардаги мифологияга асосланган Арес-Марс, Асклепий, гарпиялар, Гермес-Меркурий, Зевс-Юпитер, Ника-Виктория, Пегас, Фемида каби диний-мистик рамзлар қиёсий тадқиқ этилган.
Мақолада қадимги римликларнинг диний дунёқараши табиатни илоҳийлаштирувчи деҳқончилик билан ва одатда оила бошлиғи томонидан амалга ошириладиган сеҳргарлик расм-русумлари ва аждодлар руҳи билан боғлиқ бўлганлиги акс эттирилган.
Кейинчалик Рим пантеонида мавжуд худоларга эътиқод қилиш мобайнида вужудга келган рамзлар, шунингдек, римликлар томонидан ҳайвонлар ва ўсимликларни қурбонлик қилиш, ибодат ва махсус расм-русумларни амалга ошириш орқали пайдо бўлган атрибут ва тимсолларнинг мазмун-моҳияти кўрсатиб берилган.
27604-07-2026 -
АВЕСТА ИЛОҲИЁТИДА МАЪБУДЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ МОҲИЯТИ ВА ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ АСОСЛАРИ (ВАРАХРАН МИСОЛИДА)
Rano URAZOVA (Muallif)Мақолада зардуштийлик илоҳиёти маъбудларнинг функционал моҳияти ва ижтимоий-тарихий асослари Варахран мисолида кўриб чиқилган. Авестада Варахран инсон тафаккурининг эъзози орқали шаклланган тушунчаларни ифодалаши билан зардуштийликда илоҳийлашган табиат культлари диний-дунёқарашидан ўрин олган. Зеро, унинг асосий вазифаси эзгу дунёни ёвузликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Шунинг учун Варахран ҳарбий салоҳият ва куч-қудрат рамзи сифатида намоён бўлади. Мақолада Варахраннинг вазифалари маъбуд Митра билан қиёсий таққосланиб таҳлил қилинган. Жумладан, Митра кўпроқ илоҳий самовий миссияга эга бўлса, Варахран реал заминий куч эгаси, дея таъкидланган.
Зардуштга Варахран томонидан илоҳий бахт, омад рамзи Хварнонинг келтирилиши унинг воситачилик функциясидир. Шу сабабли Хварно алқовида илоҳий бахтни сўраб мурожаат қилгувчилар, биринчи галда Зардуштга насиб бўлган ва бу ҳолат азал тақдирда белгиланган дея кўрсатилган. Шу муносабат билан мақолада яна бир мулоҳазага ўрин берилган. Яъни, Пешдодийлар ва Кайёнийларнинг подшолик мартабалари Авеста Яштларининг бир гуруҳида умуман учрамайди. Бошқа гуруҳ Яштларда эса Кайёнийларга Хварно келиши ҳодисаси зардуштийликнинг давлат мафкураси даражасига кўтарилиши босқичида дин пешволари томонидан қадимий асотирларни “тарихийлаштириш” тарзида баҳоланган. Бундан ташқари, Варахранга яна бир хислат берилганки, бу маъбуд жодугарлар томонидан сеҳрланган одамларни сеҳрдан халос қилади. Варахранга намач (namaḉḥ., яъни ибодат) йўллаб, аҳдида турганларга ҳимоят ёғилади. Варахранга бағишланган намач (ибодат) динда мунофиқлар томонидан адо этилса, улар Зардушт динининг душманлари ҳисобланган. Ахлоқий бузуқ, нокас хотин ёки эр риёкорлик билан Варахранга эҳсон келтирса, эҳсони қабул бўлмайди. Девларга сотилганлар қанча қон тўкиб эҳсон қилса, барчаси бекор кетади. Бу каби лавҳалар иймону эътиқодда барқарорлик, шак-шубҳасизлик талабларини ифодалаган.
Варахраннинг функционал моҳияти ва ижтимоий асослари таҳлили орқали зардуштийлик ўзини якка худога боғлагани билан амалда қадимий кўп худолик анъаналаридан узоқлашмаган дея таъкидлаган. Шунингдек, мақолада Аҳура Маздага эътиқодни мураккаб ибтидоий диний тасаввурлар орасидан ажратиш, бутун борлиқни бошқариш ғояси унинг измига юкланиши ўз даври учун мисли кўрилмаган маънавий юксаклик дея баҳоланган.
95-1029620-07-2026 -
“ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК”ДАГИ ТЎРТЛИКЛАРДА РАНГЛАР СИМВОЛИКАСИ
Govhar RAHMATOVA (Muallif)Ранглар қадимдан у ёки бу халқнинг ижтимоий-маданий ҳаёти, маросими, кўҳна қарашлари билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, туркий халқларда ранглар бадиий тафаккурда ўзига хос ўринга эга. “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндилар бунга мисолдир. Мақолада туркий халқлар оғзаки ижодида ранг-тасвирнинг ўрни, унинг семантикаси, туркийлар ижтимоий ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз боради. Бунда туркий халқлар ҳаётида қўлланган ранг-тасвир билан боғлиқ то- поним, этноним, шунингдек, кимса сифатини билдиришда рангларнинг ўрни кўрсатиб берилди. Шеърий узин- дилардаги ранг билан боғлиқ бирикмалар бадиияти ва стилистик хусусиятлари таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндиларда қўлланилган ранг- тасвирга туркий халқларда ранг инсон ва табиат, инсон ва коинот ўртасидаги муносабатларнинг муҳим рамзидан бири сифатида қараш мумкин. Асарда келтирилган шеърларда эзгулик, фаровонлик рамзи сифатида оқ, буюклик, улуғлик, ёшлик рамзи ҳисобланган қора, жонланиш, янгиланиш тимсоли сифатида қаралувчи яшил (кўк), кучли- лик, жўшқинлик белгиси қизил ҳамда айрилиқ ва ҳижрон тимсоли сариқ ранглар учрайди. Бу ранглар энг қади- мий эътиқодий тасаввурлар сифатида ранг билан боғлиқ бошқа рамзларга қараганда анча илгарироқ ўз талқинига эга бўлган.
106-11278523-06-2026 -
«ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ ШЕЪРЛАР СЕМАНТИКАСИ
Qosimjon SODIQOV, Govhar RAHMATOVA (Muallif)Лирик қўшиқлар туркий халқлар эсте-тик дидининг нечоғлиқ бой экани, уларнинг азалдан сўз санъатига алоҳида меҳр билан қараганлари, бадиий тўқимада ўз даврининг энг илдам халқлари билан беллаша олиш даражасида адабий заҳирага эга эканини намойиш этади. Шунингдек, ушбу қўшиқларда туркийларнинг бадиий қарашлари ҳам намоён бўлади.
Соф лирик кечинмалар навоторлиги, образларга бойлиги ва ўзига хос пафоси билан ҳамма даврда ўқувчи кўнглини ўзига ром этиб келган. Жаҳон адабиёти тарихида туркий халқлар шеърияти, шубҳасиз, алоҳида ҳодиса сифатида ўрганилади. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари турк шеъриятининг илдизлари, унинг мавзу кўлами ҳақида кенг маълумот беради.
«Девону луғати-т-турк»да туркий халқлар оғзаки шеъриятидаги лириканинг илк куртаклари учрайди. Кошғарий ўз даврининг йирик тилшуноси, туркий халқлар урф-одатларининг билимдони ва илғор фикрли кишиси ўлароқ, ҳар бир сўзни ўзига хос ифода ёҳуд бирор шеърий парча билан далиллайди. Асардан жой олган ҳар бир шеър ўзининг бадиий қиймати, семантикаси билан ўзгача. Айниқса, бу нарса лирик шеърларда яққол кўринади. Лирик қўшиқларда оддий эпизодлар ҳам юксак бадиий савияда ёзилганлиги аждодларимизнинг сўзга чечанлиги, билидирилаётган фикрлар жимжимадор тарзда ифода этиш маҳоратини намоён этади
«Девону луғати-т-турк»да келтирилган лирик парчалар маъшуқа васфи, ошиқнинг ўтли ҳижрон дамлари ва ўз маъшуқасига мурожат шеърларидан иборат. Уларда бадиий санъатлар ва унинг ўринлашуви масаласи эътиборга молик. Негаки, уларда қўлланган бадиий санъатлар туркий халқлар адабиётида дастлабкиси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бундай шеърий санъатлардан бир нечта турларини келтириш мумкин: ташбих, тазод, истиора, тажнис, такрир, муболаға, рсоли масал каби. Лирик парчаларда тилга олинган бадиий санъатлар кейинги давр шеъриятининг ҳамма турларида ҳам фаоллик билан ўринлашишида ўз аксини опди.
Ушбу мақолада «Девону луғати-т-турк»даги лирик шеърлар семантикаси хусусида сўз юритилиб, уларнинг бадиияти очиб берилган.
36 - 4522504-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ
Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.
Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.
126 - 13712204-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙНИНГ «نشانى» («МАНЗИЛ») ШЕЪРИДА АТТОРНИНГ «МАНТИҚ УТ-ТАЙР» САЙРУ СУЛУКНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ
Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)С.Сипеҳрийнинг “Яшил ҳажм” тўпламига киритилган “Манзил” шеърида аскетизмнинг этти босқичи – Шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут тайр” достонида берилган “етти водий” ни ўзига хос тарзда изоҳлайди. Мақолада шоир шеъриятининг маънавий босқичлари – талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат, фақр (қашшоқлик) ва фано (абадийлик) нинг қиёсий таҳлили келтирилган. “Манзил” шеъридаги сўфийнинг камолот йўлини шоир “дўст уйи” нинг изланиши сифатида изоҳлайди. Мантиқ ут-тайр»да етти водий орқали ўтадиган йўл қашшоқлик ва абадийлик водийсида тугайди. Аттордан фарқли ўлароқ, С.Сипеҳрийдаги камолотда йўл “абадият” босқичида тугамайди. У даврий жараёндир. Ҳар сафар охирига етмасдан, ҳақиқат томон йўл янги шаклда бошланади.
145 - 15318423-06-2026 -
NAJMIDDIN KUBRONING “TA’VILOT ANNAJMIYA” ASARIDA DOVUD PAYG‘AMBAR OBRAZI: GERMENEVTIK TAHLIL
Durbek RAKHIMDJANOV, Ziyoda YAKUBOVA (Muallif)Najmiddin Kubroning “Ta’vilot an-Najmiya ” kitobi islom adabiyotida markaziy о ‘rin egallaydi va tasavvujiy tafsirning muhim namunasi hisoblanadi. Muallif Qur ’on matnining ichki, ruhiy vafalsafiy ma ’nolarini ochib berishga intiladi hamda bunda an ’anaviy tarixiy talqin doirasidan chiqmaydi. Najmiddin Kubro asarida payg ‘ambarlar obrazlariga alohida e ’tibor qaratilib, ular insonning ruhiy rivojlanishining ramziy modellar sifatida ко ‘rib chiqilgan. Shu nuqtai nazardan, Dovud (a.s.) qissasi axloqiy-falsafiy jihatlarni о ‘zida mujassam etgan ко ‘p qatlamli talqinga ega.
Najmiddin Kubro Dovud (a.s.)ni nafaqat tarixiy shaxs, balki podshoh va payg ‘ambar sifatida ham tasvirlaydi, и doimiy ichki kurash holatida bo ‘Igan. Uning hayoti aql va nafs о ‘rtasidagi qarama-qarshilikni ramziy tarzda ifodalaydi. Muallif Dovud (a.s.)ning g‘alabalari va sinovlariga ruhiy mazmun bag‘ishlaydi. Dushmanlar ustidan qozonilgan g ‘alabalar ichki tabiatniyengishni ifodalasa, tavba va ibodat lahzalari ruhiy poklanish va Yaratganga bo ‘Igan muhabbat ramziga aylanadi.
“Ta’vilat an-Najmiya ” asarida Dovud (a.s.) qissasining yoritilishi Najmiddin Kubro nazarida payg ‘ambarlar yo ‘li ichki о 'zgarishyo ‘li ekanini ко ‘rsatadi; buyo ‘Ida о ‘z ustidan g‘alaba qozonish, tavba va ilohiy muhabbat ma’naviy yuksalishning asosiy unsurlari hisoblanadi.
Ushbu maqolada Najmiddin Kubroning “Ta’vilot an-Najmiya” asari islom adabiyotida va tasavvufiy tafsirning muhim namunasi ekani о ‘z ifodasini topgan. Maqolada Dovud (a.s.)ni nafaqat tarixiy shaxs, balkipodshoh vapayg'ambar sifatida ham tasvirlagan oyatlar tadqiq qilingan.50-57132723-05-2026
