- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙНИНГ “ШАРҲ АЛ-АҚОИД” АСАРИДА ИРОДА-ИХТИЁР ЭРКИНЛИГИ ВА АХЛОҚИЙ ТАНЛОВ МАСАЛАСИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Mirzaqul Xidirovich NORQOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада Саъдуддин Тафтазонийнинг калом илми борасидаги фалсафий-ахлоқий қарашлари рационал тафаккур нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинган. Жумладан, Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида калом фалсафасининг муҳим мавзуларидан бири – инсондаги ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласининг аҳамияти очиб берилган. Жумладан, Тафтазоний асарда Яратувчининг яратувчилик сифатидан келиб чиқадиган хушхулқлик ва хайрли ишлар таърифи келтирилади ҳамда мазкур жараёнда инсонларни номақбул хулқ-атвор сабабидан содир бўладиган ҳатти-ҳаракатлардан сақланишга чақиради. Мақолада ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов тўғрисидаги концептуал ғоя ҳамда қарашлар Саъдуддин Тафтазонийнинг маънавий меросидаги энг долзарб мавзу эканлиги замон ва макон нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Жумладан, асарда шарафланмаган хулқ- атвор ва ижтимоий ахлоқ меъёрларида таърифланган гуноҳ ва маъсият мақомидаги ишлар инсоният учун номувофиқлиги айтиб ўтилади. Шунингдек, ижтимоий ахлоқ нормаларида бажарилиши таъқиқланган ҳатти- ҳаракатлар орқали кишиларнинг синовдан ўтказилиши ҳақидаги диний-ахлоқий кўрсатмалар ақлий ва нақлий манбалар асосида далилланган. Тафтазоний ўз асарида Яратувчи инсоният жамоасини доимо хайрли ишларга буюрганлиги, тақиқланган ишлардан қайтарганлиги ҳамда шаърий буйруқларга итоат қилишлик ёки қилмаслик каби ахлоқий мезонлар борасида инсоннинг эркини ўзида қолдирилганлигини юксак маҳорат билан ифодалаган. Тадқиқотда инсоннинг тақдири ва ундаги ихтиёр эркинлигини тасарруф этишда Саъдуддин Тафтазоний ғоялари билан замонавий фалсафадаги уйғунлик ҳамда номутаносибликлар ҳақидаги қарашлар қиёсланган. Шунингдек, ихтиёр-ирода эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласида замонавий фалсафа фани терминологиясида мавжуд бўлган волюнтаризм ва фатализм каби атамаларнинг Тафтазоний қарашлари билан қиёсий таҳлили келтирилади. Жумладан, тадқиқотда Европа фалсафаси вакилларининг мазкур мавзудаги қарашлари билан Тафтазоний ғоялари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва тафовутларининг қиёсий таҳлили ўрин олган. Мазкур тадқиқотни жамият маънавий ҳаёти ва тараққиётига татбиқ қилишда инсоннинг танлови қанчалик муҳим эканлигини инобатга олсак, бу танлов нафақат якка бир шахс манфаатига, балки умуминсоният манфаатига хизмат қилиши конструктив жиҳатдан аҳамиятлидир. Ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласи юзасидан фикрларимизни «Шарҳ ал- ақоид» асарининг Британия давлати “Дюзбри” нашрида чоп этилган нусхасидан фойдаланган ҳолда баён қилишга ҳаракат қилдик.
71-8128704-07-2026
