Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Zebo KASIMOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.  


    Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.


    Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.


    Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.


            Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.


    Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.

    92-101
    25
    2
    17-07-2026
  • ШАХС АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ

    Umarov BAXRIDDIN (Muallif)

    Аннотация: Мақолада кўтарилган ғоянинг мақсади - бугунги кундаги ахборий-психологик таҳдидлар даражаси кун сайин ортиб бораётган бир пайтда шахсни улардан ҳимоялашнинг айрим ижтимоий-психологик имкониятларини очиб беришдир. Мақолада шахс ахборот-психологик хавфсизлигининг психологик имкониятлари тўғрисидаги мулоҳазалар баён этилган. Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфияти, руҳияти, мақсад ва интилишлари, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологиялари даврида яшамоқда. Шунингдек, мақолада инсониятнинг XXI асрга қадам қўйиши ахборот кўлами ва сифати мисли кўрилмаган даражада ўсиши билан нишонланиши, ҳозирги пайтда шахсга хорижий ОАВ томонидан амалга оиширилаётган кундалик ёпирилма босимнинг тажовуз деб аталиши ва унинг психологик асослари, оммавий ахборот амалда ўз мазмунидан ажралиб, кўпроқ шаклан тазйиқ ўтказувчи омилга айланиб бораётганлиги, кенг аудитория материалларини ахборот каналлари қай тарзда тақдим этса, шу ҳолича мазмун-моҳияти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмасдан айрим инсонлар томонидан қабул қилаётганлиги ҳамда ахборий таҳдидларнинг ҳиссий таъсирли образлар, ҳиссиётлар, тасвирий-ифодали ва сатирик-юмористик воситалар ёрдамида амалга оширилаётганлиги натижасида кўпчилик инсонлар ахборий психологик таъсирлар домига тушуб қолаётганлиги, ахборий-психологик таҳдидлардан ҳимояланишда индивиднинг оммавий ахборотлар билан ишлашидаги мустақиллик масаласи, ахборотни танлаш ва у билан ишлашнинг ахборот-психологик хавфсизликдан ҳимояланишга салбий ёки ижобий оқибатлари  ҳақида мулоҳазалар келтирилган.

    263 – 270
    78
    2
    24-06-2026
  • АХБОРОТ УЛАШИШ ЖИҲАТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Dono KALANDAROVA (Muallif)

    Мақолада ахборотлашган жамият ғояси, ривожланиш босқичлари ва ўзига хос хусусиятларига эътибор қа ратилган. Шунингдек, ахборотлашган жамиятнинг асосий феноменларидан бири бўлган “ахборот”нинг маз мун-моҳияти, тури, кўринишлари, асосий вазифалари ҳамда ахборот улашашнинг ўзига хос хусусиятларининг назарий асосларига оид бир қатор илмий қарашлар тахлил килинган. Шу билан бирга, ахборот улашаш аспектла рига доир Ғарб ва Россия тадқиқотчиларининг илмий хулосалари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, ахборотнинг жамият онгига таъсири ва идентификацион хусусиятлари ёритиб берилган.


    Ахборот улашиш воситалари ва уларнинг турларига доир техник ва ғоявий тамойилларини қамраб олувчи муаллифлик таснифи келтирилган. Назарий асосларни амалий исботи сифатида ёшларнинг ахборот коммуни кация технологияларидан фойдаланиш даражаси социологик сўровнома натижалари асосида ёритилиб, асосий мурожаат қилинаётган контент мавзулар таҳлили келтирилган. Мақолада ахборотлашган жамиятда ёшларнинг ахборот истеъмоли маданиятини шакллантиришга доир хулоса ва таклифлар келтирилган.

    210 - 214
    38
    6
    29-06-2026
  • АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИДА ТИЛ ВА КОММУНИКАЦИЯ

    RAVSHONBEK KHUDAYBERGANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада ахборотлашган жамиятда тил ва коммуникация муаммолари ва истиқболларининг ижтимоий-фалсафий ва методологик жиҳатлари таҳлил қиланган. Шунингдек, коммуникатив жараён барча ижтимоий соҳалар фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши, тил ва коммуникациялар одамлар ва уларнинг ўртасидаги алоқани таъминлайди ҳамда тил ахборот етказишнинг жуда муҳим воситаси сифатида катта аҳамият касб этади. Тил ва коммуникация воситалари мулоқотнинг диалогик ёки интерактив шаклини таъминлайди. Ахборотлашган жамиятда тил ва мулоқот одамлар ўртасидаги маданий, тарихий жиҳатдан шартли маънавий алоқанинг ўзига хос шаклидир. Aхборот ташувчиси сифатида алоқа воситалари, ўз навбатида, одамлар ҳаётининг маданий-тарихий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитларига, кишиларнинг ўзлари ишлаб чиқариш даражаси ва ривожланиш даражасига боғлиқ.


    Тил ва коммуникация воситаларининг ривожланиши доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг бевосита таъсири остида рўй беради. У ижтимоий ва ижтимоий тузилишнинг барча даражаларида маданий, шахслараро, этник, давлат, глобал миқёсда ўсиб боради. Шу боисдан ҳам бир-бири билан алоқа қилиш қобилияти инсон капитали тушунчасига киритилиши ва интеллектуал капиталнинг бир қисми бўлиши керак.


    Инсоният коммуникацияси воситаси ҳисобланган тил муаммоларининг жамият маданий тараққиёти билан уйғун ҳолатда илмий ва амалий аҳамият касб этиши аксарият олимлар томонидан қайд этилган. Ижтимоий маданий тараққиёт ва жамият институтлари учун эса тилнинг бундай динамик хусусияти жуда муҳимдир. Тилнинг фалсафий парадигмаси фалсафа, лингвистика, риторика, яъни, фанлар комплексининг мослашуви билан белгиланади. Чунки, улар илмий тадқиқот дастурининг асосий ўлчов, мезон (параметр)ларини аниқлашга ёрдам беради. Бу комплексда тил феномени доминант ижтимоий-фалсафий фикр вазифасини бажаради. Тил ижтимоий ва инсоний борлиқ атрибути бўлиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш жараёнлари учун, айниқса, билиш, таълим, тарбия, мулоқот, суҳбат жабҳалари учун ҳам аҳамиятлидир. Тилни ахборот-коммуникатив тизим сифатида ижтимоийлашуви яъни, у ўзида рўёликни акс эттириш қобилияти ва ахборотни узатиш воситаси сифатида хизмат қилади. Шу билан энг муҳим жиҳати ахборот ва коммуникацияларнинг ўзаро ўтиш қобилиятига эга бўлади. Шу муносабат билан тил ва мулоқот маданиятида ахборот ва коммуникатив томонларнинг диалектик бирлиги пайдо бўлди.

    84 - 93
    42
    6
    06-07-2026
  • ЎЗБEКИСТОНДА ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МОБИЛ ИЛОВАЛАРНИНГ САЛМОҚЛИ ҲИССАСИ

    Alimjon DADAMUXAMEDOV (Muallif)

    Маълумки ҳудудларни жадал ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, шунингдек, инвестицион жозибадорликни яхшилашга ёрдам берувчи стратегик тармоқлардан бири сифатида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Замонавий ахборот технологиялари зиёрат туризмини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Зиёрат туризмида интернет-туристик хизматларни реклама қилиш, ҳозирги вақтда, саёҳат агентлигининг самарали веб-сайтини яратмасдан, унинг ишини автоматлаштириш жараёнини амалга ошира олмайди.


    Ушбу мақола зиёрат туризми соҳасини такомиллаштиришга қаратилган Интернет-технологияларни таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада зиёрат туризми соҳаси фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан иборат. Юртимизнинг кўҳна меъморий ва тарихий обидалари жаҳонда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, кейинги йилларда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар туфайли хорижий сайёҳлар сафи тобора кенгаймоқда. Бундан ташқари, сайёҳлар учун экотуризм, гастрономик туризм, агротуризм, спорт туризми каби янги йўналишлар ўзлаштирилиб, анъанавий маданий-маърифий тадбирлар, фестиваль ва кўрик-танловлар ўтказилади. Қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар билан бир қаторда, бетакрор маданияти ва анъаналари, хушманзара табиати ҳамда файзли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром этиб келаётган мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туризм индустрияси ҳамда инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Буни Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (WTTC) томонидан “Саёҳат ва сайёҳлик саноатининг иқтисодий натижалари” бўйича ўтказилган тадқиқотларда республикамиз сайёҳлик соҳаси жадал тараққий топаётган беш давлатнинг бири сифатида қайд этилгани мисолида яққол кўришимиз мумкин.

    175 - 183
    5
    3
    04-07-2026
  • АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ МОБИЛ ИЛОВАСИНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

    Mavlyuda XODJAYEVA, Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV, Barno SAYDAKHMEDOVA (Muallif)

    Зиёрат туризмининг барқарор ривожланиши бутун дунё бўйлаб маданий ва инсонпарварлик алоқаларини ривожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этамиз. Биз ахборот технологияларининг зиёрат туризмига, айниқса реклама, маркетинг, туризм маҳсулотларини реклама қилиш ва ихтисослаштириш соҳасига ўзгаришлар олиб киришини алоҳида таъкидлаймиз. Бундан ташқари, зиёрат туризми шахсларнинг индивидуал ўсиши ҳамда асосий ижтимоий нормалар ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашига қатъий ишонишимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Дастур Php, Java, C ++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ўзбекистон тарихий қадамжоларининг кўплиги билан ҳам машҳур Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ҳам қадамжолар кўплиги билан машҳур шулардан бир Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи. Бу зиёратгоҳга келувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчиларга зиёратгоҳ ҳақида маълумотлар беришни ахборот технологиялари ёрдамида яратилган электрон қўлланмага бўлган эҳтиёж бўлиб, уни ҳал қилиниши эса зиёратгоҳ ҳақида ташриф буюрувчиларга ма’лумотлар олишида жуда қулай ҳисобланади. Биз эса ушбу зиёрат ҳақида мобил қурилмалар учун электрон қўлланма ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради.

    176 - 182
    32
    6
    29-06-2026
  • ИСЛОМ МАВЗУСИГА ОИД ДИНИЙ МАЪРИФИЙ ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР ЯРАТИШ АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ МИСОЛИДА

    Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV (Muallif)

    Зиёрат туризмининг барқарор ривожланиши бутун дунё бўйлаб маданий ва инсонпарварлик алоқаларини ри вожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этамиз. Биз ахборот технологияларининг зиёрат туризмига, айниқса реклама, маркетинг, туризм маҳсулотларини реклама қилиш ва ихтисослаштириш соҳасига ўзгаришлар олиб киришини алоҳида таъкидлаймиз. Бундан ташқари, зиёрат туризми шахсларнинг индивидуал ўсиши ҳамда асосий ижтимоий нормалар ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашига қатъий ишонишимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Дастур Php, Java, C ++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ўзбекистон тарихий қадамжоларининг кўплиги билан ҳам машҳур. Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ҳам қадам жолар кўплиги билан машҳур. Шулардан бири Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи. Бу зиёратгоҳга келувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчиларга зиёратгоҳ ҳақида маълумотлар беришни ахборот технологиялари ёрдамида яратилган электрон қўлланмага бўлган эҳтиёж бўлиб, уни ҳал қили ниши эса зиёратгоҳ ҳақида ташриф буюрувчиларга маълумотлар олишида жуда қулай ҳисобланади. Биз эса, ушбу зиёрат ҳақида мобил қурилмалар учун электрон қўлланма ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради.

    215 - 222
    32
    4
    29-06-2026
  • ИСЛОМ МАВЗУСИГА ОИД ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАСТУРЛАР ЯРАТИШДА ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ

    Alimjon DADAMUHAMEDOV (Muallif)

    Замонавий ахборот технологиялари диний-маърифий дастурлар яратишда  салмоқли ҳисса қўшмоқда. Қуръон, хадис, тарихий қўлёзма манбаларни электронлаштириш ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ота-боболаримиз томонидан қолдирилган қадимий асарларни дунёга танитиш, келажак авлодга ўз асл ҳолатида кўрсатиш мақсадида яратилган дастурий таъминотлар таҳлил қилинган. Мазкур дастурий комплекслардан ислом билим юртлари, малака ошириш курсларида фойдаланиш мумкин. Ислом мавзусига оид электрон манбаларни ишлаб чиқиш жараёнида Php, WordPress, Yii2 framework, Joomla, Visual Basic, C++  каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ушбу мақола ислом мавзусига оид электрон манбаларни яратиш ва такомиллаштиришга қаратилган замонавий дастурлаш  тиллари ва интернет-технологияларни таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада ислом мавзусига оид электрон манбаларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан  иборат.

    271 – 278
    75
    5
    24-06-2026
  • ЎЗБЕКИСТОН ЗИЁРАТ ТУРИЗМИДА ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ

    Alimjon DADAMUHAMEDOV (Muallif)

    Замонавий ахборот технологиялари зиёрат туризмини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ҳозирги вақтда зиёрат туризмида интернет-туристик хизматларни реклама қилиш саёҳат агентлигининг самарали веб-сайтини яратмасдан унинг ишини автоматлаштириш жараёнини амалга оширмайди. Ушбу мақола зиёрат туризми соҳасини такомиллаштиришга қаратилган интернет технологияларини таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада зиёрат туризми соҳаси фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан иборат.


     

    88-91
    43
    4
    26-06-2026
  • ВИРТУАЛ АХБОРОТНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

    Behzodbek I. SOIPOV (Muallif)

    Мазкур мақолада ахборот тушунчаси ва унинг бугунги кундаги аҳамияти, Ўзбекистон ва жаҳон шароитида ахборотдан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таьминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилади. Бугунги кун виртуал олами глобаллашув жараёни сабаб бутун инсоният учун маълум маънода таҳдид кучига айланиб қолаётгани фактлар билан асослаб берилган. Бу борада виртуал ахборотларнинг жамият ижтимоий-сиёсий жараёнларига бевосита таҳдид солаётгани ҳам атрофлича ёритилган. Дунёнинг ривожланган давлатларида виртуал таҳдидларнинг олдини олиш борасида юритилаётган сиёсатга ҳам тўхтаб ўтилган. Виртуал таҳдидларнинг айнан нималарда акс этаётгани, уларни бартараф этиш йўллари очиқланган. Мақолада виртуал олам ва виртуал мулоқот индивид баробарида жамият учун ҳам нақадар таьсирли ҳолга келиб қолгани тадқиқотлар мисолида таҳлил қилинган. Кенг оммалашиб улгурган “виртуал” сўзи билан боғлиқ бир қатор атамалар (виртуал ҳаёт, виртуал оила, виртуал севги) пайдо бўлганига урғу берилган. Маълумки, ҳозирги даврда Интернет тармоқларида тарқатилаётган ахборотлар ўзининг позитив аҳамияти билан бир қаторда салбий ҳолатларни ҳам ўзида акс эттиради. Айниқса, YouTube, facebook, Telegram, WhatsApp каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган негатив ахборотлар кўламининг тобора ортиб бораётганлиги айни шу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш заруратини пайдо қилмоқда. Интернет орқали ёшлар ўртасида жамиятда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни бузиб талқин қилиш, айниқса, диний ақидапарастликни уларнинг дунёқарашига аноним тарзда чуқур сингдириш ҳолатлари тобора авж олаётганлиги бу муаммони ўрганиш ва унинг олдини олиш қай даражада муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Шу маънода мақоланинг асосий қисми виртуал олам имкониятларидан диний-экстремистик ғояларни тарқатишда фойдаланиш мавзусига бағишланган. Бу борада замонавий дунёда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари улкан таьсир кучига айлангани террорчи ва экстремистик гуруҳларни ҳам бефарқ қолдирмагани, уларнинг ушбу воситалардан фойдаланишда фаоллик кўрсатаётгани ИШИД мисолида кўрсатиб берилган. Мақоланинг хулоса қисмида келажак авлодни виртуал олам таҳдидларидан ҳимоя қилиш зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялар берилган.

    51-58
    28
    3
    06-07-2026
  • ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТЛАРИДА БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

    Alimjon DADAMUXAMEDOV (Muallif)

    Ахборот ва коммуникация технологиялари ахборотни сақлаш ва олиш учун АКТ воситасидан фойдаланади. Бу эса мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги кунда устувор энг сўнгги технологиялардан бири – булутли ҳисоблашдир. Булутли платформалар дастурий таъминот ва инфратузилма шаклида IT хизматларидан биргаликда фойдаланиш туфайли Ўзбекистондаги таълим муассасалари энди ташқи манбалардан асосий хизматларни олишлари ва талабалар, ўқитувчилар ва бошқа ходимларни зарур воситалар билан таъминлашга кўпроқ эътибор беришлари мумкин. Бу ўз навбатда ўқув, илмий соҳаларда муваффақиятга эришишга ёрдам беради.


    Ушбу мақолада АКТни ўрганишда булутли ҳисоб-китобларни қандай қўллаш мумкинлиги масаласи кўриб чиқилган. Ўзбекистон таълим тизимида АКТни ўрганишда булутли ҳисоблашнинг аҳамияти тадқиқ этилган. Шунингдек, сиз булутли ҳисоблаш технологиясидан фойдаланган ҳолда сифатли ва арзон АКТ маълумотларини қандай тақдим этишингиз мумкинлиги таҳлил қилинган. Булутли ҳисоблаш технологиясисиз олдинги тизимни ўрганиш кўриб чиқилди ва булутли ҳисоблаш технологиясидан фойдаланган ҳолда АКТни ўқитишнинг янги модели таклиф қилинган. Мавжуд адабиётлар ва моделларнинг кенг қамровли таҳлили кўриб чиқилиб, янги модел ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди.

    167 - 176
    14
    12
    29-06-2026
  • ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ ТАНАЗЗУЛ ЖАРАЁНЛАРИДА МИССИОНЕРЛИКНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ

    Mansur MUSAYEV (Muallif)

    Мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларида миссионерликнинг намоён бўлиши тўғрисидаги фикрлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларининг чуқурлашувига дин орқали таъсир кўрсатишида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан куч сифатида намоён бўлаётганлиги ёритилган. Зеро, мафкура полигонларида олиб борилаётган кураш учун жуда катта сармоялар сафарбар қилинаётганлигини таъкидлаш ўринли.


    Глобаллашув даврида энг кўп кузатилаётган ҳолатлардан бири сифатида «беғараз» ёрдам ниқоби остида эркинлик ва демократияни олға суриш каби «эзгу» ғояларни одатда нефть ва газга бой минтақаларда ёйишга бўлган ҳаракатлар тобора кучаётганлигини кузатиш мумкин. Айниқса, дунё миқёсида назорат қилишнинг турли хил стратегик мақсадлари: сиёсий, ҳарбий, маданий, мафкуравий, иқтисодий, информацион ва коммуникацион кўринишларида намоён бўлиши анча тахликали ва ташвишлидир. Дунё миқёсида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан қурол сифатида намоён бўлмоқда. Зеро, глобаллашув жараёни дастлаб халқаро иқтисод ҳамда ахборот ва коммуникация соҳаларида намоён бўлган бўлса, бугун ўзининг бетўхтов ривожланиши натижасида дунё мамлакатлари тараққиётининг деярли барча муҳим жабҳаларини қамраб олмоқда. Шу тариқа, ушбу жараён мамлакатларнинг нафақат ташқи, сиёсий ва иқтисодий алоқаларига, балки уларнинг ички сиёсатига бевосита таъсир ўтказаётганлиги тўғрисидаги фикрлар ёритилган.

    54-59
    57
    4
    27-06-2026
  • ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА WEB САЙТЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ («ЕТТИ ПИР» WEB САЙТИ МИСОЛИДА)

    Mavluda XODJAYEVA (Muallif)

    Мақолада Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, қадимий ёдгорликлари, асори-атиқаларини дунёга танитиш, келажак авлодга ўз асл ҳолатида кўрсатиш мақсадида яратилган дастурий ишланма таҳлил қилинган. Мазкур дастурий комплекс Ўзбекистон зиёратгоҳларининг миллий туризм фаолиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, саёҳатга келувчиларни зиёратгоҳлар билан таништиради ҳамда зиёратгоҳлар ҳақидаги маълумотлар аниқ ва тўлиқ келтирилган. Web сайтни ишлаб чиқиш жараёнида Php, WordPress, Yii2 framework, Joomla каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган.

    86-88
    55
    4
    26-06-2026
  • ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ОМИЛ

    Mohira TOSHBEKOVA (Muallif)

    XXI асрга келиб, жаҳон динларидан бири исломга қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда. Афсуски бу қизиқиш орқасида исломни ниқоб қилиб ўзининг сиёсий, жирканч мақсадларидан фойдаланишга уринаётганлар ҳам борки, улар нафақат тинчлик ва барқарорликка, балки исломнинг софлигига ҳам катта таҳдид солиб турибди. Экстремистларнинг ёвуз мақсадлари, бузғунчи ғоялари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради. Бугунги кунда  инсон  маълум  кучларнинг манфаатларига  хизмат  қиладиган  турли  маъно-мазмундаги  мафкуравий кучларнинг  доимий  таъсирини  сезиб  яшайди.  Дунёда юз бераётган глобаллашув жараёнлари, турли ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидлар бизни ҳамиша огоҳ бўлишга ундамоқда Ана шундай шиддатли бир давирда мамлакатда ижтимоий-диний муҳитни соғломлаштириш, аждодларимиз меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Мамлакатда истиқомат қилиб турган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг ҳар бири ўзига хос маданиятга ва кўп асрлик анъаналарга эга. Ўзбекистон Республикаси ўтказаётган миллий сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналиши барча миллатларнинг равнақи учун тинч шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бу соҳада кейинги йиллардаги энг катта ютуғимиз умумий уйимиздаги тинчлик ва барқарорлик, диний бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир. Ушбу мақолада мамлакатимизда мафкуравий таҳдидларга қарши курашувчи омилларни шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликнинг шаклланиш ва ривожланиш унда мамлакатимиз ахолиси турли табақаларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган.

    74 - 82
    80
    8
    27-06-2026
  • ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНШУНОСЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДОЛЗАРБ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

    Mahfuza ALIMOVA (Muallif)

    Мазкур мақолада Ўзбекистонда диншунослик соҳасининг ривожланиш тенденциялари, долзарб муаммолари ва асосий йўналишлари ёритилган. Унда глобаллашув шароитида ёшлар турли бузғунчи ғояларнинг асосий мўлжали бўлиб қолаётгани, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган.


    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятлар янада ривож топиб, аждодларнинг диний-маърифий меросини теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги кундаги мураккаб масалаларга тўлақонли жавоб топишга имкон бериши ёритилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу каби жараёнлар келажакда ҳам давом этишини тахмин қилиш мумкинлиги мақолада ўз аксини топган. Ёшларнинг кибермаконда объектив йўл танлай олишлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланишда уларда диний мазмундаги хабарларга танқидий ва онгли ёндашувни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

    332 - 339
    86
    4
    25-06-2026
  • ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МАДАНИЯТИ –БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

    Abdurasul ABDULLAEV (Muallif)

    Мақолада бағрикенгликнинг объектив ва тарихий ижтимоий тараққиёт ҳамда замонавий инсоният оламидаги аҳамияти, жамиятнинг ижтимоий-тарихий ҳолатига мувофиқлиги, бу борада қабул қилинган халқаро доирада­ги ҳужжатлар, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюция­ни қабул қилиш ташаббуслари таҳлил қилинган. Шунингдек, унда мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларида бағрикенглик, хусусан диний бағрикенгликнинг муҳим омил экани, уни қарор топтиришда миллий анъаналар, қадриятлар, уларни умумбашарий тамойиллар билан уйғунлаштириш масалаларига эътибор қаратилган. Айниқса, бу борада бағрикенгликнинг моҳиятини тарихимизнинг амалий синовларидан ўтган ҳам­жиҳатлик, чидамлилик, ғамхўрлик, муросасозлик каби фазилатлар мисолида кўрсатиб ўтилган. Бағрикенгликка раҳна солувчи таҳдидларнинг хилма-хил экани, уларнинг миллат ва минтақа танламаслиги, миллий чегараларни писанд қилмаслиги, умумбашарий хусусиятга эга экани, тоқатсизлик ва низоларни кучайтиришга олиб келишига доир мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Жамиятимизда диний бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ижобий механизмлари, айниқса, турли диний гуруҳларнинг асл инсонпарвар мақсадлари, эзгу қадриятлар тизи­ми ва ўзаро ҳурматни таъминлаш, диний бағрикенглик идеалларини қарор топтириш, диний конфессиялараро соғлом мулоқотга эришиш, турли диний гуруҳлар, жамоат онги ва маданиятини шакллантирадиган мактаб, ом­мавий ахборот воситалари тузилмаларнинг роли ўрганилган. Ўзбекистоннинг диний ҳаёти муҳим тамойиллари, жамиятнинг ривожланиш кўрсатгичи сифатида турли дин вакилларининг бир-бирига яқинлашуви, тушунишини, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайдиган диний бағрикенглик маданиятининг тараққиётимиздаги аҳамиятига доир айрим назарий хулоса ва тавсиялар ҳам берилган.

    55-62
    68
    10
    23-06-2026
1 - 16 from 16

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling