- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ
O‘ktam PALVANOV (Muallif)Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўлган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.
27-36123823-06-2026 -
АБУЛ МУЪИН НАСАФИЙ ИЛМИЙМЕРОСИДА АҚИДАДА АДАШГАНОҚИМЛАРГА РАДДИЯЛАР(«БАҲР АЛ-КАЛОМ» АСАРИ АСОСИДА)
Saidmukhtor OKILOV (Muallif)Мазкур мақолада мотуридия таълимотининг машҳур вакили Абул Муин Насафий қаламига мансуб «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий нусхалари ҳақида маълумот берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг тузилиши, тили ва мавзуларининг енгил ифодаланганлиги билан Абул Муин Насафийнинг шоҳ асари – «Табсират ал-адилла»дан кўра ўқувчига мотуридия таълимотининг осон тушунишида анча қулай экани очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий танқидий учта нашри мавжуд қўлёзмалар асосида манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган ҳамда замонавий нашрлар орасида энг қулай китоб қайси экани эътироф этилган. Шунингдек, асарда кўтарилган ақидавий мавзуларнинг бугунги кундаги экстремистик оқимларга қарши мафкуравий аҳамияти ҳақида таҳлилий маълумотлар берилган. Мақолада «Баҳр ал-калом» асарида хорижийларнинг нотўғри ақидавий қарашлари ҳамда уларнинг ўз эътиқодларига Қуръон ва ҳадисдан келтирилган далилларни нотўғри талқин қилишлари Абул Муин Насафийнинг фикрлари билан фош қилингани баён қилинган. Шунингдек, суннийлик ақидасига (аҳли сунна вал жамоа) зид бўлган «Ҳизб ат-таҳрир» ва ИШИД экстремистик оқимининг ботил эътиқодларига мафкуравий раддия беришда «Баҳр ал-калом» асарининг манбашунослик аҳамияти илмий таҳлиллар асосида очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг нафақат мотуридия таълимоти тарихини ёритишда, балки одоб-ахлоққа тарғиб, ишбилармонликка ундов ва боқимандаликка қарши жиҳатлари ҳам мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган.
5-1341423-06-2026 -
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИНИНГ ИСЛОМШУНОСЛИК РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Zohidjon ISLOMOV (Muallif)Ўзбекистонда исломшунослик соҳаси ривожига катта эътибор берилмоқда. Халқаро йирик илмий марказлар, янги диний таълим масканларининг очилиши соҳа ривожидаги ижобий ўзгаришларга ишора қилади. Айниқса, Тошкент ислом университети негизида ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳам исломшунослик ривожига сезиларли ҳисса қўшмоқда. Бакалавриатда исломшунослик, магистратурада қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, ақида мутахассисликлари, докторантурада исломшунослик ихтисослигининг очилиши соҳадаги катта ўзгаришларни кўрсатади.
4-884525-06-2026 -
“АЛ-ФИҚҲ АЛ-АКБАР” АСАРИНИНГ МУАЛЛИФИ ВА САНАДИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАР
Soatmurod Uralovich PRIMOV (Muallif)Ушбу мақолада “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарининг Имом Абу Ҳанифага тегишлиги борасидаги ҳозирги даврда кўтарилаётган баъзи фикрлар аслида қандай пайдо бўлгани борасида сўз кетган. Шунингдек, мазкур асарнинг Абу Ҳанифага тегишли экани 40 яқин мўътабар манбалар асосида исботлаб берилган. Ўтмишда биринчилардан бўлиб, мўътазила фирқаси вакиллари “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарини Имом Абу Ҳанифа ёзганлигини инкор қилишган ва улар нима мақсадда бундай қилганликлари очиб берилган. Мазкур асарда мўътазилийларнинг асосий ақидаларига раддия бўлгани учун уни инкор этиш йўлига ўтиб олганлари қайд этилган. Ушбу масала борасида Ғарб тадқиқотчиларининг фикрлари ва қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур асарда Қуръон оятлари ва ҳадислар келтирилмаганлиги ва баъзи фиқҳий масалаларнинг зикр қилинганини сабаб қилиб, муаллифи Имом Абу Ҳанифа экани борасида шубҳа билдирадиган фикрлари асоссиз экани баён қилинган.
Айрим тадқиқотчилар фикрича, “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарида келтирилган айрим калом илмига оид мавзулар ва жавҳар (модда, материя, атом, эссенция) ёки араз (акседенция, симптом) сингари юнон ва араб бўлмаган бошқа файласуфлар асаридан ўтиб келган фалсафий истилоҳлар Имом Абу Ҳанифа яшаган даврида тарқалмагани унинг муллиф томонидан ёзилганини шубҳа остига қўйиши зикр қилинган. Бироқ, Имом Абу Ҳанифа мазкур атамаларни билмаган, дейиш асосли эмас. Чунки юнон ва араб бўлмаган файласуфларнинг асарларини таржима қилиш унинг замонида ҳали кенг оммавий тус олмаган бўлмаса-да, лекин бир қанча фалсафий асарлар тўлиқ таржима қилиш ва улар билан танишиш бошланган эди. Буни умавийлар ва аббосийларнинг илк даврларидаги таржима ишлари бўйича олиб борилган тадқиқотларда ҳам кўриш мумкин.
“Ал-Фиқҳ ал-акбар” асарининг уста санади мавжуд экани, уларнинг ичида энг машҳури Ҳафид номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Мустақо Оширнинг (1142-1219/1730-1804) санади ҳисобланади. Мазкур санадда 30 ровий орқали Имом Абу Ҳанифага боғланади. Бу санаднинг машҳур бўлиш сабабларидан бири, ҳанафий ровийлардан ташқари унда моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламолар ҳам бор.
Имом Абу Ҳанифага тегишли ақидавий асарлар орасида энг ишончлиси “ал-Фиқҳ ал-акбар” бўлиб, унда ҳанафийлик ва мотуридийликнинг энг асосий ақидалари ёритилган. Шунинг учун ҳанафийлар кўпроқ яшайдиган Мовароуннаҳр, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Ироқ ва Сурия ўлкаларидаги ҳозиргача мазкур асар тўлиғича мукаммал ва муфассал равишда ўқитилади. Шунингдек, мадрасаларнинг асосий ўқув қўлланмалари қаторида туради ва уни талабалар бошдан-оёқ ёд оладилар.
11-199416-07-2026 -
МИН ДАВРИ ХИТОЙИДА ИСЛОМИЙ ТАЪЛИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Odiljon ERNAZAROV (Muallif)Мақолада Мин империяси томонидан юритилган “хитойлаштирув” сиёсатининг Хитойдаги мусулмон халқлар ҳаётига таъсири ёритилган. Мин ҳукуматининг ислом дини ва мусулмонларнинг кундалик эҳтиёжларига ёндашуви бағрикенгликка асосланганлиги таҳлил қилинган. Хитойдаги мусулмон халқларнинг маҳаллий муҳитга мослашувида ўзига хос жараён архитектура, маданий ҳаёт ва таълим-тарбия соҳасида кечганлигига алоҳида эътибор берилган. Бу жараён исломий билимларни қатъий тартиблаштирилган ва ихтисослаштирилган таълим бериш услуби – масжид таълими мисолида асосланган.
Масжид таълимининг илк ташаббускори Шэньси (Shaanxi) провинциясидаги Вэиченг (Weicheng) шаҳарчасида яшаган Ҳу Денжоу (Hu Dengzhou) ҳисобланади. Ушбу таълим тизими аста-секин мусулмонлар кўп миқдорда жамланган Шаньдун (Shandong), Чжецзян (Zhejiang), Хунань (Hunan), Хубэй (Hubei), Юньнан ва Гуанхи каби шаҳарларда ҳам жорий этилган.
Дастлабки босқичда масжид таълими яхлит шаклга эга бўлган. Вақт ўтгач, ушбу таълим тизими ривожланиб, бошланғич таълимдан юқори таълим ажратилган ҳамда у уч босқичга бўлинган: бошланғич, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим. Масжид таълимининг мазкур уч босқичи орасида бошланғич босқич энг оммабоп ҳисобланган. Масжид таълимининг бошланғич босқичи оммавийлашуви Хитойда ислом дини тарқалиши ва ривожланишида катта аҳамият касб этган.
Бошланғич таълим босқичи масжид таълимининг дастлабки даври бўлиб, унда мусулмонлар умумий исломий билимларни эгаллаганлар. Умумий ўрта мактаб босқичи масжид таълимининг оралиқ бўғини саналган. Коллеж босқичи эса имомлар етиштиришга ихтисослашган. Бу босқич талабалари “халифа” ёки “мулла” деб аталган. Улар систематик равишда араб ва форс тиллари, фиқҳ, ақида, тажвид ва адабиётдан таълим олганлар. Коллежлар катта ва ўрта ҳажмдаги масжидларда ташкил қилинган. Коллеж ўқитувчилари махсус тайёргарликка эга имомлар бўлган ва уларга маҳаллий аҳоли томонидан ҳурмат кўрсатилиб, “жинши” – “диний манбалар мутахассиси”, “минжин” – “муқаддас матнлар бўйича мастер”, “охун” ва “уста” деб аталганлар.
Хитойдаги мусулмонлар ҳаётида маҳаллий маданият белгилари, жумладан, эътиқод ва этика масалалари билан мослашув тадрижий ва нисбатан мураккаб кечди. Мусулмонлар бир томондан, Қуръони карим ва ҳадиси шариф кўрсатмалари асосида ислом динининг фундаментал таълимотларига эргашишга ҳаракат қилишган. Бошқа томондан, конфуцийлик, даосизм ва буддавийлик қарашларини қамраб олган анъанавий хитой маданиятидан муайян белгиларни қабул қилиб, уларни исломий қарашлар билан уйғунлаштириш мажбурияти остида қолишган.
47-5421416-07-2026 -
НОСИРИДДИН ТУСИЙНИНГ «ТАЖРИД АЛ-КАЛОМ» АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲЛАРИ
Jakhongir TOKHIROV (Muallif)“Тажрид ал-калом” ўзининг мўъжазгина шакли билан калом илмига оид бошқа асарлардан ажралиб туради. Носириддин Тусий1 вафотидан кейин кўп вақт ўтмай, қисқа давр мобайнида кўплаб шориҳларнинг ўзига хос эътиборига сазовор бўлди. Қўлёзмалар хазиналаридаги айрим шарҳлар ва ҳошияларга мурожаат қилган тадқиқотчи унинг қадр-қимматига гувоҳ бўлади.
Мақолада “Тажрид ал-калом”нинг ва унинг шарҳлари, ҳошиялари, таълиқот (қўшимча, илова) ларининг қўлёзма нусхалари ҳамда нашрлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилади. Асли 60 саҳифадан иборат бўлган Тажридга қарийб 200 йилдан сўнг (1420 йилларда) Али Қушчи ёзган шарҳи 400 саҳифадан ортиқ бўлиб, ҳар иккисида ҳам ақида масалалари 6 мақсадга тақсимланган ҳолда баён қилинган.
Мазкур нусхалар ҳақидаги маълумотлар шундан далолат берадики, бугунга қадар Тажриднинг 4 та нусхаси сақланиб қолган, 2 таси нашр қилинган. Унга ёзилган 15 номдаги шарҳларнинг жами 45 та нусхаси сақланган, уларнинг энг кўпи 39 таси Али Қушчи шарҳининг нусхалари, 5 тасининг жами 10 та нашри қилинган. 53 та ҳошиянинг 8 таси Али Қушчи шарҳига ёзилган, ҳошияларнинг 10 та нусхаси сақланиб қолган.
Яна 15 та ҳошиянинг фақат муаллифларигина, 2 та таълиқотнинг эса номи ҳам маълум холос. Шунингдек, бир асарда бир вақтнинг ўзида ҳам фалсафий, ҳам ақидавий масалалар ёнма-ён таҳлил қилиниши муаллифларнинг ҳам диний, ҳам дунёвий илмлар соҳасида қомусий олимлар бўлганидан далолат беради. 1 Носириддин Тусий (ваф. 673/1274 й.) ўрта осиёлик астроном, математик, файласуф, мутакаллим.
Дарҳақиқат, Тусийнинг ҳам, Али Қушчининг ҳам аниқ, табиий ва ижтимоий фанларга оид асарлари машҳур бўлган ҳамда соҳа мутахассислари орасида таҳсинга сазовор бўлган. Кўпчилик шориҳларнинг ҳам илмий соҳалари ўхшаш. Улардан энг машҳурларидан бири бўлган Даввоний фиқҳ ва калом билан бир қаторда фалсафа, мантиқ, ахлоқшунослик, риёзиёт ва геометрия соҳалари бўйича ҳам рисолалар ёзган.
“Тажрид ал-калом”нинг аҳамиятига фақат замон ва макон нуқтаи назаридангина баҳо берилса ҳам, маълум бўладики, асарга ҳар даврда кўпчилик олимлар мурожаат қилган, унинг тарихий ва географик жиҳатдан ҳам қамрови салмоқли бўлган.
66 - 7323406-07-2026 -
“СИЯР” ИЛМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Shukrullo JO‘RAYEV (Muallif)Жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатларни тартибга солишнинг бугунги даражасига бирданига эришган эмас. Ушбу жараён узоқ ўтмишдан ҳозирги кунгача тўпланган халқаро ҳуқуқий амалий тажрибанинг маҳсулидир. Бу жараёнда ислом ҳуқуқи ҳам алоҳида ўрин тутади.
Мақолада исломда халқаро муносабатларни тартибга солиш илми бўлган “сияр” тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари хақида маълумот берилган.
Сияр тармоғи дастлаб Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлини баён қилган. Бундан ташқари, “сияр” уруш ва тинчлик ҳолатларида мусулмонларнинг ўзга дин вакиллари билан олиб борадиган муносабатларини тартибга солувчи қоидалар илми ҳисобланади.
Хусусан, мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида тузилган уруш ва тинчлик шартномалари, уруш олиб боришда амал қилиш керак бўлган инсонпарварлик тамойиллари, ўзга давлатларга элчилар юбориш тартиби, мусулмонлар диёрида яшовчи ўзга дин вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир фиқҳий қоидалар сияр илми орқали ўрганилган.
“Сияр” илмининг ривожланиши давр тақозоси ҳисобаланди. Чунки араб халифалигининг кенгайиши натижасида турли дин ва миллат вакиллари билан алоқаларни йўлга қўйиш зарурати вужудга келди. Бу эса олимларнинг “сияр” бўйича асарлар ёзишларига сабаб бўлди. Хусусан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Шаъбий, Имом Муҳаммад, Авзоъий, Саврий ва Фазорий каби фақиҳлар ҳам бу мавзуда асарлар ёзганлар.
“Сияр” илмини ўрганган фақиҳлар ўз асарларида унинг ўзига хос хусусиятларини ҳам кўрсатиб берганлар. Хусусан, фақиҳлар исломдаги халқаро муносабатлар ахлоқ тамойилларига таянишини таъкидлаганлар.
48 - 5421806-07-2026 -
АБУ ҲАФС НАСАФИЙ “АТ-ТАЙСИР ФИ ИЛМИТ-ТАФСИР” АСАРИНИ ТУРКИЯНИНГ “СУЛАЙМОНИЯ” ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ
Abdushukurjon MURATOV (Muallif)Ўзбекистон қадимдан дунёнинг илм-маърифат ва маънавият ривожланган минтақаларидан ҳисобланган. Унинг тарихи ва мамлакат қўлёзма фондларида сақланаётган юз минглаб асарлар бир томондан аждодларнинг нақадар илм-маърифатга катта аҳамият қаратганларидан далолат қилса, иккинчи жиҳатдан ушбу минтақадан олимларнинг кўплаб етишиб чиққанлигига гувоҳлик беради. Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асар-ларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (467-537/1074-1142 йй.)нинг “Ат-тай-сир фи илмит-тафсир” асаридир. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фон-дида ушбу асарнинг еттита қўлёзма нусхаси сақланади. Ушбу манбалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқилганда, улар тўлиқ ҳолатда бизгача етиб келмагани аниқланди. “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб фондларида сақланади. Жумладан, Туркиянинг қўлёзмалар сақланадиган фондларида биз сўз юритаётган асарнинг етмиш иккита нусхаси бўлиб, улар бошқа жойдаги нусхалардан анчагина яхши ҳолатда сақланган. Қуйида Туркиянинг “Сулаймония” қўлёзма фондида сақланаётган “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари ҳақида сўз юритилади.
60 - 6727527-06-2026 -
ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ
Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.
34 - 4357827-06-2026 -
НАСАФИЙ “АҚОИД” АСАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУТААССИБ ОҚИМЛАР ҒОЯЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА ЎРНИ
Abdullatif ALLOQULOV (Muallif)Мазкур мақолада Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ва унинг шарҳларида кўтарилган ақидавий масалалар, олимнинг мутаассиб оқимларга раддия бериш услуби баён этилган. Унда глобаллашув шароитида юзага келган турли бузғунчи оқим ғоялари тарихий илдиз сифатидан талқин этилган, жумладан, хорижийлик, мўътазийлилик, қадарийлик, жаҳмийлик, жабарийлик, мушаббиҳалик каби фирқалар қиёсий таҳлил қилинган.
“Ақоид” асарида адашган фирқа қарашлари сифатида кўрсатилган ғоялар замонавий оқимлардан, жумладан, ҳизбий, салафий, жиҳодчилар, Туркистон ислом ҳаракати кабилардан қайси бирининг таълимотига мос келиши қиёсий таҳлил қилиниб, уларга аҳли сунна вал жамоа таълимоти нуқтаи назардан оят ва ҳадислар ҳамда ислом оламида эътироф этилган мутафаккирларнинг сўзлари билан раддиялар берилган.
4-928526-06-2026 -
«МАЖМАЪУ-Л-МАСОИЛ»АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА ФИҚҲ МАСАЛАЛАРИНИНГ НАЗМИЙ ТАЛҚИНИ
Hilola G‘ULOMOVA (Muallif)Халқимизнинг фалсафий ва эстетик дунёқарашининг бадиий асарлардаги ифодасини тадқиқ этиш қатор фанларнинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатиш билан бир қаторда адабиётшунослик ва диншунослик фанлари ривожида ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган омиллардан саналади. Шу маънода, бундай асарларни атрофлича ва холис тадқиқ этиш истиқлол даври адабиётшунослиги ва манбашунослигининг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Мақолада тахаллуси Афзалий бўлган муаллиф томонидан фиқҳ масалаларига бағишлаб ёзилган «Мажмаъу-л-масоил» асари манбалари ва фиқҳ масалаларининг назмий талқини тадқиқ қилинган.
«Мажмаъу-л-масоил» асарининг ҳошияларида фиқҳ масалалари иқтибос тарзида келтирилган. Шу иқтибослар олинган асарлар «Мажмаъу-л-масоил»нинг манбалари ҳисобланади. Бу масалаларга Афзалий туркий тилда назм йўли билан шарҳлар ёзган. Араб тилидаги иқтибосларнинг аксарияти Қуръони карим, ҳадислар, шариат аҳкомлари, шунингдек ислом ақида ва асосларига бағишланган «Ҳайрату-л-фуқаҳо», «Шарҳ-и авродийя», «Мухтасар-и виқоя», «Ал-Муҳит», «Ҳидоя», «Канзу-л-ибод», «Фатовоту-л-амния», «Солат-и Масъудий», «Фавойид», «Мухтору-л-фатово», «Фавойид-и мухтасар», «Маснавий-и маънавий», «Арбаъин», «Қозихон», «Дажизий» ҳамда «Хулоса» асарларидан олинган.
139-14528623-06-2026 -
«АЛ-ФИҚҲ АН-НОФЕЪ» АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Bekzodbek MUKHTAROV (Muallif)Мовароуннаҳр диёри ислом илмлари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар юрти ҳисобланади. Бу ўлкадан етишиб чиққан уламолар томонидан ёзилган ислом таълимоти, ҳуқуқи ва ахлоқига оид асарлар нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Бунга дунё кутубхоналарида сақланаётган, нодир қўлёзма манбалар сифатида эътироф этилаётган асарларни мисол келтириш мумкин.
Шундай фақиҳ уламолардан бири Абулқосим Носируддин Самарқандийдир. XI–XII асрларда Самарқанд шаҳрида яшаб, ислом илмлари, хусусан, Қуръон илми, ақида, фиқҳ, ахлоқ, тарих ва луғат илмлари билан машғул бўлган ҳамда Мовароуннаҳр илм-фани ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Айниқса, олимнинг фиқҳ илмига доир асарлари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манбалардан саналиб, улар орасида «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асари алоҳида аҳамият касб этади. Бу асар фуруъ ал-фиқҳ илмига оид асар бўлиб, кўплаб олимлар томонидан эътироф этилган ва унга шарҳ ва изоҳлар битилган. Бу асарнинг бугунги кунда дунё кутубхоналарида ўттиздан ортиқ қўлёзма нусхалари мавжуд. Шу сабабли ҳам ушбу мақолада «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ёзилиш тарихи, таркибий тузилиши, унинг қўлёзма нусхалари, уларнинг манбашунослик таҳлили ва ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида илмий ва қиёсий тадқиқ этилган.
85 - 921011023-06-2026 -
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Doniyor MURATOV (Muallif)Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
14-2053623-06-2026 -
ҚУРЪОНДА БАЁН УСЛУБИ
Abdurashid ABDULLAYEV (Muallif)Қуръон ислом динининг асосий манбаси ҳисобланиб, ақида, шариат ҳукмлари, тарихий қиссалар ҳамда одоб-ахлоққа оид муҳим маълумотлар беради. Қуръоннинг баён услуби алоҳида ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ушбу мақолада мана шу ўзига хосликлар оятлардан келтирилган мисоллар орқали ёритиб берилган. Мақолада Қуръонда ишлатилган турли баён услублари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.
54-5930325-06-2026
