- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Миср ўрта аср тарихида туркий султонлардан тўлунийлар, ихшидийлар, мамлукларни ўзига хос жиҳатлари кўзга ташланади. Бу даврларда барпо этилган диний тарихий обидалар, қадамжолар бу султонларни фаолиятларини бир қисми бўйича маълумот бера олади. Ушбу илмий мақолада 1250-1517 йилларда Мисрда ҳукмронлик қилган мамлук султонларини ҳукмронлиги шаклланиш жараёнлари, дастлаб Мисрга мамлукларни кириб келиши, уларни тахтга келишлари билан боғлиқ ҳодисалар, аббосий халифалар билан муносабати ўрганилган ва таҳлил қилинган, Миср мамлук султонларининг обрў-эътибори мўғуллар устидан қозонилган ғалабадан сўнг ошиб кетди. Шунингдек, баҳрий мамлук султонларини ҳукмронлиги (1250-1382 йй.), буржий мамлук султонларининг ҳукмронлиги (1382-1517 йй.) билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган. Ўрганилатган даврнинг яна ўзига хослиги ва аҳамиятли жиҳати – араб маданиятига жадал равишда туркий унсурларнинг кириб келиши эди. Биринчи мамлук султонлари (баҳрийлар) эски туркий тилининг ўғуз – қипчоқ шевасида гаплашар эди. Девонхоналарда ҳам қипчоқ тили муомалада бўлди. Эски туркий тиллар бўйича мутахассислар шу даврда Мисрда қипчоқ тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилган ҳамда қипчоқ тилининг грамматикаси ва лексик бойлигини ўрганишга бағишланган асарлар ёзилганлигини таъкидлайди.
82 - 8844229-06-2026 -
МАМЛУКЛАР ДАВРИДА МИСРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ АНЪАНАЛАРИ ТАЪСИРИ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Маълумки, 1250-1517 йилларда Мисрда мамлук султонлари ҳукмронлик қилишган. 1250-1382 йилларда асли келиб чиқиши туркийлардан бўлган баҳрий мамлуклар, 1382-1517 йиллар эса кавказликлардан бўлган буржий (черкес) мамлуклари тахтни эгаллашган.
Ушбу мақолада дастлаб Мисрга туркий мамлукларнинг кириб келиши, туркийлардан Тўлунийлар, Ихшидийлар, мамлуклар фаолияти ўрганилган ва таҳлил қилинган. Миср мамлук султонларининг обрў-эътибори салибчиларнинг қолган кучларини тор-мор қилиб, мўғуллар устидан қозонилган ғалабадан сўнг ошиб кетди. Хоразмшоҳ невараси Султон Қутузнинг бобоси ва тоғаси учун мўғуллардан қасос олиб, уларни тор-мор келтиргани, унинг азалий душмани Зоҳир Бейбарс Қутузни ўлдиргач тахтга ўтиргани, унинг насл-насаби билан боғлиқ маълумотлар таҳлили берилган.
Ўрганилаётган даврнинг яна ўзига хослиги ва аҳамиятли жиҳати – араб маданиятига жадал равишда туркий унсурларнинг кириб келиши бўлган. Биринчи мамлук султонлари (баҳрийлар) эски туркий тилининг қипчоқ– ўғуз шевасида гаплашишган, чунки уларнинг кўпчилиги араб тилини яхши билишмаган. Девонхоналарда ҳам қипчоқ тили муомалада бўлган. Эски туркий тиллар бўйича мутахассислар шу даврда Мисрда қипчоқ тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилган ҳамда қипчоқ тилининг грамматикаси ва лексик бойлигини ўрганишга бағишланган асарлар ёзилганлигини таъкидлайди. Бу тилда китоблар ёзилиб, ҳукмрон мамлук амир ва султонларга ҳадя қилинарди. Бу даврда мамлук султонлари олиму уламоларга эҳтиром кўрсатишгани боис, бу ерга кўпгина мамлакатлардан уламолар келиб, эркин ижод қилишларига имконият яратилди. Яна шуни эътироф этиш керакки, мамлуклар маҳаллий аҳолига уйланишлари мумкин бўлмаган. Бунда улар қон бузилмаслигига эътибор қаратишган. Шу сабабдан улар жорияларни ҳам Мовароуннаҳрдан олиб келиб, озод қилгач уларга уйланишган. Ҳозирги кунда ҳам Қоҳирада ал-Узбакия маҳалласи мавжуд бўлиб, бу маҳалла аҳолиси шошликлар, бухороликлар, фарғоналикларнинг ўша даврдаги вакиллари авлодлари яшамоқда ва ҳали ҳануз шу ном билан аталиши билан боғлиқ тарихий маълумотлар келтирилган.
19-2618422-07-2026 -
МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАВЛАТДАГИ ДИНИЙ-ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Маълумки, 1250-1517 йилларда Мисрда мамлук султонлари уукмронлик қилганлар. Бу давр икки асосий босқичга бўлинади: 1250-1382 йилларда асли келиб чиқиши туркийлардан бўлган Баҳрий мамлуклар, 1382-1517 йилларда эса кавказликлардан бўлган Буржий (черкес) мамлуклар тахтни эгаллаганлар. “Мамлук” атамаси шунчаки «қул» деган маънони эмас, балки аниқроги “ҳарбий кул” деган маънони англатади ва деярли ҳар доим оқ таили жангчиларга нисбатан шилатилган.
Ушбу мақолада аввало, туркий мамлукларнинг Мисрга кириб келиши, баурий мамлукларнинг тахтга ўтириш жараёнлари, улар олиб борган сиёсат тарихий-тахршлий жщатдан кўриб чиқилган.
Бу давр сиёсатида аёл киши, яъни Шажарат ад-Дуррр тахтни эгаллаши том маънода, Аббосий халифа Муътасимнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб, “Агар буюк Миер мамлакатида султон бўлшига лойиқ киши топилмаса, у ҳолда мен сенга Багдоддан бир киши юборишга рухсат бераман ” - мазмунидаги хат йўллайди. Бу вазиятдан чиқиш мақсадида Шажарат ад-Дуррр туркий мамлук Амир Ойбекка турмушга чиқади ва шундан бошлаб баҳрий мамлуклар ҳукмронлиги Мисрда ўрнатилиши билан боглиқ жараён тадқиқ этилган.
Миер мамлук султонларининг нуфузи, айницса, салибчиларнинг қолган кучлари тор-мор этилганидан ва мўгуллар устидан қозонилган мууим галабалардан сўнг кескин ошган.
Мақолада Хоразмгиоҳнинг набираси Султон Кутузнинг мўгуллардан бобоси ва тогасиучун қасос олиб, уларни тор-мор келтиргани, шунингдек, унинг азалий душмани Зоҳир Бейбарснинг Кутузни ўлдириб тахтга ўтиргани ҳамда унинг насл-насабига оид маълумотлар таҳлили тақдим этилган. Шунингдек, черкес мамлукларини тахтга келиши, сиёсий вазиятларнинг кескинлашуви ҳамда Усмонли туркларни Мисрни босиб олишлари билан боглиқ сиёсий жараёнлар ҳам ёритилган.4-1422914-05-2026 -
ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даври (1250-1517) тарихчиларининг ҳаёти, фаолияти ва улар томонидан қолдирилган мерос ҳақида сўз боради.
XIII–XV асрларда Миср ўрта аср шарқ мамлакатлари ичида мамлуклар фаолияти туфайли ўзига хос мавқега эга бўлган. Миср тарихида мамлуклар ҳукмронлигининг ўрнатилиши, мамлакатда ҳарбий лашкарбошиларнинг устунликни қўлга киритиши, баҳрий мамлук султонларининг юксалиш жараёнлари (1250-1382) ва буржий (черкес) мамлуклари ҳукмронлиги давридаги (1282-1517) сиёсий жараёнлар ўзига хос ўринга эга бўлиб, Яқин Шарқдаги салибчилари ва мўғуллар билан курашларда қозонилган ғалабалари боис мамлук султонлари обрў-эътибори ошиб кетган.
Мазкур мақолада Ибн ал-’Асир ‘Али ибн Аҳмад, Ибн Халдун ‘Абд ар-Раҳмон, ал-‘Умарий, Шаҳоб аддин ал-Қалқашандий, Ал-Мақризий Тоқий ад-дин , Аз-Зоҳирий, Халил ибн Шаҳин, Ибн Тағриберди Абу ал-Маҳосин, ибн До’уд Ас-Сайрафий, Ас-Сахховий ‘Абд ар-Раҳмон, Ас-Суйутий Жалол ад-дин, Ибн Ийос Муҳаммад ибн Аҳмад ва Ибн Занбал ар-Руммол каби ўрта аср тарихчилари фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган.
Долзарблиги: Мустақиллик даврида ислом дини, ислом тарихига оид маълумотларни излаш, тадқиқ қилиш ва кенг оммага ёйиш имкониятлари юзага келди. Бу ўз навбатида тадқиқотчиларга изланишлари имконини берди. Мисрнинг мамлуклар тарихини ўрганиш орқали ўша даврдаги Мовароуннаҳр тарихининг кўп қирралари очилади. Асл манбалар орқали ушбу мавзуни ўрганилиши бу даврдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий жараёнларни холисона баҳолаш имкониятини яратади.
Методлари: Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, тизимлилик, холислик тамойиллари асосида ёритилган.
Хулоса: Миср тарихида мамлуклар даври номини олган XIII–XV асрлардаги тарихий асарлар билан бир қаторда турли илмий соҳалар бўйича ёзилган рисолалар, хилма-хил шарҳлар, қисқа илмий баёнлар (ал-мухтасар), луғатлар, шу жумладан араб-турк ва турк-араб тилларида луғатлар, адабий жанрлардаги насрий ва назмий асарлар ўша даврнинг холисона ёритилишига ёрдам беради.
46 - 5534204-07-2026 -
МАМЛУКЛАР ДАВРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ҲАЁТИ ВА ЎРНИ
Zukhra ARIPOVA (Muallif)Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида )1250-1517(аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, уларнинг мамлук султонларига таъсири ва мамлуклар давлатининг вужудга келишига ўзига хос сабаб бўлмиш – Миср маликаси Шажара ад-дур ҳақидаги маълумотлар тадқиқ этилган.
Маълумки, 1250 йилда Султон Туроншоҳнинг ўлимидан сўнг, Мисрнинг эътиборли кишилари тахтга Ша-жарат ад-дурни лозим кўрадилар. У 80 кун давомида Мисрни бошқарган. Ислом давлатларида “ҳукмдор аёл киши бўлиши мумкин эмас” – деган қараш бор. Сарой мулозимлари унинг ҳукмронлигига қарши бош кўтара бошлаганлигини сезгач, у бош қўмондон Ойбекка турмушга чиқади. Му‘из ад-дин Ойбек ат-Туркманий 1250 йилда тахтга ўтиргач, энди бевосита мамлуклар бошқаруви даври бошланган. Аёллар мамлук султонлари қасри-да улуғланган ва уларни “хотин” деб аташган. Аёллар эркаклар каби суфий тариқатларга эргашганлар. Султон Хушқадамнинг хотини Хунд Шакарбой бадавия тариқатининг ҳомийси сифатида танилган. Ўша давр ёзувчилари ўз асарларида аёлларни васф этишган. Аёллар асосан бозорда харид қилиш, тўй маросимларида қатнашиш учун-гина кўчага чиқишган.
Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, диний ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли экани таҳлил қилинган.
18 - 2230726-06-2026 -
СОМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ИСЛОМГА АСОСЛАНГАН МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВНИНГ ИЛК НАМУНАСИ СИФАТИДА
Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)Мақолада Сомонийлар давлатининг ташкил топиши, давлат бошқарув тизимининг шаклланиши ҳамда маъмурий лавозимларнинг жорий этилиши бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
Кириш қисмида Араб халифалигидаги сиёсий вазият, Сомонийлар давлатининг ташкил топиши, унинг маъмурий бўлиниши, давлат пойтахтининг ўзгартирилиши масалалари баён қилинган. Шунингдек, сомонийларнинг сиёсий майдонга кириб келиш сабаблари бирламчи манбалар асосида ёритилган.
Услублар қисмида мақолани ёзишда фойдаланилган тарихий таҳлил, анализ, синтез, индукция, дедукция каби методларнинг аҳамияти изоҳланган.
Натижалар қисмида Сомонийлар давлати исломга асосланган маҳаллий бошқарувнинг илк намунаси сифатида кейинги даврларда қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар ва хоразмшоҳлар давлати учун эталон вазифасини ўтагани асосланган.
Муҳокама бўлими уч қисмдан иборат.
Биринчи қисмда Сомонхудот ўғилларининг халифаликка содиқ хизматлари эвазига Мовароуннаҳрда волийликка тайинланишлари. Кеийнчалик Исмоил ибн Аҳмад тарафидан Сомонийлар давлатига асос солиниши ва пойтахтнинг Самарқанддан Бухорога кўчирилиши сабаблари баён этилган.
Иккинчи қисмда Сомонийларнинг Мовароуннаҳрнинг шарқий чегараларидаги ғайридин туркларга қарши олиб борган ғазовот урушлари ва уларга нисбатан халифалар тарафидан бериган унвонларга тўхталиб ўтилган.
Учинчи қисмда Сомонийлар давлат бошқарув тизимининг Араб халифалиги девон тизимидан ўзлаштирилгани ҳамда маҳаллий бошқарув учун давлат идоралари ташкил этилиши ҳақида маълумотлар берилган.
Хулоса қисмида қуйидагилар таъкидланган:
– Сомонийлар Мовароуннаҳдаги илк маҳаллий мусулмон сулола бўлиб, ташқи сиёсатда халифага бўйсунган ҳолда ички бошқарувда тўлиқ мустақил бўлганлар. Сомоний ҳукмдорларнинг ўз номларидан танга зарб қилдиргани ҳамда жума хутбасида халифанинг номидан кейин ўзларини зикр эттиргани бунинг исботларидир.
– Сомонийлар ва улардан кейинги мустақил турк-мусулмон сулолалари узоқ давр тарқоқ ҳолда ривожланган Марказий Осиё минтақасини марказлашган яхлит давлатга айлантирдилар. Мовароуннаҳрда марказлашган бошқарувнинг қарор топиши натижасида ички низолар қирқилиб, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик, боғдорчилик ривожланди, турмуш фаровонлиги ошди.
– Энг йирик икки туркий қабила – қарлуқлар ва ўғузлар сомонийлар саъй-ҳаракатлари эвазига исломни қабул қилдилар; Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Усмонийлар, Тулунийлар каби ислом таълимотидан озиқланган кучли бошқарувга эга марказлашган мусулмон давлатларига асос солдилар, шунингдек, кейинги даврлар давлат бошқаруви учун андоза сифатида хизмат қилдилар.
– Сомонийлар томонидан биринчи бўлиб ташкил этилган турк ва суғд чокарларидан иборат мунтазам қўшин тури кейинчалик араб халифалигида ҳам кенг тарқалиб, тарихга мамлук ғуломлари тизими деган ном билан кирди. Унинг ҳаётий кучини таъминлаган омиллардан бири ислом таълимотига асосланган марказлашга бошқарув бўлди.
11-2115515-07-2026 -
БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ
Barot M. AMONOV (Muallif)Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.
24-3124406-07-2026
