- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ШАЙХ ҲИММАТИЙ – ЗАНГИ ОТА МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Тохир Абдумуталович ХАТАМОВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Занги ота маънавий-маърифий, ижтимоий-ахлоқий фаолиятига оид мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар исломшунослик, тарихшунослик фанлари нуқтаи-назардан таҳлил этилди ва тарихий тадқиқот усулларидан фойдаланилган ҳолда хулосалар берилган.
Тасаввуф таълимотининг йирик вакили ҳисобланган ҳазрат Занги ота фаолияти ҳақида мустақиллик йилларида олиб борилган бир қатор тадқиқотлар, асарлар, монографиялар, рисолалар, мақолалар, газета ва журналларда илмий-оммабоп материаллар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида Занги отанинг тасаввуф таълимоти бўйича олиб борган маънавий-маърифий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган.
Ҳазрат Занги отанинг ҳаёт йўли мухтасар ҳолда ёритилиб, сўнгги йилларда амалга оширилган, энг янги тадқиқотлардан ҳам кўплаб маълумотлар келтириб ўтилган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз зарурки, Хожа Аҳмад Яссавийнинг издоши, улуғ авлиё, Яссавийлик тариқатининг тарғиботчиси, туркий халқлар шайҳи, Ҳимматий тахаллуси билан ижод қилган хикматнафис шоир сифатида машҳур бўлган Занги ота маънавий-маърифий фаолиятининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳам кўрсатиб имкон даражасида кўрсатилган.
Истиқлол йилларида нашр этилган катологларда ҳам Хожа Аҳмад Яссавий меросига доир маълумотлар берилган, жумладан, ўзбек ва немис олимлари ҳамкорлигида тайёрланган катологлар, Занги ота шажараси бўйича тадқиқотчилар, олимлар томонидан аниқланган янги илмий натижалар ҳам мазкур мақолада мухтасар баён этилган.
Хожа Аҳмад Яссавий томонидан асос солинган Яссавийлик тариқати ва тариқат издошлари, устоз - шогирдлик анъанаси, ҳикматнафислик каби масалаларга маълум даражада тўхталиб ўтилган.
Занги ота фаолияти бўйича академик А.Саидовнинг илмий тадқиқот ишлари, жумладан, “Ҳазрат Занги ота” китобидаги қимматли маълумотлар ҳақида ҳам бир қатор ижобий хулосалар берилган.
Ҳазрат Занги отанинг ўз умри давомида дин ҳимояси, миллат тарбияси, тасаввуф тарғиботи бўйича олиб борган маънавий фаолияти, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланиниши эътиборга олинди ва имкон даражасида Ҳазрат Занги ота маънавий фаолияти мазкур мақолада ёритилган.
22-309217-07-2026 -
ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ
Timur Sobirovich SATTAROV, AKMARAL A. Batayeva, Dauletali AKBARHAN (Muallif)Ёш авлоднинг маънавий-маданий шаклланиши мавзуси доимо файласуфлар, диний олимлар, ўқитувчилар ва уни ўрганувчи этник гуруҳларнинг кўплаб вакиллари томонидан яқин фикр юритиш предмети бўлиб келган. Ҳар бир этник гуруҳ ёшларни тарбиялаш (ўқитиш ва тарбиялаш), унинг маънавий-маданий ўзлигини шакллантиришда муайян йўлларни ишлаб чиққан. Турли маданиятлар (Шарқ ва Ғарб) умуминсоний ва ўзига хос этно-миллий жиҳатларни ўз ичига олган таълим, маънавий-маданий тараққиёт ва тарбиянинг ўз модели ва стандартларига эга. Мақолада миллий қадриятларни тиклаш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш ва баркамол ривожланган авлодни ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси ёш авлодининг маънавий-ахлоқий тарбияси муаммоси ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, ёшларни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг аҳамияти очиб берилади. Маданий ўтмиш йўқолмайди, авлодлар учун сақланиб қолади, бугунги кун учун ишлайди, келажакка пойдевор қўяди. Ўтмиш маданияти маънавият ва ахлоқ инқирозини бошдан кечираётган замонавийлик учун ҳамиша зарурдир. Ҳозирги маданий ривожланишнинг янги тенденциясини танлаш учун ўтмиш билан таққосланиши керак. Мақолада Шарқ мутафаккирлари, Абу Райхон Беруний, ал-Фаробий, Ибн Сино каби маърифатпарвар олимларнинг асарларида ёш авлодни тарбиялаш ғоялари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг таълим-тарбияга оид фалсафий қарашлари ва ҳаёт мазмунини топиш, яхшилик ва ёмонликни ўрганиш, адолат, шафқат ва бошқа ҳодисаларни аниқлаш каби ҳаётий вазифаларни таҳлил қилади. Буюк олим, мутафаккир ёш авлодни ватанпарварлик ва юксак ҳуқуқий маданият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий- ҳуқуқий таълимотларни, Шарқ мутафаккирларининг асарларини ўрганишнинг долзарблигига эътибор беради. Мақолада замонавий ёшларни миллий анъаналарга асосланган ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муаммолари кўтарилган.
35-44161404-07-2026 -
АХЛОҚИЙ ВОРИСЛИК – ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, ТАРИХИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА
Matlyuba QAHHOROVA, Mavluda RAXIMSHIKOVA (Muallif)Мазкур мақолада фалсафий қонуниятлардан бири ворисликнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг хулқ-одоб қадриятларини шакллантиришдаги ўрни ва роли тадқиқ этилган. Ижтимоий тараққиёт ва ворислик қонунияти, ворисликка қонуниятига кўра диалектик ҳамда синергетик ривожланиш масалалари ёритилган. Ворисликнинг асосий турларидан бири ахлоқий қадриятлар ворислиги, унинг мазмун-моҳияти, ривожланиш қонуниниятлари ҳамда замонавий жамият ҳаётидаги аҳамияти маънавий-ахлоқий мерос асосида таҳлил қилинган. Мақолада диалектик, синергетик, тарихий-маданий таҳлил, ворисийлик, фанлараро ёндашув, анализ, синтез ҳамда этнопедагогик усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, ахлоқшунослик (этика) категориялари, унинг мезоний тушунчалари, ахлоқий принциплар, ахлоқий норма ва меъёрлар, хулқ, одоб, ахлоқ тушунчаларининг нисбати, уларнинг мазмун моҳияти ва ахлоқий қадриятларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ворислик қонунияти асосида очиб берилган. Ворисликнинг позитив ва негатив жиҳатлари, уларнинг авлоддан-авлодга ўтиб бориши натижасида жамият муҳитининг шаклланиши ва унинг маънавий қиёфасининг намоён бўлиш тенденциялари таҳлил этилиб қиёсий таҳлил этилган. Мақолада келтирилган натижалар асосида ворислик категориясининг тарихий жиҳатдан объектив, реал идрок этиш, унга назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ёндошиш, жамиятда рўй бераётган воқеликни оқилона англашга имкон яратиши асосланган. Муаллиф ахлоқий тараққиётининг негизида ҳам ворислик қонунияти ётиши амалий мисоллар билан изоҳлаб берган. Шу билан бирга унда хулқ-одоб қадриятлари борасидаги ворислик (инсон ахлоқий камолоти) аждодлар яратган маданиятни, маънавиятни ўрганиш, инновацияларни ривожлантириш, ҳаётга татбиқ этишдаги узвийликни ташкил этиши, авлодлар ўтмиш меросини маълум қонуниятлар асосида қабул қилиши ва ўзидан кейинги авлодларга узатиши жараёнлари таҳлил қилинган.
102-11227502-07-2026 -
БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ
Barot M. AMONOV (Muallif)Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.
24-3124406-07-2026 -
“АЛ-МАВОҲИБ УС-САРМАДИЯ” АСАРИ ВА УНДА КЕЛТИРИЛГАН НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИГА ДОИР МАНБАЛАР
Davronbek Hoshimovich QODIROV (Muallif)Мақолада мисрлик шайх Муҳаммад Амин ал-Курдий қаламига мансуб Нақшбандия тариқати силсиласидан жой олган валийларнинг сифати ва ҳаёти, шажаралар тарихи, нақшбандийлик тариқатининг назарияси ва амалиёти тўғрисида баён қилинадиган “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида келтирилган тасаввуф ҳамда Нақшбандия тариқатига доир манбаларнинг тарихий аҳамияти таҳлил этилади. Маълумки, суфийлар наздида тасаввуфда ҳақиқатга таълим олиш орқали эмас, балки фақат амалиёт ва риёзатни ўз бошидан кечириш, мистик ва экзистенциал тажриба орқали эришилади. Шайх Муҳаммад Амин ал-Курдийнинг фикрича, тасаввуф аълимотида солиҳлар машойих ёки авлиёни кўрмоқликдан кўра, маънавий, руҳий фойдани уларнинг ҳаёти, ахлоқий сифатлари ва қилган амаллари тўғрисида ўрганиб билиб оладилар. У тасаввуфга доир асарларни ўқиш инсонни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялайди, деб ҳисоблайди. “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида ўзбек илм-фанига номаълум бўлган ва XVII–XIX асрларда Яқин Шарқда яратилган бир нечта тасаввуфий-ирфоний манбалар келтириб ўтилади. Ушбу асарлар нафақат тасаввуф таълимотининг фалсафий қарашлари, усул ва методлари тўғрисида, балки юртимизда яшаган алломаларнинг ҳаёти, фалсафий-тасаввуфий таълимоти ҳамда маънавий меросига доир бой маълумотларни беради. Шу нуқтаи назардан мақолада бу манбалар ва уларнинг муаллифлари қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган
18-2644626-06-2026 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ ШАХС МАЪНАВИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Sayyora TO‘YCHIYEVA (Muallif)Ушбу мақолада Марказий Осиёнинг илмий-маънавий мероси билан бошқа ҳудудлардан фарқланиши, алломалар илмий салоҳиятининг юксаклиги фикри очиб берилган. Юртимиз алломаларининг бой илмий меросида шахс маънавиятини ривожлантиришда ўз таъсирига эга бўлган миллий ва умумбашарий қадриятларнинг аҳамияти очиб берилган. Мазкур маънавий-маърифий мероснинг дунё маданияти, маънавиятига кўрсатган таъсири ёритилган. Шунингдек, алломаларимиз маданий меросининг жамият, айниқса, ёшлар маънавиятига таъсири борасидаги илмий хулосалар берилган
81-8525228-06-2026 -
АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.
Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.
Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.
Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
69-7829320-07-2026 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.
4 - 1630504-07-2026 -
AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.
150-15826603-07-2026 -
ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
Yulduz NAMAZOVA (Muallif)XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.
47-5712201-07-2026 -
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ.
Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.
Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.
Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.
Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.
19-278118-09-2026
