- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
“АЛ-МАВОҲИБ УС-САРМАДИЯ” АСАРИ ВА УНДА КЕЛТИРИЛГАН НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИГА ДОИР МАНБАЛАР
Davronbek Hoshimovich QODIROV (Muallif)Мақолада мисрлик шайх Муҳаммад Амин ал-Курдий қаламига мансуб Нақшбандия тариқати силсиласидан жой олган валийларнинг сифати ва ҳаёти, шажаралар тарихи, нақшбандийлик тариқатининг назарияси ва амалиёти тўғрисида баён қилинадиган “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида келтирилган тасаввуф ҳамда Нақшбандия тариқатига доир манбаларнинг тарихий аҳамияти таҳлил этилади. Маълумки, суфийлар наздида тасаввуфда ҳақиқатга таълим олиш орқали эмас, балки фақат амалиёт ва риёзатни ўз бошидан кечириш, мистик ва экзистенциал тажриба орқали эришилади. Шайх Муҳаммад Амин ал-Курдийнинг фикрича, тасаввуф аълимотида солиҳлар машойих ёки авлиёни кўрмоқликдан кўра, маънавий, руҳий фойдани уларнинг ҳаёти, ахлоқий сифатлари ва қилган амаллари тўғрисида ўрганиб билиб оладилар. У тасаввуфга доир асарларни ўқиш инсонни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялайди, деб ҳисоблайди. “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида ўзбек илм-фанига номаълум бўлган ва XVII–XIX асрларда Яқин Шарқда яратилган бир нечта тасаввуфий-ирфоний манбалар келтириб ўтилади. Ушбу асарлар нафақат тасаввуф таълимотининг фалсафий қарашлари, усул ва методлари тўғрисида, балки юртимизда яшаган алломаларнинг ҳаёти, фалсафий-тасаввуфий таълимоти ҳамда маънавий меросига доир бой маълумотларни беради. Шу нуқтаи назардан мақолада бу манбалар ва уларнинг муаллифлари қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган
18-2644626-06-2026 -
ҒАЗЗОЛИЙНИНГ “АЛ-ҚИСТОСУ-Л-МУСТАҚИМ” (ТЎҒРИ ТАРОЗИ) АСАРИДА БИЛИШ НАЗАРИЯСИ
Davronbek H. QODIROV (Muallif)Бугунги кунда юртимизда Учинчи Ренессансни барпо этиш, ёшларга аждодларимиз меросини етказиш ва ислом фалсафаси асосларидаги ахлоқий-маънавий ғоялар руҳида тарбиялаш ижтимоий фанлар олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун юртимизда асрлар давомида шаклланган ва қарор топган диний-фалсафий қарашлар замирида ётган манбалар ҳамда уларда баён этилган тафаккур дурдоналарини ўрганиш ва тадқиқ этиш муҳим ўрин тутади. Шундай фалсафий асарлардан бири илк уйғониш даврида, яъни XI асрларда яшаб, ижод қилган мутафаккир, фақиҳ, файласуф ва мутасаввиф олим Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” (Тўғри тарози) асари ҳисобланади. Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” асари “Иҳё улуми-д-дин” асаридан кейин ёзилган бўлиб, унда мутафаккирнинг исмоилийлар таълимотига қарши ёзилган мантиқий далиллар асосидаги фалсафий қарашлари ўрин олган. Ушбу мақолада Ғаззолийнинг исмоилийлар қарашларини қандай мезонлар асосида ўлчагани, тўғри тарози деганда нимани тушуниши, диний-фалсафий қарашлари таҳлил қилинган. Мақолада ашёларнинг қадр-қиммати бирламчи зарурий илмлар билан аниқланиши, тажрибадан ёки ақл-идрокнинг табиий мулоҳазасида келиб чиқиши, Ғаззолий ақл-идрокни “ғаризат ул-ақл”, ақл инстинкти деб тавсифлаши, инсонда туғилганидан жо бўлган сифат ёки фикрлаш шакли маъносидаги ақл ғаризаси эканлиги ҳақида сўз боради. Хусусан, мутафаккирнинг тажриба, ғариза тўғрисидаги фикрлари, Арастунинг “ал-улум ул-аввалия” ва унинг ботинийлар таълимотига қарши мантиқ илми силлогизмларидан фойдаланишига эътибор қаратилган. Шунингдек, Ғаззолийнинг фалсафий билиш деганда нимани тушуниши, ҳақиқатни нима асосида билиш мумкинлиги, раъй (фикр, қараш) ва қиёс (аналогия) воситаси ва илмни тарозида қандай ўлчаш мумкинлиги, баҳсли масалаларда Қуръон ва суннатга кўра муқобил ҳолда шахсий фикр асосида қарор қабул қилиш, Қуръоннинг мезонлари мақолада мисоллар билан кўрсатиб берилган. Мақола сўнгида Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” асаридан биринчи боб, билиш мезони тўғрисидаги қисмидан таржима келтирилган. Бу эса мутафаккирнинг оламни билишда илмнинг мезонлари ҳақидаги тасаввурини ўрганиш учун ёрдам беради.
15-2229304-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ
Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.
Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.
126 - 13712204-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙНИНГ «نشانى» («МАНЗИЛ») ШЕЪРИДА АТТОРНИНГ «МАНТИҚ УТ-ТАЙР» САЙРУ СУЛУКНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ
Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)С.Сипеҳрийнинг “Яшил ҳажм” тўпламига киритилган “Манзил” шеърида аскетизмнинг этти босқичи – Шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут тайр” достонида берилган “етти водий” ни ўзига хос тарзда изоҳлайди. Мақолада шоир шеъриятининг маънавий босқичлари – талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат, фақр (қашшоқлик) ва фано (абадийлик) нинг қиёсий таҳлили келтирилган. “Манзил” шеъридаги сўфийнинг камолот йўлини шоир “дўст уйи” нинг изланиши сифатида изоҳлайди. Мантиқ ут-тайр»да етти водий орқали ўтадиган йўл қашшоқлик ва абадийлик водийсида тугайди. Аттордан фарқли ўлароқ, С.Сипеҳрийдаги камолотда йўл “абадият” босқичида тугамайди. У даврий жараёндир. Ҳар сафар охирига етмасдан, ҳақиқат томон йўл янги шаклда бошланади.
145 - 15318423-06-2026
